Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Карантиндаги аламлар 😂
❤1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек дубляжи қироллари ва қироличалари, десак муболаға бўлмаса керак. Шахсан, Тўлқин Тожиев ва Ҳамза Умаровларнинг овозларини соғиниб яшасам керак энди.

👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифторлик пайти сув ичаётганда мен 😂
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Пункт назначения» филмининг экшн кадрлари қандай олинганини кўринг

👉 @umarhalil 👈
😱2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ажойиб лайфҳаклар. Ипни игнадан шундай қилиб ўтқизишга эса респект 👏

👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаммага ҳайрли тонг. Бунақа манзара фақат фантастик филмларда эмас, шу дунёда реал бор 🤩

👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Грим санъатининг мастерлари ❤️

👉 @umarhalil 👈
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизни жисмоний тарбия дарсларимизда ҳам шундай гигант арғимчоқ ташкиллаштирсак бўларкан 🙂

👉 @umarhalil 👈
😱2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Coca-Cola»нинг рекламасини тасвирга олиш жараёни. Ўз ишининг профеcсионаллари 👏👏

👉 @umarhalil 👈
❤1
Forwarded from Omar Xalil
• Қайси оилада тинчлик, фаровонлик кўрсам, уларнинг ўзаро муносабатида бир бирларини севиб ўзларини танқид қилганликларидан экан.

• Қайси оилада нотинчлик, норозилик кайфиятини кўрсам, кўпроқ ўзларини севиб бир бирларини танқид қилаверганликларидан эканини билдим.

Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1. Диний китоблар нима учун қиммат?
2. Талаба мустақил китоб сотиб олишга қодирми?
3. Диний китоблар монополия қилиб олинганми?

Ушбу саволларга жавоб эшитиб кўрамиз.

👉 @umarhalil 👈
❤1
Audio
Диний тафаккуримда ичимда кечган ўйлар, хислар ва англаганларимни ёзиб кўрдим.

https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Секинлаштирилган кадрлар 📹
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёш олим, физик тадқиқотчи Рустам Ашуров билан суҳбат.

Мусулмонларнинг фанда ортда қолаётгани, ўзгача фикрга тоқатсизлик, табиий фанлардаги тўсиқлар, хусусан, мусулмонлар ва эволюция назариясига муносабат.

👉 @umarhalil 👈
❤1
Бугунда мусулмонлар шаклий диндорлик билан мубталолар. Дин расм-русум ва маросимларга айланганда қийматини йўқотади. Чунки дин аввало тирик қалб, уйғоқ виждон ва покиза кўнгилдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

👉 @umarhalil 👈
👍3❤1
Aтрофимизда кўраётган аксар диндорлик шаклийдир. Шунинг учун ҳам у тезликда баҳсга, сўнг низога ва кейин тўқнашувга олиб боряпти. Охирида эса сўлчиларда содир бўлган муаммолар юзага келяпти.
Бу диндорлик ҳақиқий диндорлик эмас. Балки шаклий безак ва бўм-бўш шиорлар бўлиб, қолоқлик белгиси ва маданий гўдаклик аломатидир.

Мустафо Маҳмуд, "Жавобсиз саволлар" китобидан

👉 @umarhalil 👈
❤1
Сиёсий кузатувларимдан келиб чиққан ҳолда қуйидаги фикрларимни билдириб қўйсам.
Ўзбекистон, хусусан ўзбек халқи Россиянинг шовинистик сиёсатини сезиши учун бир нечта аломатлар юзага чиқиб турибди. ЕОИИга киришда ҳам алоҳида ташриф (Матвиенко), Рус босқинчиларининг хотирасини абадийлаштириш учун бутхонани тиклаш, иккинчи жаҳон уриши якунига бағишлаб қўйилган «Хотира ва қадрлаш» кунини «Ғалаба» байрамига ўгирилиши ҳамда шу аснода СССР шовинистик сиёсатининг ритуаллари бўлмиш «Ўлмас полк», «Ғалаба» боғи кабиларнинг юртимизда жорий қилиниши ва яна Россия ташқи ишлар вазирлиги вакили Захарованинг рус тилини давлат идораларидаги ўрнини сақлаб қолишга чақириғи биз-у сизга очиқ сигнал эканини англашимиз зарур. Гарчи сўз эркинлиги кўчада амал қилмаётган бўлса-да, ҳеч бўлмаганда виртуал сўз эркаинлигидан фойдаланиб шу билан боғлиқ масалаларни эътибордан чиқариб қўймаслигимиз даркор. Миллиятга раҳна солувчи сиёсий қадамларда «МТДП» биринчи навбатда ўз позициясидан келиб чиқиб баёнот бериши керак. Тассуфки, бутхона мавзусидан кейин уларга билдирилган муқаддас ишонч аҳамиятини йўқотиб бўлган. Элитада сиёсий хушёрлик ёки миллий ғурур бўлмаса-да, ҳеч бўлмаганда халқ ўз позициясида туриши керак ҳар қалай.

👉 @umarhalil 👈
❤1
«Ота-онадан бошқасига ишониш керакмас», «ота-онадан ҳаммаси сохта» деган одамларни эшитсам ҳайрон бўламан. Буни тушиниш мумкин. Улар ҳаётида бегоналардан ва ҳатто ота-онасидан бошқа яқинларидан панд еган бўлиши мумкин. Лекин, бу бутун инсониятни сохтакорликда айблашга асос бўлмайди. Бунақа гапни айтаётган одам ўз навбатида ўзини ҳам, гапини ҳам сохтага чиқариб қўяди. Чунки, ота-онадан бошқа ҳамма муносабатлар сохта деганда, ўзининг ҳам қийматини сохталаштираётган бўлади. Сабаби, шу гапни айтаётган одам бошқалар учун ота ёки она эмас, демак бу гап бўйича ўзи ҳам бошқалар учун сохта шахсият ҳисобланади. Одамларга нафрат кўзи билан эмас, мен каби хатокор деган назар билан қараш керак деб ўйлайман. Шунда низо эмас, ислоҳ мақсадга кўчади.

👉 @umarhalil 👈
❤1
​​Леди Макбет ва ўзбек эркаклари

Сарлавҳани бежизга Шекспирнинг қаҳрамони ва ўзбек эркаклари билан боғламадим. Буни сабабини қуйида кўриб чиқамиз.

Шекспир «Макбет» трагедиясида Леди Макбет тимсолида аёллар эркакларни қандай қилиб бошқариши ҳақидаги ўткир макр тўғрисида гапириб беради. Қуйида пеъсадан иқтибос келтираман:

«Ҳа, мен бола эмизганман, биламан тайин,
Кўкрагинга босмоқ уни нақадар ширин -
Кулиб-кулиб сен томонга талпинаркан у
Аммо сендай қасам ичган бўлсам агарда
Кўкрагимни тортиб олиб тишсиз милкидан,
Унинг бошин эзардим шу қўлларим билан».

Бу гаплар Леди Макбетнинг эри Макбетга айтган гапидан парча. Ушбу саҳнада аёл эрининг энг нозик жойи бўлмиш ғурурига шундайин усталик билан тегадики, эркакда «аёлчаликмасманми?» деган ўй келади. Оқибатда Леди эрини қиролни ўлдиришга эришади. Воқеалар давомида эса биргина қотиллик қилиб қўйган Макбет саройдаги бошқа амалдорларни ҳам ўлдириб юборади. Уларни ичида ёш қариси ҳам бўлади. Мақсад ҳокимтятни қўлга олиш. Бу йўлда Макбет хотини таъсирида хатто яқин дўстини ҳам ўлдириб юборилшига сабабчи бўлиб қолади.

Бутун бошли асар юқоридаги парча учун ёзилгандек гўё. Келинг, Асарнинг нима билан тугашини ўқувчиларнинг ўзларига қолдирамиз-да, энди биз ўзбеклар билан боғлиқ тарафига ўтамиз.

Ўзбек оилаларидаги кузатувларим асосида шуни айта оламанки, никоҳлар бузилишида, ёш эр-хотинлар муносабатига дарз кетишида, ака-укалар ўртасида оилавий ихтилоф чиқишида, кўпинча аёлларнинг таъсири доираси борлиги гувоҳи бўлдим.

Никоҳлар бузлишида қайнонанинг моддий талаблари, уй жиҳозлари ва бошқа латта-путталардаги молга бўлган ўчлик сабаб бўлса, ёш эр-хотин муносабатларига дарз кетишида эса қайнонанинг ёки эрнинг опа-сингиллари томонидан тинимсиз гиж-гижлов, аёлининг камчиликлари келтирилиб уларни эри томонидан тузатила олинмаётгани ҳамда буни куёв эплай олмаётганлиги айблови қўйилиши эрнинг ғурурига тегиш макри деса бўлади. Бу ҳудди Леди Макбетнинг эрига ишлатган ғурурига тегиш усулига қиёсласа бўлади. Натижада, аёллар томонидан ғурури эзғиланган ҳар қандай эркак ўзидаги камситилишнинг ечимини қидиришга тушиб қолади. Бу психологияда комплекс деб аталади.

Комплекс - бу шахснинг ўз ҳаётида ўз ўрнини топишда ҳалал бериб турадиган муайян муаммо. Комплексга учраб қолган шахс қандай бўлмасин бу муаммони бартараф қилишга тушиб қолади ва бу йўлда у тўғри ва ноўғри деган мезонга қарамайди, билъакс ўша муаммосини бартараф қилса бўлди. Онасининг ёки опа-сингилларининг лапашанг ва ландовур деб қарашлари эркакни уларнинг олдида ғурурсизлик комплексини ҳосил қилади. Эркак энди бу комлексдан қутилишга тиришади ва бу йўлда ҳамма нарсага тайёр бўлади. Бундан унумли фойдаланишга тайёр турган аёллар эркакнинг оғзига талоқ олдиртиради (бу бевосита ёки билвосита бўлади). Эркак аламини хотинидан олишни бошлайди, зуғум ортади, лапашанг эмаслигини исботлашда хотинига кўпдан кўп асоссиз босим ўтқизишни бошлайди. Оқибат оила парчаланиши билан тугайди.

Ҳозирги оилаларимизга назар ташлар эканман, хонадонда эркакдан кўра аёллларнинг таъсир доираси кучли эканини кўраман. Болалар ўқиши, оиладаги сарф-ҳаражатлар ўзани, фарзандлар никоҳи масалаларини аёлллар ҳал қилишда устувор бўлиб қолганини тан олиш керак.
Қўл остидаги ёш оилага таъсир кўрсатишда қайнонанинг мутлоқ ҳукмронлик қилиши, бунда қайнота чекланган доирада аралаша олиши ўзбек оилаларида аёллар бошқарувда етакчи бўлиб қолганидан дарак беради.

Кўпгина аёллар Леди Макбет каби шухратпараст, молпараст бўлгани учун бошқарувни эркаклар орқали амалга ошириб боради ва оқибатда кўпгина кўнгилсиз воқеалар содир бўлаверади.

Давомли бошқа мулоҳазалар ҳам бор эди, лекин таҳлил чўзилиб кетмаслиги ва бошқаларнинг фикрлари ҳам тўлдирувчи бўлишини истадим.
❤1👍1