Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Орамизда кимнингдир оиласида ўғил фарзанд туғилмаса, бунда аёлни айбдор деб биладиганлар, ёвқараш қилиб юрадиганлар ҳалиям бор экан. Ўша Ўрта аср саъвиясида яшаб юрганлар учун тарқатилса мақсадли бўлади бу маълумот.

Туғиладиган фарзандни жинсини хромосома белгилайди. Аёлнинг тухум ҳужайрасида 23 та, эркак уруғ ҳужайрасида ҳам 23 тадан хромосама мавжуд. Ана ўша хромосомаларнинг 22 таси ота-онадаги ирсий ахборотни ташиса, қолган биттаси боланинг жинсини белгилайди. Аёл тухум ҳужайрасида 22+Х - хромосома бор. Эркак уруғ ҳужайрасида айримларида 22+Х, айримларида 22+Y тарзида бўлади. Агар эркакнинг 22+Х лик спермотозоиди аёлнинг тухум ҳужайрасига кирса бола қиз туғилади. Агар 22+Y кирса фарзанд ўғил бўлади. Яъни, фарзандни ўғил ёки қиз бўлиб туғилиши эркак уруғ ҳужайрасининг қайси бири билан бирикишида. Бироқ, бунда эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам ихтиёри йўқ. Тухум ҳужайрага эркакнинг қайси уруғи тушиши Аллоҳнинг ўлчовида. Шунинг учун фарзандларни айблаш хатодан бошқа нарса эмас.

👉 @umarhalil 👈
👍3
What a Wonderful World
Louis Armstrong
Обуначиларимдан каналга қўйиш учун қўшиқлар тавсия қилиниб туради. Шулардан яна биттаси Америка жазз қироли Луиз Армстронгдан шедевр қўшиқ.

Армстронгни жазз оламидаги катта саҳналарга олиб келган шахс бу ватандошимиз бўлади. Топганга қойил, дейман 👏
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Юмор

Бу гибрид эчкиларни бир йил олдин кўриб думмалаб қолганман. Маҳаллани вор законлари. Кучинчский эчкилар 😆
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Модул 5» лойиҳасида тележурналист Азиза Қурбонова аёллар масаласида қуйидаги муаммолар ҳақида чиқиш қилибдилар.

1. Аёллларда фақат танлов бор холос
2. Аёл доим иккитадан биттасини танлашга мажбур
3. Аёлларга мотивация берилмайди
4. Аёлллар хато қилса кечирилмайди
5. Аёллар кўникишга ўргатилади
6. Аёлларнинг ёши кўп нарсага ҳалал беради
7. Аёллар кўпинча зулм билан яшайди
8. Аёлларга ақли калта деб қарашади
9. Аёллар фақат соғлом бўлса керак бўлишади

Аёллар дискриминацияси бўйича анча оғриқли нуқталар кўтарилган. Азиза опанинг аламзадалиги сабаб айрим жойларида бўрттириб юбориш ҳам бўлган, лекин мавзудаги умумий ҳолат шундай, яъни бизни жамиятда хотин-қизлар камситилиши нисбати кўп. Айтишимиз мумкин, ҳозирги аёл-қизлар эркаклардан ўтиб тушяпти деб, лекин буни мен ўзбошимчалик ёки ҳаддан ошиш деб эмас, шу вақтгача давом этиб келинаётган камситилишга қарши исён деб атаган бўлардим.

Чиқишни кўринг, фикрларингиз бўлса билдиринг, жамиятга аралашинг, томошабин бўлиб яшаб ўтиб кетманглар.
❤1
Omar Xalil
Louis Armstrong – What a Wonderful World
Аҳмад Эртакун асли келиб чиқиши бухоролик ўзбек. Америка жазз йўналишига тамал тошини қўйган шахслардан бири. Боболари томондан Нақшбандия тариқати вакиллари бўлгани айтилади. «Atlants Records» директори бўлган. Бир неча жазз қиролларини етиштириб чиқарган. Ана шулардан бири Луис Армстронгдир. Туркийларда жуда катта потенцал бор. Кўпчилигимиз шуни тан оламизки, жаҳонда энг кучли шахслар, даҳолар яҳудийлардан чиқади. Лекин, бундан аввал Ўрта асрларда дунёга буюкларни мусулмон туркийлари етиштириб чиқарарди. Ҳозир ҳам шундай буюкларимиз бор, фақат улар сочиб юборилган. Яҳудийлар бир давлат ўлароқ бирлаша олди ва ягона манфаат остида бирлашиб лидерларни чиқармоқда. Биз эса бир биримизни ажратиб юрибмиз. Яҳудийлар гарчи қуллик асоратларини кўрган, Аллоҳ берган кўплаб илоҳий неъматларни қадрига етмаган бўлса-да, лекин бирлигини сақлаб қолди. Шу омил туфайли ҳозир дунё илм-фанига, тиббиётига, иқтисодиётига эгалик қилишда устувор. Бизда илоҳий неъмат Ислом бор, лекин миллат сифатида бирлашув йўқ.

👉 @umarhalil 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ана шу видеони кўрганимда ичимдан нимадир қирилиб тушади.

«Ким эдигу, ким бўлдик?!» деган риторик ибора айтилганда, Совет даври ночор аҳволда бўлиб, мустақилликдан сўнг эса юксалдик, деган маънони берарди. Аслида, бу иборанинг моҳияти менинг назаримда, тескари. Аввал катта миллат эдик, ҳозир эса туркий миллатдан ажралиб кетган бир ўзбек уруғининг давлатимиз холос. «Ким эдигу, ким бўлиб қолдик?!»

👉 @umarhalil 👈
👍2
Қадрли дўстларим, барчангизга Рамазон ойи муборак бўлсин. Бу ой манфаатли бўлсин, Аллоҳ гуноҳларимизни мағфират қилсин, қалбларимиз ва фаржларимизни тузатишимизда марҳаматини дариғ тутмаслигини сўраймиз.
Ўзим учун рамазон ойида бир неча вазифаларни режаладим:

1. Бу ой фақат фиқҳга оид китобларни ўқиб ўрганаман.

2. Чала қолган тажвидимни қайта ўрганишни бошлайман.

3. Тажвид асосида сураларни ёд оламан.

4. Бу ой камида битта китоб таржимасини чиқарамиз.

Аллоҳ ҳаммамизни муборак ойда ўзи рози бўладиган мақомларга чиқишимизни насиб этсин.
❤1
Рамадан это моя жизнь
Нашид
Рамазон ойи учун нашид

(Каналимиз обуначисидан)
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана шу кўзи ожиз болакайнинг овози жуда ёқади. Қалби синиқлиги сезилиб туради. Таъсирли чиқаверади.
😢4👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳайвонларни кўрса калтаклашга, ўлдиришга шошиладиганлар бор. Бизда итни кўрса тош отиб қувадиган, мушукни калтак билан савалайдиган, тошбақа ёки типратиканни чиқса лопаткада олиб кўчага улоқтирадиган фашистлар бор. Ислом жониворларга зулм қилишдан қайтарган. Видеодаги одамлар унданда йиртқич ҳайвонлар билан «тил» топишни исботлаганлар ҳақида.
❤1
​​Қимматли туйғудир ишқ

Эшитинг, эй ёронлар, қимматли туйғудир Ишқ,
Нолойиққа берилмас ҳурматли туйғудир Ишқ.

Ҳам жафодур, ҳам сафо, Ҳамзани отди Қофга,
Ишқ биландур Мустафо – давлатли туйғудир Ишқ.

Тоққа тушса, кул айлар, кўнгилларга йўл айлар,
Султонларни қул айлар – журъатли туйғудир Ишқ!

Кимгаки Ишқ урди ўқ – ғусса ила қайғу йўқ,
Фарёд ила оҳи кўп – ҳижронли туйғудир Ишқ!

Денгизларни қайнатур, мавжга солиб, ўйнатур,
Қояларни сўйлатур – қувватли туйғудир Ишқ!

Ақлларни шоширур, дарёларга туширур,
Неча жигар пиширур – ки ўтли туйғудир Ишқ!

Мискин Юнус найласин, дардин кимга сўйласин?
Борсин, дўстлар тўпласин – лаззатли туйғудир Ишқ!

Юнус ЭМРО

(Гулбаҳор Абдуллоҳ таржимаси)
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Кўргим келяпти сизни тушимда»

🎙 Хайрулла Ҳамидов & Юсуфхон Нурматов ижросида

👉 @umarhalil 👈
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Таниқли хонанда Сами Юсуф Насимийнинг ушбу машҳур ғазалини куйга солган:

Манда сиғар икки жаҳон, ман бу жаҳона сиғмазам,

Гавҳари ломакон ўзим, кавну макона сиғмазам…

«Ёш куч» журналининг телеграм саҳифасидан.
❤1
Эр-хотин ўртасида муҳаббат бўлиши Аллоҳ таъоло томонидан мақсад қилинган. Бунга Рум сурасида шундай далил келади:

«Унинг аломатлардан (яна бири) - сизлар таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда муҳаббат ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир». (21-оят).

Ўз жуфтини севишга тарғиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан ҳам айтилган. Набий алайҳиссалом қизлари Фотима розияллоҳу анҳога қараб, «Эй, қизалоғим! Яхши кўрган нарсамни сен ҳам яхши кўрмайсанми?!», деганлар. У зоти шарифа яхши кўришини айтганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ундай бўлса, бу аёлни яхши кўргин!» деб Ойша розияллоҳу анҳога ишора қилган эканлар.
(Бухорий ва Муслим ривояти)

Демак, ўз аёлига меҳр-муҳаббатли бўлиш, унга бошқаларни ҳам ҳурматда бўлишига чақириш суннат ҳисобланади.

👉 @umarhalil 👈
👍4
Audio
Ўзингизга раво кўрмаган нарсани бошқаларга ҳам раво кўрманг.

🎙 Омар Халил
✍ Омар Халил

Бир йил олдин мана шу кечинмаларни ёзгандим. Рамазон ойида қалбни поклашга хизмат қилса дуо қилиб қўясиз.

👉 @umarhalil 👈
❤1👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаббат - кўнгил қўйган инсонингни ўзингдан афзал билишингни англатади. Агар шу туйғу иккаласида ҳам жам бўлса, ўша оила аниқ бахтли яшайди. Битта овқатни устида шунча меҳр-муҳаббат. Жаа романтика, фантастика бўлиб кетди дейишга шошилма! Шунчаки, ота-онагни шу муҳаббатни устида кўргин. Кейин, ҳис қиласан )))
🥰3🙈1
​​Мусулмон олимлар илм-фан тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган. Масалан, Ибн Синонинг “Ал-Қонун” китоби нафақат Ислом олами, балки Европада ҳам тиббиётнинг асоси ҳисобланади. Китоб 600 йил давомида Европа билим юртларида ўқув қўлланма сифатида хизмат қилган.

Розий (864-925) биринчи бўлиб, чечак ва қизамиқ касалликларини алоҳида ажратиб шарҳ қилган.

Оқ Шамсиддин (1389-1459) микроблар борлигини аниқлаган.

Камбур Васим (1761 йилда вафот этган) сил касали микробини аниқлаган.

Иброҳим Жассар (1009 йилда вафот этган) минг йил аввал мохов касаллиги билан оғриш сабабларини кўрсатиб, даволаш йўлларини таклиф этган.

Ибн Хатиб (1313-1374) вабо касаллигининг юқумли эканини илмий қарашларини баён қилган.

Аммор 9 аср аввал кўз жарроҳлик амалиётни ўтказган.

Али ибн Аббос (994 йилда вафот этган) саратон касаллиги жарроҳлик амалиётини ўтказган. Унинг “Китоб ал-Малики” номли тиббиёт энциклопедияси ҳанузгача ўз долзарблигини йўқотмаган. Биринчи шифохона халифа Валид ибн Абдулмалик ҳукмдорлик даврида 707 йилда барпо этилган.

Мусулмон олимлари математика соҳасида ҳам юқори чўққиларга эришган. Ҳатто Европа олимларини ҳайратга солишган. Европалик олим Жек Рислер: “Бизнинг тикланишимиздаги устозларимиз мусулмон олимлари бўлган” деган.

Алгебра асосчиси Хоразмий (780-850) биринчи бўлиб “нол” сонидан фойдаланган. У алгебра хақидаги биринчи китоб “Ал-жабр ва ал-Муғобила”ни ёзган. Китоб номидаги “Ал-жабр” сўзи талаффузда бир қанча ўзгаришларга учраб “Алгебра” сифатида ишлатила бошлаган.

Беттани (858-929) тригонометрия асосини барпо этган.

Абул Вафо (940-998) тригонометрияга тангенс, котангенс ва косинус тушунчаларини киритган.

Насруддин Тусий (1201-1274) тригонометрия соҳасидаги биринчи жиддий изланишлар муаллифи бўлган.

Тригонометриядаги ўзгарувчи формулаларнинг кашф этилиши Ибн Юнусга (1003 йилда вафот этган) тегишлидир.

Нюьтонга тегишли деб ҳисоблаб келинган бином формуласини алгебрага) Умар Хаём (1123 йилда вафот этган) киритган.

Дифференциал ҳисоблашни Собит ибн Ғурра (901 йилда вафот этган) Нюьтондан анча олдин кашф этган.

Астрономия – мусулмон олимларини қизиқтирган фанлардан яна биридир.

Мусулмон мамлакатларнинг деярли барча йирик шаҳарларида расадхоналар мавжуд бўлган. Ушбу расадхоналарда мусулмон олимлари юз йиллар давомида илмий изланишлар олиб бориб мазкур фаннинг кўпгина сирларини очишган ва Жордано Бруни (1546-1601), Коперник (1473-1546), Галилей (1564-1642) каби олимларга илҳом бахш этишган.

Мусулмон олимлари юлдузларнинг жойлашуви ва улар ўртасида масофани аниқлаш асбоби – устурлобни такомиллаштиришган.

Заркалий (1029-1097) ўз даврининг энг аниқ ва қулай устурлобини кашф этган. Мусулмон олимлари европаликлардан анча аввал Ернинг шарсимон шакли, шунингдек, айланма ҳаракати бўйича ўз фикрларини билдириб ўтишган. Ернинг ўз ўқи ва Қуёш атрофида айланишини эса Беруний исботланган. Беруний Ҳиндистондаги Кандан шаҳри яқинида олиб борган изланишлари натижасида Ер устининг майдонини ҳисоблаб чиққан. Мазкур ҳисоб усули Европада “Беруний қонуни” деб номланади.

9−10 аслардаёқ ака-ука Мусолар ер айланасининг узунлигини ўлчаб чиқишган.

Фарғонийнинг астрономия соҳасидаги илмий асарлари 700 йил давомида Европа мамлакатларида ўқув қўлланма сифатида фойдаланиб келинган. Қуёш доғларининг мавжудлигини ҳам Фарғоний кашф этган.

Улуғбек (1394-1499) ҳукмдор бўлишига қарамай, Самарқандда катта расадхона қурдириб, ўз даврининг буюк астрономи бўлган.

Жобир ибн Афлаф (XII аср) европаликлардан анча олдин юлдузларнинг ёрқинлиги ва жойлашган жойини ўчлаш мумкин бўлган азимут бурчагини топган.

Физика соҳасида Исмоил ал-Жазари (1206 йилда вафот этган) “Китоб ал-Хиёл” (“Хаёллар китоби”) асари билан кибернетикага асос солган.
👍3❤‍🔥1
Жамият зеҳни қандай бўлса актёрларини ҳам зеҳнияти шунга яраша бўларкан. Ўзбек киноижодкорлари қай турда филм олишмасин, қаҳрамон қайси касб эгаси, қайси ижтимоий қатлам вакили бўлмасин умумий фигура маишийликни билдириб тураверади. Нутқ ҳам, нигоҳлар ҳам, хатти-ҳаракатлар ҳам маиший. Мана шу штамплар борлиги учун актёр ролдаги ампулага тушмайди. Қаҳрамоннинг эврилиши, ички драматизми ва сўнги катарсис босқичи ҳам сунъий бўлиб туйилаверади. Чунки, актёрга сингиб кетган маиший характер қолипи сценарийдаги қаҳрамоннинг зерносига ўтирмайди. Шунинг учун ўзбек киноси сохта туйилиб, яхши таассурот қолдирмайди. Шукур Бурхонов, Олим Хўжаев, Лутфихоним ая, Раззоқ Ҳамроев, Наби Раҳимов ва шу каби катта авлодда интеллектуализм борлиги учун киноасарлар меъдага тегмайди. Ҳозирги актёрларни маишийликдан чиқарадиган ягона нарса - бу ижтимоий билимларни ўрганиш. Социология, сиёсат, фалсафа, дин, психологияни ўқиган актёрнинг нигоҳи, ҳаракатлари, нутқи бошқача чиқади, ишонаверинг.

👉 @umarhalil 👈
🔥2