Аллоҳга шукур, юртимизда аҳолини динга қайтиши ва имкон доирасида диний қоидаларга риоя қилиш иродаси шаклланиб боряпти. Лекин, Совет даври ва мустақилликдан кейинги 25 йиллик динга бўлган репрессия ва босим ўзбекларни диндан узоқ ушлаб туриш мақсадида олиб борилгани, вақт ўтиб жамиятда исломофобиянинг палак отишига шароит яратиб берди. Бугунги кунда, хусусан, ёш қизларнинг рўмол ёки ҳижоб ўрашига ота ва онадан қаршилик ёҳуд мактаб ҳамда ўқишдан бўлган ғайриҳуқуқий босим оқибатида қизларимизнинг зиддият-аросатда қолаётгани, аёлларнинг эндигина сатри авратга риоя қилиши натижасида ишлаётган ишхоналарида келишмовчилик чиқиб, ишдан кетишларига мажбур бўлишлари ҳолати кўпайиб бормоқда. Мени назаримда, кўп бўлмаса ҳам ёш йигитларни ислом динига рағбати уйғониб, дўстлари доирасини (кругини) ўзгартириши, аввалги ҳаёт тарзини кескин исломга риоя қилиш орқали ўзгартириши айрим исломофобияга чалинган ота-оналар, яқинлар томонидан тазйиқ ва босимларга учрашига сабаб бўляпти. Хулоса қилиб айтганда, айрим аёл-қизларимиз ва ёш йигитларимиз шариатга риоя қиламан деб, оилалари ҳамда ишхоналари билан муаммога дуч келиб ечим тополмай қийналишяпти.
Шу масала юзасидан тез кунда Азон кафеда устоз Мубашшир Аҳмад иштирокларида исломофобиядан азият чекаётган, динига риоя қилиш борасида оиласи ва ишхонаси билан қарама қарши муаммога дуч келиб қийналаётган ёшларга муаммони ҳал қилиш, муроса қила олиш, исломофобияни енгиш борасида амалий тавсиялар, йўл-йўриқлар ўргатиладиган семинар-тренинг ташкиллаш режамиз бор.
Кимда ким шундай муаммога учраётган бўлса, менинг аккаунтимга @omar_xalil алоқага чиқинг ёки шундай танишларингиз бўлса уларга далолат қилиб қўйинг.
👉 @umarhalil 👈

❤1
Қадрли обуначиларим, овозли ҳикоялар, шеърлар ва аудиокитобларимнинг ашаддий мухлислари! Сизларнинг олдингизда таассуф билан айтаман, 25-майдан бошлаб на телеграмда, на ютубда овозли ижод тўхтаб қолган. Кўплаб мухлислар аудиолар нима сабабдан тўхтаб қолганини сўраб ҳалигача ёзишмоқда. Ижроларни, қалбга тасалли ва ихлос бағишлайдиган ҳикояларни соғинганларини айтишади. Ҳамма саволларга битта қилиб каналда баёнот бериб қўя қолишни лозим топдим.
Шу пайтгача овозларни ТВ студиясига бориб ёзиб, у ердан аудиоматериални олиб ўзим монтаж қилардим. Вақтики, у ердан ҳам чеклов ва шартлар қўйилди. Натижада фаолият тўхтаб қолди. Кейинчалик «Шамс» китоблар дўкони томонидан «Олим етиштирган оналар» китобини овозли қилиб ўқиб бериш таклифи билан чиқишди ҳамда керакли микрофон билан таъминлашди. Шуни баҳонасида кўплаб ҳикояларни, шеърларни сизларга етказиб олиш мақсадида микрофондан бир қанча муддат фойдаланиб олдим.
Буни ҳам вақти тугаб, микрофон эгалари томонидан олиб кетилди. Шундан буён ижодий ишлар тўхтади. Ҳикоялар, шеърлар, аудиокитобларнинг тўхтаб қолганининг ягона сабаби шу.
Аллоҳ насиб қилса, ўзим қулай ва сифатли микрофон сотиб олсам, ижодни яна давом эттираман. Унгача тайм-оут!
Ҳурмат ила Омар Халил!

👍1
Бугун онам қаҳрамонлик қилган кун!
Онажонимга бу дунёда то абад таъзимда, жаннатда эса тож кийдирадиган фарзандлардан қилсин.
Шу бугун қаҳрамон онажонимни ҳақларига дуо қилганлардан, Аллоҳ рози бўлсин!

🔥10🥰2
• Сизларга ажойиб янгилигим бор!
• Энди ўзимизни микрофонимиз бор )
• Ижодга қайтамиз )))
• Ижодимизни соғинганларга саломлар бўлсин ))))
👉 @umarhalil 👈
• Энди ўзимизни микрофонимиз бор )
• Ижодга қайтамиз )))
• Ижодимизни соғинганларга саломлар бўлсин ))))
👉 @umarhalil 👈
👍1
Қизим осмондаги ойнинг синглиси. Уларнинг бири ботса, иккинчиси порлайди. Қизим ва мен туганмас муҳаббат қиссасимиз.. 🌸
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
❤12🔥1
Фоҳишалик қисмати
@umarhalil
Фоҳишалик қисматига дучор бўлган аёл ҳикоя қилади.
Мусулмон жамиятида аёлларнинг фохишаликка кириб кетишларининг асосий фактори ҳақида ҳаётий воқеа ҳикоя қилинди.
Воқеадан тафаккур билан хулоса қилиш тингловчининг ўзига қолдирилди.

Каналимда «Авлиё қайнона», «Солиҳа истаб», «Умму Гулсум», «Имрон», «Севгилисига етишган Умар» каби катта ҳажмли ҳикояларни тақдим қилиб келдим. Орада бир муддат узилиш бўлди. Кўпчилик ихлосмандларимиз шу каби янги ҳикояларни кутиб яшашди. Иншааллоҳ, бугун вақт қилиб ярим тунгача янги ҳикояни тақдим қиламан.
Мени кутинглар...
👉 @umarhalil 👈
Мени кутинглар...
👉 @umarhalil 👈
Қалб сатри
@umarhalil
Шариат танани сатр қилса, тасаввуф кўнгилни сатр қилади.
Қалблар ҳижоби ҳақида мулоҳазалар...
👉 @umarhalil 👈
Қалблар ҳижоби ҳақида мулоҳазалар...
👉 @umarhalil 👈
🕊1
Аллоҳни кутган аёл
@umarhalil
Парвардигор бахтни мард ва таваккулчи эркакларга ҳамда сабрли бўлиб ўзини покиза сақлаган аёлларга боғлаб қўйган.
Ишонмасангиз, воқеани ўзингиз эшитинг
👉 @umarhalil 👈
Ишонмасангиз, воқеани ўзингиз эшитинг
👉 @umarhalil 👈
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гапларингиздан қалбим титради...
Муқим акани жуда ҳурмат қиламан. Донишманд одам. Бир пайтлар менга оммавий босим, ҳақоратлар, хатто аҳли илмлар орасидагилар томонидан ҳам шаънимга турли хил нафратлар билан сазойи қилинганимда Муқим ака шаъним химоясига чиққандилар. Улар мени тушингандилар. Сиз ажойиб инсонсиз! Сиз тан олиб айтаётган ўша «ахлатлар»ни мени айтишга журъатим етмайди. Ўзимдаги маразликларни ошкор айтишга «Мен»имнинг журъати етмайди. Демак, мен ўзимни ҳали яхши кўраман. Аллоҳ сизни марҳаматига буркасин!

👍3😢1
Тўғри нарсадан хато фойдаланишнинг оқибати, нотўғри нарсадан устамонлик билан фойдаланишдан кўра оғирроқ бўлар экан.
Ҳалол ниятларингни, қалбингда зиғирча маразлик аралаштирмасдан қилмоқчи бўласан, ниятим эзгу деб ўйлаб, одамларни мени тўғри тушинади, деб соддалик-ла ошкор қиласан. Оқибатда, одамлар кўтара олмайдиган жойда ошкор қилганинг учун ҳам тўғри ишни нотўғрига тушириб, ўзингни ҳам, уларни ҳам гуноҳга ботирасан. Сен тўғрига путур етказганинг учун, улар эса тўғрини инкор қилгани учун гуноҳда шерикка айланасан. Синовлар даврида кутилмаган жойингдан мусибат келаверади. Қаерга қадам ташлама, қайси томонга қарама, қайси сўзни ишлатма, ҳатто нафас олишингда ҳам хатоликка йўл қўяётгандек ҳис қилаверасан ўзингни. Эзгу мақсадда мустаҳкам туриш қўлда чўғ ушлаб туришдек машаққатли иш. Танлаган йўлинг тўғрилиги исботланмагунча атрофингдагиларга хатокор ва муваффақиятсиз бўлиб кўринаверасан. Агар йўл тўғри бўлса Ўзи ярлақайди. Хато бўлса жазоси ҳам ўз бўйнингда. Энг асосийси оилангдан асло кечма!

Яхши амаллар ғурурга, ёмон амаллар тушкунликка тушириб қўйганда нима қилиш керак?
Мувозанатни қандай ушлаш лозимлиги ҳақида мулоҳазалар

👍2