Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Кўп китоб ўқиган аҳли илм одамларни ёмон ҳулқини, такаббури ва риёсини кўриб ҳайратланманг. Ундайларнинг илми хотирасида қолган холос, қалбида эмас.

👉 @umarhalil 👈
🕊1
​​Интеллектуал топишмоқнинг жавоби

Нодира: «Шайтоннинг борлиги Ҳудонинг борлигига далолат қилади».

Изоҳ: Уста ва Маргарита асарининг сюжети икки параллел воқеалар чизиғида олиб борилади. Бирида икки минг йил муқаддам одамлар орасига Аллоҳнинг пайғамбари Исо алайҳиссалом элчи бўлиб келади. Жамият эса бу эзгуликни қатлга ҳукм қилади. Бундан икки минг йил ўтиб эса, Рус империяси қулатилиб, большевиклар ҳокимиятни қўлга олиб, ҳудосизлик мафкураси асосидаги жамият дастурини жорий қилишади. Яъни, пайғамбарини қатл қилган тарихдаги бир ҳукумат, келажакка келиб бошқа ҳукумат Ҳудонинг ўзини ҳам йўққа чиқаришни бошлайди. Мана шу даврда майдонга Воланд образида Шайтон кириб келади. Ҳудосиз жамиятнинг аҳлоқсизлиги, нафси бузуқлик, фаҳшга ўч бўлиб кетган оломонни ҳаосга айлантириб, бунданда баттар аҳволга, яъни эътиқодсиз яшаётган жамиятни осонгина йўлдан оздиришга эришади. Буни Воланднинг тунги баллда Берлиознинг узилган бошини кўтариб сўзлаган нутқида фиксация қилиб ўтилганда тушуниш мумкин. Воланд «Фауст»нинг асосий персонажлари бўлмиш иблис Мефистоклга қиёс қилинади. Чунки уларнинг вазифаси ва фаолияти, деярли бир. Олтинчи далилга келадиган бўлсак, ўрта асрлар, хусусан XI-XIV асрлар оралиғида фалсафада христиан схоластикаси ривожланишни бошлаган. Скептицизм ва рационал фалсафалар муҳорабасида христиан диний ақидаларини рационал ҳимоя қилишга эҳтиёж сезилди ва бунда энг таниқли файласуф Аквиналик Фома сезиларли таъсир кўрсатган. У Ҳудонинг мавжудлиги ақидасини ўзининг 5 далилида рационал услубда исботлашга ҳаракат қилган. Доктор Мустафо Маҳмуднинг қуйидаги гаплари олтинчи далилнинг моҳиятини очиб беришга хизмат қилади. У айтадики, инсоннинг сувга ташналиги, организмга сувнинг кераклиги сувнинг ҳаётда мавжудлигига далолат қилса, зулмнинг борлиги адолатни борлигига тақозо қилади. Уста ва Маргарита асарида шайтоннинг, яъни ёвузликнинг мавжудлиги эзгуликни тақозо қилишига бу тақозолик эса чин маънода Ҳудога эҳтиёж бўлишига ҳамда шу эҳтиёж унинг мавжуд эканига далолат қилади. Бу мантиқий тафаккур. Зулмнинг бардавом бўлаётгани бу яхшилик борлигига, агар бўлмаганда ҳамма зулмкор, фаҳш ва разолатли бўлганда, ҳаммаси аллақачон барҳам топарди, ҳолбуки ҳаёт давом этаётган экан яхшилик дунёнинг ёвузлик томони билан баланс ушлаб келмоқда, деган мантиқий хулосани беради.

Ғолибамиз совға сифатида ушбу китобни танладилар 👇

👉 @umarhalil 👈
👍2
​​#ИНТЕЛЛЕКТУАЛ_ТОПИШМОҚ

Пушкиннинг «Тош меҳмон» асарида Дон Жуан учига чиққан моҳир хотинбоз. Фашҳ ишлари шу даражага чиқадики, бир бева аёлни йўлдан уришга қарор қилади. Ушбу жараённи диққат билан ўқинг. Анна эри ўлган ва шундан сўнг узлатга чекинган, фақат қора матога ўралганча, эркак зоти билан гаплашмайдиган аёл. Дон Жуан эри ўлган бева аёлни марҳумнинг қабри қошида, яъни қабристонда йўлдан уришга эришади, лекин оқибати фожеали якун топади.

Диққат савол: Дон Жуан буни қандай уддалайди?

Ҳаётидан эркак зотини чиқариб ташлаган, ўзини дунёдан узган, бутун баданини сатр қилган, эрининг қабри қошида, тушкун мотамида қандай йўл билан уни айнитиш мумкин?

Подсказка: ушбу услуб ҳатто бизнинг жамиятда ҳам ҳозиргача учрайди. Лекин, охири шармандали якун топади.

👉@umarhalil 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бундан 31 йил муқаддам, 1989 йил сизнинг ота-оналарингиз ўзбек тили учун кўчага чиққан, қони тўкилган, жароҳат олган, ҳатто жон берган. Эртага фарзандим ўз тилида гаплаша олсин, мустақил бўлсин деб. Тилингизги қадрланг, ўз она тилингизда маза қилиб мулоқот қилинг, лекин бузманг, менсимай юрманг. Бу ота-оналарингиз руҳига тупуриш билан баробар.

👉 @umarhalil 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Тош меҳмон» асаридан берилган саволнинг жавоби

👉 @umarhalil 👈
Жуда кўп аккаунтларни кузатаман. Деярли ҳаммасида ҳикматли гаплар, оятлар, ҳадислар туширилган суратлар. Ҳамма бир хил тенденцияга тушиб олган. Ҳамма одамлар чиройли гаплар ортига ўз шахсияти, хулқини яшириб олган. Буни кўрган киши ўша одам жуда тақводор, билимли, ҳулқи гапига мос деб ўйлайди. Аслида ўша даражада бўлмасангизчи, ёлғончи бўлиб қолмайсизмикин?
Омманинг ичидаги муаммоли нуқталарни излашда, одатда, танқид «кўпчилик» ёки «озчилик»ка йўналтирилганда, натижа кўзланган мақсадни беравермайди. Чунки, одамлар ўзини айбдан ҳоли ҳудудда бўлишини хоҳлайди. Агар танқид кўпчиликка қарата қилинса, ҳар ким ўзини озчилик қаторига олиб ўтади, озчиликка қилинса, кўплик қаторига сурилади. Ҳаммага қаратилган танқид эса орадаги муаммоларнинг илдизи ўз-ўзидан отилиб чиқишига мажбур қилади ва кўпчилик ёки озчилик доирларидан алоҳида бўлишга имконият қолдирмайди.

Тезда ўқивориш тавсия этилади )

👉 @umarhalil 👈
👍1
Агар сен бой ва мансабдор одамлар билан оддий инсонлардек кўришмасанг, демак, сенинг табиатингда қуллик ҳисси бор.

👉 @umarhalil 👈
🔥1
Ижтимоий тармоқ эмоцияларни шунчаки тортиб оляпти десам, ишонмайсизлар 😅

👉 @umarhalil 👈
Бўлиши муқаррар бўлган ҳодисалар учун боқий қадриятлардан воз кечилмайди. Масалан, ўлим муқаррар нарса. Ўлимдан қолиш учун иймондан, эътиқоддан, инсонийлик фазилатларидан кечилмайди. Чунки, кечилса ҳам барибир вақти келиб ўлади. Исломда ҳам ҳудди шундай, дунё учун охиратдан кечилмайди: фоний нарсалар учун боқийликдан кечилмайди. Энди ўзимизни тафтиш қилайлик ва атрофга назар солайлик. Нималардан кечиб қўйдик экан.

👉 @umarhalil 👈
Бу китобни сотувга чиқмасидан аввал ўқиб чиққандим. Азон китоблари нашриётида чоп қилинган. Адади 5000 нусхада чиққан. Айтишларича, китоб сотувга чиққан куниёқ 4 мингтаси сотиб бўлинибди. Ўзимизни марказга ҳам сотувга чиқарилибди. Китобни номиданоқ билиниб турибди резонанс чиқариши. Ишқилиб, охири баҳайр бўлсин )

👉 @umarhalil 👈
"Azon kitoblari" markazida eng ko‘p o‘qilayotgan kitoblar ro‘yxati

👉 @umarhalil 👈

https://youtu.be/TuvJv0CLR1c
Azon kitoblari markaziga sayohat )

Azon.tv dublyaj aktyori Akmal Abdulaziz tashrifi

👉 @umarhalil 👈
https://youtu.be/j9igl7GG99c
Abu Bakr Siddiq
@umarhalil
Янги овозкитоб дебочаси!

Ушбу овозкитобимиз ёзилганига сал кам бир ярим йил бўлибди. Китобнинг 3/1 қисми тўхтаб қолган эди. Иншааллоҳ, тез фурсатларда қолганини тугатиб олсак, тўлиқ шаклда мухлисларига тақдим қилинади.

👉 @umarhalil 👈
Abu Ubayda ibn Jarroh
@umarhalil
#ТИЗЕР

Ислом уммати қўриқчиси!

🎙 Омар Ҳалил

👉 @umarhalil 👈
👍1
Dinidan qaytgan murtadlarni toshboʻron qilishni talab qiluvchilarga aytamanki, bugungi kunda Islomdan qaytgan murtadlar aslida murtad emaslar, balki ular biror kun haqiqiy musulmon boʻlishmagan ham, ular Islomdan faqat ozgina narsa biladilar xolos. Ular Islomga muhabbat qoʻyishda namunani koʻrmaganlar. Ular Islomni anglamay, tanlamay, idrok qilmay ota-onlaridan meros qilib olganlar. Mana bularning qalblariga ham, aqllariga ham Islom kirmagan. Agar kirganida edi, chiqmagan boʻlardi va hech qachon murtad boʻlmas edilar. Toshboʻron qilish, oʻldirish, osish bilan gʻalo-gʻovur chiqargandan koʻra insonlarga Islomni oʻrgatinglar va ularga namuna koʻrsatinglar. Islom dini terrorizm emas, balki ishonish, mantiq va bagʻrikenglik dinidir. Islom ishontirish, muhabbat hamda namuna bilan tarqaldi va u terror, oʻq otish yoki toshboʻron qilish orqali tarqalmadi.

Mustafo Mahmudning “Qur'on sirlari” kitobidan

👉 @umarhalil 👈
❤1
Қадрли шогирдимга!

Бир куни утопиачилар етакчиси Пуанкаре асарини ўқиганмисиз, ака деб қолди. Йўқ десам, ўқиб чиқинг агар сизга ёқса мен ҳам ўқиб чиқаман деди. Ҳўп деб ўқишга киришдим. Ана энди асар ҳақидаги хулосамни етказиб қўймоқчиман.

Асар ҳақида таҳлил ҳам ёзмайман, фабуласини ҳам айтиб ўтмайман. Фақат ёнғоқнинг ичидаги мағзини келтираман. Яъни, муаллиф бу асари билан бизга нима демоқчи, деган саволга жавоб бериб қўяман. Муаллиф ҳозирги ўзбек жамиятидан нима учун даҳолар чиқмаяпти деган саволга бадиий услубда жавоб беради. Абдуқаюм Йўлдошнинг келтирган сабаби мен учун 70% фоиз ҳақ ва бунга сўзсиз қўшиламан ва гап бўлиши мумкин эмас. Қолган 30% фоизлик ҳисобда қўшилмайман ва бунга ўзимнинг фактларим бор.

Дунёдаги энг машҳур жумбоқ, Америка ушбу жумбоқни ечган олимга 1 миллион доллар мукофот эълон қилган Пуанкаре гиппотезасини ечишга киришган ўзбек математика ўқитувчисининг тақдирини билмоқчи бўлсангиз, ўқиб чиқинг.

@meningcha, агар ўқишга эринсангиз, ўзим гапириб бераман.

👉 @umarhalil 👈
​​🎁 Aзон китобларидан янги туҳфа!

Эндиликда қадрли китобхонлар, мухлисларимиз ва халқимизнинг ҳар бир вакили таниқли санъаткорлар, журналистлар, телебошловчилар, сухандонлар билан биргаликда турли хил асарларни таҳлил қилиши, бахс қилиши, фикр алмашиниши орқали мароқли сухбат ўтказиши мумкин.

Биринчи меҳмонимиз бир неча сериал ва кинофилмларда танилган, Муқимий театри ёш ижодкор актёрларидан бири Расулхон Қодирхонов бўлади.

Тез кунда санасини эълон қиламиз.

👉 @umarhalil 👈
Туризм қўмитасида ишлайдиган Саид Комил акамиз ажойиб маълумотни улашибдилар. Франция президенти Макрон билан боғлиқ можароларга оқиллик билан ёндашибди Малайзияликлар.

Малайзия ҳукумати Франсуз ҳукуматига расмий дипломатик ҳадия сифатида Имом ат-Термизийнинг "Шамоили Муҳаммадия" (соллаллоҳу алайҳи васаллам) китобининг таржимасини юборди.

Ушбу китоб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шамоили, аҳлоқи, жисмоний ва руҳий тарафларини ёритиб берган китоб бўлиб, бу ҳадя орқали Франсуз ҳукуматига Пайғамбар алайҳиссалом ҳақидаги тўғри маълумотни етказиш қасд қилинган.


Респект, Малайзияликлар!

👉 @umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир пайтлар Ўзбекистон телевидениясида сигарет чекишга чақириқлар бўлган. Таниқли санъаткорлар сигарет ва кўнгилҳушликка даъват қилувчи рекламаларда чиққан экан. Ҳозир эса бу таъқиқланган.