Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10⚡6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
إِنَّ اللَّهَ وَمَلائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى
النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا
عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﷺ
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг!» (Аҳзоб сураси, 56-оят).
Пайғамбаримиз🤎 га бир дона саловат айтишнинг фазилати:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
▫️ ўнта раҳмат йўллайди,
▫️ ўн даражага кўтаради,
▫️ ўнта ҳасанот ёзади,
▫️ ўнта хатосини ўчиради».
(Насоий, Табароний, Баззор.)
ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ
📱 @ummulquroo
النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا
عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا ﷺ
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг!» (Аҳзоб сураси, 56-оят).
Пайғамбаримиз
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умматимдан ким менга холис бўлиб қалбидан бир дона саловат айтса, Аллоҳ унга шу сабаб;
(Насоий, Табароний, Баззор.)
ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ ﷺ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Qabul qilish tartibi:
Yoki “ Durusul lug‘at” 1 ,2,3 kitobni o‘rgangan bo‘lishi kerak;
Zad Akademiyasi kitoblari
📚 Zad akademiyasi 16- guruh
Dushanba/ Juma
Turkiya 02:00
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ج MAHRAJI
TILNING O‘RTASI ( VASATUL - LISAN ) YUQORI TANGLAYNING O‘RTASIGA ZARB BILAN URILIB, HAVO OQIMINI TO‘SIB QO‘YISHI NATIJASIDA JARANGLI ج TOVUSHI HOSIL BO‘LADI. BUNDA MAHRAJ BUTUNLAY BERKILISHIGA E’TIBOR BERMOQ LOZIM.

🍓3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲИММАТ — БУЮК НАТИЖАЛАРНИНГ СИРИ
Кўпчилик инсонлар муваффақиятни истеъдодда, қулай шароитда ёки моддий имкониятда деб ўйлайди. Аслида эса буюк натижаларнинг ортида кўпинча баланд ҳиммат, сабр ва давомий меҳнат туради.
Ўзбекистонда ҳужрада илм олаётган кезларимизда бир воқеага гувоҳ бўлганман.
Бир йигит илм талаб қилиб келди ва устозимизга:
— "Мен ўқийман, қори бўламан!" — деди.
Устозимиз:
— "Ҳозир ҳужрамизда бўш жой йўқ," — дедилар.
Шунда у йигитнинг жавоби барчамизни ҳайратда қолдирди:
— "Тик туришга жой бўлса ҳам кифоя. Мен илм олишдан тўхтамайман."
Субҳаналлоҳ!
Бу оддий гап эмас эди. Бу — қалбдаги ёнаётган ҳимматнинг ифодаси эди.
Устозимиз унинг самимияти ва қатъиятини кўриб, бир иложини қилиб ҳужрага қабул қилдилар.
Орадан йиллар ўтди...
Айнан ўша йигит ҳужрамиздаги энг чиройли тиловат қиладиган, энг пухта ўқийдиган қорилардан бири бўлиб етишди.
Аллоҳ унга истеъдодидан олдин ҳимматининг баракасини берди.
Қуръон нимани ўргатади?
Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
«﴿وَأَنْ لَيْسَ لِلْإِنْسَانِ إِلَّا مَا سَعَى﴾
"Инсон учун фақат ўзи қилган саъй-ҳаракатигина бордир."
(Нажм, 39).»
Яна шундай дейди:
«﴿وَالَّذِينَ جَاهَدُوا فِينَا لَنَهْدِيَنَّهُمْ سُبُلَنَا وَإِنَّ اللَّهَ لَمَعَ الْمُحْسِنِينَ﴾
"Бизнинг йўлимизда жидду жаҳд қилганларни албатта Ўз йўлларимизга ҳидоят қиламиз. Албатта, Аллоҳ эзгу амал қилувчилар билан биргадир."
(Анкабут, 69).»
Диққат қилинг!
Аллоҳ аввал ҳаракатни, кейин эса ҳидоят ва муваффақиятни зикр қилди.
Расулуллоҳ ﷺ нимага тарғиб қилганлар?
Расулуллоҳ ﷺ шундай дедилар:
««احْرِصْ عَلَى مَا يَنْفَعُكَ، وَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ، وَلَا تَعْجِزْ»»
«"Сенга фойда берадиган нарсага астойдил интил, Аллоҳдан ёрдам сўра ва ожизлик қилма."
(Саҳиҳ Муслим).»
Бу ҳадисда учта буюк қоида жамланган:
фойдали нарсага куч билан интилиш;
Аллоҳга таваккал қилиш;
дангасалик ва ожизликка таслим бўлмаслик.
Саҳобаларнинг ҳиммати
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ ﷺ билан узоқ яшамаганлар. Шунга қарамай, вақтнинг ҳар лаҳзасини илм учун сарфладилар. Натижада минглаб ҳадисларни ёдлаб, умматга етказдилар ва энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳоба бўлдилар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ёш бўлишларига қарамай, Расулуллоҳ ﷺнинг дуоларига сазовор бўлдилар. У зот кечалари саҳобаларнинг эшиклари олдида кутиб, илм ўрганар, иссиқ ва чангга сабр қилар эдилар. Кейинчалик эса "Қуръон таржимони" ва умматнинг энг буюк фақиҳларидан бири бўлдилар.
Ҳеч бири қулай шароит кутмади.
Улар имконият яратишди, баҳона эмас.
Ўзингиздан сўранг...
Илм олишга нима тўсқинлик қиляпти?
Жой йўқми?
Пул камми?
Вақт етмаяптими?
Ёки асл муаммо ҳимматнинг пастлиги эмасми?
Кўпинча инсонни имконият эмас, балки ўзининг кичик мақсади тўхтатади.
Баланд ҳимматли инсон эса йўл топади.
Хулоса
Агар Аллоҳ учун илм олишни, Қуръон ёдлашни, ибодатни кўпайтиришни ёки умматга фойдали бўлишни ният қилсангиз, мақсадингизни кичик қилманг.
Аллоҳ учун катта ният қилинг.
Катта ҳиммат билан ҳаракат қилинг.
Сабаби, Аллоҳ ҳеч қачон самимий меҳнатни зое қилмайди.
Бугун бир қадам ташласангиз, эртага Аллоҳ сизни ўзингиз тасаввур ҳам қилмаган манзилга етказиши мумкин.
Ҳиммат қанчалик баланд бўлса, Аллоҳнинг тавфиқи ва баракаси ҳам шунчалик улуғ бўлади, иншааллоҳ.
🔵 @ummulquroo

😢11 5🍓1