Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Иккинчи аёлга мана шу мақсадда уйланганларнинг қиёматдаги аҳволи жуда аянчли бўлади. Бу ўйинчоқ эмас. Аёлларнинг эркаклар борасида ҳафсаласи пир бўлишига сабаб бўладиган паразит ва муттаҳам эр ҳақида ҳикоя қилинади.

https://youtu.be/rRhtGaTRZig
🔥1
🌸 Кўнгилларни қозониш учун меҳрдан кучлироқ фазилат йўқ 🌸

👉 @umarhalil 👈
❤1
Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон домла Туркиянинг Бурса шаҳрида севикли ёзувчи, «Саодат асри қиссалари» муаллифи Аҳмад Лутфий Қозончи ҳафизаҳуллоҳнинг уйларида меҳмон бўлишибди. Қозончига асарларининг ўзбекча таржимасини совға қилишибди. Айтганча, «Саодат асри қиссалари» асарини ўзбек тилига таржима қилган инсон Нуруллоҳ домла бўладилар. Қандай бахтли учрашув! Аллоҳ улардан рози бўлсин!

👉 @umarhalil 👈
Audio
Қайси даъватчининг маърузасини эшитганимда йиғласам уни йўлчи билдим, кимни маърузасидан таъсирланмасам уни бошқа эшитмадим. Қалбида Аллоҳга чин муҳаббати бор одамнинг даъвати ҳам қалбга кириб боради ва эшитган одамни ўзига маҳлиё қилади, йиғлатади, руҳлантиради. Динда даъвогарлик қилади, юзлаб маърузалар айтади, лекин бирортаси ҳам юрагинга етиб бормайди. На йиғлатади, на руҳлантиради, на эсингда қолади. Бугун Акром Малик билан Ҳазрат Навоий раҳматуллоҳи алайҳнинг асарлари шарҳида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг маҳшар куни умматларини шафоат қилиш учун дам сирот тарафга, дам тарози тарафга, дам азобга ҳукм қилинаётган умматлари томонга югуриб шафоат қилиш ғамида елиб-югуриб юришлари ҳақида эшитиб кўзимдан ёшим қуйилиб келди. Я Росулуллоҳ! Жонингиз чиқар онда ҳам «Умматим!» деб жон бердингиз! Сизни жудаям қаттиқ соғиндим!!! Жудаям қаттиқ!!!

👉 @umarhalil 👈
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Қачон дини ва хулқига сизлар рози бўладиган кишидан совчи келса, унга турмушга беринглар. Агар ундай қилмасангизлар, ер юзида фитна ва кенг фасод бўлади».

Халқимиз бу суннатга амал қилишда йўлдан озди. Дини ва ҳулқи қолиб, бойлиги ва мансаби, ҳусни, ҳашамати биз учун авторитетга айланди. Қиз ва йигитнинг тарбияси у ёқда турсин, отасининг обрўси ва онасининг мартабасига қараб никоҳ боғлашга ишқибоз бўлиб кетдик. Бу бойликни, бу обрўни остида дин турадими-йўқми, қизиқмаймиз. Оқибатда оилаларимиз фитна-фасодга гирифтор бўлиб бахтсизликка мубтало бўлиб ётибди. Энг яхши йўл бу - суннат йўли. Йўлимизда юрайлик, йўлдан чиқмайлик.

👉 @umarhalil 👈
👍3❤2😁1
Сизларга янги хушхабар айтиб қўймоқчиман. Тез кунларда ушбу асарни ўзбекча аудиокитоб ҳолида ёзишга киришаман. Таржима ишлари тугаб, таҳририят ишлари бошланган. Ана ундан кейин Омар Ҳалил ижросида аудиокитоб ҳолига келтирилади. Ижодкорларни дуоларингизда эслаб турсангиз, шоядки, Аллоҳ қилаётган ишларимиздан рози бўлсин.

👉 @umarhalil 👈
Омар Ҳалилнинг шахсий кутубхонаси учун махсус нашрга тайёрланган китоб. Матнларни йиғиб таснифладим, муқова дизайнини ишладим. Бу бежирим китоб фақат бир дона чиқади. Фақат ўзимга 😅

👉 @umarhalil 👈
Муҳаббат, дедик;
Сени севдим, дедик...
Ё Раббим !
Лек нафсимиз туғёнларидан кеча олмадик...
Ахир Сени севган "ўлмоғи" керак эмасми?!
Нафсни бўғиб, қатл этмоғи керак эмасми?!
Ҳар онда уни парвариш этмаяпмизми, ахир...
Севги иддаоларига вафо қилиб қадам қўймоқ ўрнига, тилимизни беҳуда савдога ўргатмоқдамиз, холос...
Бир чечакнинг қор тагида сўлгани каби, Муҳаббатни ҳам нафснинг булдуруқлари ўлдиргай...
Ошиқликка даъво қилар экансан, аввало ишқингга Муҳаббат олови ила жон ато эт. Шавқлар қалбингда алангалансин.....

© Бинту Исмоил

Манба: @Fariduddin_Attor

Суратда 🌸 ал-Вадуд 🌸 деб ёзилган бўлиб, бу Аллоҳнинг исмларидан биридир. Унинг маъноси: барчага яхшиликни раво кўрувчи деганидир.

👉 @umarhalil 👈
😢1
Омар Ҳалилнинг шахсий кутубхонаси учун тайёрланаётган китобларнинг навбатдагиси. Муқовасини ишлаб чиқдим. Матнни тартиблаш ва ички дизайнга ўтаман. Сизлар учун энг қизиғи, тез орада буни электрон версиясини сизларга ҳам улашаман 🌸

👉 @umarhalil 👈
🔥2
Бир неча кунлар аввал ақида китобларни тавсия қилгандим. Шу мавзуда улуғ китоб саналган асар, забардаст олимларнинг таржима қилишларигача қизиқарли бўлган Сирожиддин Ўшийнинг «Бадъул аъмолий» асари ва унга ёзилган шарҳ китоби қайта нашр қилинган. Ичида ҳозирги кунда ҳам ихтилофли, зиддиятли бўлган мавзуларни таҳлил қилиши билан китоб қизиқарли ўқилади. Аҳли сунна кишиси учун муҳим ақидавий манба бўлиб хизмат қилади. Китоб «Azon kitoblari» марказида бор.

👉 @umarhalil 👈
Бир ойча аввал Шайҳ Муҳаммад Саид Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳнинг «Фиқҳус Сийра» асарлари ўзбек тилида «Сийратни англаш» номи билан сотувга чиққан. Асар 2010 йилларда Қирғизистонда раҳматли шайҳ Алоуддин Мансурнинг фарзандлари Зиёуддин Мансур томонидан таржима қилиниб чоп этилган. Бугунга келиб энди бу мўтабар манба она тилимизда ҳам нашр қилинди. Сиз «Тарихи Муҳаммадий», «Саодат асри қиссалари», «Раҳиқ-ул Маҳтум», «Нурул Яқийн» каби асарларда сийратдаги воқеаларнинг тўлиқ баёнидан хабардор бўласиз, «Сийратни англаш» китобида эса Рамазон Бутий ҳазратлари сийратдаги воқеалардан сизга дарслар ва хулосалар чиқариб беради.

Бунақа китобларни олвогандан кейин мана шунақа уйқи келмай ўтираверамиз )))

Ҳа, айтганча, китоб Азон китоблари марказида бор. Фақат саноқли қолган холос.

👉 @umarhalil 👈
👍2🕊1
#МУТОИБА

Ўқиганга тегаман дейсизлар. Ўқиб дунёни эгаллармиди? Нари борса кутубхона очади холос 😅

👉 @umarhalil 👈
😁4
#САРҲИСОБ

Шу вақтгача Омар Ҳалил каналидан қандай манфаат олдингиз ва ундан яна нималарни кутасиз?

Фикрларингизни комментда қолдиринг. Кейинги фаолиятимизда сизнинг истакларингизни ҳам амалга оширишга ҳаракат қиламиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқиб ҳам, рўза тутиб ҳам, каъбани тавоф қила туриб ҳам дўзоҳга тушишимиз мумкин десам, ишонасизми?

Юқори сифатлиси бу ерда

👉 @umarhalil 👈
Вафо - хойинлар ҳеч қачон туя олмайдиган туйғу!

Мана шулар ноёб одамлар дейилади...


https://youtu.be/TXyUrMMIpA4
Омар Ҳалил шахсий кутубхонаси учун биринчи чиқарилган китоб. Электрон вариантини ўқиш истагида бўлган ҳар бир обуначимга ҳадя қиламан. Кимга керак бўлса, шахсий чатга ёзинглар, ташлаб бераман.

👉 @umarhalil 👈
Қуръон, Таврот, Инжил ва илм-фан.pdf
2 MB
Гапни очиғи, бу асарни топиб, ҳозирги китоб ҳолига келтириш ва муқовасини ишлаб чиқиш борасида анча мехнат кетди. Ўзим билмаган дастурларни ўрганишга ҳам тўғри келди. Тан олиб айтаман, китоб тайёрлаш анча мураккаб ва қийин иш экан. Йигит кишига минг ҳунар оз деганларидек, бу ҳам менга бир ҳунар бўлиб қолди. Буларнинг ҳаммаси сиз қадрли обуначи китобхонлар учун холис қилинди. Сизларни китобга бўлган ташналигингизни кўриб, тўғриси шунча машаққатлар, кўзимни тиниб қолишлари, ишдан кейинги давом эттирган чарчоқларим чиқиб кетди. Хато қилган бўласам, Ўзи кечирсин.

👉 @umarhalil 👈
👍13😢4