Omar Xalil
11K subscribers
1.16K photos
445 videos
22 files
359 links
Shiorimiz:

• Ezgulik va taqvo yo'lida hamkor bo‘lish
• Solih odamlarning hayotini o'rnak qilish
• Samimiylik va muhabbatni tarannum etish
• Alloh va rasuliga oshiqlikni targ‘ib qilish

Murojaat uchun: @Omar_Xalil_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шаклий диндорлик қандай пайдо бўлади?

Дин устида баҳс бошланса у тезда аланга олишининг сабаби, эътиқод фақат шаклий тусда эканлигидан..

👉
@umarhalil 👈
Алвидо, Ватан!
@umarhalil
#Алвидо_Ватан

19-қисм

Бегона кимсалар ва деҳқонлар

Давоми бор...

👉
@umarhalil 👈
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Устозсиз илм олиш, чала билимлар фаҳм-фаросатсиз даъватчиларни шакллантиради.

Диннинг олий мақсади ва жавҳари бор. Ҳамма нарса шунинг атрофига қурилиши лозим.

👉
@umarhalil 👈
Алвидо, Ватан!
@umarhalil
#Алвидо_Ватан

20-қисм

Туркистон уламоларининг аҳли аёллари чўри қилиниши ва аламли изтироб

Давоми бор...

👉
@umarhalil 👈
👍2
Алвидо, Ватан!
@umarhalil
#Алвидо_Ватан

21-қисм

Оғир дамлар: саҳродаги ташналик

Давоми бор...

👉
@umarhalil 👈
Алвидо, Ватан!
@umarhalil
#Алвидо_Ватан

22 - сўнги қисм

Дорул Ислом ва хотима

Китоб ҳақида таассурот ва фикрларингизни изоҳда ёзиб қолдиринг

👉
@umarhalil 👈
👍3❤2
Иккинчи хотин
@umarhalil
Бўлган воқеа

«Иккинчи хотин» ҳақида фикримни ўзгартирдим

👉
@umarhalil 👈
Мурожаат!
@umarhalil
#Maksimal_Tarqating

Муслима олимлардан ўзбек жамиятига мурожаат!

Ушбу муносабатни ҳаммага тарқатинг ва жамаотчилик диққатига чиқаришга ҳисса қўшинг. Ҳар бир муслима она, опа-сингилларимизнинг ҳақ-ҳуқуқи учун бурчлимиз!

👉
@umarhalil 👈
Тик-Ток платформаси учун янги лойиҳамизни бошладик.

Илм-маърифатни юмор билан тақдим қилиб борамиз )

Тик-Токда обуна бўлиш учун ушбу ҳаволага босинг:
@ibook

👉
@umarhalil 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳ қилишда Аллоҳдан ҳам қўрқмаса, улуғ инсонларни ҳурматидан уялмаса ва ҳатто шарманда бўлишдан ҳам чўчимаса, баттар бўлинг дейсизда )

Тик-Токда Омар Халилнинг трендга чиққан видеоси

👉 @umarhalil 👈
👍5
Ақлли душманга қараганда бефаҳм дўстнинг зиёни катта бўлади.

Ақл иттифоққа олиб келади. Бефаҳмлик эса ихтилофга, у эса бўлинишга, бу эса ночорликка сабаб бўлади.

Қани энди мактабларда фаросат ва ҳикмат илмлари, воқеа-ҳодисаларга муносабат билдиришда ақлни чархлаш тестлари ҳам ўтилса..

👉 @umarhalil 👈
👍3
Бугун шогирдим @meningcha дан ажойиб ва оригинал ҳадя олдим. Бу китобни ичига ўз ҳаётимдаги қиссамни ёзиб, ижро қилишим кўзда тутилган кўринади.

Совға учун жуда миннатдорман, шогирд! Аллоҳ рози бўлсин! Ниҳоятда севиндим!!!

👉
@umarhalil 👈
YouTube каналимдаги «Аллоҳга ошиқ бандалар» ҳикояси остига билдирилган бир фикрга кулиб юбордим. Бир аёл (ёки қиз) қуйидаги мазмунда коммент ёзяпти: «мазза қилиб эшитяпман, зўр кетяптию, шу лекин қаҳрамонни охирига бориб ўлиб қолишидан қўрқяпман» деб ёзибди 😅

Барака топгур, ҳаваскор ёзувчилар! Сизлардан илтимос, ҳадеб қаҳрамонларни ўлдираверманглар. Ўлдирмасдан ҳам якунлатса бўлади, ўша одам яшаб қолса ҳам ҳикоя таъсирли тугайверади. Ҳикояни йиғлатадиган қиламан деб, фақат ўлимдан фойдаланаверманглар, барака топгурлар. Бу ишларингни оқибатида тингловчиларим мени жаллодга чиқариб юборишяпти. Ҳатто, ҳамма ҳикоянгизда қаҳрамонларни ўлдираверишингиз жонга тегди, дейишяапти. Баъзиларини юраги ёмон ҳам бўлиб қолибди. Бу таъна дашномлар сизларга эмас, менга келади доим. Чунки, уларга мен тақдим қиляпман асарларингизни. Ундай қилмангларда энди, барака топгурлар. Ўлмайдиганидан ёзинглар энди, бир кўнгилларни шод қилайлик 😅

👉 @umarhalil 👈
👍4🤣1
Ҳидоят топган кофир
@umarhalil
Ушбу воқеа юртимизнинг энг таниқли инсонларидан бирининг ҳаётида содир бўлган. Аллоҳ таъоло шу инсон сабабидан бошқа бандасини раҳматига мушарраф қилган.

Ҳикоя сўнгида ҳидоятга сабабчи бўлган ўша таниқли инсоннинг руҳи покларига дуо қилиб қўйинг!

👉 @umarhalil 👈
Бир умр дарбадар
@umarhalil
⚡️ ЯНГИ ТУҲФА ⚡️

«Алвидо, Ватан» аудиокитоби кўпчиликка манзур бўлди ва шу йўналишда ўзига яраша мухлис топа олди. Айнан шу йўналишдаги мухлисларимизга навбатдаги янги аудиокитобни тақдим қилишни бошладим. Ушбу китоб Саййид Мубашшир Косонийнинг «Бир умрдир дарбадар мулки жаҳон кезмоқдаман» деб номланган мемуар асаридир. Аллоҳ таъоло мазкур Аудиокитобни фойдали қилсин.

👉 @umarhalil 👈
👍1
Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Айбу нуқсонларни беркитувчи Саттор бўлган зотга ҳамд ва санолар бўлсин.

Мўминнинг шаънини мўминга ҳаром қилган набиййи муҳтарам солаллоҳу алайҳи ва салламга салот ва саломлар бўлсин.

Аммо баъд:

Гуруҳимизда эрталабдан бери менинг оилам шаънига турли хил юзсиз, на шахси, на саъвияси маълум бўлган аккаунтлардан қоралаш, оммани олдида обрўйимизни тўкиш, ҳурматсизларча ғийбат, тушинса тушинмаса оммани олдида беадаблик қилиш ҳолатлари кузатилди. Мен юзма юз қаршимга чиқолмаган ўша аккаунтларга жавоб беришни эп кўрмадим. Аммо, улар учун меҳнат ва ҳиммат қилиб келган одамларинг орасида менинг оиламни уялтирадиган гапларни оммани олдида гапириб, ғийбат қилиб тилидан офат олиб келадиганларнинг борлиги қалбимни оғритди. Албатта, ҳар бир берилган озорларга Ҳаким зотни олдида ҳисоблашадиган вақтимиз келади. Қуйида ҳужжат-ул ислом Имом Ғаззолийнинг гаплари билан мурожаатимни якунлайман. Хулоса ва фаросатни ўзингизга берсин. Аллоҳ кечирсин ҳаммамизни.


Қалб ғийбати ҳаром

Билгин! Бадгумонлик ёмон сўз каби ҳаромдир. Дилдаги гумон худди бировга яна бировнинг ёмонликларини тил билан етказганингга ўхшайди. Биродаринг ҳақида ёмон гумонга борганингни «шунчаки ўйладим» деган сўзларинг билан оқлай олмайсан. Бу ерда гап қалбнинг ёмонликка боғланиши, бировни ёмон деб ҳукм қилиш устида бормокда. Албатта, гоҳида инсон хотирига кимдир ҳақида кутилмаган ўйлар, баъзи иккиланишлар келиб қолади. Буни ёмон бадгумонлик билан аралаштирмаслик керак. Ёмон гумон шундай нарсаки, нафс унга суянади, қалб унга мойил бўлади.
Оллоҳ таоло дейди: «Эй мўминлар, кўп гумон(лар)дан четланинглар! Чунки айрим гумон(лар) гуноҳ-дир!» (Ҳужурот, 12).
Бадгумонликнинг ҳаром қилинишига сабаб - қалб сирларини ғайбларни билгувчи Зотдан бошқа ҳеч ким билмайди. Кўзинг билан кўрмагунча биров ҳақида ёмон гумонга боришга ҳаққинг йўқ. Бу борада «миш-миш»y тахминлар қабул қилинмайди. Модомики, кўзинг билан кўрмаган, қулоғинг билан эшитмаган ва ҳақиқатини англамаган нарса хусусида шубҳага бораётган экансан, билгинки, бу айни ҳаром ишдир.

Қачонки бир мусулмонга нисбатан хаёлингдан ёмон гумон ўтса, шу заҳоти унга ён босиб, ички меҳрингни уйғотмоғинг, чуқур бир ғамхўрлик билан у мусулмонга хайрли дуоларни кўпайтирмоғинг керак. Шунда бу феълингдан шайтон ғазабланади, яна дуо ва ғамхўрлик
билан машғул бўлиб қолишингдан қўрқиб, энди гумон билан сени фитнага солишдан четланади.
Агар бир мусулмоннинг хатосини аниқ билсанг, ёнида ҳеч ким йўқ, ёлғиз пайтида унга насиҳат қил. Шайтоннинг ҳийласига учма, шайтон уни ғийбат қилишингни хоҳлайди. Панд-насиҳат берар экансан, нуқсонини билдириб қўяётганингдан ичингда сурур сезсанг, бераётган ўгитларинг билан ўзингни улуғ санаб, уни камситсанг ва бундан фахр ҳиссини туйсанг, яхшиси, бу панд-насиҳатингдан кеч! Кимнидир гуноҳдан қайтараётган экансан, буни қувнаб эмас, ғам билан изҳор қил. Негаки, унинг қилган гуноҳи туфайли гўё сенинг динингга нуқсон етди, хастага ўхшаб қолгансан, дард эзaяпти. Шунинг учун ҳам унинг насиҳатингсиз гуноҳни тарк этиши насиҳатинг туфайли гуноҳни тарк этишидан сенга суюклироқ бўлмоғи лозим. Агар шу ҳолатни сақлолсанг, бир амалда учта ажрни - насиҳат, ғамхўрлик ва кўмак ажрини жамлаган бўласан.

Ҳурмат ила Омар Халил
🥰1
Бугун соат 22:00 да Омар Халил билан овозли чатда суҳбат ўтказилади.

Мавзу: нотиқлик мактаби, нутқ техникаси, ижро қоидалари ва мавзу юзасидан эркин савол жавоб бўлади.

👉 @umarhalil 👈
#ПРЕМЬЕРА! - соат 11:30

Ушбу ҳикоя ўқиган ҳикояларим ичида энг яхшиси бўлиб қолар. Аҳмад амакида ҳазратим Абу Бакр розияллоҳу анҳудаги синиқлик, ҳалимлик, олий ҳимматлик, самимийлик фазилатларини кўргандек бўлдим. Ҳа, Аҳмад амаки! Сизни олдингизда Омар Халил ҳам уялди...

❗️Аудиоҳикояни бошқа каналларда тарқатиш мумкин эмас. Телеграмда ҳам. Улашмоқчи бўлсангиз линкини ёки улашмоқчи бўлган кишингизни таклиф қилинг.

https://youtu.be/H7a3H39lZwQ