Бир соатдан сўнг Яратувчи ва борлиқ ҳақидаги аудиорисоланинг бомба қисмини қўяман! Мусулмон киши Аллоҳни ҳар томонлама таниши, ўзидаги мавҳум бўлиб турган саволларига жавоб излаши, нима учун яшаётгани ҳамда тириклик қандай жараёнда кечаётганини билиши керак. Оддий мусулмон ҳамма соҳада умумий тушунчага эга бўлиши, билимли ва ҳозиржавоб бўлиши керак. Биргаликда ўз устимизда ишлаб борамиз, биргаликда юксаламиз. Каналимнинг миссияси ҳам шундан иборат. Бу мақсад йигитларга ҳам, қизларга ҳам, чойхонада автомашиналарни нархини муҳокама қилиб ўтирган амаки ҳам, гапда фалончини келинини ғийбат қилиб ўтирган ҳолаларга ҳам қаратилган. Мен билан бирга бўлганларга Аллоҳ қодир қилганича илм улашаман ва албатта бир неча ойдан сўнг дунёқарашингиздаги юксалишни ўзингиз текшириб кўрасиз. Мен билан бирга бўлганларга чуқур миннатдорлик билдириб қоламан. Ўзингизни эҳтиёт қилинг )))
❤1
06.Koinotdagi tartib.mp3
16.2 MB
5-Қисм
Атеизм ва креационизм ўртасидаги асосий фарқ шундаки, атеизм оламдаги барча унсурларни мавжуд бўлишида ва ҳодиса-жараёнларнинг амалга ошувида эҳтимоллар назариясига суянади. Яъни, ҳар бир нарсани ортида тасодифни қидиради. Креационизм эса коинотдаги барча нарсалар ҳамда воқеа-ҳодисаларни ортида ташқи таъсир кучни қидиради. У ҳеч бир жараён режасиз амалга ошолмайди; хоҳ режали, хоҳ режасиз бўлсин ҳар бир амалиётни ортида, албатта “онгли” таъсир этувчи куч туради деб ҳисоблайди. Мисол учун: тартиб билан терилган шахмат доначаларини кўрган атеист бу доначаларни тартиб билан терилишида нечи миллиард уринишда тушиши эҳтимолини қидиради. Креационист эса доначаларни тартибли туришида ақлли одамнинг қўли бор деб ҳисоблайди. Хулоса шуки, Яратувчини фақат тўпланган эмпирик билимларни холис ва оқилона тасарруф этиш орқали мантиқ ва қалб билан топилади. Юқоридаги аудиорисола айнан шу хусусда боради.
@umarhalil

#БАХТ
Болалар орасида бўлганимда ўзимни дунёдаги энг бахтли одам деб биламан.
© Маҳатма Ганди

#АЖИБ
• Одамлар икки севишган қалбни ажратишга, тўсқинлик қилишга доим тайёр.
• Икки адоватли инсонларни яраштиришга, бирлаштиришга тоқати йўқ.

Ya Nabi Salam Alayka (Arabic Version - Bonus Track)
Maher Zain
Каналимиздан бир муштарийимиз Моҳир Заинни ушбу қўшиғини улашишимни сўрагандилар. Сизлар билан баҳам кўрдик )
@umarhalil
@umarhalil
👏4
Forwarded from hujayra.uz
Kun qahramonlari
Mana O‘zbekning haqiqiy qahramonlari. Ular bugunning chinakam matonat timsollaridir. Men bilan siz uyda o‘tirib virus yuqmasmikan deb qancha xavotirlanmoqdamiz, endi bularning holatini tasavvur qilavering. Ular jonini xavfga qo‘yib koronavirus yuqqan bemorlar bilan ushbu jangda kurashmoqdalar.
Ular bugun o‘zlarining ilk yetti qaldirg‘ochlarini uchirma qilishdi. Qanday quvonchli xabar 😊! Pandemiya o‘tganidan so‘ng bularning har biriga "O‘zbekiston iftixori" faxriy unvoni va bittadan malibu bersak arziydi.
👉 @hujayrauz 👈

👍4
Фожеа ёҳуд вайронагарчилик ҳақида бир қиссада жуда яхши таъриф берилган. Қиссадаги профессор Преображенскийнинг қуйидаги фикри кўпроқ диққатимизни тортади.
Иқтибос:
«Вайронагарчилик дедингиз, хўш, нима бу ўзи? Эгри ҳасса тутган кампирми? ё таёғи билан барча ойналарни синдириб, ҳамма чироқларни ўчириб кетаётган ялмоғизми? Сиз нимани назарда тутаяпсиз ўзи? — ғазаб билан сўради.
— Агар мен операция қилиш ўрнига, уйимда хор билан қўшиқ айта бошласам, мана буни вайронагарчилик деса бўлади. Агар мен ҳожатхонага кирсам-у, маъзур тутасиз, унитазга эмас, ёнига ўтирсам, Зина ва Дарья Петровна ҳам айнан шундай қилсалар, мана буни — вайронагарчилик дейиш мумкин. Бинобарин вайронагарчилик ҳожатхонада эмас, каллаларда юз беради. Шунинг учун йўғон овозли бу ашулабозлар «вайронагарчилик йўқолсин!», деб қичқирганларида, менинг кулгим қистайди»
Иқтибос тугади. Кўриб турганингиздек, профессор ҳақиқий вайронагарчиликни нима эканига таъриф бермоқда. Асл фожеа бир касбни олиб бошқа ишга бош суқишда, билмаган нарсасига аралашишда, билими йўқ соҳанинг курсисига ўтиришида. Юридика олийгоҳини тугатган одам саҳнада қўшиқчилик қилса, актёрлик маҳорати мактабини олган кадр бозорда пайпоқ сотса, бозорга чиқадиган чайқовчи кинода рол ўйнаса, мактабни коридорда битирган пулдор «Истиқлол»да концерт берса, кеча тўйларда отарчилик қилиб юрган одамни, бугун имомликка сайлаб қўйишса, педколлежни битирган талаба театрда иш бошласа ўша соҳалардаги профессионализм йўқолади. Албатта, нюанслар ҳам бор. Ҳудо берган таланти бор-у, лекин бошқа соҳадан туриб ҳам севимли ишини қилаётганлар бундан мустасно. Умумий олиб айтганда жамиятни бузилишига жуда катта таъсир этадиган омил бу. Асарда бир профессор кўчадаги дайди ит устида оламшумул тажриба ўтказади. Унга одам миясини трансплантация қилади. Ёзувчи бу билан пролетариат диктатурасини, Коммунизмнинг «Совет одами» ғоясини бадиий прототипини яратади. Профессорнинг тақдира нима кечгани, итнинг оқибати нима бўлганини эса ўзингиз ўқиб оласиз энди 🤓

👍3
Mixail Bulgakov - ityurak.pdf
899.3 KB
Рус адабиётининг йирик намоёндаси Михаил Булгаковнинг энг машхур асарларидан бири «Итюрак» қиссаси. Ўқинг, таҳлил қилинг ва дунёқарашингизни бир поғона кўтаринг.
@umarhalil
@umarhalil
❤1
Ўз умр йўлдошининг камчиликларини бировларга ёмонлаб, ўз жуфтига эса бошқаларни ўзидан
афзаллигини юзига айтадиган одам ғирт бефаросат одамдир!
@umarhalil
афзаллигини юзига айтадиган одам ғирт бефаросат одамдир!
@umarhalil
❤1
Шу гап кетганда доим Жан Батист Мольернинг «Зўраки Табиб» комедиясидаги бир саҳнаси ёдимга тушаверади. Сганарел пёниста ҳар куни ичиб келиб уйда жанжал қилади. Уйидаги ҳамма нарсасини, эр-хотин ётоғини ҳам сотиб ичиб юборади. Бир куни хотини Мартина эрининг алкашлигидан нолиб жанжал қилади. Даҳанаки жанг авжига чиққанидан охири Сганарел хотинини уришни бошлайди. Шовқинни эшитган қўшниси Робер югуриб чиқиб Мартинани химоя қилиш мақсадида Сганарелга дашном бера бошлайди. Шунда Мартина қандай йўл тутган деб ўйлайсиз? Ҳар куни уйидаги пайпоғигача сотиб ичиб юбрадиган эрини қўшилиб ёмонлади деб ўйлайсизми? Йўқ, ундай бўлмайди. Шунда Мартина қўшнисига қарата:
- Агар буни ўзим хоҳлаган бўлсамчи? Сизни нима ишингиз бор? Ўзимни эрим, хоҳлаган пайтим уради! Сиз эса бурнингизни тиқманг, деб эрини ёнини олиб, бошқани олдида изза бўлишини олдини олади. Бу комедия. Лекин, ибрат бўладиган жиҳати шундаки, Мартина фаросатли иш тутди. Ички зиддиятни ташқи зиддиятга айланишини олдини олди. Биздаги баъзи оилаларда эса ички ишлар ва зиддиятларни оғиздан оғизга кўчиришади. Кимни оиласида қанақа жанжал бўлаётганини ҳамма билади. Чунки, оила сири деган пардани йиртиб кўчага ўзлари гап чиқаришади. Бу энг катта фаросатсизлик. Агар оилангдаги низоларни ўзинг бировга айтмасанг, кўчадаги одамлар сени оилангдагини ўзидан ўзи билолмайди.

👍2
Audio
Фазодаги мувозанат, сайёралар интервали, ўлчам ва массаларнинг мутаносиб келиши ҳаётнинг мавжуд бўлишида энг муҳим омиллар. Буларни эшитиб Аллоҳнинг қудратига қойил қолаверасиз.
🎧 қулоқчинда (наушник) эшитиш тавсия этилади ✅
👉 @umarhalil 👈

ТАҲЛИЛ
Нима учун айрим одамлар зараркунанда, айримлар эса одамга қўшилмайдиган одамови? Нима учун баъзилар шаллақи? Буни келиб чиқиш сабабларига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Улар қандай шу аҳволга келиб қолганлиги ҳақида мулоҳаза юритиб кўрамиз ҳозир. Ҳеч бир инсон туғилиши билан безори, шаллақи, юввош ёки одамови бўлиб қолмайди. Бунга атроф-муҳит энг катта таъсир этувчи омил бўлади. Атроф-муҳит деганда, албатта об-ҳаво эмас. Бу - аллақачон шаклланиб бўлган шахслар. Инсонни қандай шаклланишида омиллар жуда кўп асли. Биз эса ҳозир фақат битта тушунчадаги бир нечта факторларга тўхталиб ўтамиз.
Мана шу тушунчанинг номи - когнитив диссонанс. Бу психологиянинг ўрганиладиган муаммоларидан бири. Мен ҳозир шу мавзуни ўқиб тушинганларимни сизлар билан соддалаштириб, ҳаётий мисолларда келтириб ўртоқлашаман. Бошлашдан олдин бу тушунчага оммабоп услубда изоҳ бериб ўтсам, когнитив диссонас бу инсонни ўзи ишониб келган нарсасини ҳаётда тескари дуч келишида юз берувчи психологик инқироздир. Хуллас, ҳозир бошлаймиз ўшанда тушиниб оласиз.
Бир бола туғилди. У болани ёшлигидан ота-онаси одамларга яхши муомалада бўлишни, катталарни ҳурмат қилишни, атрофдаги одамларга яхшилик қилишни тарбия берди. Унга таълим берувчи муаллим эса дўстларга оқибатли бўлишни, бировни ҳаққини емасликни, ўғрилик қилмасликни, ҳалол меҳнат қилса яхши яшашини ўргатди. Бола улғайгани сари одамларга қўшилишни бошлади. Унда ижтмиоийлашув жараёни бошланди. Бола ҳаёти давомида қуйидаги ҳолатларга дуч келди: унга қўпол муомала қилинди, уни ишонган дўстлари лақиллатиб кетди, нарги маҳалладаги Абсамат амаки уни ҳаммани олдида изза қилди, машинасини сотиб бераман деган Марат уни пулини «ухлатиб» кетди, у уйланмоқчи бўлган Зарина енгилоёқ чиқиб қолди, ўқиб илм олиб мактабда ўқитувчилик қилиб ҳалол пул топаман деганди, ойлик кам экан рўзғордан ортмайди, камига пахтага чиқаришди, олган илмидан, қилган меҳнатидан бири икки бўлмади. Ана энди мана шуларни ҳар бири учун шу болада когнитив диссонас бошланади. Яъни, психологик инқироз.
Унга болалигидан одамларга яхшилик қил дейишганди, катта бўлганда ўша одамлардан ёмонлик кўрди, ҳеч кимни ҳаққини ема дейишганди, одамлар уни ҳаққини еб кетишди, бировга ёлғон гапирма дейилди, лекин ўзини лох қилиб кетишди, вафоли бўл дейишди, ўзига хиёнат қилишди, дўстларга оқибатли бўл дейишди, айрим дўстлар қийин вазиятда қўллаб қувватламади. Ушбу вазиятда болада психоинқироз бошланади.
Мана шунда у учун 3 та танлов бўлади:
Биринчиси, у учун ҳамма одам айниган. Ҳамма хойин, ҳамма ўғри, ҳамма ноинсоф, ҳамма аблаҳ. Ҳаётдаги шиори: ҳаётда ҳеч кимга ишонма! Бу биринчи вариантдан юрган одам ўзидаги эзгу сифатлардан воз кечади. Яхшилик қилган одамни аҳмоқ деб билади. Атрофдаги ҳаммани ўзига рақиб деб қарай бошлайди ва фақат ўз манфаати учун носоғлом эгоистга айланади. Ўша сиз билган танишларингиз орасидаги зараркунандалар, мошенниклар ўшалар. Буни энг ҳавфли жиҳати шуки, мана шундай шаклланиб қолган инсон ўз фарзандига ҳам шундай тарбия беради. Оилада шундай муҳит пайдо бўлади ва катталашади (бунда деярли ижтимоий психологияга чиқилади)
Иккинчиси, у ўзи ишониб келган нарсани ҳаётда умуман тескарисига дуч келгани учун қаттиқ депрессияга тушади. Бу вариантдаги одамлар ўзларини блокада қилиб олишади. Яъни, содда тилда одамови бўлиб қолади. На яхшилкда фаол бўлади, на ёмонликка урғу беради. Одамлардан ўзини узиб қўяди. Ўша сиз билган одамови, ёввойи, ҳеч кимга қўшилмайдиган танишингиз камида шундай бўлади.
Учинчиси эса буни оқилоналик билан баҳолайди. Буни табиий қабул қилади. Демак, ҳаётда одамлар орасида ўғриси ҳам, хиёнаткори ҳам, фирибгари ҳам, урушқоғи ҳам бор экан. Бу дегани ҳамма шундай эмас. Муҳими уларни фарқлай билиш, деб билади. Ўзидаги яхши фазилатлардан кечмайди. Бу ўша сиз ақлли одам деб биладиган, ҳаётий маслаҳатлар сўраб турадиган кишилар.
Хулласи калом, бу анчайин соддалашттирилган ҳолда ёзилди. Ўзи бу мавзу ўта илмий ва кўпқирралидир.

👍2🕊1
Давоми:
Шу ерда савол туғилиши мумкин: ҳўп, бу бола яхши тарбия олибди, уни тарбияси бузилишига асосан атрофдаги одамлар сабабчи бўляпти. Ўша одамлар ҳам қачонлардир шу бола каби яхши бўлгандир ва ўз навбатида улар ҳам атрофдаги одамлар туфайли шу ҳолга келган. Бу занжир каби давом этиб келаётган экан. Савол туғилади: ким шу занжирни бошлаган? Ким айнишни бошлаган, қаердан бошланган бу занжир?
Бу энг катта мавзу. Буни социологиядаги деградация мавзусида ўрганиш керак. Бу мавзу ўта-ўта кенг қамровли. Мазкур мавзуни билган одам жамиятдаги муаммолар; маданий, сиёсий, оилавий ҳамда индивидуал шахсни ўзгаришигача қамраб олади.
Мана шу бузулиш занжирини бошқараётганларни аниқлаш мумкин. Буни билган одамни дунёқараши бетон бўлишига кафилман. Исталган жойда хоҳ сиёсий тўқнашув, хоҳ оилавий можаро, хоҳ дўстлар ўртасидаги келишмовчилик ва ҳатто эр-хотин ўртасидаги низони ҳам таҳлил қилиб ташлайдиган даражада вундеркинд бўлишига ишонаман. Мавзуни имконият даражасида тушинтира олдим деб ўйлайман.

❤2