Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
ТАҲЛИЛ

Нима учун айрим одамлар зараркунанда, айримлар эса одамга қўшилмайдиган одамови? Нима учун баъзилар шаллақи? Буни келиб чиқиш сабабларига ҳеч қизиқиб кўрганмисиз? Улар қандай шу аҳволга келиб қолганлиги ҳақида мулоҳаза юритиб кўрамиз ҳозир. Ҳеч бир инсон туғилиши билан безори, шаллақи, юввош ёки одамови бўлиб қолмайди. Бунга атроф-муҳит энг катта таъсир этувчи омил бўлади. Атроф-муҳит деганда, албатта об-ҳаво эмас. Бу - аллақачон шаклланиб бўлган шахслар. Инсонни қандай шаклланишида омиллар жуда кўп асли. Биз эса ҳозир фақат битта тушунчадаги бир нечта факторларга тўхталиб ўтамиз.

Мана шу тушунчанинг номи - когнитив диссонанс. Бу психологиянинг ўрганиладиган муаммоларидан бири. Мен ҳозир шу мавзуни ўқиб тушинганларимни сизлар билан соддалаштириб, ҳаётий мисолларда келтириб ўртоқлашаман. Бошлашдан олдин бу тушунчага оммабоп услубда изоҳ бериб ўтсам, когнитив диссонас бу инсонни ўзи ишониб келган нарсасини ҳаётда тескари дуч келишида юз берувчи психологик инқироздир. Хуллас, ҳозир бошлаймиз ўшанда тушиниб оласиз.

Бир бола туғилди. У болани ёшлигидан ота-онаси одамларга яхши муомалада бўлишни, катталарни ҳурмат қилишни, атрофдаги одамларга яхшилик қилишни тарбия берди. Унга таълим берувчи муаллим эса дўстларга оқибатли бўлишни, бировни ҳаққини емасликни, ўғрилик қилмасликни, ҳалол меҳнат қилса яхши яшашини ўргатди. Бола улғайгани сари одамларга қўшилишни бошлади. Унда ижтмиоийлашув жараёни бошланди. Бола ҳаёти давомида қуйидаги ҳолатларга дуч келди: унга қўпол муомала қилинди, уни ишонган дўстлари лақиллатиб кетди, нарги маҳалладаги Абсамат амаки уни ҳаммани олдида изза қилди, машинасини сотиб бераман деган Марат уни пулини «ухлатиб» кетди, у уйланмоқчи бўлган Зарина енгилоёқ чиқиб қолди, ўқиб илм олиб мактабда ўқитувчилик қилиб ҳалол пул топаман деганди, ойлик кам экан рўзғордан ортмайди, камига пахтага чиқаришди, олган илмидан, қилган меҳнатидан бири икки бўлмади. Ана энди мана шуларни ҳар бири учун шу болада когнитив диссонас бошланади. Яъни, психологик инқироз.

Унга болалигидан одамларга яхшилик қил дейишганди, катта бўлганда ўша одамлардан ёмонлик кўрди, ҳеч кимни ҳаққини ема дейишганди, одамлар уни ҳаққини еб кетишди, бировга ёлғон гапирма дейилди, лекин ўзини лох қилиб кетишди, вафоли бўл дейишди, ўзига хиёнат қилишди, дўстларга оқибатли бўл дейишди, айрим дўстлар қийин вазиятда қўллаб қувватламади. Ушбу вазиятда болада психоинқироз бошланади.

Мана шунда у учун 3 та танлов бўлади:

Биринчиси, у учун ҳамма одам айниган. Ҳамма хойин, ҳамма ўғри, ҳамма ноинсоф, ҳамма аблаҳ. Ҳаётдаги шиори: ҳаётда ҳеч кимга ишонма! Бу биринчи вариантдан юрган одам ўзидаги эзгу сифатлардан воз кечади. Яхшилик қилган одамни аҳмоқ деб билади. Атрофдаги ҳаммани ўзига рақиб деб қарай бошлайди ва фақат ўз манфаати учун носоғлом эгоистга айланади. Ўша сиз билган танишларингиз орасидаги зараркунандалар, мошенниклар ўшалар. Буни энг ҳавфли жиҳати шуки, мана шундай шаклланиб қолган инсон ўз фарзандига ҳам шундай тарбия беради. Оилада шундай муҳит пайдо бўлади ва катталашади (бунда деярли ижтимоий психологияга чиқилади)

Иккинчиси, у ўзи ишониб келган нарсани ҳаётда умуман тескарисига дуч келгани учун қаттиқ депрессияга тушади. Бу вариантдаги одамлар ўзларини блокада қилиб олишади. Яъни, содда тилда одамови бўлиб қолади. На яхшилкда фаол бўлади, на ёмонликка урғу беради. Одамлардан ўзини узиб қўяди. Ўша сиз билган одамови, ёввойи, ҳеч кимга қўшилмайдиган танишингиз камида шундай бўлади.

Учинчиси эса буни оқилоналик билан баҳолайди. Буни табиий қабул қилади. Демак, ҳаётда одамлар орасида ўғриси ҳам, хиёнаткори ҳам, фирибгари ҳам, урушқоғи ҳам бор экан. Бу дегани ҳамма шундай эмас. Муҳими уларни фарқлай билиш, деб билади. Ўзидаги яхши фазилатлардан кечмайди. Бу ўша сиз ақлли одам деб биладиган, ҳаётий маслаҳатлар сўраб турадиган кишилар.

Хулласи калом, бу анчайин соддалашттирилган ҳолда ёзилди. Ўзи бу мавзу ўта илмий ва кўпқирралидир.

👉 @umarhalil 👈
👍2🕊1
Давоми:

Шу ерда савол туғилиши мумкин: ҳўп, бу бола яхши тарбия олибди, уни тарбияси бузилишига асосан атрофдаги одамлар сабабчи бўляпти. Ўша одамлар ҳам қачонлардир шу бола каби яхши бўлгандир ва ўз навбатида улар ҳам атрофдаги одамлар туфайли шу ҳолга келган. Бу занжир каби давом этиб келаётган экан. Савол туғилади: ким шу занжирни бошлаган? Ким айнишни бошлаган, қаердан бошланган бу занжир?

Бу энг катта мавзу. Буни социологиядаги деградация мавзусида ўрганиш керак. Бу мавзу ўта-ўта кенг қамровли. Мазкур мавзуни билган одам жамиятдаги муаммолар; маданий, сиёсий, оилавий ҳамда индивидуал шахсни ўзгаришигача қамраб олади.
Мана шу бузулиш занжирини бошқараётганларни аниқлаш мумкин. Буни билган одамни дунёқараши бетон бўлишига кафилман. Исталган жойда хоҳ сиёсий тўқнашув, хоҳ оилавий можаро, хоҳ дўстлар ўртасидаги келишмовчилик ва ҳатто эр-хотин ўртасидаги низони ҳам таҳлил қилиб ташлайдиган даражада вундеркинд бўлишига ишонаман. Мавзуни имконият даражасида тушинтира олдим деб ўйлайман.

👉 @umarhalil 👈
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Таҳлил" кўрсатуви

"Мусулмонларнинг илм фандаги даражаси". 1-қисм

Ёш физик олим Рустам Ашуров билан қилган қизиқ таҳлилий суҳбатимиз. Мавзуйимиз мусулмон жамиятларининг илм-фандаги даражаси ва Ўзбекистонда фаннинг аҳволи ҳақида.

@umarhalil
@mikrofon_ashurovda
❤2
《Sarı gəlin 》Azərbaycan xalq mahnısı. 《Sari gelin》Azerbaijan…
Vugar Aliyev
Бу қўшиқ Озарбайжон халқ қўшиғи бўлиб дунёда жуда машҳур ва севиб ижро қилинади. Қўшиқни этимологиясидаги версиялар кўп экан. Ҳамма версияларни жамлаганда қўшиқни моҳиятан мағзи муҳаббатга бориб тақалади. Бир версиясида мусулмон йигит насроний қизни севиб қолади. Лекин, уларни турмуш қуришига катта тўсқинлик бўлади. Улар бирга бўлолмайди. Бу қўшиқ уларнинг ҳижрони тимсоли бўлиб қолади. Насроний қизнинг сочи сариқ бўлгани учун қўшиқ ҳам кейинчалик «сариқ келин» номи билан аталиб қолган дейилади. Қўшиқни мазкур вариантида бир неча халқ вакиллари ижро қилишган.

👉 @umarhalil 👈
❤1
Sari Gelin
Sami Yusuf
Сами Юсуф ижросида 🎙
❤1
#ИСТАК

🌸🌸 Кўпгина қизлар ўзини йўқотишдан қўрқадиган жуфти бўлишини истайдилар. Яъни, бу билан жуфтларининг олдида жон каби муҳим эканликларини ҳис қилишни истайдилар. Сингилларимга шундай маслаҳат берардимки, сиз йўқотишдан қўрқадиган инсонни кутманг, ўзингизни керакли бўладиган қилиб тарбияланг. Шунда ўз жуфтингиз бахтига керак эканлигингизни ҳис қилиш бахтига мушарраф бўласиз. 🌸🌸

© Омар Ҳалил
❤2
#ТАВСИЯ

🌸 Қалби покиза муштарийларим учун ўзим севган энг яхши мултипликацияни тавсия қилмоқчиман. Самимий муҳаббат билан оила бўлиб яшаш истагида бўлганлар учун маҳсус ҳадям 🌸

Youtubeда «puuung» деб номланган анимацион канал. Аъзо бўлиб олинг. Соф муҳаббатга ошно қалблар учун, албатта ёқишига ишонаман.

https://youtu.be/xdHx1YEsWwk
😁2
08.Atmosferadagi mutanosiblik.mp3
12.3 MB
7-ҚИСМ

Оламни англашга қизиқувчилар, дунёқарашини кенгайтирувчилар ва Аллоҳни танишга интилаётганлар учун махсус.

👉 @umarhalil 👈
❤1
Оиладаги олийжаноб муҳаббатни кўрсатувчи битта диалог:

- Сен жуда ҳам яхшисан, азизам! 😊
- Чунки сизга ўхшайман-да, бегим ☺️

🌸🌸 🌸🌸 🌸🌸 🌸🌸 🌸🌸

Ушбу гапларни ҳар куни бир бирингизга айтиб туришингиз ўртангиздаги риштани мустаҳкам, ҳурматни баланд, муҳаббатни гўзал ҳамда оилани ширин бўлишига хисса қўшади.

👉 @umarhalil 👈
❤1👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 "Таҳлил" кўрсатуви

Мавзу: "Мусулмонларнинг илм фандаги даражаси" 2-қисм

@mikrofon_ashurovda
@umarhalil
❤1
Соғлиқни сақлаш вазирлиги пандемиянинг ва карантиннинг мамлакатимиздаги умумий ҳолати бўйича инфографика чиқарибди. Буни қулай томони вазиятни жуда зўр тушиниб оласиз.

👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЭЪТИРОФ

Америкалик таниқли кинорежиссёр, продюссер, сценарист, "Чўқинтирган ота" ҳамда кўплаб машҳур филмлар директори Френсис Форд Коппола: "Қуръонни билсангиз эди..."

👉 @umarhalil 👈
❤2
1935-йилда АҚШ Олий суди пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни дунёнинг энг буюк қонун яратувчиси дея тан олган. Аслида қонунларни яратувчиси Аллоҳ таоло. Пайғамбар алайҳиссалом шу қонунларни жорий қилган буюк инсондирлар.

👉 @umarhalil 👈
❤1
Audio
Дунёдаги геологик мувозанат ҳақида. Дунёқарашининг кенгайиши ва тафаккур қилишни ҳуш кўрувчилар учун.

👉 @umarhalil 👈
🤩2
​​🎀 МУҲАББАТ ҲАҚИДА 🎀

Ҳозир сизларга муҳаббат ва унинг уч даражаси ҳақидаги мулоҳазаларимни ўртоқлашишга ижозат бергайсизлар. Бу сўзни ҳамма жойда эшитганмиз. Ҳаётда, кинода, адабиётда, мусиқада ва ҳоказо. Бу ҳақда ҳар бир замоннинг файласуф ва мутафаккирлари ҳам бош қотиришган. Мен уларнинг бирортасидан иқтибос келтирмоқчи эмасман. Ҳозирги мулоҳазаларимда ҳам бирорта олим ёки тадқиқотчининг фикрий хулосаларини аралаштирмайман. Соф ўзимнинг кузатувларимнинг хулосаларини гапириб бермоқчиман. Демак, муҳаббат менинг назаримда уч даражадан иборат бўлган боғланиш санъати. Нега буни санъат деяпман, сабаби муҳаббатга, албатта билим ва тажриба керак бўлади. Шу ерда айримларда савол туғилган бўлиши мумкин, бир кўриб қолганда севиб қолиш мумкинку деб. Бунга билимни нима алоқаси бор? Мана шу савол туғилган муштарийларимга айтардимки, бу муҳаббат эмас, маҳлиё бўлиш. Сиз ҳаётда кўраётган «севги» образлари шунчаки маҳлиё бўлиш, вақтинчалик ёқиш ҳисси (нега вақтинчалик, чунки вақт ўтиб муносабатлар яқинлашгани сари ёқмайдиган деталлар чиқишни бошлайди) бўлиб, бу муҳаббатни критерияларига жавоб беролмайди. Энди юқорида айтганим муҳаббатни уч даражаси ўзи нима? Муҳаббат уч даражага бўлинади, яъни буни 3 босқич десак ҳам тўғри бўлаверади.

1) Тобелик босқичи
2) Савдогарлик босқичи
3) Эҳсон даражаси


Биринчи босқични ҳаммамиз ўтаганмиз ва ўтаяпмиз ҳам. Мутелик босқичини, қуллик, қўрқув ва тобелик даражаси десак ҳам бўлади. Бу босқичда, банда Аллоҳга қўрққанидан тобе бўлиб боғланади. Аллоҳ таоло ҳам бандаларини айнан мана шу биринчи босқич билан ўзига бўйсундиради. Масалан, Дўзоҳ азоби, қабр азоби ва бошқа қаҳр-ғазабга учрайдиган амаллардан тийилиш учун қўрқув ила Аллоҳга боғланасиз. Фарзанд мисолида эса бола ота-онасидан қўрққани учун унга боғланиб туради. Ота-онасининг жазолашидан қўрқиб айтганларини қилишга, уларни ғазабига учрамасликка, уларсиз яшолмаслигидан қўрқиб уларга муҳаббат қўяди. Эр ва хотин ўртасидаги айрим муҳаббат ҳам айнан ушбу қўрқув босқичидаги, яъни эрининг қаҳрига учрашдан чўчиб яшовчи аёл, ёқмай қолиш, эътибордан қолиб кетиш қўрқувидан боғланган хотин ёки аёлининг ташлаб кетишидан чўчиб яшайдиган эр муносабатларининг даражаси биринчи босқич, яъни тобе бўлиб боғланиш муҳаббати дейилади. Бу даражадаги инсон ўзини шу босқичда эканини билиш осон. Кимга ёки нимага муҳаббат қўйган бўлсангиз, уни жазоси ёки йўқотишдан қўрқув бўлса, демак сиз айнан шу босқичда турибсиз. Ҳудди шу каби кимдир сизнинг жазойингиз ёки воз кечишингиздан қўрққанидан сизга боғланиб турган бўлса, у ҳам сизга нисбатан шу даражада турган бўлади. Қўрққани учун сизни айтганларингизги қилади, қўрққани учун сизга яхшилик қилади, қўрққани учун сизни севади.

Иккинчи босқич бу - савдогарлик даражаси. Яъни, бунда сендан угина мендан бугина принципига асосланади. Аллоҳ таоло ҳам бандасини биринчи босқичдан иккинчисига кўтаради. Агар сен Аллоҳ буюурган яхши йўлдан юрсанг, Уни доим зикр қилсанг, намоз ўқисанг, рўза тутсанг савоб берилади сенга. Яъни, қилган ишларинг эвазига жаннат мукофотини оласан. Бунда сен савдогарга айланасан. Аллоҳга қиладиган муҳаббатинг олди-берди тамойилига асосланади. Фарзанд ҳам иккинчи босқичда мен катта бўлсам ота-онам қилган яхшиликларини қайтаришим керак деган тушинчада бўлади. Яъни, болалигида едирган, кийдирган, химоя қилган ота-онасига жавоб қайтаради. Қилган яхшилигига яхшилик билан жавоб қайтариш олди-берди тамойилига асосланган муҳаббатга ўтади. Бунда фарзанд ота-онасидан қўрқмайди, балки уларни ўзига яхшилик қилгани учунгина яхши кўра бошлайди. Фарзандга қилган яхшиликлари учун муҳаббат қўяди ва уни қайтаришим керак деган туничада яшайди. Эр-хотин муносабати, устоз шогирд, дўстлик ўртасидаги кўпгина муҳаббатлар ана шу принцип асосидаги муҳаббатдир. Масалан, қайси дўстинг сенга яхши бўлсагина унга дўстона муҳаббат қўясан. Унга ҳам савдогарлик қилиб яхшилик билан жавоб қайтариб турасан. Эр-хотинлик ўртасида ҳам шундай эрим ёки хотиним менга яхши муносабатда бўлса мен ҳам унга шундай бўламан. Менга вафодор бўлса мен ҳам содиқ бўламан, менга ширин сўзлар айтиб турса мен ҳам унга айтаман, деб яшайди.
👍2🥰1
​​Давоми

Бу босқичда кўп конфликтлар, норозиликлар содир бўлади. Чунки, бунда берган одам муносиб жавоб олмаса, албатта норози бўлишни бошлайди. Нега оқибатинг йўқ, нега қўполсиз ширин сўз айтмайсиз, нега доим мен қўнғироқ қиламан, сиз қилмайсиз, ўзинг биринчи телефон қилмасанг нега мен қилишим керак? Каби талаблар, тортишувлар юзага чиқади. Демак, сиз намозингизни, рўзангизни, ҳар бир яхши амалингизни савоб учун, жаннатдаги мукофотлар учун қилаётган бўлсангиз, отангиз ва онангизга айнан қилган яхшиликлари, тарбиялари учун уларга яхшилик қилиш истагида яшаётган бўлсангиз, турмуш ўртоғингиз сизга яхши муомала, ҳурмат, содиқлик, мурувватли бўлгани учунгина сиз ҳам ўзингизни шундай тутаётган бўлсангиз, яъни сизга яхши муносабатда бўлгани учун унга ҳам яхши муносабатда бўлаётган бўлсангиз, дўстларингиз ёмон муносабат қилса ҳам уларга яхши муносабатда бўлолмаётган бўлсангиз сиз иккинчи босқичдасиз.

Учинчи босқич эҳсон даражасидаги муҳаббатдир. Бу энг олий мақом, муҳаббатнинг энг юксак поғонаси, чўққиси демакдир. Бу даражадаги одам ҳеч қандай эвазсиз севадиган инсондир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дир. У Навоий орзу қилган «комил инсон» ғоясидир. У тасаввуфнинг мақсадидир. У Аллоҳга бирор бир ибодатини қўрққанидан ёки савоб умидида қилмайди. Аллоҳни севгани учун, уни розилиги учун қилади холос тамом вассалом. У дўзоҳ азобидан қўрқиб намоз ўқимайди, у жаннатга кириш учун намоз ўқимайди, у Аллоҳга бўлган муҳаббатидан завқланиш учун ибодат қилади. Тобе муҳаббат намозида Аллоҳнинг азобидан қўрқиб ибодат қилади, савдогар муҳаббат намозида Аллоҳнинг савобидан умид қилиб ибодат қилади, Эҳсон муҳаббати эса Аллоҳнинг муҳаббатидан лаззат олиш, ҳушуъ ва хузу, буюк завқ ва шавқ учун ибодат қилади. Бу даражадаги фарзанд ота-онаси унга яхшилик қиладими, ёмонлик қиладими, уларга ҳеч қандай эвазсиз эзгулик қилаверадиган фарзанддир. Улар болалигида қарамаган бўлса ҳам улар қариганда қарайверадиган фарзанддир. Аёлидан ҳеч нарсани талаб қилмай севадиган, жуфти ҳалолини у муносабатда биринчи бўлмаса ҳам ўзи биринчи бўлиб ширин сўз айтишга шошиладиган, ўзи биринчи бўлиб меҳр кўрсатадиган, ўзи биринчи бўлиб яхшилик қайтмаса ҳам тинмай қилаверадиган инсон у. Агар турмуш ўртоғи ёмон ахлоқли бўлса савдогар каби қилганларини миннат қилмайди, яхшиликни талаб қилмайди, ташлаб кетишидан қўрқмайди, балки, ана шу ахлоқсизлигини тўғрилаш учун яхшилик қилаверади. Бу даражотни тасаввуф тарбиялаб камолга етказади.

Ҳар биримиз мана шу босқичлар орасида ўйнаб турамиз. Ҳар даражани мутлақо эгаси бўлмайди. Сиз доимий ҳаммага тобе ёки савдогар, муҳаббатда бўлолмайсиз. Ёки битта инсонга уч босқичда баъзида пастлаб, баъзида кўтарилиб турамиз. Ва яна кимгадир тобе, кимгадир савдогар, кимгадир эҳсон даражасида бўлиб туришингиз табиий. Масалан, Ота-она ўз фарзандига эҳсон даражасида муҳаббат қилади. Фарзандидан уларга бирорта наф бўлмаса ҳам севиб уни ардоқлайверишади. Ҳудди ўша ота-она ўз тенгдош дўстларига савдогар даражада бўлади. Аллоҳга эса қўрқув билан боғланади. Кўриб турганингиздек, ҳар даража битта одамда мужассам бўлиб турли йўналишларга тақсимланиши ҳам мумкин. Мутлақо тобе муҳаббатда қолиш инсонни иродасини яксон қилади. Мутлақо савдогар муҳаббатдаги инсон капиталистик хусусиятли шахсга айланади. Яъни, ҳар бир муносабатни айрибошлаш, шахсий манфаат тамойилидан ўрнатади. Хойинлик ҳам, ташлаб кетиш ҳам, тоқатсизлик ҳам, асаб емирилиши ҳам шу босқичда рўй беради. Чунки, саломга яраша алик олинмаса ҳеч қанақасига барқарорлик бўлмайди. Эҳсон даражасида эса одамларга мутлоқликка етишнинг иложи йўқ, менимча. Фақат, имконият доирасида тарбиялаб эгаллаш мумкин.

© Омар Ҳалил
🥰3👍1
❤1
Бу фейсбукда дўстларим орасидаги аккаунтнинг биографияси. Шиорга эътибор беринг. Эсладингизми? Бу когнитив диссонасга учраган қизнинг иккинчи вариантни танлагани. Одам ҳаётга шунақа таҳлилий назар билан қарайдиган бўлиб қолади 😅
🕊2
Каналда бир муҳим сўровнома ўтқизаман. Илтимос қилардим, жонсиз жасадга ўхшаб кўриб туриб, биттагина кнопкани босишга лоқайдлик қилмасдан қатнашишларини. Бу қўядиган материалларим учун муҳим. Эътиборсиз қолдирмайсиз деган умиддаман, азизлар.