Хўўш, бугун ҳам бир нечта китоблар йиғиб келдик. Ишларни сарҳисоб қилишда давом этамиз 😇
👏5❤1🕊1
Улғайганинг сари умрингда турли хил синовлар келади. Шунда икки йўл қолади: ё сабр кемаси ила бу синовларни енгиб ғолиб ҳолда охиратга кетасан ёки синовга дош беролмай ҳаётингни барбод қиласан, яқинларингни куйдирасан, нимани хоҳласанг шуни қиласан, ўзингни бахтлидек кўрсата бошлайсан, умуман олганда қандай қилиб бўлмасин ҳаётдан ўч олишга интиласан. Дўстим, синглим, опам, акам, биродарим гарчи сен яхши инсон бўлсангда, жабр-ситам яқинларингдан: отанг, онанг, фарзандинг, жигарларинг томонидан бўлса ҳам ўзгарма, қасдма қасд кетма, улардан ўч олма. Улар ҳам сен каби хато қилувчи, уларни аламдан ёмон кўрма, уларга яхшилик тилайвер, сўксалар ширин сўз айтавер, қарғасалар саломатлик тилайвер, урсалар қучоқлаб иситавер, қўрқма ҳаммамизни устимизда бўлган Роббимиз ҳеч бир жонни ноҳақдан азобламайди. Кун келиб яхшилигинг ғолиб келади, вақти келиб зулм қилганлар уяла бошлайди, пайти келиб ўзлари жабр қилаётганларини англаб қолишади. Агар буларни аксини қилсанг, яқинларинга жабр қиласан, фахшга ботасан ва энг аянчлиси келажагингни ўзинг йўқ қиласан, охиратингни куйдирасан, мағлуб бўлганингни тан оласан. Ҳаётга боқ, сендан ҳам ёмон ва оғир аҳволда яшаётганларга назар сол, иродангни тобла, ҳеч қачон ҳаракатдан тўхтама, яқинларингни севишда давом эт, бу дунё имтиҳон эканини билиб келгансан ва буни синовларни тўғри қабул қил, энг муҳими жабр кўрсанг ҳам, зулм кўрсанг ҳам, тухматга қолсанг ҳам, ноҳақдан айбдор бўлсанг ҳам заррача ўзгарма, ёмон одамга айланма, синовда турганингни, бу айни сенга аталган сени ўзгариш ёки ўзгармаслигингни синаш учун юборилган имтиҳон эканини унутма, кимдирнинг ноҳақ гапидан сен ҳам ноҳақ одамга айланма, сени ноҳақ айбласалар айблайверсинлар, илло ҳеч қачон ҳақ бўлиб айбламасинлар. Агар ўзгарсанг ҳақиқат сен томонда эмас, ноҳақлар томонга ўтади. Шунинг учун ўзгарма, яхши инсонсан, яхшилигингча қол, эзгу мақсадларингда қатъий тур, ваъданга вафода бўл, яқинларингги, муҳаббатингни асраб-авайлаб яшашда давом эт, ҳеч қачон енгилтак ҳаётни танлама, ҳаётингни, яқинларингни ва энг муҳими келажагингни қурбон қилма!
Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w

Telegram
Omar Xalil
Shiorimiz:
• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish
Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot

👍14❤2
• Қайси оилада тинчлик, фаровонлик кўрсам, уларнинг ўзаро муносабатида бир бирларини севиб ўзларини танқид қилганликларидан экан.
• Қайси оилада нотинчлик, норозилик кайфиятини кўрсам, кўпроқ ўзларини севиб бир бирларини танқид қилаверганликларидан эканини билдим.
Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
• Қайси оилада нотинчлик, норозилик кайфиятини кўрсам, кўпроқ ўзларини севиб бир бирларини танқид қилаверганликларидан эканини билдим.
Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
❤8👍6🥰1
#ТАҲЛИЛ
Кун.уз оилаларнинг бузилишига асосий сабаб нима деб сўровнома ўтқизганда жуда кўпчилик иқтисодий муаммолар деб ёзғиришган. Бу тўғри жавоб. Оилада моддий эҳтиёжларни қондира олмаслик, мехнатга маошнинг камлиги одамни янада кўпроқ энергия сарфлашига мажбур қиляпти. Одам эса тоқатидан ортиқ даражада меҳнатга уриши руҳий безовталикни келтириб чиқаради. Ҳар куни оилани еб-ичиши, болаларнинг кийиниши, қиз бўлса сепига маблағ, ўғил бўлса уйига маблағ. Буларни қоплаш учун янада кўпроқ меҳнат қилиш, кўпроқ ўйланишга мажбур қилади. Натижада руҳан сиқилиш, безовталик одамниг ичида тўлиб боради. Шунинг учун сал нарсага агрессия, сал бошқа фикрга тоқатсизлик, ўзга машинанинг сал қоида бузиб қўйганига асабийлашиб машинада сўкиниб жанжаллашиш, пиёда ўтаётганда машинадаги шафёрнинг ичида уни сўкиб бесабрлик билан кутиши - ҳамма ҳаммаси руҳий безовталикдан. Инсон моддий эҳтиёжи паст шароитда ҳам ҳотиржам яшай олади. Қачонки, руҳий тарбия бўлса. Бизда эса бу йўқ. Сабаби эса, 70-80 йиллик мафкурага ишониб яшаган халқ, 91 йилга келиб ишониб келган мафкурадан айрилди. Ундан кейин маънавият билан 25 йил тўлдиришга уринилди, у ҳам тўхтади. Одамлар руҳий манбасиз қолди. Руҳий манба бўлувчи дин эса одамлардан сунъий узоқлаштирилиб келинди. Энди эса, одамларда руҳий тарбия йўқ. Шунинг учун иқтисодий муаммоларга бардош бера олмаяпти. Ўғрилик ҳам пулнинг етишмаслигидан, фохишалик ҳам пулнинг етишмаслигидан, миграция ҳам пулнинг етишмаслигидан, коррупция ҳам пулнинг етишмаслигидан. Халқ руҳий манбасиз яшади. Энди эса иқтисодий тақчиллик шароитида бунга дош беролмаяпти. Шунинг учун одамларда носоғлом эгоизм, яъни бошқанинг зарарига фойда олиш ҳаракатлари кўпаймоқда. Буларнинг барчаси субъектив таҳлилим.
Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
Кун.уз оилаларнинг бузилишига асосий сабаб нима деб сўровнома ўтқизганда жуда кўпчилик иқтисодий муаммолар деб ёзғиришган. Бу тўғри жавоб. Оилада моддий эҳтиёжларни қондира олмаслик, мехнатга маошнинг камлиги одамни янада кўпроқ энергия сарфлашига мажбур қиляпти. Одам эса тоқатидан ортиқ даражада меҳнатга уриши руҳий безовталикни келтириб чиқаради. Ҳар куни оилани еб-ичиши, болаларнинг кийиниши, қиз бўлса сепига маблағ, ўғил бўлса уйига маблағ. Буларни қоплаш учун янада кўпроқ меҳнат қилиш, кўпроқ ўйланишга мажбур қилади. Натижада руҳан сиқилиш, безовталик одамниг ичида тўлиб боради. Шунинг учун сал нарсага агрессия, сал бошқа фикрга тоқатсизлик, ўзга машинанинг сал қоида бузиб қўйганига асабийлашиб машинада сўкиниб жанжаллашиш, пиёда ўтаётганда машинадаги шафёрнинг ичида уни сўкиб бесабрлик билан кутиши - ҳамма ҳаммаси руҳий безовталикдан. Инсон моддий эҳтиёжи паст шароитда ҳам ҳотиржам яшай олади. Қачонки, руҳий тарбия бўлса. Бизда эса бу йўқ. Сабаби эса, 70-80 йиллик мафкурага ишониб яшаган халқ, 91 йилга келиб ишониб келган мафкурадан айрилди. Ундан кейин маънавият билан 25 йил тўлдиришга уринилди, у ҳам тўхтади. Одамлар руҳий манбасиз қолди. Руҳий манба бўлувчи дин эса одамлардан сунъий узоқлаштирилиб келинди. Энди эса, одамларда руҳий тарбия йўқ. Шунинг учун иқтисодий муаммоларга бардош бера олмаяпти. Ўғрилик ҳам пулнинг етишмаслигидан, фохишалик ҳам пулнинг етишмаслигидан, миграция ҳам пулнинг етишмаслигидан, коррупция ҳам пулнинг етишмаслигидан. Халқ руҳий манбасиз яшади. Энди эса иқтисодий тақчиллик шароитида бунга дош беролмаяпти. Шунинг учун одамларда носоғлом эгоизм, яъни бошқанинг зарарига фойда олиш ҳаракатлари кўпаймоқда. Буларнинг барчаси субъектив таҳлилим.
Каналга уланиш учун 👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
Telegram
Omar Xalil
Shiorimiz:
• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish
Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish
Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
👍9❤4
Ва ниҳоят бугун сўнги нашриётлардан ҳам китоблар сотиб олдик. Жами 500 атрофида китоб сотиб олинди. Юқорида фотолавҳалар билан бўлишиб қўйдим. Эртага йўлга чиқамиз. Иншааллоҳ бу лойиҳа бутун республикани қамраб олади ҳали. Бизни кузатишда давом этинг, ҳали йўлларда ҳам қизиқарли кадрлар билан ўртоқлашиб кетамиз )
@umarhalil ✅
@umarhalil ✅
👍8❤1
Forwarded from Fikrbank
Kommunistik ruhda tarbiya ko’rib, bir ikkita narsalarni o’rganib olgan otaxon va mustaqillikdan keyin tug’ilgan bolakay o’rtasidagi suxbat...
Otaxon nasihat qilyapti:
– O’g’lim, doim “qulfu Alloh” ni o’qib yur...
– Ota, balki “Qul hu...
– Jim aql o’rgatma, “Qulfu Alloh” deganda Xudo qalbingni qulfu dilini ochvoradi...
– Otaxon bu “Ixlos” surasi, “Qul huvallohu ahad, ya’ni “Alloh yagonadir deb ayt” degan oyat bilan boshlanadi, qulf-kalitga aloqasi yo’q...
– O’zi bir qarich bo’lib yana aql o’rgatadi — dedida, yo’lni bir chekkasiga nosini “Tfff-tff-tf” qilib tuflab otaxon yo’lida davom etdi.
Juma muborak!
#choyxonadagichollar
©️ @fikrbank

😢20👍7❤1💯1🙈1
Университет ёки мактабга қиз бола бошида кепка ё шляпа кийиб борса, дарвоза олдида уни ҳеч ким ички тартиб-қоидага риоя қил деб йўлини тўсиб, бошидагини ечтирмайди. Лекин, бирор қиз бошига рўмол ўраб келса дарҳол дарвоза олдида ички тартиб-қоида бўйича мумкин эмас дея ўқишга киргизишмайди. Айтмоқчиманки, рўмолга бўлаётган таъқиқлар ички низомлар, тартиботлар билан боғлиқ эмас. Бу айнан исломофобиянинг кўрсатгич белгиси. Исломни яхшилик, бағрикенглик, фаровонлик дини эканини амалда исботлай олиш керак. Бунинг учун ҳар бир ўзбек мусулмон амали билан ўзга фикр ва қарашларга тоқатлик, бир бирининг шахсий ҳаётига кескин фикр билан аралашмаслик, бошқанинг юриш туришига радикаллик билан эмас, ҳалимлик билан ёндашиши зарур. Ана шунда одамлар мўтадиллашади, жамиятда мусулмонлардан чўчилмайди, уларга ишонч қайтади, фобиялар аста-секин тарқалади. Буларнинг барчаси - ИМҲО, албатта.
@umarhalil ✅
@umarhalil ✅
👍16❤4💯1
#ТАФАККУР
Мен нафас олаётган ҳавода икки атомдан таркиб топган кислород молекуласи бор. Бу кислород мени яшашим учун бўлиши шарт бўлган элемент. Қолган аксарияти эса азот атомларидан таркиб топган молекулалар. Азот мени нафас олишим учун керак эмас, лекин азот ҳозирги миқдоридан кам бўлса ёки умумае бўлмаса ҳавода кислород ёниш хусусиятига эга бўлиб ҳаёт учун ҳавфли бўлади. Кислород ёнмаслиги учун ҳавода азот аралаши муҳим. Ҳудди шу кислород атомлари сони 3 та бўлса у молекула ўз ҳусусиятини ўзгартиради. Одатда 2 та кислороддан ташкил топган молекулага яна битта кислород атомини бириктириш деярли имконсиз иш. Бунинг учун жуда улкан босим ёки ҳарорат шарт бўлади. Қуёшдан келадиган ҳарорат Ер юзасининг атмосфера таркибидаги кислородга учинчи атомни табиий бириктириб қўяди. Ва у Қуёшдан келадиган мен учун зарарли бўлган ултрабинафша нурлардан химоялайди. Буни озон қатлами дейилади. Бир атомнинг қўшилиши ёки бошқа атомнинг биргаликда бўлиши мени тириклигимни кафолатлайди.
Буларни ёзишдан мақсад оламни тасодифан пайдо бўлишига сабаб топа олмаслигим, Аллоҳнинг қудратига қойил қолмай иложим йўқ. Аллоҳим, биргина зарра билан тириклик, биргина зарра билан ҳаётни барпо қила оладиган нақадар буюк зотсан!

🥰7❤🔥4👍1🔥1
Бу сурат Фарғона вилояти Бешариқ туманига қарашли тиббиёт коллежидан олиб юборилган. Мен дресс-код бўлишини ёқлайман, лекин рухсат ва таъқиқнинг асоси ҳамжамият тартиб қоидаларига, инсон ҳуқулари ва виждон эркинлиги масалаларига боғланиши керак. Рўмол ўраш тартибсизлик дея баҳоланаётгани юқоридаги постимда айтиб ўтганимдек исломофобиядан бошқа нарса эмас.
@umarhalil
@umarhalil
😢19👍3❤2🕊1
#МУЛОҲАЗА
* Никоҳ нима мақсадда боғланса, оила ўша мақсад устида туради.
Агар сен фарзандли бўлиш, насл қолдириш учун никоҳ боғланади деб билсанг, қурган оиланг ҳам айнан шуни устида туради. Модомики, фарзанд бўлмас экан сен учун оила риштасини бошқа ҳеч нарса ушлаб тура олмайди.
Агар сен турмуш қурмоқчи бўлган қизнинг гўзаллиги учун унга уйланмоқчи бўлсанг, билгинки, вақт ўтиб гўзаллик камайиб ёки бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон ёҳуд гўзаллигидан айрилса сен учун оилангни боғлаб турадиган ришта қолмайди. Чунки мақсадинг гўзаллик эди, гўзаллик бўлмаса ўша мақсадга қурилган оила ҳам турмайди.
Агар сен қизнинг мол-давлати, отасининг мансабидан келадиган манфаатларни ўйлаб никоҳ боғласанг, қуриладиган оила ҳам мана шу манфаатлар устида туради. Агар моддий бойликлар бўлмаса, оилани ҳам ушлаб турадиган ҳеч нарса қолмайди. Шунинг учун мебель ёқмаса, идиш-тавоқ арзон бўлса, гилам сифатсиз бўлса, оила парчаланади. Чунки оила мана шу идиш-тавоқни устида туради.
Агар никоҳ ўзаро муҳаббат мақсадида боғланса, оила ҳам айнан мана шу севги-муҳаббатнинг устида туради. Модомики, бой бўласанми ёки камбағал, соғ бўласанми ёки нуқсонли, заиф бўласанми ёки кучли, гўзал бўласанми ёки хунук оилани бузилишига олиб келолмайди. Чунки оила муҳаббатни устида, токи муҳаббат бор экан бошқа йўқчиликлар оила риштасини уза олмайди.
Биз тобора муҳаббат деган инсоний туйғуни унитиб боряпмиз, нафақат унитиб, балки унга қарши кураш ҳам бошлаганмиз.
Агар икки инсон бир-бирига кўнгил қўйиб яхши кўрган бўлса ва ўша муҳаббатини бошқаларга билдирса, уни устидан кулишади ва аксарият ўринларда уларни ажратишга ҳаракат қилинади.
Агар икки киши бир-бирини ёмон кўриб нафратини бошқаларга айтиб берса, атрофдагилар қизиқиш билан эшитиб ўтиради ва одатда ҳеч ким уларни яраштиришга тоқат қилмайди.
Шунчаки, терс дунёқарашли кулгига қолган одамлармиз. Қилган ишимиз, яшаш тарзимиз мантиқсиз...

👍8❤3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анонс
«Таҳлил» кўрсатуви.
Сиёсатшунос Анвар Назир ва биолог Жаҳонгир Раҳимов иштирокида.
Mанипуляция – омманинг онгини бошқариш услублари.
Mанипуляциянинг ҳайвонлардаги тажрибаси.
Ижтимоий тармоқлар манипуляция сифатида.
Иқтисодий манипуляциянинг миграцияга таъсири.
Кўрсатувни айни дақиқаларда қуйидаги линклар орқали томоша қилишингиз мумкин 👇
https://azon.tv/?tasix=1

❤4
Audio
Қуръонни чиройли қироат қилиш ҳолатимизни ислоҳ қилмайди. Ҳозир уни тадаббур қилишга муҳтожмиз.
@umarhalil ✅
@umarhalil ✅
👍10🔥3❤1
#ТАҲЛИЛ
Бу дунёда сен бошқаларга ўз шартларингни ўтказиш учун яралмагансан. Бошқаларга ўрнак бўлмоқ истасанг, ўзингдек бўлмоқларини талаб қилишдан олдин, аввало ўз баҳойингни бил!
Доктор Мустафо Маҳмуднинг
"Ошиқнинг эътирофлари" китобидан

👍11❤2

Аллоҳ азза ва жалла бандаларига ҳалол ва ҳаромни очиқ ойдин қилди. Яхши йўлни кўрсатиб, агар ўша йўлдан юрилса натижаси боқий жаннат бўлишини билдирди. Ёмон йўлни ҳам кўрсатди, агар ўша йўлдан юрилса оқибати аёвсиз азоб эканини билдирди. Энди эса энг муҳим нуқтага келдик, бутун оламлар парвардигори Аллоҳ таъоло гарчи унга қул бўлсак ҳам, қайси йўлдан юришимизни, яъни танловни ўзимизга қолдирди. Мен яхши йўлни кўрсатяпман, агар юрсанг яхшиликка эришасан, у ёмон йўл, юрма, танламайсан бошқа йўлни, мен қайсини кўрсатсам шундай юрасан, айтганимни қиласан дея сизни мажбурламайди. У фақат бизга йўлни кўрсатди ва танловни ўзимизга қолдирди. Шундай экан, фарзандига шунга уйланасан йўқса рози эмасман деб туриб олган она, қизига шунга тегасан деяётган ота, синглисига ҳамма нарсани таъқиқлаб ўзини айтганини бўлдираётгаг ака, хотинини фақат ўзининг ҳукми билан бошқараётган эр!
Сенинг ва менинг устимдаги Парвардигор сенга ҳам, менга ҳам тўғри ва нотўғри йўлни кўрсатиб, танловни ўзимизга қолдирганда, сен қаердан бундай ҳақни олдингки қўл остингдагиларга, пастроқларга, ёшларга, болаларга, кучсизларга танлов қолдирмасдан ўзинг ҳал қилсанг?! Сен йўл кўрсат, ундан юриш юрмасликни ўзлари ҳал қилишсин. Сен бошқа вужуд, бошқа қалбни устидан тақдир қилишга ҳақли эмассан. Бошқалар сенинг орзу-истагингни ўз вужудларида амалга оширгани келмаганлар. Ким бўлишингдан қаътий назар ҳаддинг чегараси борлигини бил. Сен йўл кўрсатишга ҳақлисан, ундан юрғизишга эмас.

👍4❤1🔥1😢1
Агар банда қалбида Аллоҳга муҳаббати лаззатини тотиб кўрса, Аллоҳ унга айбларини кўрсатиб қўяди ва у киши ўзгалардан айб қидирмай, фақат ўз айблари билан машғул бўлиб қолади.
© Робия Адавия
@umarhalil
© Робия Адавия
@umarhalil
👍7❤1😢1