Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Forwarded from Fikrbank
Kommunistik ruhda tarbiya ko’rib, bir ikkita narsalarni o’rganib olgan otaxon va mustaqillikdan keyin tug’ilgan bolakay o’rtasidagi suxbat...

Otaxon nasihat qilyapti:

– O’g’lim, doim “qulfu Alloh” ni o’qib yur...
– Ota, balki “Qul hu...
– Jim aql o’rgatma, “Qulfu Alloh” deganda Xudo qalbingni qulfu dilini ochvoradi...
– Otaxon bu “Ixlos” surasi, “Qul huvallohu ahad, ya’ni “Alloh yagonadir deb ayt” degan oyat bilan boshlanadi, qulf-kalitga aloqasi yo’q...
– O’zi bir qarich bo’lib yana aql o’rgatadi — dedida, yo’lni bir chekkasiga nosini “Tfff-tff-tf” qilib tuflab otaxon yo’lida davom etdi.

Juma muborak!

#choyxonadagichollar

©️ @fikrbank
😢20👍7❤1💯1🙈1
Университет ёки мактабга қиз бола бошида кепка ё шляпа кийиб борса, дарвоза олдида уни ҳеч ким ички тартиб-қоидага риоя қил деб йўлини тўсиб, бошидагини ечтирмайди. Лекин, бирор қиз бошига рўмол ўраб келса дарҳол дарвоза олдида ички тартиб-қоида бўйича мумкин эмас дея ўқишга киргизишмайди. Айтмоқчиманки, рўмолга бўлаётган таъқиқлар ички низомлар, тартиботлар билан боғлиқ эмас. Бу айнан исломофобиянинг кўрсатгич белгиси. Исломни яхшилик, бағрикенглик, фаровонлик дини эканини амалда исботлай олиш керак. Бунинг учун ҳар бир ўзбек мусулмон амали билан ўзга фикр ва қарашларга тоқатлик, бир бирининг шахсий ҳаётига кескин фикр билан аралашмаслик, бошқанинг юриш туришига радикаллик билан эмас, ҳалимлик билан ёндашиши зарур. Ана шунда одамлар мўтадиллашади, жамиятда мусулмонлардан чўчилмайди, уларга ишонч қайтади, фобиялар аста-секин тарқалади. Буларнинг барчаси - ИМҲО, албатта.

@umarhalil ✅
👍16❤4💯1
#ТАФАККУР

Мен нафас олаётган ҳавода икки атомдан таркиб топган кислород молекуласи бор. Бу кислород мени яшашим учун бўлиши шарт бўлган элемент. Қолган аксарияти эса азот атомларидан таркиб топган молекулалар. Азот мени нафас олишим учун керак эмас, лекин азот ҳозирги миқдоридан кам бўлса ёки умумае бўлмаса ҳавода кислород ёниш хусусиятига эга бўлиб ҳаёт учун ҳавфли бўлади. Кислород ёнмаслиги учун ҳавода азот аралаши муҳим. Ҳудди шу кислород атомлари сони 3 та бўлса у молекула ўз ҳусусиятини ўзгартиради. Одатда 2 та кислороддан ташкил топган молекулага яна битта кислород атомини бириктириш деярли имконсиз иш. Бунинг учун жуда улкан босим ёки ҳарорат шарт бўлади. Қуёшдан келадиган ҳарорат Ер юзасининг атмосфера таркибидаги кислородга учинчи атомни табиий бириктириб қўяди. Ва у Қуёшдан келадиган мен учун зарарли бўлган ултрабинафша нурлардан химоялайди. Буни озон қатлами дейилади. Бир атомнинг қўшилиши ёки бошқа атомнинг биргаликда бўлиши мени тириклигимни кафолатлайди.
Буларни ёзишдан мақсад оламни тасодифан пайдо бўлишига сабаб топа олмаслигим, Аллоҳнинг қудратига қойил қолмай иложим йўқ. Аллоҳим, биргина зарра билан тириклик, биргина зарра билан ҳаётни барпо қила оладиган нақадар буюк зотсан!

@umarhalil ✅
🥰7❤‍🔥4👍1🔥1
Бу сурат Фарғона вилояти Бешариқ туманига қарашли тиббиёт коллежидан олиб юборилган. Мен дресс-код бўлишини ёқлайман, лекин рухсат ва таъқиқнинг асоси ҳамжамият тартиб қоидаларига, инсон ҳуқулари ва виждон эркинлиги масалаларига боғланиши керак. Рўмол ўраш тартибсизлик дея баҳоланаётгани юқоридаги постимда айтиб ўтганимдек исломофобиядан бошқа нарса эмас.

@umarhalil
😢19👍3❤2🕊1
#МУЛОҲАЗА

* Никоҳ нима мақсадда боғланса, оила ўша мақсад устида туради.

@umarhalil ✅
👍13❤2
#МУЛОҲАЗА

* Никоҳ нима мақсадда боғланса, оила ўша мақсад устида туради.

Агар сен фарзандли бўлиш, насл қолдириш учун никоҳ боғланади деб билсанг, қурган оиланг ҳам айнан шуни устида туради. Модомики, фарзанд бўлмас экан сен учун оила риштасини бошқа ҳеч нарса ушлаб тура олмайди.

Агар сен турмуш қурмоқчи бўлган қизнинг гўзаллиги учун унга уйланмоқчи бўлсанг, билгинки, вақт ўтиб гўзаллик камайиб ёки бахтсиз ҳодиса туфайли ногирон ёҳуд гўзаллигидан айрилса сен учун оилангни боғлаб турадиган ришта қолмайди. Чунки мақсадинг гўзаллик эди, гўзаллик бўлмаса ўша мақсадга қурилган оила ҳам турмайди.

Агар сен қизнинг мол-давлати, отасининг мансабидан келадиган манфаатларни ўйлаб никоҳ боғласанг, қуриладиган оила ҳам мана шу манфаатлар устида туради. Агар моддий бойликлар бўлмаса, оилани ҳам ушлаб турадиган ҳеч нарса қолмайди. Шунинг учун мебель ёқмаса, идиш-тавоқ арзон бўлса, гилам сифатсиз бўлса, оила парчаланади. Чунки оила мана шу идиш-тавоқни устида туради.

Агар никоҳ ўзаро муҳаббат мақсадида боғланса, оила ҳам айнан мана шу севги-муҳаббатнинг устида туради. Модомики, бой бўласанми ёки камбағал, соғ бўласанми ёки нуқсонли, заиф бўласанми ёки кучли, гўзал бўласанми ёки хунук оилани бузилишига олиб келолмайди. Чунки оила муҳаббатни устида, токи муҳаббат бор экан бошқа йўқчиликлар оила риштасини уза олмайди.

Биз тобора муҳаббат деган инсоний туйғуни унитиб боряпмиз, нафақат унитиб, балки унга қарши кураш ҳам бошлаганмиз.

Агар икки инсон бир-бирига кўнгил қўйиб яхши кўрган бўлса ва ўша муҳаббатини бошқаларга билдирса, уни устидан кулишади ва аксарият ўринларда уларни ажратишга ҳаракат қилинади.

Агар икки киши бир-бирини ёмон кўриб нафратини бошқаларга айтиб берса, атрофдагилар қизиқиш билан эшитиб ўтиради ва одатда ҳеч ким уларни яраштиришга тоқат қилмайди.

Шунчаки, терс дунёқарашли кулгига қолган одамлармиз. Қилган ишимиз, яшаш тарзимиз мантиқсиз...

@umarhalil ✅
👍8❤3😢2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#анонс

«Таҳлил» кўрсатуви.

Сиёсатшунос Анвар Назир ва биолог Жаҳонгир Раҳимов иштирокида.

Mанипуляция – омманинг онгини бошқариш услублари.

Mанипуляциянинг ҳайвонлардаги тажрибаси.

Ижтимоий тармоқлар манипуляция сифатида.

Иқтисодий манипуляциянинг миграцияга таъсири.

Кўрсатувни айни дақиқаларда қуйидаги линклар орқали томоша қилишингиз мумкин 👇

https://azon.tv/?tasix=1

@umarhalil ✅
❤4
Audio
Қуръонни чиройли қироат қилиш ҳолатимизни ислоҳ қилмайди. Ҳозир уни тадаббур қилишга муҳтожмиз.

@umarhalil ✅
👍10🔥3❤1
#ТАҲЛИЛ

Бу дунёда сен бошқаларга ўз шартларингни ўтказиш учун яралмагансан. Бошқаларга ўрнак бўлмоқ истасанг, ўзингдек бўлмоқларини талаб қилишдан олдин, аввало ўз баҳойингни бил!

Доктор Мустафо Маҳмуднинг
"Ошиқнинг эътирофлари" китобидан

@umarhalil ✅
👍11❤2
#ТАҲЛИЛ

Бу дунёда сен бошқаларга ўз шартларингни ўтказиш учун яралмагансан. Бошқаларга ўрнак бўлмоқ истасанг, ўзингдек бўлмоқларини талаб қилишдан олдин, аввало ўз баҳойингни бил!

Доктор Мустафо Маҳмуднинг
"Ошиқнинг эътирофлари" китобидан

Аллоҳ азза ва жалла бандаларига ҳалол ва ҳаромни очиқ ойдин қилди. Яхши йўлни кўрсатиб, агар ўша йўлдан юрилса натижаси боқий жаннат бўлишини билдирди. Ёмон йўлни ҳам кўрсатди, агар ўша йўлдан юрилса оқибати аёвсиз азоб эканини билдирди. Энди эса энг муҳим нуқтага келдик, бутун оламлар парвардигори Аллоҳ таъоло гарчи унга қул бўлсак ҳам, қайси йўлдан юришимизни, яъни танловни ўзимизга қолдирди. Мен яхши йўлни кўрсатяпман, агар юрсанг яхшиликка эришасан, у ёмон йўл, юрма, танламайсан бошқа йўлни, мен қайсини кўрсатсам шундай юрасан, айтганимни қиласан дея сизни мажбурламайди. У фақат бизга йўлни кўрсатди ва танловни ўзимизга қолдирди. Шундай экан, фарзандига шунга уйланасан йўқса рози эмасман деб туриб олган она, қизига шунга тегасан деяётган ота, синглисига ҳамма нарсани таъқиқлаб ўзини айтганини бўлдираётгаг ака, хотинини фақат ўзининг ҳукми билан бошқараётган эр!
Сенинг ва менинг устимдаги Парвардигор сенга ҳам, менга ҳам тўғри ва нотўғри йўлни кўрсатиб, танловни ўзимизга қолдирганда, сен қаердан бундай ҳақни олдингки қўл остингдагиларга, пастроқларга, ёшларга, болаларга, кучсизларга танлов қолдирмасдан ўзинг ҳал қилсанг?! Сен йўл кўрсат, ундан юриш юрмасликни ўзлари ҳал қилишсин. Сен бошқа вужуд, бошқа қалбни устидан тақдир қилишга ҳақли эмассан. Бошқалар сенинг орзу-истагингни ўз вужудларида амалга оширгани келмаганлар. Ким бўлишингдан қаътий назар ҳаддинг чегараси борлигини бил. Сен йўл кўрсатишга ҳақлисан, ундан юрғизишга эмас.

@umarhalil ✅
👍4❤1🔥1😢1
Агар банда қалбида Аллоҳга муҳаббати лаззатини тотиб кўрса, Аллоҳ унга айбларини кўрсатиб қўяди ва у киши ўзгалардан айб қидирмай, фақат ўз айблари билан машғул бўлиб қолади.

© Робия Адавия

@umarhalil
👍7❤1😢1
Биз бойларга, ўзига тўқларга қимматбаҳо совғалар, янги таомлар тортиқ қилиб, камбағалларга, қорни очларга эски кийилган либос ва ортиб қолган таомни эҳсон қиладиган замонда яшаяпмиз.

@umarhalil
👍13🆒3❤1💔1
#ЭВРИЛИШ

Яхшиликдан ёмонлик томон эврилишнинг сбаби 👇👇👇
❤2
ЭВРИЛИШ

(Саҳийликдан ҳудбинликка ўтиладиган қадам)

Аввалига сен ўзингни яхшилик қилишга буюрилганман деб қабул қиласан ва қўлингда нима имконият бўлса яхшиликка йўналтирасан, атрофингдаги одамларни ҳожатини чиқарасан, оғирини енгил қиласан, йиқилганларни туришига кўмаклашасан, дарди тўлиб ичи ёрилай деганларни дардини сабр билан эшитиб юрагини юмшатиб берасан, сендан оқибат истаётганларга меҳр-эътиборингни беминнат ҳадя қилаверасан, йиғлаган кўнгли синиқни кўзёшларини артиб суянч бўласан. Шунда улар сени «яхши инсон» дейдилар, сенга ишонадилар, мушкуллик бўлганда сендан кўмак сўрайдилар, ҳеч қандай эвазсиз яхшилигинг ҳаммага ҳуш ёқаверади, сен уларнинг наздида эзгулик, суянчиқ, кўмакчи, умуман яхши инсон деб қарайдилар. Бирооқ, бироқ, ҳаётингда йиқилиб ёрдамга муҳтож бўласан, атрофингдагиларга нафинг тегмайдиган даражага тушиб қоласан, ўзинг кўмакка, ҳеч қандай куч, вақт, пул талаб қилинмайдиган оддий меҳрга эҳтиёж сезасан, лекин ололмайсан, ўзингни ёлғиз ва қаровсиз ҳис қиласан, шунда барча қилган яхшиликларинг кўз ўнгингдан ўтади, алам қилади, кўзларинг ёшга тўлиб уни артадиган, сени суяб қоладиган инсонлар ичидан инсон топилмайди. Ҳамма ўз иши билан, кимларгадир ялиниш билан, пул топиш билан, дам олиш билан, қорин тўйдириш билан, ўйин-кулгу қилиш билан, шунчаки сайр қилиш билан, ҳа сен кўмаклашган атрофингдагилар сенга зарур бўлганда ана шундай ишлар билан банд бўлаётганда сен ўз қоронғу хонангда ҳамма-ҳаммасини кўз ўнгингдан ўткизаётган бўласан ва қарор қиласан - ўзгаришга! Яхшиликдан-«Ёвузлик»ка эврилиш юз беради. Энди ҳеч кимнинг ҳожатини чиқармайсан, ҳеч кимга меҳр бермайсан, ҳеч бир йиғлоқнинг кўзини артмайсан, ҳеч кимга кўмаклашмайсан, бировга зарар ҳам бермайсан, фойда ҳам бермайсан, зарар ва фойда деган тушунчалар энди ўзинг учун хизмат қилади. Қилаётган ишларинг атрофингдагиларнинг зарари ёки фойдасими бу сени қизиқтирмайди, муҳими сенга бўлган зарар ёки фойда ҳал қилади. Энди қилаётган яхшиликларингни пулга сотасан, аввал бировларнинг фойдасига эвазсиз яхшилик қилган бўлсанг, энди ўзингнинг фойданга, бирор бир нарса эвазига яхшилик қиласан, ўзинга фойда бўлса кўмаклашасан, ўзинга фойда бўлса меҳр берасан, ўзинга зарар бўлса ёрдам бермайсан, сенга зарар бўлса кўз ёш артмайсан, ҳеч кимга суянчиқ бўлмайсан. Шунда атрофингдагилар сени «ҳудбин» дейди. Сен уларнинг наздида «эгоист» бўлиб қоласан. Қачонки атрофингдагиларнинг фойдасига яхшилик қилсанг, улар учун «яхшисан», қачонки ўзингнинг фойданга кўра яхшилик қилсанг, улар учун «ҳудбинсан». Зарар ва фойда деган тушунчаларни ўрнини алиштиришинг атрофингдагилар назарида сени қандай инсон эканингни ҳал қилади. Яхши бўлсанг улар билан ҳисоблашасан, ҳудбин бўлсанг улар сен билан ҳисоблашишига тўғри келади. Танлов ўзингда...
👍8❤2🔥1🕊1
- Мени нега яхши кўрасиз ўзи, Бегим?
- Жиннилигинг учун )))
- Агар жинни бўлмаганимдачи? ((
- Жинни қилиб олардим 😂
- Жинни қилолмасангизчи 😛
- Унда ўзимни алдайман
- Қандай қилиб?
- У ростан жинни деб 😝 ❤️

@umarhalil
😁36❤7👍1
#Таҳайюл

Биз жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юбордик. Инсонийлик фитрати ила яралган туйғуларни қадрсизлантирдик, уларни алмаштирдик: «Севги»ни «қизиқиш»га, «муҳаббат»ни «ҳавас»га айлантирдик, «самимийлик»ни «соддалик», «беғуборлик»ни «гўллик» деб номладик, «ишонч»ни «аҳмоқлик»га, «оддийлик»ни «тупойлик»га йўйдик, «содиқлик»ни «козёллик»ка, «бурч»ни «лайчалик»га менгаздик, «иймон»ни «таассублик», «эътиқод»ни «фанатлик» дея атадик, «кечирим»ни «пастлик», «сукут»ни «қўрқоқлик» дея баҳоладик, «саҳийлик»ни «нодонлик», «зиқналик»ни «ақллик» дедик, «камтарлик»ни «писмиқлик», «манманлик»ни «мардлик» деб қўйдик, «оқибат»ни «дастурхон»га, «меҳр»ни «ҳарплик»га йўйдик.. буни давом эттиришимиз мумкин, жуда кўп нарсаларни алмаштирдик, жуда кўп нарсаларни. Балки шунинг учундир, инсоний алоқалар ёмонлашди, муносабатлар мувозанатни йўқотди...

@umarhalil
👍11❤5🕊1
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 1-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍13❤1
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 2-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍9❤4
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 3-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍12❤3👎1
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 4-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍10❤3