Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
- Мени нега яхши кўрасиз ўзи, Бегим?
- Жиннилигинг учун )))
- Агар жинни бўлмаганимдачи? ((
- Жинни қилиб олардим 😂
- Жинни қилолмасангизчи 😛
- Унда ўзимни алдайман
- Қандай қилиб?
- У ростан жинни деб 😝 ❤️

@umarhalil
😁36❤7👍1
#Таҳайюл

Биз жуда кўп нарсаларни ўзгартириб юбордик. Инсонийлик фитрати ила яралган туйғуларни қадрсизлантирдик, уларни алмаштирдик: «Севги»ни «қизиқиш»га, «муҳаббат»ни «ҳавас»га айлантирдик, «самимийлик»ни «соддалик», «беғуборлик»ни «гўллик» деб номладик, «ишонч»ни «аҳмоқлик»га, «оддийлик»ни «тупойлик»га йўйдик, «содиқлик»ни «козёллик»ка, «бурч»ни «лайчалик»га менгаздик, «иймон»ни «таассублик», «эътиқод»ни «фанатлик» дея атадик, «кечирим»ни «пастлик», «сукут»ни «қўрқоқлик» дея баҳоладик, «саҳийлик»ни «нодонлик», «зиқналик»ни «ақллик» дедик, «камтарлик»ни «писмиқлик», «манманлик»ни «мардлик» деб қўйдик, «оқибат»ни «дастурхон»га, «меҳр»ни «ҳарплик»га йўйдик.. буни давом эттиришимиз мумкин, жуда кўп нарсаларни алмаштирдик, жуда кўп нарсаларни. Балки шунинг учундир, инсоний алоқалар ёмонлашди, муносабатлар мувозанатни йўқотди...

@umarhalil
👍11❤5🕊1
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 1-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍13❤1
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 2-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍9❤4
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 3-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍12❤3👎1
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 4-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍10❤3
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 5-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍11❤3
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 6-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍7❤3😢1
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 7-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍9❤3😢2
Audio
#АВЛИЁ

"Авлиё" 8-қисм

Телеграмда кенг тарқалаётган, Тошкентда бўлиб ўтган, келин тилидан ҳикоя қилинган воқеани энди аудио форматда тинглаб боришингиз мумкин.

🎙 Омар Ҳалил

@umarhalil ✅
👍8❤3😢3🔥1🕊1
Ана, ва ниҳоят ҳаммасини тайёрлаб каналга жойладим. Энди мазза қилиб эшитинглар, азизларим! Ёқимли ҳордиқ тилайман )))
❤4
🌸 Аллоҳ учун севилган инсонлардан бандаси учун кечилмайди 🌸

@umarhalil
🥰10❤‍🔥3
Omar Xalil pinned an audio file
#ДУНЁ

• Ҳар бир одамнинг ўз ички дунёси бор. Кимдир ўта жиддий кўринса, уни ички олами боладек беғубор бўлиши мумкин.
Кимдир ёшдек шўх кўринса ҳам, ички дунёси вазминликка тўладир балки.
• Шундай одамлар бор уларни дунёсидан кетиб бўлмайди, шундай одамлар бор дунёсида яшаб бўлмайди.

Одам улғайгани сари қалбга боғлиқ бўлган улуғвор, соф тушунчаларни рақамларга алмаштирар экан. Бунга ишонмайсизми? Келинг, мисоли билан кўриб чиқамиз:

Ҳаётимизга янги инсон кириб келса, у ҳақдаги бериладиган саволларимиз, ёши нечида экан? Бўйи неччи экан, пакана эмасми? Вазни қанча, семиз эмасми? Телефон номери неччи экан? Нечанчи қаватда туради? Ўқишда неччига ўқийди? Ишласа маоши қанча экан? Қанча олдин танишдинг? Неча кун гаплашдинг?

• Туйғулар қадрсизланди. Туйғу оёқости бўлганидан кейин одамнинг ҳам қадри қолмайди. Аввал, севган инсонларга эришиш учун буюмлардан фойдаланиларди. Энди эса буюмларга эришиш учун одамлардан фойдаланилмоқда.

© Омар Ҳалил

Каналга аъзо бўлиш 👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFY5d7rq7U9Vsd_-9w
👍5❤2🔥2😢2
😢28❤5💔1
#Матонат

Сизни оёқларингиз, қўлларингиз бор, қулоқларингиз эшитади, кўзларингиз кўради. Тўрт мучангиз соғ-саломат. Ота-онангиз, жигарларингиз, дўст-биродарларингиз бор. Уйингиз, ишингиз ҳамма нарсангиз бор. Бироқ, кимнидир эътиборсизлиги ёинки сизга бўлган ҳиёнати сабаб бутун ҳаётингизни нолиш билан ўтказасиз, ўша алам билан ўзингизни бахтсиз ҳис қиласиз, ўзингизни бахти чопмаган қилиб кўрсатасиз, ўзингизни ўша нарсаларга бахшида қилиб умр ўтказасиз, ўзингиздан бахтсиз, ҳаёти қоронғу кечаётган одамни ясаб оласиз. Озгина вақт ажратиб мана шу суратдаги инсонларга бир назар солиб кўринг, қаранг уларни... Бирини қўли йўқ, бирини оёғи, ногиронни ким ҳам севарди шундай бўлса ҳам қаранг уларни кўзларига нолиганлик аломатини кўряпсизми? Ҳаётидан бахтсизлик қобиғини ясаб ўшани ичида қоронғу умр кечирмаяптику? Улар курашмоқда. Ҳа, улар бахтли яшаш учун курашмоқда, эзилиб, мағлуб бўлмаслик учун курашмоқда! Бахтли бўлиш учун кимларнингдир севгисини кутмайди, улар шунчаки борини қадрлаб шукур қилишни севадиган инсонлар. Бахтсизлик учун ҳеч қандай баҳона тўсиқ бўлмайдиган ирода эгалари. Улардан ўрнак олинг, сиздан кам жойи бўлса борки, лекин ортиқлиги асло йўқ...

@umarhalil
😢11❤1🕊1
...Унда сиз қаҳрамонсиз!

Сиз чиройли, бенуқсон, гўзал қизни ёки келишган, ёқимтой, бой йигитга, эришганингиз билан ҳаммага фахрланасиз, мақтанасиз ва шундай жуфтга эга бўлганингиз билан мағрурланасиз, ўзингизни дунёдаги энг омадли одам деб ҳисоблайсиз. Агар шундай бўлса табриклайман сизни. Аммо сизнинг қилган ишингизни унутмангки, ҳамма истайди, барча инсон хоҳлайди ва буни ҳамма ҳам қила олади. Демак, сиз ҳамма қаторисиз, бошқалардан ажралиб турадиган омадингиз ҳам, жиҳатингиз ҳам йўқ. Лекин, бир қўли йўққа бир умр қўл, оёғи йўққа таянч, кўзи ожизга хасса, хунук юзга гўзал кўзгу, фақир-мискинга бойлик, етимга оила, забонсизга тил бўла олиш ва унга жуфтлик қилиш - мана бу эзгулик йўлидаги ҳатти-ҳаракат дейилади. Бокира қизни ҳамма ҳам олишни истайди, лекин номуси топталган қизни ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамма ҳам уни ололмайди. Ана шу ҳамма қила олмайдиган ишларни, амалларни қила олсангиз, демак, сиз ЗАМОН ҚАҲРАМОНИСИЗ, ИНСОНИЯТ ҚАҲРАМОНИСИЗ!

@umarhalil ✅
👍12❤1
Ҳар доим водийга сафарга чиққанимда заправкаларни ёнида совуқда дилдираб, иссиқда эрталабдан кечгача тик оёқда тўртта оёқ қоқиб қўйилган тахта столчада бўри териси, ёғи ва тишларини бу омад келтиради, бу бойлик чақиради, одамни бой қилади деб гапираётганларни ва бунга ишонаётган одам сотувчини аҳволига эмас уни гапига ишонадиганларга саломлар бўлсин ✋😂

@umarhalil
👏5❤1
ЛАЙФҲАК

Одатий рўмол ўраб юрадиган қизларга мастерр-класс:
Ўқишга рўмолингизда борсангиз киргизишмаяптими? Унда эртасига бошингиздаги рўмолни ечиб ўрнига ёстиқжилд ўраб келинг. Агар эшикбон (декан) йўлингизни тўсиб рўмол бн мумкин эмас деса, бу рўмолмас ёстиғимни жилди, ёстиқжилдга ҳали таъқиқ йўқ деб кириб кетаверинг 😉

@umarhalil
😁36🥰7❤1
Кўпчилигимизни пулдан қисиб иқтисодий тақчиллик чуқурчасига ташлаб қўйишдики, оқибат вақтимиз фақат тирикчилик учун ўтадиган бўлиб қолди. Бунинг натижасида кўпчилигимиз на ўз устимизда ишлай оляпмиз, на китоб сотиб олиб илмимизни ошира олаяпмиз. Алалоқибат шуки, фақат тирик қолиш учун яшаяпмиз холос.

@umarhalil ✅
👍10❤1🔥1