Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар бир нафасда Аллоҳга ҳамд айтишнинг сабабини кўрсатиб бермоқчиман. Сиз дам олсангиз ҳам, ухласангиз ҳам, касал бўлиб ётсангиз ҳам вужудингиз доим ҳаракатда. Иммунитет деган неъмат бор экан ҳар нафасда сизни муҳофаза қилишда давом этаётгани учун Аллоҳга ҳамд бўлсин.

Шилинган бармоқнинг 33 кун ичида ўзини ўзи тиклаши

👉 @umarhalil 👈
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сюрреализм машнақа бўлади 😅

👉 @umarhalil 👈
😁2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Чивин

Ажиб видео топиб олдим. Ютуб фойдаланувчиси Максим Тюриннинг каналидан чивинни тери устида қон сўриб қоринни қаппайтириши телефон камерасида ёзиб олинган. Кўринг, қизиқ жараён.

👉 @umarhalil 👈
😱2🔥1
Audio
@umarhalil
"Муаммойинг билан унинг ечими орасида пешонанг билан замин орасичалик масофа бор"

👉🏻 @umarhalil 👈🏻
🔥1
Audio
@umarhalil
ИҚТИБОС:

"Айримлар фейсбук ва хотини ўртасида адолат қила олмайдику, яна икки хотин ўртасида адолатни даъво қилади".

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқда компютер анимациаясини «мушук намоз ўқияпти. Мўжиза!», деб сарҳуш бўлаётганлардан тупойроқ одам бўлса, хабар берворинглар.

👉 @umarhalil 👈
Кўпхотинлик руҳсатидан фойдаланиб, амалда аёллардан фақат тўшакда фойдаланиб, биринчи оиласини бузиб, олган иккинчи ёки учунчи хотинларидан яна ажрашиб яна хотин олишни режалаётган, етимларни кўпайтираётганлар кўпхотинликнинг биринчи рақамли душманидирлар. Чунки уларнинг бу қилиқлари кўпхотинликка қора доғ туширади, одамларда кўпхотинликка нафрат уйғотади ва душманларга ҳужжат бўлишади.

© Омар Ҳалил

👉 @umarhalil 👈
Аллоҳнинг лаънатига учраган шахслардан бири

Рамзес II нинг мумиёланган жасади асосида ишланган икки: қари ва ёш модели.

👉 @umarhalil 👈
😱3👍1
Хонадонида аёллари ҳақлари таъминланмаётган ва бузилаётган оилалар нидоси феминизм, гендер тенглик чақириқларини майдонга келтиради. Натижада ҳуқуқи бузилган аёллар энди меъёрий ҳақларидан ҳам ортиқ эркинликларни ўзлаштирадилар. Буни кўриб одатдаги ҳақлари бузилмаган аёллар эса ўзларини уларнинг ёнида эрксиздек ҳис қиладилар ва ҳуқуқ чегарасини ўзлари бузишни бошлайдилар. Эрксизлик ва ҳаддан ошиш ўртасидаги меъёр кўприги бузилади. Феминизм ва гендер тенглигига қарши курашиш эмас, аёлларига зулм қилиб, мана шу ғояларни майдонга келишига сабабчи бўлаётганларни даволаш керак.

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дўстларимизнинг постларида кўп бора кўзим тушган нарса, ногирон, хунук бир кўримсиз жойда, фақир бир сувратдаги инсонларнинг қироат қилаётган тасвирини намойиш қилиб афзаллик ўлароқ талқин қилиб фахрланаётган бўлишади. Мен буни қораламоқчи ёки ерга урмоқчи эмасман. Менимча, ислом фақат фақир, мискин ёки қашшоқликда намоён бўлмаса керак. У бойлик, кўркамлик, ташқи гўзалликда ҳам намоён бўлаверади. Ҳазрати Умар айтганларидек, Исломни иззати ва эҳтиромини ҳам, паст ва ҳақирлигини ҳам биз кўрсатамиз. Биз қандай намоён этсак у бошқаларга ҳам шундай таъсир этади.

👉 @umarhalil 👈
👏1
«A Z O N» kitoblar markazida ish boshladim. Kelaveringlar )

👉 @umarhalil 👈
👍5❤‍🔥1
Фейсбукдаги «Китобхонлар давраси» гуруҳида берилган савол:

Men ko‘p o‘ylab qolaman, bu dunyoda aslida bilimsiz hech narsani bilmasdan o‘tgan yaxshimikan deb o‘ylab qolaman. Menimcha (umumiy tushunganimizda) Navoiyni Rumiyni asarlarining mazmuni shunga taqaladi.(bir kun sahroda yashaydigan insonni ko‘rib yo‘lovchi unga falonchi 7 kechayu kunduz bazm qilyapti, bormaysanmi desa, menga birovning minnatli luqmasi kerakmas deb javob beribdi. ) demoqchi bo‘lganim bu dunyoga nimaga va nima vazifani bajarishga keldik? Bu dunyoning moddiyatiga berilib faqat tanamiz bn yashamayapmizmi? Axir uyoqqa ruhimiz ketmaydimi? Degan savollarga kitob titkilayman javob topolmayman. Meni fikrimni noto‘g‘ri tushunmanglar bir biriga qarama qarshi qilib yozdm sizlarni fikringiz qanday?
❤1👍1
Omar Xalil
Фейсбукдаги «Китобхонлар давраси» гуруҳида берилган савол: Men ko‘p o‘ylab qolaman, bu dunyoda aslida bilimsiz hech narsani bilmasdan o‘tgan yaxshimikan deb o‘ylab qolaman. Menimcha (umumiy tushunganimizda) Navoiyni Rumiyni asarlarining mazmuni shunga taqaladi.(bir…
Ассаламу алайкум, дўстим. Сизга фикрий томондан ёрдам бериб кўрмоқчиман. Дин нима учун деган саволга, фан қандай қилиб деган саволга жавоб беради. Буларнинг хусусиятини тушиниб кейин изланиш инсонга ҳақиқатни топишда қўл келади. Масалан, айрим кишилар динга қандай қилиб деган саволни қўйиб жавоб излайди, лекин дин қандайлигини эмас, унинг нима учунлигини тушинтиради. Саволни қўйган киши саволига жавоб топа олмагани учун экзистенциализмга ундан сўнг атеизмга боради. Яъни, ҳаётнинг моҳиятини англолмагани учун ҳамма нарса тўқима экан деган хулосада қолади. Унинг жиддий хатоси шундаки, дин ҳаётнинг моҳиятини очади дейди, лекин унга «нима учун?» деган савол билан кирмайди. Балки, «қандай қилиб?» деган саволни қўяди. Бу саволни Аллоҳнинг пайғамбарлари келаётган даврда берилганда мантиқан тўғри бўларди. Лекин, элчилар келиши тугади, энди инсоният шамчироқни ўзи кўтариб кетади. Ҳётни моҳиятини англамоқчи бўлган одам энди динга «нима учун?» деган саволни қўйиб ҳақиқатига жавоб излайди. Нима учун инсонни яратди, нима учун ёмғир ёғадиган қилди, нима учун шамол есадиган қилди, нима учун насл қолдирадиган қилди, нима учун Ерни яратди, нима учун тоғни яратди? Ана шу саволни ўз олдига қўйиб олган одам диндан тўғри ечимни топади. «Мен нима учун яшаяпман?», деган саволга Аллоҳ бандаларини фақат ўзига ибодат қилишлари учун яратганини жавобини олади Қуръондан. Ибодат нима эканини англаш учун Унинг каломини тўлиқ ўқиб чиқиши керак бўлади. Ибодат фақат ислом арконлари бўлган, намоз, рўза, таҳорат, ҳаж амаллари эмас. Бир тирик жонни ажалдан қутқариб қолиш ҳам ибодат, бир одамга пулдан ёрдам қилиш ҳам ибодат, бировга табассум қилиш ҳам ибодат, турмуш ўртоғингизни нафсини рози қилишингиз ҳам ибодат, одамларга муҳаббат қилишингиз ҳам ибодат. Қачон ибодатки, мана шу ҳамма амалларни Аллоҳ айтгани учун қиляпман, чунки у ўзига ибодат қилишимиз учун яратган деган ақида билан қилсангиз, қилаётган ҳамма ишларингизни нима учун қилаётганингизга ишонасиз. Ана шунда ҳаётингизни нима учун яшаётганингиздаги маънони, асл моҳиятни топасиз. Эмпирик илм эса мана шу ишларни қандай амалга ошишини, қандай бўлишини ўргатади. Эмпирик илм деганда, энг содда қилиб айтганда, тажриба асосида қилинган амалиётга айтилади. Таҳоратни қандай қилиш, овқатланиш учун нималарни истеъмол қилишни ўрганиш, уларни хазм қилишдаги органлар фоалиятига таъсирини тадқиқ қилиш, Ер атмосфераси таркибини текшириш ва бу орқали биз қандай қилиб яшасак, атмосферамизга зарар етмаслиги ва бунда оммавий ҳаётимиз ҳавфсизлиги ҳақида билиб олиш, ейдиган маҳсулотларимиз заҳираси учун ер унумдорлигини билишимиз каби ҳамма илмлар; суннат ҳам, физика ҳам, кимё ҳам, биология ҳам эппирик билимлар сирасига киради. Бу билимлар бизга ҳаётдаги амалиётимизни қандай қилиб деган саволига жавоб беради. Аллоҳ каломининг бошланишида ҳам «Ўқи» деб амр қилган. Ўқиш илмнинг бошланиши. Қуръони Каримнинг 1500 дан зиёд жойида илм ва амалга буюрилади. Билим олган бу дунёда қийналиб яшаши ҳақидаги гап нисбий тушунча. Билим олмаган ҳам қийналади. Муаммо шу ердаки, билимлиларнинг қийналиши билимсизларнинг тушунмаслигидан келиб чиқади. Билимлилар ва билимсизлар тенг бўлмайдилар, сабаби билимсизлар билимлиларни тушунмайдилар, билимлилар эса билимсизларни тушина олади, чунки улар аввал билимсиз бўлишган. Ҳаётдан маъно қидираётган одамга менинг йўлланмам шу. Бундан бошқача маъно қидириш мантиқсиз иш. Масалан, телевизорнинг пултини ишлатишни моҳиятини фақатгина ТВни бошқариш учун ясалганига ишонасиз. Бундан бошқа маъно қидирмайсиз. Балки, телевизорнинг пулти чой дамлаш учун ясалгандир деб бошқа маъно қидириш мантиқий хато эканини тушиниш қийин эмас. Инсоннинг моҳияти ҳам шу каби. Уни ўз вазифаси бор. Бу вазифани уни «ихтиро» қилган Парвардигоригина билади холос ва бунинг сабабини ўзи каломида айтиб қўйган. Ёрдамим тегса, ҳурсандман.

👉 @umarhalil 👈
🔥2
​​#ФИКРАТ

«Илмий кашфиёт ҳам диний кашфиётдир. Илм-фан ва дин ўртасида можаро йўқ. Дунё ҳақида қилган ҳар бир кашфиётимиз орқали Ҳудо ҳақидаги билимларимиз янада кенгаяди.»

Жозеф Тайлор - физик олим

«Ҳудо дунёни яратишда чиройли математикадан фойдаланган.»

Паул Дирак - теоретик-физик, нобел мукофоти лауреати.

«Мен кучли сезги, кузатишлар, мантиқ ва илмий маълумотларга асосланган Ҳудонинг борлигига ишонаман.»

Чарлз Тоунес - физик олим, нобел мукофоти лауреати, АҚШ Миллий фанлар академияси аъзоси.

«Фан бу унинг қоидалари нима эканини билиш учун Ҳудо билан ўйнайдиган ўйиндир.»

Корнелиус Красел

«Инсониятнинг маънавий эволюциясини чуқурроқ англаб етгач, ҳақиқий диндорликка йўл ҳаётнинг қўрқувидан, ўлим вахшатидан ва кўр-кўрона ишонишдан эмас, балки ақл-идрок, билимдан сўнг ҳаракат қилиш йўлига ўхшайди.»

Алберт Эйнштейн - физик олим, нисбийлик назарияси асосчиларидан бири.

«Ҳудодан қўрқмасдан эмас, балки қўрқувдан ҳалос бўлиш учун Ҳудога ибодат қилинади.»

Ралф Уолдо Эмерсон - шоир, файласуф, эссешунос.

«Илмнинг ози сизни Ҳудодан узоқлаштиради, кўпи эса Унга олиб боради. Илм инсонни Ҳудога яқинлаштиради.»

Луи Пастер - микробиолог, иммунолог олим.

«Ҳудо - сехргар эмас, У олимдир.»

Алберт Эйнштейн

«Қуръон, аввало, ҳидоят китоби, у академик илмий асар эмас»

Морис Букай - бутун жаҳон ўлим сабабини ўрганиш бўйича профессор.

«Табиатнинг ҳаракатдаги тартиблари Ҳудонинг иродаси ва ниятининг намоён бўлишини англатади. Унинг қонунлари табиатнинг тартибли ишлаш усули ҳисобланади.»

Артур Камптон - физик, нобел мукофоти лауреати.

«Илм-фанни қанчалик кўп тадқиқ қилсам, Ҳудога шунчалик кўпроқ ишона бораман.»

Алберт Эйнштейн

«Биз Ҳудонинг сўзларини энг мукаммал фалсафа деб ҳисоблаймиз.»

Исак Нютон - физик, тортишиш қонунияти асосчиларидан.

«Илм-фан одами, Ҳудонинг одамидир.»

Майкл Фарадей - физик, кимёгар, тадқиқотчи олим.

«Ҳудо олдида биз ҳаммамиз тенгдошмиз - тенг даражада ақл эгасимиз. Биз яшашимиз мумкин бўлган энг гўзал нарса сирлидир. Бу ҳақиқий санъат ва илмнинг манбаидир.»

Алберт Эйнштейн

«Илм-фан кишини Ҳудо томон етаклайди.»

Луи Пастер

«Ҳудо оламни физика қонунлари билан бошқаради.»

Исак Нютон

«Дин ҳам, фан ҳам Ҳудога ишонишни талаб қилади. Улар ўртасидаги фарқ шундаки, иймонлилар учун Ҳудо ҳамма нарсаларнинг бошида, физиклар учун эса ғояларнинг охирида. Ҳудо ҳар бир умумлаштирилган дунёқараш тузилишининг тожидир.»

Макс Планк - физик, квант назарияси асосчиларидан.

«Қуръон алгебра ёки геометрия китоби эмас, балки инсониятни тўғри йўлга йўналтирадиган қоидалар тўпламидир. Энг буюк файласуфлар ҳам буни рад этишга қодир эмаслар.»

Алберт Эйнштейн

«Коинот ишларида Ҳудонинг аралашуви ҳақида гап кетганда, ... Ҳозирда коинотнинг аниқ белгиланган низом асосида тараққий этаётгани тан олинган. Бу низомни эса Ҳудо жорий этган. У ўзи нимаики ихтиёр қилган бўлса, ҳудди шунга мувофиқ соатни ишга тушуриб юборгандек; яъни, коинотнинг ҳозирги ҳолати Ҳудонинг иродасини намоён қилмоқда.»

Стивен Ҳокинг - астрофизик олим.

👉 @umarhalil 👈
👍1
«Қалпоқ» ҳажвий гуруҳи актёрларидан бири Аброр Шоввозовнинг Намангандаги сирли маҳлуқни юморга олиб ишланаётган ҳажвий кўрсатувнинг тасвирга олиниш жараёнини кадр ортидан телефонга ёзиб олиб маҳлуқ топилди деб тарқатишяпти. Улар аслида ҳайпга ўч аҳмоқ оммани ҳажв қилиш учун кўрсатув қилаётганди, бу омма шунга ҳам ишониб ҳозиргиданда беш баттар жоҳил эканини кўрсатди холос.

👉 @umarhalil 👈
🔥1
Намоз ҳар бир мусулмон учун фарзи айн. Буни инкор қилган одам кофир бўлади, амал қилмаган одам эса оғир гуноҳкор саналади. Адолат ҳам ҳар бир мусулмон учун фарзи айн. («Албатта, Аллоҳ адолатга амр этади!» Нахл сураси 90-оят) Яъни, ҳар бир мусулмон амал қилиши шарт бўлган амал. Уни инкор қилган (адолат йўқ деган) одам кофир ҳисобланади. Амал қилмаган эса бу дунёда ҳам, у дунёда ҳам хор бўлади.

Халқимиз тушунчасида бенамоз деган сифат ҳақорат саналса, адолатсиз деган айблов писта пўчоқдек ҳазм қилинади. Намоз шахсий юксалиш калити бўлса, адолат жамият юксалишининг калити. Намоз ҳам, адолат ҳам мўминнинг эгизак вазифаларидир. Оилада, ишда, жамиятда адолатга амал қилинмаса тараққиёт ҳам бекордир.

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Azon kitoblari марказидан эксклюзив туҳфа!

Бу ерда нафақат китобга ошно бўлишингиз, қолаверса, муаллифлар иштирокида янги китоб тақдимотлари, ёш китобхон блогерлар билан асарлар муҳокамаси ва дебатлар, шунингдек, китоб тақризига бағишланган дастурлар ҳамда турли танловлар бўлиб ўтади.


Ташриф буюринг, биз эса сизнинг хизматингиздамиз!

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Премъера

A Z O N kitoblari

Барча эркаклар ўқиши керак бўлган китоб!

Омар Ҳалил - «Аёлликнинг олтин кузи» китоби.

👉 @umarhalil 👈
Forwarded from Fikrat
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#хотира

Ҳидоятга ҳисса қўшганлар унутилмайди.

Олий тоифали суҳандон, дин ғамидаги чин инсон Шуҳрат Қаюмов тимсоли AзонТВ ижодкорлари хотирасида...

©️AzonTV

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт
Китоблар тарғиботи, маърифатни кенг оммага етказиш мақсадида канал қошида гуруҳ очилди. Ҳаммамиз биргаликда яқинларимизни, танишларимизни ушбу маърифатга чақирайлик. Ислом маърифатига оммани жалб қилишда елкадош бўлайлик. Кўмаклашганлардан Аллоҳ қўшганлари ҳисобида ажр берсин, иншааллоҳ!

Бу ерда гуруҳнинг манзили: 👇👇👇

https://t.me/joinchat/C62ipxx-4CHK5iRDtrSwcg

Асосий канал: 👉 @umarhalil 👈