Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Туризм қўмитасида ишлайдиган Саид Комил акамиз ажойиб маълумотни улашибдилар. Франция президенти Макрон билан боғлиқ можароларга оқиллик билан ёндашибди Малайзияликлар.

Малайзия ҳукумати Франсуз ҳукуматига расмий дипломатик ҳадия сифатида Имом ат-Термизийнинг "Шамоили Муҳаммадия" (соллаллоҳу алайҳи васаллам) китобининг таржимасини юборди.

Ушбу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шамоили, аҳлоқи, жисмоний ва руҳий тарафларини ёритиб берган китоб бўлиб, бу ҳадя орқали Франсуз ҳукуматига Пайғамбар алайҳиссалом ҳақидаги тўғри маълумотни етказиш қасд қилинган.


Респект, Малайзияликлар!

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир пайтлар Ўзбекистон телевидениясида сигарет чекишга чақириқлар бўлган. Таниқли санъаткорлар сигарет ва кўнгилҳушликка даъват қилувчи рекламаларда чиққан экан. Ҳозир эса бу таъқиқланган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТИЗЕР

«Azon kitoblari» дастурида Омар Ҳалил билан «Ҳиммат - мўминнинг қуввати» китоби ҳақида қизғин суҳбат тез кунда намойиш этилади.

👉 @umarhalil 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Azon kitoblari» дастурида «Ҳиммат мўминнинг қуввати» китоби ҳақида Омар Ҳалил билан тўлиқ суҳбат

👉 @umarhalil 👈
​​🎉 «Azon kitoblari»дан навбатдаги туҳфа!

Эндиликда китобхонларимиз, мухлисларимиз учун севимли ва таниқли асарларни китоб таржимонлари, санъаткорлар, журналистлар ва олимлар билан биргаликда муҳокама қилиш имконияти мавжуд.

Лойиҳамизнинг биринчи меҳмони журналист, моҳир таржимон, шоир Карим Баҳриев билан биргаликда ўзлари таржима қилган машҳур асар Жорж Оруеллнинг «Молхона» асари ҳақида суҳбат қурамиз.

🛎 Учрашув 6 ноябр жума куни соат 14:30 да бошланади.

Учрашувга келиш истагида бўлганлар қуйидаги @M_Nematoff га боғланиб рўйхатга ёзилиб олишлари мумкин.


📍Дўконимиз манзили: Геолокация

👉 @umarhalil 👈
👍1
«Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!»

Зумар / 9 оят

Биладиган мутахассисга юқори хизмат ҳақи тўлашдан қочиб, билмайдиган ишчини олиб келиб кам маош тўлаб иш юритиш энг самарасиз ёндашув. Буни мардикорча менежмент деса бўлади; кам маош тўлаб кўп иш талаб қилиш натижасида меҳнатнинг самарасизлашувига олиб келиш дегани. Ишчи кучи ва ҳажми ортиб боради, бироқ маҳсулот, сервис сифатсизлашиб боради. Қуръони Каримнинг ушбу оятидаги лўнда қилиб келтирилган қонуниятига амал қилмасак, бусиз қурилган тизим узоққа бормай қулайди, нари борса сустлашиб ўз ўрнини йўқотади.

👉 @umarhalil 👈
Қадрли обуначиларимга тавсиям:

Ҳеч қандай пул сарфламасдан илм олинг!

Азон халқ кутубхонаси/ноёб китоблар растасида ҳам китоблар кўпайиб бормоқда. Мақсадимиз бу ерга китоб тўплаб савлат тўкиш эмас, балки уларни ўқувчиларига эълон қилиб ўқиттириш. Ўзингизга керакли китобни танланг ва бир ҳафта мобайнида ўқиб чиқиш шарти билан бепулга олиб кетинг.

Олинган китобларни бир ҳафта давомида ўқиб олишга улгурмасангиз, телефон орқали узайтириб ўқишда давом этишингиз мумкин.

👉 @umarhalil 👈
Бугун соат 14:30 да публицист, таржимон, шоир, инсон ҳуқуқлари ва сўз эркинлиги бўйича катта мутахассис Карим Баҳриев билан Жорж Оруеллнинг «Молхона» деб номланган антиутопик асари ҳақида суҳбатлашамиз. Сиёсий тафаккури, давлат бошқарувида мафкура, ғоя орқали оммани бошқариш, популизм билан халқни алдаш каби ўйинлар борасида тушунчаларини кенгайтирмоқчи бўлган барча одамлар иштирок этиши мумкин.


👉 @umarhalil 👈
Каналимиз брендини пиар қилиш учун ясаб чиқдим. #челленж қилиб аватаркаларимизга қўйсак, яхшигина оммалашишига эришамиз.

👉 @umarhalil 👈
​​🎁 Азон китоблари марказидан ажойиб янгилик!

Қадрли мухлисларимизга Азон аудиокитоблар каналининг очилишини мамнуният ила эълон қиламиз!

🎧 Эндиликда сиз азизларга нашриётимизда чиқаётган энг яхши китобларни ва бошқа асарларни аудио шаклда тақдим қилиб борамиз.

Бизни кузатиб боринг. Зеро, илм-маърифат йўлида иймонлашамиз

«Azon kitoblari | Аудиокитоблар»
каналига аъзо бўлинг: 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAETnUX1BhdqhN6D38w
👍1
1930 йилдан кейин Сталин Туркистонлик зиёлиларни, уламоларни қирғин қилиш бўйича жиддий кураш бошлаган. Большевиклар Қўқон, Наманган, Андижон, Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва бошқа кўплаб ҳудудлардаги уламоларни қатл қилдирди. Халқ эса шаҳид бўлган уламолари ортидан қўзғолонлар кўтарди. Қарши чиққанларнинг барчаси ўлдирилди, сургун қилинди, нари борса ҳижратга чиқиб кетди. Оқибатда зиёлиларисиз қолдирилган ўзбек мусулмон халқининг авлоди Сталиннинг портретини кўтариб уни доҳий деб яшашни бошлади.

Қайсидир мусулмон мутафаккири айтган эди: «Агар олимлар бўлмаганда одамлар чорва моллари каби бўлиб қолардилар».

Сталин буни уддалади. Аҳли илмларни қирди, зиёлиларни қатағон қилди. Мана, сиз кўриб турган бир гала чорва молларини пайдо қилди.

Аъзам Ҳошимийнинг «Алвидо ватан» асарини ўқиб чиқарган хулосаларим.

👉 @umarhalil 👈
​​Яқин ўтмишимизда шундай мудҳиш воқеалар бўлганки, улар китобларда эмас гувоҳларнинг хотираларида сақланиб қолган экан.

«Алвидо ватан» китобининг муаллифи айтяпти, Шўро даврида НКВД марказий идорасига Самарқанднинг барча аҳли илмлари мажлисга чақиртирилган. Уларга масжидларда нимани маъруза қилиб беришлари бўйича топшириқ берилиши керак бўлган. НКВД Муҳаммад алайҳиссалом араб қавмларини жоҳилликдан, фақирларни зулмдан химоя қилиб одамларни тўғри йўлга бошлаш учун келгани, Маркс ва Ленин ҳам адашган ва камбағал одамларни ҳақ йўлга бошлагани келгани ва мусулмонларни пайғамбарлари қатори Ленинга эргашишга оят ва ҳадислар билан даъват қилиб беришлари буйруғи берилади. Шунда таркибида ўзбек, татар ва тожик миллатига мансуб бўлган уламолар ўша ернинг ўзида норозилик кўтаришади. Маркс ва Ленин ҳам Муҳаммад алайҳиссаломнинг тупукларига ҳам тенг бўла олмаслигини айтишади. Бу қаршиликдан сўнг НКВД ҳамма имомларга руҳсат бериб, ярим тунда рўйхатга олиб қўйилган уламоларнинг ҳаммасини уйларидан олиб кетилади ва ном-нишонсиз сургун қилиб юборилади. Норозилардан бўлган Самарқанднинг 93 сара шайҳларини эса ярим кечаси тоғга мажбурлаб олиб кетилади ва мажбурлаб чуқур қаздиришади. Биринчи уламони мажбурлаб ичига туширишади сўнгра эса отиб ташлашарди. Чала жон бўлиб инграб ётган имомнинг устига иккинчи имомни мажбурлаб оҳак ташлаттиришарди. Шу йўсинда 92 уламони чуқурга отиб кўмишади. Охиргисини эса тириклайин ташлаб устига тупроқ тортиб юборишади. Умридан бор экан, аскарлар кетгандан сўнг амаллаб чуқурдан тирик чиқади ҳамда яширина-яширина Қашқарга ўтиб кетади ва у ердан Ҳиндистонга боради. Ушбу ҳодисани Ҳўқандий ҳазратга айтиб берган ўша самарқандлик кишини шахсан ўзим ҳам 1935 йили Деҳлида учратганман ва ўз оғзидан ҳам эшитганман. Уламоларни тириклайин кўмган аскарлар руслар ва арманлардан иборат бўлиб, уларнинг командири Дадаш исмли арман экан.

Нақдар дахшатли кунларни кечирган экан уламоларимиз

👉 @umarhalil 👈
Сивастопольда полиция эрингизни қийнаб ўлдириб қўйса, ортингиздан фақат қариндошларингиз чиқади. Америкада эса бутун халқ ортингиздан чиқади.

Сивасда мансабдор ўз лавозимини суистеъмол қилса, фақат полиция қимирлайди.
Кореяда мансабдор ўз лавозимини суистеъмол қилса бутун миллат қимирлайди.

Қариндошларингизни куч билан, полицияни пул билан жим қилиш мумкин, лекин халқ-миллатни оғзини ёпиб бўлмайди.

👉 @umarhalil 👈
​​ҚУМУРСҚАГА АЙЛАНГАН МИЛЛАТ

Болалигимизда ниначи ва чумоли масалини ўқиган эдик.
Чумоли ёз бўйи меҳнат қилади, ниначи гулдан гулга қўниб ўйнаб юради. Қиш келганда чумоли ғамлаган озуқаси билан қийналмай қишлайди, ниначи эса қийналиб аттанг қилади.

Шу масалдаги чумолига ўхшатаман ўзбекларни. Чумолидан ҳам ўтиб кетганмиз. Соғлиғимизни, асабимизни, умримизни фақат тўй қилиш ва уй қуришга сарфлаймиз. Шу икки мақсад йўлида нимаики хорлик бўлса чидаймиз. Ҳар қандай разилликни " энди тирикчилик, бола-чақа боқиш " важи билан оқлаймиз.

Бизда ахлоқий принцип ёки босиб ўтилмайдиган қизил чизиқ йўқ ҳисоби. На диний кўрсатмаларга амал қиламиз, на дунёвий қонунларга ва этикага бўйсунамиз.

Кўчадан нимаики топсак уйга ташиймиз. Шундай ҳолатлар ҳам бўлдики ҳатто биров уйининг ташқарисига қориган лойни ёки тўккан шағални ва ҳаттоки тоғорадаги хамирини ҳам ўғирлаб кетишди.

Мактаб, боґчаларга берилган таъминотни талон-тарож қилиш, гўдаклар ризқини қийиб тухум,гўшт, печенеларгача ташиб кетиш оддий ҳолга айланди.
Касалхоналарнинг, районоларнинг завхозлигига тайинланиш мўмай даромад манбаи бўлиб қолди.

Раҳбарларимиз етти авлодига етадиган мол-дунёни йиғиб , қариндош уруғигача уй жой қилиб бергани етмагандек хориждан қиммат ҳовлилар сотиб олиб ичини қимматбаҳо санъат асарлари билан тўлдирди. Ундан ҳам ортганини Швейцария банкларига босиб қўйди. Ўшалар ҳам ўзбек эди. Ҳар бир ўзбекда шундай потенциал бор.

Бизда ана шундай чумолидек қимир-қимир қилиб,нима топса уйга ташиб, қора кун учун ғамлаш миллий қадриятга айланди.
Янги мустақиллик йилларида пул алмашганда минглаб одамлар банкдаги пулига ёки заёмига куйиб қолганди. Ана шуларнинг ичида ҳам чумоли мантиғи бўйича яшаганлар кўп эди.

Етар энди шунча чумолидек яшаганимиз. Ниначидек яшашни ҳам ўрганайлик. Ҳаётдан завқ олайлик. Охиратга ишонсангиз билингки бу дунё ўткинчи. Ҳар куннинг ўз қуёши бор. Оллоҳ берган ҳалол бойликдан фойдаланинг, инфоқ эҳсон қилинг. Ҳадеб йиғиб ,итдек қўриқлаб кейин қадрига етмайдиган исрофгар меромхўрга қолдириб, Охиратда ҳисобини сиз беришингиз нима керак.
Охиратга ишонмасангиз, унда сиз учун шу ҳаёт бор холос. Шу берилган имкониятдан фойдаланиб яшаб қолинг. Йиққан бойлигингиз барибир буюрмайди. Ана Каримовлар оиласи шунча миллиярдларни ўғирлаб охири ўзиям итдек ўлиб кетди. Оила аъзолари ҳам лаънатга қолди.
Хуллас, чумолидек тимирскиланавермай сал одамга ўхшаб ўзимизнинг роҳатимиз учун ҳам яшайлик ўртоқлар. Бугун бормиз эртага йўқ. Болалар ҳам ўз ризқи билан туғилади. Ҳаромдан йиғилган мол-дунё уларга ҳам юқмайди барибир.

© Файзиддин Мўмин
👍1
​​Адолатсиз куч - зулм!
Кучсиз адолат - сароб!


Мусулмонларнинг заифлашувига битта ибора билан ташхис қўйиш мумкин бўлса, юқоридаги фразани айтган бўлардим.

Мусулмон давлатлари орасида кучлилари бор: ресурс, бойлик, географик локация, армия жиҳатидан қудрат соҳиблари мавжуд, лекин содиқлик ва адолатли сиёсат йўқ.

Шундай мусулмонлар борки, юксак тафаккур, одиллик, ҳалоллик, динга содиқлик соҳиблари мавжуд, аммо кучсиз, қувватсиз аҳволда.

Ҳозирги кунимизда ҳам куч адолатсизлар қўлида, адолат эса заифларнинг тилида қолган.

Кучингиз бўлмаган ҳолда адолат ўрнатишингиз, адолат бўлмаганда кучингизни ишлатишингиздан фойда йўқ.

Токи иккисини бирлаштириб тасарруф қилмагунимизча, ислоҳот йўлидан боролмаймиз.

👉 @umarhalil 👈
Давлат раҳбари Қарши шаҳрига сафарга чиққан. Қаршида эса президент келишига газонни бўяшяпти.

Бу ку оддий газонни асл ҳолатини беркитишдир, бундан бошқа улкан иллатларни беркитилмаслигига ишонасизми?

👉 @umarhalil 👈
😱2🤷‍♂1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кайфиятни кўтарамиз 😅

Ҳамма нарса дўмбоқ бўлганда қандай бўларди?
#ТАБРИК

Омар Ҳалил барча қадрли обуначиларини кунларнинг саййиди жума айёми билан самимий табриклайди. Сизларни Аллоҳ учун яхши кўраман, ҳурмат қиламан. Сизлар билан ҳар доим ҳам мулоқот қила олмасам ҳам, ёзганларингизни ўқиб бораман, кузатаман, бир сўз билан айтганда, бефарқ эмасман, доим эътиборимдасиз. Ораларингизда отам ҳам, онам ҳам, жигарларим ҳам, дўстларим ҳам, устозларим ва шогирдларим ҳам бор. Аллоҳ шу ердаги ҳамма кузатувчиларни ўз паноҳида асрасин, қалбларимизни Ўзининг муҳаббати ила сийласин, ўзаро биродарлик руҳида мустаҳкам қилсин.

Ҳурмат билан канал муаллифи Омар Ҳалил


👉 @umarhalil 👈
🕊1
Сизларга Масару Ибуканинг «Учдан кейин кеч» китобининг ҳосиласини кўрсатмоқчиман. Бугун «Azon kitoblari» марказига 3 ёшли қизалоқ келди. Онасининг айтишича, «Учдан кейин кеч» китобини ўқиб у ердаги методларни бола тарбиясида қўллашган. Натижада эса сиз кўриб турган 3 ёшга эндигина кираётган жажжигина ширин қизалоқ Асмаъул Ҳусна, яъни Аллоҳнинг ҳамма исмларини ёддан айтиб берди, Бақара сурасидан ёд олган, ҳозирда «Билағон болажонга» олиш учун таклиф бўлаётган экан, мактаб ёшида ўқиладиган китобларни 3 ёшданоқ бемалол ўқишни бошлаган. Қизалоқнинг зеҳни, хотираси ёшига нисбатан кучли ривожланиб бўлган. Бунда онанинг ва отанинг ўрни катта, уларнинг тарбия усулларида эса китобнинг ўрни беқиёс. Тасаввур қилинг, бутун жамият шундай тарбия усулидан фойдаланса ва шундай зеҳни ўткир болалар чиқса )))

👉 @umarhalil 👈