Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Omar Xalil
Фейсбукдаги «Китобхонлар давраси» гуруҳида берилган савол: Men ko‘p o‘ylab qolaman, bu dunyoda aslida bilimsiz hech narsani bilmasdan o‘tgan yaxshimikan deb o‘ylab qolaman. Menimcha (umumiy tushunganimizda) Navoiyni Rumiyni asarlarining mazmuni shunga taqaladi.(bir…
Ассаламу алайкум, дўстим. Сизга фикрий томондан ёрдам бериб кўрмоқчиман. Дин нима учун деган саволга, фан қандай қилиб деган саволга жавоб беради. Буларнинг хусусиятини тушиниб кейин изланиш инсонга ҳақиқатни топишда қўл келади. Масалан, айрим кишилар динга қандай қилиб деган саволни қўйиб жавоб излайди, лекин дин қандайлигини эмас, унинг нима учунлигини тушинтиради. Саволни қўйган киши саволига жавоб топа олмагани учун экзистенциализмга ундан сўнг атеизмга боради. Яъни, ҳаётнинг моҳиятини англолмагани учун ҳамма нарса тўқима экан деган хулосада қолади. Унинг жиддий хатоси шундаки, дин ҳаётнинг моҳиятини очади дейди, лекин унга «нима учун?» деган савол билан кирмайди. Балки, «қандай қилиб?» деган саволни қўяди. Бу саволни Аллоҳнинг пайғамбарлари келаётган даврда берилганда мантиқан тўғри бўларди. Лекин, элчилар келиши тугади, энди инсоният шамчироқни ўзи кўтариб кетади. Ҳётни моҳиятини англамоқчи бўлган одам энди динга «нима учун?» деган саволни қўйиб ҳақиқатига жавоб излайди. Нима учун инсонни яратди, нима учун ёмғир ёғадиган қилди, нима учун шамол есадиган қилди, нима учун насл қолдирадиган қилди, нима учун Ерни яратди, нима учун тоғни яратди? Ана шу саволни ўз олдига қўйиб олган одам диндан тўғри ечимни топади. «Мен нима учун яшаяпман?», деган саволга Аллоҳ бандаларини фақат ўзига ибодат қилишлари учун яратганини жавобини олади Қуръондан. Ибодат нима эканини англаш учун Унинг каломини тўлиқ ўқиб чиқиши керак бўлади. Ибодат фақат ислом арконлари бўлган, намоз, рўза, таҳорат, ҳаж амаллари эмас. Бир тирик жонни ажалдан қутқариб қолиш ҳам ибодат, бир одамга пулдан ёрдам қилиш ҳам ибодат, бировга табассум қилиш ҳам ибодат, турмуш ўртоғингизни нафсини рози қилишингиз ҳам ибодат, одамларга муҳаббат қилишингиз ҳам ибодат. Қачон ибодатки, мана шу ҳамма амалларни Аллоҳ айтгани учун қиляпман, чунки у ўзига ибодат қилишимиз учун яратган деган ақида билан қилсангиз, қилаётган ҳамма ишларингизни нима учун қилаётганингизга ишонасиз. Ана шунда ҳаётингизни нима учун яшаётганингиздаги маънони, асл моҳиятни топасиз. Эмпирик илм эса мана шу ишларни қандай амалга ошишини, қандай бўлишини ўргатади. Эмпирик илм деганда, энг содда қилиб айтганда, тажриба асосида қилинган амалиётга айтилади. Таҳоратни қандай қилиш, овқатланиш учун нималарни истеъмол қилишни ўрганиш, уларни хазм қилишдаги органлар фоалиятига таъсирини тадқиқ қилиш, Ер атмосфераси таркибини текшириш ва бу орқали биз қандай қилиб яшасак, атмосферамизга зарар етмаслиги ва бунда оммавий ҳаётимиз ҳавфсизлиги ҳақида билиб олиш, ейдиган маҳсулотларимиз заҳираси учун ер унумдорлигини билишимиз каби ҳамма илмлар; суннат ҳам, физика ҳам, кимё ҳам, биология ҳам эппирик билимлар сирасига киради. Бу билимлар бизга ҳаётдаги амалиётимизни қандай қилиб деган саволига жавоб беради. Аллоҳ каломининг бошланишида ҳам «Ўқи» деб амр қилган. Ўқиш илмнинг бошланиши. Қуръони Каримнинг 1500 дан зиёд жойида илм ва амалга буюрилади. Билим олган бу дунёда қийналиб яшаши ҳақидаги гап нисбий тушунча. Билим олмаган ҳам қийналади. Муаммо шу ердаки, билимлиларнинг қийналиши билимсизларнинг тушунмаслигидан келиб чиқади. Билимлилар ва билимсизлар тенг бўлмайдилар, сабаби билимсизлар билимлиларни тушунмайдилар, билимлилар эса билимсизларни тушина олади, чунки улар аввал билимсиз бўлишган. Ҳаётдан маъно қидираётган одамга менинг йўлланмам шу. Бундан бошқача маъно қидириш мантиқсиз иш. Масалан, телевизорнинг пултини ишлатишни моҳиятини фақатгина ТВни бошқариш учун ясалганига ишонасиз. Бундан бошқа маъно қидирмайсиз. Балки, телевизорнинг пулти чой дамлаш учун ясалгандир деб бошқа маъно қидириш мантиқий хато эканини тушиниш қийин эмас. Инсоннинг моҳияти ҳам шу каби. Уни ўз вазифаси бор. Бу вазифани уни «ихтиро» қилган Парвардигоригина билади холос ва бунинг сабабини ўзи каломида айтиб қўйган. Ёрдамим тегса, ҳурсандман.

👉 @umarhalil 👈
🔥2
​​#ФИКРАТ

«Илмий кашфиёт ҳам диний кашфиётдир. Илм-фан ва дин ўртасида можаро йўқ. Дунё ҳақида қилган ҳар бир кашфиётимиз орқали Ҳудо ҳақидаги билимларимиз янада кенгаяди.»

Жозеф Тайлор - физик олим

«Ҳудо дунёни яратишда чиройли математикадан фойдаланган.»

Паул Дирак - теоретик-физик, нобел мукофоти лауреати.

«Мен кучли сезги, кузатишлар, мантиқ ва илмий маълумотларга асосланган Ҳудонинг борлигига ишонаман.»

Чарлз Тоунес - физик олим, нобел мукофоти лауреати, АҚШ Миллий фанлар академияси аъзоси.

«Фан бу унинг қоидалари нима эканини билиш учун Ҳудо билан ўйнайдиган ўйиндир.»

Корнелиус Красел

«Инсониятнинг маънавий эволюциясини чуқурроқ англаб етгач, ҳақиқий диндорликка йўл ҳаётнинг қўрқувидан, ўлим вахшатидан ва кўр-кўрона ишонишдан эмас, балки ақл-идрок, билимдан сўнг ҳаракат қилиш йўлига ўхшайди.»

Алберт Эйнштейн - физик олим, нисбийлик назарияси асосчиларидан бири.

«Ҳудодан қўрқмасдан эмас, балки қўрқувдан ҳалос бўлиш учун Ҳудога ибодат қилинади.»

Ралф Уолдо Эмерсон - шоир, файласуф, эссешунос.

«Илмнинг ози сизни Ҳудодан узоқлаштиради, кўпи эса Унга олиб боради. Илм инсонни Ҳудога яқинлаштиради.»

Луи Пастер - микробиолог, иммунолог олим.

«Ҳудо - сехргар эмас, У олимдир.»

Алберт Эйнштейн

«Қуръон, аввало, ҳидоят китоби, у академик илмий асар эмас»

Морис Букай - бутун жаҳон ўлим сабабини ўрганиш бўйича профессор.

«Табиатнинг ҳаракатдаги тартиблари Ҳудонинг иродаси ва ниятининг намоён бўлишини англатади. Унинг қонунлари табиатнинг тартибли ишлаш усули ҳисобланади.»

Артур Камптон - физик, нобел мукофоти лауреати.

«Илм-фанни қанчалик кўп тадқиқ қилсам, Ҳудога шунчалик кўпроқ ишона бораман.»

Алберт Эйнштейн

«Биз Ҳудонинг сўзларини энг мукаммал фалсафа деб ҳисоблаймиз.»

Исак Нютон - физик, тортишиш қонунияти асосчиларидан.

«Илм-фан одами, Ҳудонинг одамидир.»

Майкл Фарадей - физик, кимёгар, тадқиқотчи олим.

«Ҳудо олдида биз ҳаммамиз тенгдошмиз - тенг даражада ақл эгасимиз. Биз яшашимиз мумкин бўлган энг гўзал нарса сирлидир. Бу ҳақиқий санъат ва илмнинг манбаидир.»

Алберт Эйнштейн

«Илм-фан кишини Ҳудо томон етаклайди.»

Луи Пастер

«Ҳудо оламни физика қонунлари билан бошқаради.»

Исак Нютон

«Дин ҳам, фан ҳам Ҳудога ишонишни талаб қилади. Улар ўртасидаги фарқ шундаки, иймонлилар учун Ҳудо ҳамма нарсаларнинг бошида, физиклар учун эса ғояларнинг охирида. Ҳудо ҳар бир умумлаштирилган дунёқараш тузилишининг тожидир.»

Макс Планк - физик, квант назарияси асосчиларидан.

«Қуръон алгебра ёки геометрия китоби эмас, балки инсониятни тўғри йўлга йўналтирадиган қоидалар тўпламидир. Энг буюк файласуфлар ҳам буни рад этишга қодир эмаслар.»

Алберт Эйнштейн

«Коинот ишларида Ҳудонинг аралашуви ҳақида гап кетганда, ... Ҳозирда коинотнинг аниқ белгиланган низом асосида тараққий этаётгани тан олинган. Бу низомни эса Ҳудо жорий этган. У ўзи нимаики ихтиёр қилган бўлса, ҳудди шунга мувофиқ соатни ишга тушуриб юборгандек; яъни, коинотнинг ҳозирги ҳолати Ҳудонинг иродасини намоён қилмоқда.»

Стивен Ҳокинг - астрофизик олим.

👉 @umarhalil 👈
👍1
«Қалпоқ» ҳажвий гуруҳи актёрларидан бири Аброр Шоввозовнинг Намангандаги сирли маҳлуқни юморга олиб ишланаётган ҳажвий кўрсатувнинг тасвирга олиниш жараёнини кадр ортидан телефонга ёзиб олиб маҳлуқ топилди деб тарқатишяпти. Улар аслида ҳайпга ўч аҳмоқ оммани ҳажв қилиш учун кўрсатув қилаётганди, бу омма шунга ҳам ишониб ҳозиргиданда беш баттар жоҳил эканини кўрсатди холос.

👉 @umarhalil 👈
🔥1
Намоз ҳар бир мусулмон учун фарзи айн. Буни инкор қилган одам кофир бўлади, амал қилмаган одам эса оғир гуноҳкор саналади. Адолат ҳам ҳар бир мусулмон учун фарзи айн. («Албатта, Аллоҳ адолатга амр этади!» Нахл сураси 90-оят) Яъни, ҳар бир мусулмон амал қилиши шарт бўлган амал. Уни инкор қилган (адолат йўқ деган) одам кофир ҳисобланади. Амал қилмаган эса бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам хор бўлади.

Халқимиз тушунчасида бенамоз деган сифат ҳақорат саналса, адолатсиз деган айблов писта пўчоқдек ҳазм қилинади. Намоз шахсий юксалиш калити бўлса, адолат жамият юксалишининг калити. Намоз ҳам, адолат ҳам мўминнинг эгизак вазифаларидир. Оилада, ишда, жамиятда адолатга амал қилинмаса тараққиёт ҳам бекордир.

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Azon kitoblari марказидан эксклюзив туҳфа!

Бу ерда нафақат китобга ошно бўлишингиз, қолаверса, муаллифлар иштирокида янги китоб тақдимотлари, ёш китобхон блогерлар билан асарлар муҳокамаси ва дебатлар, шунингдек, китоб тақризига бағишланган дастурлар ҳамда турли танловлар бўлиб ўтади.


Ташриф буюринг, биз эса сизнинг хизматингиздамиз!

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премъера

A Z O N kitoblari

Барча эркаклар ўқиши керак бўлган китоб!

Омар Ҳалил - «Аёлликнинг олтин кузи» китоби.

👉 @umarhalil 👈
Forwarded from Fikrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Ҳидоятга ҳисса қўшганлар унутилмайди.

Олий тоифали суҳандон, дин ғамидаги чин инсон Шуҳрат Қаюмов тимсоли AзонТВ ижодкорлари хотирасида...

©️AzonTV

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
Китоблар тарғиботи, маърифатни кенг оммага етказиш мақсадида канал қошида гуруҳ очилди. Ҳаммамиз биргаликда яқинларимизни, танишларимизни ушбу маърифатга чақирайлик. Ислом маърифатига оммани жалб қилишда елкадош бўлайлик. Кўмаклашганлардан Аллоҳ қўшганлари ҳисобида ажр берсин, иншааллоҳ!

Бу ерда гуруҳнинг манзили: 👇👇👇

https://t.me/joinchat/C62ipxx-4CHK5iRDtrSwcg

Асосий канал: 👉 @umarhalil 👈
«A Z O N kitoblari»да янги китобларни имкониятингиз етса ҳарид қилинг, етмаса текинга ўқиб кетинг.

Нюпорт билан «диққат»ингизни жамлаб, атрофга нисбатан Менсоннинг «бепарволикнинг нозик санъати»ни ёқиб оласиз, Элчин Сафарлининг қизларига Оиз Қарний билан бирга «Маҳзун бўлма» дейсиз, Тони Шей билан бозорга чиқиб, Паулонинг «Алиф»ини сотиб оласиз ва «Стив Жобс» билан бирга ўтириб «Юнус Эмро»ни мутолаа қиласиз.

Каналга уланиш: ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
👍2
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон республикалари халқ артисти, Ўзбек миллий академик драма театри актёри Муҳаммадали Абдуқундузов «Azon kitoblari» маркази меҳмони бўлдилар.

Биз тез орада халқ севган устоз санъаткор иштирокларида китоб тақризи кўрсатуви уюштирамиз.

Муҳаммадали Абдуқундузов халқимизга «Azon kitoblari»ни тавсия қиладилар 📖📚

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабар

1. Японлар 20 метрлик трансформер ясашибди. Ушбу 25 тонналик робот қурилишини япон олимлари шу йилнинг январ ойида бошлашган экан, техника мўжизаси тайёр бўлибди.

2. Ўзбекистонда эса пахта терими бошланди

👉 @umarhalil 👈
😢1🥴1
Солиҳ одамлар билан юриб, улардан манфаат олмасликдан ёки гуноҳкорларни маломат қила туриб, гуноҳлардан четланмасликдан ёки шайтонни лаънатлаб, унга пинҳона итоат этишдан эҳтиёт бўл!

© Умар ибн Абдулазиз

👉 @umarhalil 👈
👍1
Маърифатпарвар жадидлар “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди

Ўқитувчи ва мураббийлар байрами муносабати билан имзоланган фармонга мувофиқ, халқимизнинг озодлиги ва фаровон ҳаётини таъминлаш йўлида фидокорлик кўрсатиб, миллий таълим ва тарбия тизимини яратишга беқиёс ҳисса қўшган Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий ва Мунавварқори Абдурашидхонов “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун бўлиб ўтган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда маълум қилди.

👉 @umarhalil 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳими қалбдами ёки шаклда?

«Azon kitoblari» кўрсатувининг бугунги сонида

«Олим, одам ва олам» китоби ҳақида тафаккур қиламиз

Китобни
«AZON KITOBLARI» дўконидан харид қилишингиз мумкин.

👉 @umarhalil 👈
Таълимни ислоҳ қилмай туриб ҳеч қайси соҳани ислоҳ қилиб бўлмайди. Таълим ислоҳи эса устозларни эҳтиром қилишдан бошланади.

Устоз - бу ҳаёт йўлингда муваффақиятли юришингни тўғирлаб берадиган зотдир. Устоз бу Одам алайҳиссаломга дунёни ўргатган Аллоҳ таоло, Устоз бу пайғамбар алайҳумуссаломларга динни ўргатган Жаброил алайҳиссаломдир, устоз бу қиёматга қадар келадиган башариятга рисолатни таълим берган Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар, устоз бу исломни ўргатаган, дунёни ўргатган олимлардир, устоз бу юришингни, ҳулқингни, сийратингни, сувратингни, муомалангни, зеҳниятингни шаклланишига ҳисса қўшган меъмор у. Аллоҳ субҳануҳу ва таъоло устоз мақомидаги барча зотларни, мураббийларни ўтганларини раҳматига олсин, ҳаётларини эса ҳифзида сақласин, таълимларига, тарбияларига яраша ажр-мукофотлар ёғдирсин, улардан Ўзи рози бўлсин, Ўзи мададкор бўлсин. Устоз ва мураббийлар куни муборак бўлсин, Устозларнинг ҳар кунлари мана шундай эъзоз-у эҳтиромли бўлсин.

👉 @umarhalil 👈
​​Бизнинг Сомон йўли галактикамизда 200 миллардга яқин юлдуз бор. Мана шу юлдузлар ичида бизнинг ўрта сариқ қуёшимиз галактиканинг ЭНГ СОКИН ерида жойлашган (бу эволюцион тасодифми?).

Мана шу қуёшимизнинг тортишиш кучи атрофдаги барча сайёраларни ўз орбитасида ушлаб туради ва ҳар бир сайёранинг орбита бўйлаб ҳаракат тезлиги шундай тартибдаки, натижада сайёралар қуёшнинг гравитацион кучи таъсирида қуёшга қулаб тушмайди (бу ҳам эволюцион тасодифми?).

Ер биз яшаб, умргузаронлик қилаётган яшил сайёра. У Қуёшга 150 миллион км яқинликда жойлашган. Айни мана шу масофа Ердаги ҳаётнинг мавжудлигини таъминловчи сабабиятлардан бири (бу ҳам эволюцион тасодифми?).

Ой Ернинг табиий йўлдоши бўлиб, унинг Ерга нисбатан асосий вазифаларидан бири ўз тортишиш кучи ила Ердаги денгиз ва океан каби сув ҳавзаларини, қон босимимизни бир маромда тутиб туришига хизмат қилади. Ернинг тортишиш кучи ойни ўз орбитасидан чиқиб кетмаслигини таъминласа, Ойнинг ҳаракат тезлиги Ойни Ерга урилиб кетмаслигини таъминлайди (бу ҳам эволюцион тасодифми?).

Ернинг Қуёш атрофида айланиш траекторияси ва 66°30 га оғишганлиги йил фаслларини келтириб чиқаради ва бу фасллар Ердаги табиатни мувозанатини бошқарувида муҳим рўл ўйнайди (бу ҳам эволюцион тасодифми?).

Швейцария ва Франция чегараси бўйлаб 27 кмлик жуда катта адрон коллайдери ўтган. Бу улкан лабаратория шароитидаги ускунанинг вазифаси «Катта портлаш»нинг қандай жараён касб этгани ҳақида тасаввур пайдо қилиш учун қурилган. Бунда икки зарра протонлар жуда катта тезликда келиб тўқнашади ва унинг натижаси кузатилади. Мана шу коллайдерни барпо қилиш ва уни бошқариш учун қанча меҳнат, куч, маблағ ишлатилган буни ақли салим киши инкор этмайди. Лекин бутун коинотни ҳеч қандай ташқи куч ва аралашувсиз ўз-ўзидан, тасодифан пайдо бўлган деб эволюцияни нотўғри талқин қилиб юрган ақли ноқисларнинг тутган мавқифи қанчалик тубан эканини билиш мумкин. Бу ёзилган матнлар ҳам ўз-ўзидан ёзилди, мен аралашмадим, техник реакция оқибатида тасодифан ёзилиб қолди. Бир оздан сўнг мутацияга учраб матн ривожланиб, бошқа матнга айланиб кетиши мумкин. )))

👉 @umarhalil 👈
​​Дадахон Ҳасанов тўйларда, концертларда қўрбошилар ҳақида, Туркистонга бўлган рус босқинлари ҳақида, Советларга қарши пахта қулчилиги, миллият ва бошқа кўплаб шу руҳдаги мавзуларда қўшиқлар куйлаган. Саҳнада, майдонда, тўйларда чақириқлар қилган. Ўйлаб кўряпман, агар санъаткорлар концертларда, тўйлардаги қўшиқларида, чиқишларида аҳлоқсизликка, коррупцияга, фахшга, ноҳақликка, адолатсизликларга қарши қўшиқлар куйласа, концерт майдонларида илмга, бирликка, миллий биродарликка чақириқлар қилса, минглаб санъаткорлар ҳар кунги тўйлардаги репертуарида адолат, ҳақиқат, нафс, порахўрлик ҳақидаги қўшиқлар ҳам жой олса, қизиқчилар ҳар ойги дастурларида цензура, диктатура, тарихий-сиёсий хатоларни сатира қилиб чиқишлар қилиб турса 5 йил ичида халқда қандай ўзгариш кузатиларкин? Ҳозирги санъат эса ҳис қилинмаган, англанмаган йигит ва қизнинг бачкана муносабатлари устига қурилган мавзуга ўтин қалашдан ортмайди. Санъат жуда катта аждаҳо, унинг тизгинини ҳезалак, ҳеббим, бетайин ва маслаги ва мақсади олий бўлмаган, фақат тижорат ва шуҳрат учун муте бўлганларга олиш осон қилиб қўйилган. Қўпол қилиб айтганда, аждаҳони бичиб қўйилган. Агар у муносиблар қўлига ўтса, жуда катта ишларни амалга ошириб юборади. Бир вақтлар, маърифатпарвар жадидлар труппалар ташкил қилиб театрларни олий мақсадлари йўлида восита қилиб ишлатишган. Тасаввур қилиб кўринг, тўйга борсангиз жадидлар, олимлар ҳақида қўшиқ куйланяпти, концертга тушсангиз, вазирликлар тизимидаги порахўрликлардан қўшиқлар авжида, автобусга чиқсангиз машина магнитофонида цензура устида реп батл бўляпти. Шунақа мавзуларни эшитиб юрган халқни саъвияси қандай бўларкин?

👉 @umarhalil 👈
Телеграмда янги функциялар чиқибди. Энди ҳар бир постнинг тагида ўз фикрингизни қолдиришингиз мумкин экан. Ҳейтерлар, жанга 😅
Наманганлик ўзини ёқиб юборган аёлга нисбатан қўл қовуштириб томоша қилиб турган ҳодимларни, телефонда камерага олаётган одамларни кўриб Габриел Гарсия Маркеснинг «Ошкора қотиллик қиссаси» эсимга келяпти. Асар ҳали ҳам долзарблигини йўқотмабди. Ўшандаги лоқайд оломон шу оломонни ўзи, балки унданам баттар.

👉 @umarhalil 👈
Масжидга кирганимда намоздан сўнг роса ухлаб олгим келаверади. Бу ерда ухлаган одам 10 дақиқа ухласа ҳам шунақанги лаззат билан дам оладики, 8 соатлик уйқунинг ҳақиқий мазасини олгандек бўлади. Ҳатто, уйингизда шунча соат ухласангиз ҳам масжиддаги 10 дақиқалик уйқунинг мазасига етмайди. Сабаби, бу масканда ажойиб биомайдон бор. Ихлос, эзгулик, покланиш ниятида келган одамларнинг асаб тизимидан чиқадиган биомайдонлар масжиднинг катта аурасини ташкил қилади. Шунинг учун бу ерга кириб чиққан одам енгил бўлиб қолади, ибодат қилса енгил ва тетик чиқади, 10 дақиқа ухласа ҳам бутун чарчоқлари чиқиб кетади. Шу гапларни шеригимга айтиб бергунимча у ҳам ухлаб қолди. Мазза қиляпти ўзиям. Аллоҳимнинг уйида, энг яхши жойда ))

👉 @umarhalil 👈
🔥1