Масжидга кирганимда намоздан сўнг роса ухлаб олгим келаверади. Бу ерда ухлаган одам 10 дақиқа ухласа ҳам шунақанги лаззат билан дам оладики, 8 соатлик уйқунинг ҳақиқий мазасини олгандек бўлади. Ҳатто, уйингизда шунча соат ухласангиз ҳам масжиддаги 10 дақиқалик уйқунинг мазасига етмайди. Сабаби, бу масканда ажойиб биомайдон бор. Ихлос, эзгулик, покланиш ниятида келган одамларнинг асаб тизимидан чиқадиган биомайдонлар масжиднинг катта аурасини ташкил қилади. Шунинг учун бу ерга кириб чиққан одам енгил бўлиб қолади, ибодат қилса енгил ва тетик чиқади, 10 дақиқа ухласа ҳам бутун чарчоқлари чиқиб кетади. Шу гапларни шеригимга айтиб бергунимча у ҳам ухлаб қолди. Мазза қиляпти ўзиям. Аллоҳимнинг уйида, энг яхши жойда ))
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиз бу шахсни энг қўнхўр, разил диктатор деб биласиз. Ҳолбуки, халқи уни севган ва мухлис бўлган. Сиз ҳам раҳбарингизни севгансиз ва мухлиссиз. Ҳолбуки, у бошқалар учун энг қонхўр, разил диктатор ҳисобланади. Бандасига мухлислик, хоҳ у президент бўлсин, хоҳ арбоб бўлсин, хоҳ олим бўлсин тарафкашликни келтиради ҳамда ҳақиқатни англашни тўсади. Ихлосингни Аллоҳга қўй, шунда адолат ва ҳақиқат йўлинг равон бўлади, бандаларга эса холис қарай оласан.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
Бир унвонли ёзувчи Рауф Парфини юриш-туришини кўриб, ўзингизга қараб юрсангиз бўлмайдими? Ахир ёзувчисиз. Тиланчиларга ўхшаб қолгансиз, деб ўзича танбеҳ берганда, Рауф Парфи: тўғри, аслида иккимиз ҳам тиланчимиз. Фақат мен халқдан тиланаман, сиз эса давлатдан, деган жавобни берган экан. Ушбу воқеани бир гурунгда Рауф Парфининг умр йўлдошлари Сулҳида опа Парпиева айтиб бергандилар. Шу-шу эсимда қолган. Ҳозирда блогерлар ҳам типа ёзувчи мисоли. Улар ҳам адиблар қатори халқни дардини, халқни муаммоларини кўтарадиган қатламга айланиб қолди. Блогерлар халқни муаммосини кўтариб, уларга ечим бўлишида ҳисса қўшмоқда. Улар озми-кўпми халқни ишонган вакилларига айланиб боряпти. Энди одамлар судга эмас, ДХХни аризалар қутисига эмас ёки ИИВ маъмурларига эмас ва ҳатто ТВга ҳам эмас, балки блогерларга суяняпти, уларга ишоняпти. Бу жуда катта масъулият. Шундай экан, энди мақомлар кўтарилиб, олий мақсадни майда-чуйда эгоцентрик манфаатлар эгалламаслиги керак. Асосан муаммолар диққат марказида бўлиши керак. Унинг ўрнида марказга ўзини қўймаслиги популистик касалликдан узоқроқ юриши лозим. Хуллас, сўнгсўз ўрнида: ”Эл нетиб топкай мениким, Мен ўзимни топмасам.”
© Навоий
© Навоий
👍1
«Саъд ибн Муоз: Бир қавмни кўрдим, чорва ҳайвонларидан фарқи йўқ. Ҳиммати фақат қорин тўйдириш ва кийим кийишга етади. Бундан ҳам ажабланарлиси, бошқалар уларнинг жоҳиллигини била туриб, улардек яшашни хоҳлашидир».
***
«Абдураҳмон Дохил аббосийлар тазйиқидан қочиб, Андалусга борганида жуда чиройли жория ҳадя қилинади. Шунда у: «Бу жория кўзни қувнатадиган гўзал экан. Агар мен олдимга қўйган мақсадим билан машғул бўлсам, жорияга зулм; у билан машғул бўлсам ҳимматимга зулм. Демак, ҳозир бу жорияга эҳтиёжим йўқ», деб эгасига қайтариб берди».
«Ҳиммат - мўминнинг қуввати» китобидан.
Муқоваси оддий, аммо ичи тўла «бомба» маълумотларга тўла китоб шу бўлса керак. Инсонга жуда кучли мотиватор бўладиган, маслаги ва мақсадига куч-ғайрат, содиқлик, аниқлик киритиб берадиган асар. Анчадан буён ўзига михлаб қўядиган ўзгача китоблар нашрини кутиб яшаётгандим.

❤1
Дунёда яхши бўлсангиз ҳам ғариб бўлаверасиз, ёмон бўлсангиз ҳам фароғатли бўлаверасиз. Дунё сизнинг яхшилигингиз ва ёмонлигингизга доимо мувофиқ натижа бера олмайди. Шунинг учун дунёни Аллоҳнинг наздида пашша қанотичалик қадри йўқ. Бу синов учун майдон холос. Лекин, оҳират ҳаммасини тўғри тақсим қилади: яхшилар роҳатда, ёмонлар уқубатда.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
😢1
Бир дўстим исломда никоҳ учун севги бўлиши шарт эмас дебди. Тўғри, бунақа шарт йўқ. Севги бўлиши бу динни олий мақсади ва жавҳарини амалга оширмоқчи бўлган ҳимматли одам учун керак. Севгисиз оила қурган одам насл қолдиради, ўзаро ҳуқуқлар доирасида яшайверади. Ҳудди, нафл ибодатларни қилиш шарт бўлмагани каби. Нафл ибодатлар ҳам банданинг ҳимматига боғлиқ, шу қатори муҳаббат ҳам. Фақат бир шарт бор: ҳиммат қилолмаган ҳимматлига ҳасад қилиши ёки ҳиммати бор одам ҳимматсизни паст кўриб ўзаро низога бормасиги, бир-бирини қораламаслиги керак.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
@feyams га Иван Тургеневнинг «Муму» асарини ўқиб чиқишни тавсия қилдим, тўғрироғи ичини қиздириб қизиқтирдим. Герасим кучукчасини чўктириб ўлдириши эзгуликми ёки ёвузлик? Бурчми ёки инсонийлик? Сиз қайси хулосада қоласиз, Герасимда эзгуликка йўналтирилган ҳатти-ҳаракатни топинг, дедим. Қани, каналида хулосасини кутамиз...
Аслидачи...
Бозорга тушиб сабзи ҳарид қилаётганингизда сотувчи қийналганроқ бўлса, ҳиммат қилиб икки баробар ҳақ тўласангиз, меҳнатига рағбат, маҳсулотига қадр қўшиб уни қўллаб қувватлаган бўласиз.
Таксига чиққанингизда ҳайдовчининг қийналган эканини сезиб ҳиммат қилиб сал ошиқроқ пул тўласангиз, корига қувват, ризқига барака қўшган бўласиз.
Қўл остингизда ишлаётган ҳодимларга маошларини ҳиммат қилиб кўпайтириб берсангиз, ишларига рағбат, турмушларига енгиллик қилиб берган бўласиз.
Олим ва адибларнинг хизматларига ҳиммат қилиб кўп ҳақ тўласангиз, уларнинг ижодига, фаолиятига катта рағбат қилган бўласиз.
Қайсидир миллатдошингиз, ватандошингиз, дўстингиз ёҳуд фейсбукдошингиз ютуққа эришганда ҳиммат қилиб икки оғиз табриклаб, эътирофингизни изҳор қилиб қўйишингиз, унга катта қўллов бўлади.
Ҳозирдачи...
Ҳимматсиз одам бозорда қийналиб терим қилган деҳқоннинг 2 минг сўмлик маҳсулотини талашиб олиб, лекин бутикдан 1 миллиолик пальтони нақд оладиган одамдир.
Ҳимматсиз одам кундалик рўзғор қиладиган киракаш билан 10 минг сўмга талашиб, автосалондан 10 минг долларга нақд машина оладиган одамдир.
Ҳимматсиз одам тинимсиз меҳнат қиладиган ишчисига оғриниб ҳақ тўлаб, онда-сонда «ишини битириб» берадиганларга қўш-қўллаб пул тўлайдиган одамдир.
Ҳимматсиз одам китобларни нархига талашиб, артистларни оёғига пул сочадиган одамдир.
Ҳиммат - мўминларнинг қуввати. Ҳиммат - имконияти бор мўминнинг имконияти йўқ мўминни қўллашидир.

“Azon kitoblari” markazi qoshidagi Azon xalq kutubxonasiga birinchi kitoblar toʻplami topshirib ketildi. Singlimizdan Alloh rozi boʻlsin. Maqsadimiz, xalqimizda kitob almashish madaniyatini paydo qilish va oʻzida borini boshqalarga ham ulashish himmatini shakllantirishdan iborat.
Azon xalq kutubxonasi - oʻzingizda borini qoʻying, oʻzingizda yoʻgʻini oling.
**
«Азон китоблари» маркази қошидаги Азон халқ кутубхонасига биринчи китоблар тўплами топшириб кетилди. Синглимиздан Аллоҳ рози бўлсин. Мақсадимиз, халқимизда китоб алмашиш маданиятини пайдо қилиш ва ўзида борини бошқаларга ҳам улашиш ҳимматини шакллантиришдан иборат.
Азон халқ кутубхонаси - ўзингизда борини қўйинг, ўзингизда йўғини олинг.

👍4
Мамлакатда адолат бўлсагина ислоҳот бўлади деб қайта-қайта айтиляпти. Унинг учун ҳар бир раҳбарнинг столи устида Макиавеллининг «Ҳукмдори» эмас «Умар ибн Абдулазиз» туриши керак. Умуман олганда, бу шахсият ҳақида катта-катта китоблар нашр қилиниши керак. Ўқиган одам умуман ўқиб тўймайди бу шахсият сиймоси ва давлат бошқаруви ҳақидаги китобчага. Умар ибн Абдулазиздан ҳар бир раҳбар адолат қилишни ўрганиши яққол уқилади, лекин Умарнинг адолатни маҳкам ушлаши ва бунда собит туришига нима асос бўлганини эса ҳаётидаги бир воқеа баён этилгандаги драматик перипетия орқали очилади. Раҳбар адолатли бўлиши керак, деган гап ҳеч нарсани ҳал қилмайди, бироқ бу китобда Одам қандай қилиб адолатли бўлади, даган саволга яхши жавоб топилган. Ана ўша нарса Умар шахсиятида кўрсатиб берилган. Адолатни манбаини билиш учун китобчани ўқиб чиқиш керак. Агар сизни бирор ташкилот, фирма, давлат идорасида танишингиз бўлса, албатта «Умар»ни столи устига қўйиб қўйинг. Ўзгаришини кўрасиз.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
Дунёқарашимиз қандай бўлса, шу йўсинда ҳиммат қиламиз!
Бир порция овқатга ёки йигирма минг сўмлик овқатга тўямиз, лекин бир дастурхон ва бир неча юзминглик таом еймиз. Бу қорнимизга қилган ҳимматимиз.
Бозорда етти юзминга бошдан оёқ кийинишимиз мумкин, бироқ бутикдан бир неча миллионлик кийим киямиз. Бу сувратимизга қилган ҳимматимиз.
Великда ёки матизда ҳам юришимиз мумкин, аммо бир неча юз миллионлик малибуни олишга ҳаракат қиламиз. Бу қийматимизга қилаётган ҳимматимиз.
Ўртача уйда ҳам яшаб, меҳмон кутиш мумкин, лекин ўн минлаб доллар сарфлаб қаср қуришга интиламиз. Бу қадримизга қилаётган ҳимматимиз.
Кичик доирада камхарж тўй қилсак бўлади, бироқ миллионлар сарфлаб дабдаба билан юзлаб одамларни меҳмон қиламиз. Бу обрўйимиз учун қилаётган ҳимматимиз.
Аксариятимизнинг ҳимматимиз мана шу маиший доирадан ташқарига чиқмай айланаверади.
Салафларимизнинг ҳимматлари динни олий қилиш ва уни ҳаётга айлантириш эди. Шунинг учун улар бор пуллари ва кучларини шу йўлда сарф қилишган.
Жадидларнинг ҳиммати тараққиёт ва миллий давлатчиликни сақлаб қолиш эди. Шунинг учун улар бор маблағларини таълимга, кучларини тарғиботига сарфлашган эди.
Ҳиндларнинг ҳиммати эса янги соҳаларни забт этиш ва касбларни эгаллашга йўналтирилган. Шунинг учун улар бор пул ва кучларини ИТ мутахассислигига сарфлашяпти
Финларнинг ҳиммати фаровон давлат қуришга қаратилган. Шунинг учун улар бор пуллари ва кучларини умумий таълимга ва бирдамликка қаратишган.
Бунақа қиёсларни кўп келтириш мумкин, аммо ҳиммати икки жағи ва икки оёғи орасидан ортмаган омманинг юзи ерга қарамасин.
Қанийди, ҳимматимиз мактабларни таъмирлашга, ўқитувчиларни молиявий қўллашга, янги соҳаларда кадрлар тайёрлашга; уларни ўқитиб келишга шароит яратиб беришга, илмий тадқиқот марказларининг моддий техник базасини тўлдиришга, лабараторияларга замонавий техникалар олиб беришга, шифохоналарни ривожлантириб зарур ускуна ва жиҳозларни олиб беришга йўналтирилса эди. Қанийди... қанийди...
Ҳатто тош кўтарса ҳам заифларни химоя қиламан, адолатни дастаги бўламан деб эмас, қоматини мақтанишга ҳиммат қиладиган аҳволда қолган.
Биз қорнимизга ҳиммат қилдик, натижада кааатта қоринга эга бўлдик.

Ота болага пул бериб бозорга юборса, бола пулни омонат санаб, айтилган нарсаларга сарфлайди. Агар пулни ўзбошимчалик билан кўзланган мақсадга сарфламаса, отасидан жазо олишини билади. Шунинг учун омонатга хиёнат қила олмайди. Катта одам эса Аллоҳ унга даромад берганини эсидан чиқаради ва «пул ўзимники» деган ўйда истаган нарсасига сарф қилади. Қўлидаги бойлик Аллоҳ унга омонат қилиб берган ризқ эканини унитади. Болаку, ҳали ёш. У омонатдорликни академияда ўрганмаган.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
#СУЮНЧИ!!!
Сизларга ваъда қилинган таржима ишларимизнинг биринчиси якунига етди. Асар ҳозирда таҳрир қилиш учун муҳаррирга топширилган. Китоб тез орада интиқ кутаётган ўқувчиларига тақдим қилинади.
Асар араб дунёсининг машҳур мутафаккирларидан бири Мустафо Маҳмуднинг қаламига мансуб «Қуръон сирлари» китоби ҳисобланади. Асарда ҳашоротларнинг нима учун яратилгани, шариатда қўл кесилиш ҳукмининг қонунчилик нуқтаи назаридан таҳлил қилиниши, исломнинг психология фани билан кесишмайдиган нуқталари устида баҳслар, азиз авлиёларни васила қилиш билан боғлиқ мунозаралар, вақт жумбоғи, шариат низоми ҳамда динлараро фитналар мавзусида фикрий мубоҳасалар ўрин олган.
Асарни тез кунда @umarhalil каналида ўқийсиз...

Миллиятни ҳаётимиздаги ўрнини сақлаб қолишни иложи бўлмаса керак энди, деб ўйлай бошладим. Глобализация миллийликни четга суриб чақираверади; космополитан персоналар шаклланиб бораверади шекилли. Балки, гапларим, қарашларим хатодир, аммо бу фикрга келишимга ҳам бир нечта асослар бор. Одамларни кийими, овқатлари, яшаш тарзларини тарихий шаклланган урф-одатлари, экологик муҳити, давлатчилик бошқаруви, дини ва фалсафий қарашлари белгиламайдиган, балки бутун дунёдаги гегемон компаниялар ҳал қиладиган бўлди. Дунёни ҳар бурчагида бир хил кийимли, бир хил таом ейдиган, бир хил телефон ва гаджет ишлатадиган одамни топиш мумкин. Океан орти Америкада ҳам оқ кроссовка, кўк джинси шим, оқ футболка ва қўлига соат тақиб олган сиймони Европада ҳам, Кавказда ҳам, Ўзбекистонда ҳам, Хитойда ҳам топиш мумкин. Найкнинг футболкаларини, адидаснинг кроссовкаларини, ребукнинг бош кийимларини, тиссотнинг соатларини, туркларнинг донарларини, Американинг фаст-фудларини, Хитойнинг лағмонларини, япон сушиларини, Германия машиналарини, Корейс телефонларини дунёнинг исталган мамлакати фуқароларида учратишингиз мумкин. Ўзига хос кийиниш, таомланиш, архитектура такрорланмас урф-одат бўлган яшаш тарзимиз дунё компаниялари остида эврилиб кетишда давом этяпти. Миллият атрибутлари, белги ва элементлари глобал корпорациялар тарқатаётган маданият билан рақобат қила олмаяпти; одамларнинг турмушидаги ўрнини уларга бўшатиб беряпти. Миллият фақат маданий мерос сифатида, тарихий мансубликнинг ёдгорлиги ўлароқ тақдим қилина оляпти холос. Бир лаган атрофида овқатланадиган одатимизни алоҳида овқатланишга бўшатиб боряпмиз, атлас, адрас ва беқасам матолари араб, турк матолари олдида мавқеи тушиб боряпти, араб аёли, индонезиялик аёл ва туркиялик аёлнинг кийиниши ўзбек аёлида ҳам такрорланиб туради. Ўзбек яктаги, белбоғи, чопонлари араб ридоларига, турк-кавказ яктакларига, джинси, витровка, футболка, курткаларига ўрнини бўшатиб берди. Фикри ожизимча, миллиятни фақат тил ва тарихийлик нуқтаи назаридан ҳамда юқорида айтиб ўтганим, маданий кўргазма сифатида сақлаб қола олиш мумкин холос. Бошқа ўринларда маданий интеграциялашувни «Оммавий маданият» деб қораламасдан тан олиб, уни инсон ҳаётидаги фойдалилик ва зарарлилик даражасида ажратиб «ҳазм» қилиш ҳақида ўйлаш керак. Буларнинг барчаси субъектив фикрларим холос.
👉 @umarhalil 👈
👉 @umarhalil 👈
#HISOBOT
AZON xalq kutubxonasida jami 209 ta assortimentdagi kitoblar yig‘ildi.
*
АЗОН халқ кутубхонасида жами 209 та ассортиментдаги китоблар йиғилди.
Ҳозирча...
Кутубхонадан исталган одам фойдаланиши мумкин. Фақат битта китобдан максимал 1 ҳафтага ўқиб фойдаланиш учун берилади. Кутубхонага китоб қўйиш миқдори чекланмаган. Ҳеч қандай исм-фамилия ёки телефон рақам ёзиб олинмайди. Китобларни қайтариш ўқувчининг ҳиммати ва ихтиёрига қўйилади.

Бўлажак янги китобимизга жилд-муқова ясаб чиқдим. Ижодкорликда тўқ рангларга ва минимализмга мойилроқман. Баҳо бериш сиздан )
❤1🕊1