Омар Ҳалилнинг ютубдаги расмий канали иш бошлади. Энди янги ва қайноқ энг сара исломий ҳикояларни фақат шу каналдан кузатиб боришингиз мумкин.
https://youtu.be/5fCy1lqajq4
https://youtu.be/5fCy1lqajq4
YouTube
Omar Xalil | Umramizni Allohga sotdik
Omar Xalilning har bir ijodiy ishi shaxsan uning intellektual mulkidir. Uning ijodini boshqa kanallarda chop etish va koʻchirish muallifning roziligisiz mumkin emas.
Muallifning ijodiy ishlari faqat ushbu kanallarda uzatilishi mumkin:
Telegram - http…

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Azon_kitoblari
Исломни руҳиятимиздан, вужудимиздан суғуриб олинган давр ҳақида ҳикоя қиладиган асар
👉 @umarhalil 👈

👍1
Алвидо, Ватан!
@umarhalil
#Алвидо_Ватан
2-қисм
Туркистонлик диндорларнинг ўлдирилиши ҳақидаги воқеаларни ҳикоя қилувчи асар.
Давоми бор...

👍2
Судхўрликдан вайрон бўлган оила ҳақида ҳикоя қилдик. Ҳозирги кунимизда катта ибрат бўладиган воқеа бўлибди.
https://youtu.be/PVJJ6caf3Yw
https://youtu.be/PVJJ6caf3Yw
Баёнул_Фурқон_Тафсири_Ҳиндистоний.pdf
58 MB
Омар Ҳалил кутубхонасидан катта ва ноёб туҳфа!
Забардаст олим Шайҳ Мавлавий Ҳиндистонийнинг «Баёнул Фурқон» (Қуръони Карим маъноларининг изоҳли таржимаси) китобини ўқишга муяссар бўласиз.
Ушбу китоб Ўзбекистонда дефицит бўлиб, на ёзма нашри, на электрон вариантини топиш мушкул эди. Бу электрон китоб эса АҚШнинг Сан-Францискода жойлашган йирик электрон архив кутубхонасидан топилди. Омар Ҳалил эса бу ноёб манбани сизларга ҳам улашиш бахтига муяссар бўлди.

🕊1
Жаҳонгир ёш бўлишига қарамасдан ёшига нисбатан улкан билим ва қўрбошиларга хос жасорати бор йигит. Ўзи ўқиган даргоҳ устозларининг ҳаққини химоя қилиб туманидаги 4-мактабнинг 6 нафар ўқитувчилари билан Учкўприк тумани адлия бўлимига шикоят аризаси билан чиқишган. Адлия бўлими эса даъвогар сифатида туман тиббиёт бирлашмасига қарши суд иши очган. Бу ерда туман тиббиёт бирлашмаси, молия бўлими, халқ таълими бўлими оралиғида меҳнат кодексининг 214-моддасида белгиланган ходимларга тиббий кўрикни бепул қилиш ҳақидаги қонун бузилиб, бюджетдан ажратилган пуллар талон-тарож қилиниб, камига мажбурий тиббий кўрикни ўқитувчилардан пул эвазига ўтқизиб келинади. Муаммонинг бошқа томонида эса тизимнинг ахлоқий камчиликлари очилиб кетади. Яъни, аёл ўқитувчилар тиббий кўрикка нафақат пул тўлайди, балки эркак рентгенолог олдида кийимларини ечиб кўрикдан ўтмасликлари сабабли на улар тиббий кўрикдан ўта олади, на бепул қутула олишади бу тизимдан. Улар ҳам тиббий кўрикдан ўтолмайди, ҳам мажбурий тарзда пул тўлайдилар. Мана шу тизимни юзага келтирган олий раҳбариятнинг бир бўғини ва уларнинг маҳаллий ижрочилари шунчаки давлат мулкини жимгина шилиб ўтиришибди холос. Бу ерда қайси ташкилот зулукка ўхшаб сўриб ётгани 100% аниқ эмас, бу энди судда ютуб чиқишга боғлиқ. Аллоҳ ўзи қўлласин сизларни! Ушбу хабарни қанчалик кўп тарқатиб юқорига кўтарилса, судда ютуб чиқиш эҳтимоли ҳам шунча ортади. Халқ овози диёнатсизлик қилаётган айрим давлат мулозимларига катта босим бўлади. Тўғри йўлда ишлаётган тармоқларга ва давлат тизимларига ёрдам бўлади.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
Алвидо, Ватан!
@umarhalil
#Алвидо_Ватан
3-қисм
Туркистонлик диндорларнинг ўлдирилиши ҳақидаги воқеаларни ҳикоя қилувчи асар.
Давоми бор...
👉 @umarhalil 👈
3-қисм
Туркистонлик диндорларнинг ўлдирилиши ҳақидаги воқеаларни ҳикоя қилувчи асар.
Давоми бор...
👉 @umarhalil 👈
👍2
Учкўприкдаги педагогларга тиббий кўрикни бепул қилиш ҳақидаги қонун учун кураш бошлангани ҳақида хабарингиз бор. Бу масалага телевидения ҳам бош қўшишни бошлади. «Севимли» телеканалининг «Замон» информацион дастури ҳам ўқитувчилар, судя ва даъвогар сифатида чиққан адлия бўлими ҳодимларидан интервью олишни бошлади. Бу яхши натижа!
Ҳозирча, педагоглар судда ғолиб чиқишди, аммо масала 100% ижобий ҳал бўлгани йўқ. Ушбу муаммога қарши кураш бошлаган ва 6 нафар ўқитувчининг орқасида қўллаб қувватловчи сифатида шу ишларга бош-қош бўлган ЎзМУ талабаси Жаҳонгир Раҳимовнинг айтишича, суд қарори фақат 6 нафар ўқитувчи учун амалда, лекин бошқа ўқитувчилар ва республика бўйича амалда ҳал қилувчи ўринда эмас. Бундан ташқари, содда ҳисоб китобларимга кўра тақрибан 20 йилдан буён давом этиб келаётган бу қонунсизлик дастидан ҳар йили республика бўйича 24 миллиард атрофида пул талон-тарож бўлиб келган ва бўляпти. Айбдорлар эса суд ҳукми бўйича муаллақ ва мавҳумлигича турибди. Бу масалани тўхтатиб қўймаслигимиз, охиригача курашиб тўлақонли адолат ғалабасига эришишимиз зарур. Бу нафақат туман, балки бутун республикадаги ўқитувчи-педагогларнинг, адлиячиларнинг ғалабаси бўлади, дейди Жаҳонгир Раҳимов.
Ватандошларимдан қаттиқ илтимосим шуки, мазкур масалани барча ижтимоий тармоқларда кўтариб турсинлар, жамоатчилик эътиборидан қочирмасинлар, челленж қилибми, бошқа услублар билан бўлса ҳам эътиборда ушлаб турсинлар. Иншааллоҳ, қонунни, адолатни қарор топтирамиз, дейди Жаҳонгир.

#азон_китоблари
Абдуллоҳ ибн Муборак ласеттиси бўлганда малибу, уйи бўла туриб 200 минг долларлик дала ҳовли сотиб олмасди, балки шу ишларни қиларди...

«Azon kitoblari» марказига «Azbobooks»дан таниқли ёзувчи Марк Менсоннинг қаламига мансуб ушбу китоб ташлаб кетилди. Азбобук янги ва ёш лойиҳа. Уларга илк марта Аллоҳдан омад ва муваффақият тилайман.
Лекин, муаллифнинг китобидаги бир фикрига муносабат билдириб қўйишни муҳим деб билдим. Менсон қуйидаги мазмундаги гапларни айтади, деярли асосий ҳисобланган барча динлар камбағал ва ночор одамларни ўзига жалб қилади ва шу орқали ўз ғояларини кўтаришади, ўз эргашувчиларини кўпайтиришади. Пули йўқ, фақир, ўз ўрнини йўқотган шахслар учун моддий манфаатлар ваъда қилинади. Масалан, жаннатдаги мукофотлар. Буларга мисол тариқасида, Мусо, Исо, Будда ва хоҳазо диний етакчилар келтирилади. Таржима қилинган китобда эса «Muharrir» нашриёти самовий динларга боғлиқ жойини чопиб ташлаган. Абдуғафур ака буни чиқармасликлари аниқ. Лекин, аслида шу матнлар бор. Эътироз билдирмоқчи бўлган нуқтаси, Менсон ислом ҳақида шу мусулмон жамиятида ҳудди франциялик тадқиқотчи олим Стефан Дудониён каби яшаб, маҳаллий уламолар билан мулоқот қилиб исломни ўрганганида бу фикри бошқача янграган бўларди. Чунки, Муҳаммад алайҳиссаломга фақат камбағаллар эмас ўша даврнинг бой савдогари бўлган Ҳадича розияллоҳу анҳо, Абу Бакр Сиддиқ, миллионер Ҳазрати Усмон, мансаби баланд Умар ибн Хаттоб, миллардер бўлган Абдуроҳман ибн Авф ва бир қанча ўзига тўқ инсонлар эргашган. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламнинг таълимотлари камбағалларга ҳам, бойларга ҳам, мансаблига ҳам, қулга ҳам бирдек таъсир этган. Марк амақи буларни чуқур ўрганганда мусулмон бўлиб кетармиди, яна билмадим. Умуман олганда Менсоннинг услуби, қалами, тили ажойиб ва ўзига хос йўналишда. Айниқса асарларига сарлавҳа қўйиши ажабтовур. Ўқиб кўришни тавсия қиламан, ғарб тафаккури мотиватори. «Ҳаммаси расво!»