Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ص MAHRAJI
TIL ORQASI KO‘TARILADI TIL O‘RTASI BIR O3 CHO‘KADI, TIL BOSHI OSTKI IKKI SANAYA TISHLARGA TEGADI, YUQORI VA OSTKI TISHLAR ORASIDA OZGINA TIRQISH QOLDIRILADI. JARANGSIZ YO‘GʻON ص TOVUSHI CHIQADI
📱 @ummulquroo

👍4⚡2🍓2 2
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
اللّٰهُمَّ مَا أَصْبَحَ بِي مِنْ نِعْمَةٍ، أَوْ بِأَحَدٍ مِنْ خَلْقِكَ، فَمِنْكَ وَحْدَكَ لاَشَرِيكَ لَكَ، فَلَكَ الْحَمْدُ وَلَكَ الشُّكْرُ
Эй Аллоҳ! Менда ёки бандаларингдан (исталган) бирида тонг отганда мавжуд бўлган ҳар бир неъмат фақат Сен тарафдандир. Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ. Ҳамд ҳам, шукр ҳам Сеникидир.
[Абу Довуд ва Насоий]
📱 @ummulquroo
Эй Аллоҳ! Менда ёки бандаларингдан (исталган) бирида тонг отганда мавжуд бўлган ҳар бир неъмат фақат Сен тарафдандир. Сенинг ҳеч қандай шеригинг йўқ. Ҳамд ҳам, шукр ҳам Сеникидир.
[Абу Довуд ва Насоий]
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡9 7🍓6
Бир онанинг бошидан ўтганлар...
У шундай дейди:
«Мен бир қизчанинг онасиман... У оддий болалардек эмас эди. У Аллоҳнинг инъоми эди-ю, аммо тенгдошларидан кескин фарқ қиларди.
Тўғруқхонада шифокорлар уни ўраб олишганида, юрагимиз уларнинг қарашларига боғланиб қолган эди. Сўнг ташхис чақмоқдек урилди:
Юрмайди
Гапирмайди
Эшитмайди
Кўрмайди
Ҳатто мияси табиий эҳтиёжларини ҳис қилиш ва қондириш учун ҳам сигнал юбормайди.
Бу сўзлар қулоғимга йиллаб ўрнашиб қолди, бир лаҳза ҳам мени тарк этмади. Тиббий хулосалар кетма-кет келди ва уларнинг барчаси бир хил шафқатсиз эди. Ҳатто умид излаб Германияга ҳам бордик, аммо у ердаги жавоб бундан ҳам оғирроқ бўлди:
“Бу бола бутун умрини ҳаракатсиз, сўзсиз ва доимий тагликда (помперсда) ўтказади”.
Бир онанинг қалбига бу сўзлар қанчалик оғир ботишини тасаввур қилиб кўринг...
Таслим бўлайми? Йиғлайми? Дод солайми?
Йўқ! Қалбимда биргина чексиз ишонч (яқийн) бор эди: барча шифокорлардан устун бўлган, бир нарсага «Бўл!» деса, дарҳол бўладиган Қодир Роббим бор! Ва Қуръон шунчаки китоб эмас, балки шифо, раҳмат ва даводир — буни фақат уни атрофлича англаб етганларгина билади.
Ҳақиқий сафарим бошланди. «Фотиҳа» сураси қизимга ҳар куни чарчоқ ва сустликка берилмай, минг марталаб ўқийдиган кундалик вирдимга айланди. Қуръон ўқиётганимда қизимни бағримга босиб, оятларни унга эшиттирардим — худди қалбим Аллоҳнинг каломидан унинг вужудига нур қуяётгандек эди. Уйимизда кечаю кундуз Қуръон овози узилмади.
Шифо тиббий хулосалардан эмас, балки қалбимдаги чин ишончдан келишига амин эдим. Дуони маҳкам тутиб, тинмай такрорладим:
«Аллоҳим, Сен рост сўзлагансан ва Сенинг сўзинг Ҳақдир: “Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган нарсаларни туширамиз”».
Йиллар ўтди. Олтинчи ёшида мўъжиза юз берди!
Унга қарасам —
Юряпти!
Гапиряпти!
Эшитяпти!
Ҳожатхонага ўзи киряпти!
Кўзларим ёшга тўлди, пешонамдан олдин қалбим Аллоҳга шукрона, йиғи ва қувонч билан сажда қилди.
Бугунги кунда у — уйимизнинг гули, Аллоҳнинг китобини ёд оляпти!
Мен бу сўзларни шунчаки ҳикоя айтиб бериш учун эмас, балки ноумидликнинг юзига ҳайқириш учун ёздим.
Эй ҳар бир она!
Эй қалби оғриган ҳар бир инсон!
Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Қуръон шунчаки қироат эмас, у — таналар учун даво, қалблар учун хотиржамлик ва мўъжизаларни ундирадиган умиддир!»
💡 Ҳикмат:
Фарзандларингизни Қуръон билан даволанг.
Уйларингизни унинг овози билан тўлдиринг.
Уни қалбингиз учун узилмайдиган кундалик вазифа (вирд) қилиб олинг.
Сўнг чин дилдан ишониб, таваккул қилган бандасига Аллоҳнинг раҳмати қандай ёғилишини кўринг!
Аллоҳга қасамки, Қуръон эшигини мустаҳкам ишонч билан қоқсак, албатта бизга шифо эшиклари очилади.
Аллоҳ таоло айтади:
«Биз Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган нарсаларни туширамиз». (Исро сураси, 82-оят)
Қалб Қуръонни маҳкам тутса, тақдирлар ўзгаради ва имконсиз нарсалар мўъжизага айланади.
🔵 @ummulquroo

ض MAHRAJI
💬 TIL YONI VA YUQORI JAGʻ TISHLARDAN CHIQADI.
SUKUNLI HOLATI: TIL YON ORQASIDAN OLDIGACHA BO‘LGAN QISMI JAGʻ TISHLARINING ICHKI TARAF DEVORIGA TEGADI, HAMDA TIL ORQAGA QISQARADI, SO‘NG OLDINGA INTILIB TIL YONINING OLD TARAFIDAN TIL TIL YONINING TUGASH JOYIGACHA QAMRAB OLADI.
HATTO TIL OLDI 8 TA OLD TISHLARINING NEGZIGACHA YETIB BORADI.
📱 @ummulquroo
SUKUNLI HOLATI: TIL YON ORQASIDAN OLDIGACHA BO‘LGAN QISMI JAGʻ TISHLARINING ICHKI TARAF DEVORIGA TEGADI, HAMDA TIL ORQAGA QISQARADI, SO‘NG OLDINGA INTILIB TIL YONINING OLD TARAFIDAN TIL TIL YONINING TUGASH JOYIGACHA QAMRAB OLADI.
HATTO TIL OLDI 8 TA OLD TISHLARINING NEGZIGACHA YETIB BORADI.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🍓7 6
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Қуръон тадаббур қилиниши ва унга амал қилиниши учун нозил бўлган. Энди одамлар уни тиловат қилишни амал деб ҳисоблаб қолди».
(«Мадорижус соликин», 343).
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢38 6👍2🍓1