Ўз умр йўлдошининг камчиликларини бировларга ёмонлаб, ўз жуфтига эса бошқаларни ўзидан
афзаллигини юзига айтадиган одам ғирт бефаросат одамдир!
@umarhalil

❤1
Шу гап кетганда доим Жан Батист Мольернинг «Зўраки Табиб» комедиясидаги бир саҳнаси ёдимга тушаверади. Сганарел пёниста ҳар куни ичиб келиб уйда жанжал қилади. Уйидаги ҳамма нарсасини, эр-хотин ётоғини ҳам сотиб ичиб юборади. Бир куни хотини Мартина эрининг алкашлигидан нолиб жанжал қилади. Даҳанаки жанг авжига чиққанидан охири Сганарел хотинини уришни бошлайди. Шовқинни эшитган қўшниси Робер югуриб чиқиб Мартинани химоя қилиш мақсадида Сганарелга дашном бера бошлайди. Шунда Мартина қандай йўл тутган деб ўйлайсиз? Ҳар куни уйидаги пайпоғигача сотиб ичиб юбрадиган эрини қўшилиб ёмонлади деб ўйлайсизми? Йўқ, ундай бўлмайди. Шунда Мартина қўшнисига қарата:
- Агар буни ўзим хоҳлаган бўлсамчи? Сизни нима ишингиз бор? Ўзимни эрим, хоҳлаган пайтим уради! Сиз эса бурнингизни тиқманг, деб эрини ёнини олиб, бошқани олдида изза бўлишини олдини олади. Бу комедия. Лекин, ибрат бўладиган жиҳати шундаки, Мартина фаросатли иш тутди. Ички зиддиятни ташқи зиддиятга айланишини олдини олди. Биздаги баъзи оилаларда эса ички ишлар ва зиддиятларни оғиздан оғизга кўчиришади. Кимни оиласида қанақа жанжал бўлаётганини ҳамма билади. Чунки, оила сири деган пардани йиртиб кўчага ўзлари гап чиқаришади. Бу энг катта фаросатсизлик. Агар оилангдаги низоларни ўзинг бировга айтмасанг, кўчадаги одамлар сени оилангдагини ўзидан ўзи билолмайди.

👍2
Audio
Фазодаги мувозанат, сайёралар интервали, ўлчам ва массаларнинг мутаносиб келиши ҳаётнинг мавжуд бўлишида энг муҳим омиллар. Буларни эшитиб Аллоҳнинг қудратига қойил қолаверасиз.
🎧 қулоқчинда (наушник) эшитиш тавсия этилади ✅
👉 @umarhalil 👈

👍4
ТАҲЛИЛ
Нима учун айрим одамлар зараркунанда, айримлар эса одамга қўшилмайдиган одамови? Нима учун баъзилар шаллақи? Буни келиб чиқиш сабабларига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Улар қандай шу аҳволга келиб қолганлиги ҳақида мулоҳаза юритиб кўрамиз ҳозир. Ҳеч бир инсон туғилиши билан безори, шаллақи, юввош ёки одамови бўлиб қолмайди. Бунга атроф-муҳит энг катта таъсир этувчи омил бўлади. Атроф-муҳит деганда, албатта об-ҳаво эмас. Бу - аллақачон шаклланиб бўлган шахслар. Инсонни қандай шаклланишида омиллар жуда кўп асли. Биз эса ҳозир фақат битта тушунчадаги бир нечта факторларга тўхталиб ўтамиз.
Мана шу тушунчанинг номи - когнитив диссонанс. Бу психологиянинг ўрганиладиган муаммоларидан бири. Мен ҳозир шу мавзуни ўқиб тушинганларимни сизлар билан соддалаштириб, ҳаётий мисолларда келтириб ўртоқлашаман. Бошлашдан олдин бу тушунчага оммабоп услубда изоҳ бериб ўтсам, когнитив диссонас бу инсонни ўзи ишониб келган нарсасини ҳаётда тескари дуч келишида юз берувчи психологик инқироздир. Хуллас, ҳозир бошлаймиз ўшанда тушиниб оласиз.
Бир бола туғилди. У болани ёшлигидан ота-онаси одамларга яхши муомалада бўлишни, катталарни ҳурмат қилишни, атрофдаги одамларга яхшилик қилишни тарбия берди. Унга таълим берувчи муаллим эса дўстларга оқибатли бўлишни, бировни ҳаққини емасликни, ўғрилик қилмасликни, ҳалол меҳнат қилса яхши яшашини ўргатди. Бола улғайгани сари одамларга қўшилишни бошлади. Унда ижтмиоийлашув жараёни бошланди. Бола ҳаёти давомида қуйидаги ҳолатларга дуч келди: унга қўпол муомала қилинди, уни ишонган дўстлари лақиллатиб кетди, нарги маҳалладаги Абсамат амаки уни ҳаммани олдида изза қилди, машинасини сотиб бераман деган Марат уни пулини «ухлатиб» кетди, у уйланмоқчи бўлган Зарина енгилоёқ чиқиб қолди, ўқиб илм олиб мактабда ўқитувчилик қилиб ҳалол пул топаман деганди, ойлик кам экан рўзғордан ортмайди, камига пахтага чиқаришди, олган илмидан, қилган меҳнатидан бири икки бўлмади. Ана энди мана шуларни ҳар бири учун шу болада когнитив диссонас бошланади. Яъни, психологик инқироз.
Унга болалигидан одамларга яхшилик қил дейишганди, катта бўлганда ўша одамлардан ёмонлик кўрди, ҳеч кимни ҳаққини ема дейишганди, одамлар уни ҳаққини еб кетишди, бировга ёлғон гапирма дейилди, лекин ўзини лох қилиб кетишди, вафоли бўл дейишди, ўзига хиёнат қилишди, дўстларга оқибатли бўл дейишди, айрим дўстлар қийин вазиятда қўллаб қувватламади. Ушбу вазиятда болада психоинқироз бошланади.
Мана шунда у учун 3 та танлов бўлади:
Биринчиси, у учун ҳамма одам айниган. Ҳамма хойин, ҳамма ўғри, ҳамма ноинсоф, ҳамма аблаҳ. Ҳаётдаги шиори: ҳаётда ҳеч кимга ишонма! Бу биринчи вариантдан юрган одам ўзидаги эзгу сифатлардан воз кечади. Яхшилик қилган одамни аҳмоқ деб билади. Атрофдаги ҳаммани ўзига рақиб деб қарай бошлайди ва фақат ўз манфаати учун носоғлом эгоистга айланади. Ўша сиз билган танишларингиз орасидаги зараркунандалар, мошенниклар ўшалар. Буни энг ҳавфли жиҳати шуки, мана шундай шаклланиб қолган инсон ўз фарзандига ҳам шундай тарбия беради. Оилада шундай муҳит пайдо бўлади ва катталашади (бунда деярли ижтимоий психологияга чиқилади)
Иккинчиси, у ўзи ишониб келган нарсани ҳаётда умуман тескарисига дуч келгани учун қаттиқ депрессияга тушади. Бу вариантдаги одамлар ўзларини блокада қилиб олишади. Яъни, содда тилда одамови бўлиб қолади. На яхшилкда фаол бўлади, на ёмонликка урғу беради. Одамлардан ўзини узиб қўяди. Ўша сиз билган одамови, ёввойи, ҳеч кимга қўшилмайдиган танишингиз камида шундай бўлади.
Учинчиси эса буни оқилоналик билан баҳолайди. Буни табиий қабул қилади. Демак, ҳаётда одамлар орасида ўғриси ҳам, хиёнаткори ҳам, фирибгари ҳам, урушқоғи ҳам бор экан. Бу дегани ҳамма шундай эмас. Муҳими уларни фарқлай билиш, деб билади. Ўзидаги яхши фазилатлардан кечмайди. Бу ўша сиз ақлли одам деб биладиган, ҳаётий маслаҳатлар сўраб турадиган кишилар.
Хулласи калом, бу анчайин соддалашттирилган ҳолда ёзилди. Ўзи бу мавзу ўта илмий ва кўпқирралидир.

👍2🕊1
Давоми:
Шу ерда савол туғилиши мумкин: ҳўп, бу бола яхши тарбия олибди, уни тарбияси бузилишига асосан атрофдаги одамлар сабабчи бўляпти. Ўша одамлар ҳам қачонлардир шу бола каби яхши бўлгандир ва ўз навбатида улар ҳам атрофдаги одамлар туфайли шу ҳолга келган. Бу занжир каби давом этиб келаётган экан. Савол туғилади: ким шу занжирни бошлаган? Ким айнишни бошлаган, қаердан бошланган бу занжир?
Бу энг катта мавзу. Буни социологиядаги деградация мавзусида ўрганиш керак. Бу мавзу ўта-ўта кенг қамровли. Мазкур мавзуни билган одам жамиятдаги муаммолар; маданий, сиёсий, оилавий ҳамда индивидуал шахсни ўзгаришигача қамраб олади.
Мана шу бузулиш занжирини бошқараётганларни аниқлаш мумкин. Буни билган одамни дунёқараши бетон бўлишига кафилман. Исталган жойда хоҳ сиёсий тўқнашув, хоҳ оилавий можаро, хоҳ дўстлар ўртасидаги келишмовчилик ва ҳатто эр-хотин ўртасидаги низони ҳам таҳлил қилиб ташлайдиган даражада вундеркинд бўлишига ишонаман. Мавзуни имконият даражасида тушинтира олдим деб ўйлайман.

❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Таҳлил" кўрсатуви
"Мусулмонларнинг илм фандаги даражаси". 1-қисм
Ёш физик олим Рустам Ашуров билан қилган қизиқ таҳлилий суҳбатимиз. Мавзуйимиз мусулмон жамиятларининг илм-фандаги даражаси ва Ўзбекистонда фаннинг аҳволи ҳақида.
@umarhalil
@mikrofon_ashurovda

《Sarı gəlin 》Azərbaycan xalq mahnısı. 《Sari gelin》Azerbaijan…
Vugar Aliyev
Бу қўшиқ Озарбайжон халқ қўшиғи бўлиб дунёда жуда машҳур ва севиб ижро қилинади. Қўшиқни этимологиясидаги версиялар кўп экан. Ҳамма версияларни жамлаганда қўшиқни моҳиятан мағзи муҳаббатга бориб тақалади. Бир версиясида мусулмон йигит насроний қизни севиб қолади. Лекин, уларни турмуш қуришига катта тўсқинлик бўлади. Улар бирга бўлолмайди. Бу қўшиқ уларнинг ҳижрони тимсоли бўлиб қолади. Насроний қизнинг сочи сариқ бўлгани учун қўшиқ ҳам кейинчалик «сариқ келин» номи билан аталиб қолган дейилади. Қўшиқни мазкур вариантида бир неча халқ вакиллари ижро қилишган.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
❤1
#ИСТАК
🌸🌸 Кўпгина қизлар ўзини йўқотишдан қўрқадиган жуфти бўлишини истайдилар. Яъни, бу билан жуфтларининг олдида жон каби муҳим эканликларини ҳис қилишни истайдилар. Сингилларимга шундай маслаҳат берардимки, сиз йўқотишдан қўрқадиган инсонни кутманг, ўзингизни керакли бўладиган қилиб тарбияланг. Шунда ўз жуфтингиз бахтига керак эканлигингизни ҳис қилиш бахтига мушарраф бўласиз. 🌸🌸
© Омар Ҳалил

#ТАВСИЯ
🌸 Қалби покиза муштарийларим учун ўзим севган энг яхши мултипликацияни тавсия қилмоқчиман. Самимий муҳаббат билан оила бўлиб яшаш истагида бўлганлар учун маҳсус ҳадям 🌸
Youtubeда «puuung» деб номланган анимацион канал. Аъзо бўлиб олинг. Соф муҳаббатга ошно қалблар учун, албатта ёқишига ишонаман.
https://youtu.be/xdHx1YEsWwk

YouTube
A short animation about what love is [ Love is in small things: Collection ]
Do you know what love is? Since 2014, I've been capturing the beauty of love in everyday life — finding extraordinary meaning in small, ordinary moments like sharing a meal, holding hands, or a quiet hug. I hope my art reminds you that love isn't only in…
😁2
08.Atmosferadagi mutanosiblik.mp3
12.3 MB
7-ҚИСМ
Оламни англашга қизиқувчилар, дунёқарашини кенгайтирувчилар ва Аллоҳни танишга интилаётганлар учун махсус.
👉 @umarhalil 👈
Оламни англашга қизиқувчилар, дунёқарашини кенгайтирувчилар ва Аллоҳни танишга интилаётганлар учун махсус.
👉 @umarhalil 👈
❤1
Оиладаги олийжаноб муҳаббатни кўрсатувчи битта диалог:
- Сен жуда ҳам яхшисан, азизам! 😊
- Чунки сизга ўхшайман-да, бегим ☺️
🌸🌸 🌸🌸 🌸🌸 🌸🌸 🌸🌸
Ушбу гапларни ҳар куни бир бирингизга айтиб туришингиз ўртангиздаги риштани мустаҳкам, ҳурматни баланд, муҳаббатни гўзал ҳамда оилани ширин бўлишига хисса қўшади.

❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Таҳлил" кўрсатуви
Мавзу: "Мусулмонларнинг илм фандаги даражаси" 2-қисм
@mikrofon_ashurovda
@umarhalil
Мавзу: "Мусулмонларнинг илм фандаги даражаси" 2-қисм
@mikrofon_ashurovda
@umarhalil
❤1
Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемиянинг ва карантиннинг мамлакатимиздаги умумий ҳолати бўйича инфографика чиқарибди. Буни қулай томони вазиятни жуда зўр тушиниб оласиз.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪТИРОФ
Америкалик таниқли кинорежиссёр, продюссер, сценарист, "Чўқинтирган ота" ҳамда кўплаб машҳур филмлар директори Френсис Форд Коппола: "Қуръонни билсангиз эди..."