URGANCH24 | TEZKOR XABARLARI
21.6K subscribers
620 photos
444 videos
15 files
736 links
URGANCH24 - Hududdagi eng tezkor yangiliklar va videolar yetkazib beruvchi birinchi raqamli kanalga xush kelibsiz!

⚡Reklama xizmat: @ReklamaAgent_Info

📩 Xabar yuborish: @xabaryuborish_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🤵🏻‍♂👰🏻‍♀Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 21 апрель куни коррупцияга қарши курашиш бўйича янги фармонни имзолади.

Фармоннинг иловасига кўра, 2025 йилнинг август ойигача тўйлар, оилавий тантаналар, маъракалар ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича парламент палаталари кенгашларининг қўшма қарори қабул қилиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари, тўй-ҳашам, маърака ва маросимлардаги исрофгарчиликларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот ишлари кучайтирилади.

Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
❤1
⚡️Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июнь ойида бошланади

2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабул қилиш июн ойида онлайн тарзда — my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтлари орқали амалга оширилади.

Кириш имтиҳонлари 2025 йилнинг июль-август ойларида ўтказилади.

Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Байрам_муборак

12-май Халқаро ҳамширалар куни!

Ҳурматли ҳамширалар, сизларни Халқаро ҳамширалар куни билан чин дилдан табриклаймиз!

Барчангизга мустахкам соғлиқ ҳамда шарафли ва машаққатли касбингизда сабр-тоқат ва улкан зафарлар тилаймиз.

Байрам муборак!

Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
❗️Депорт қилинган фуқароларга 2 йил хорижга чиқиш ман этилади

Ҳукумат қарорига кўра, 1 сентябрдан бошлаб, хорижда қонунбузарлик содир этиб, Ўзбекистонга реадмиссия асосида қайтарилган шахсларга икки йил давомида хорижга чиқиш учун биометрик паспорт расмийлаштирилмайди.

Миграция агентлиги улар ҳақидаги маълумотларни ягона электрон базада юритади.

Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
Президент Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштириш ҳамда уни сифатли ва тизимли ташкил этиш бўйича топшириқлар берди

2025 йилда қолган 9 та мамлакат билан икки томонлама музокараларни якунлаш, Ишчи гуруҳининг 2 та йиғилишини ўтказиш ҳамда Ишчи гуруҳнинг ҳисобот лойиҳасини якунлаш орқали Ўзбекистоннинг ЖСТ доирасидаги мажбуриятларини тўлиқ шакллантириш вазифалари аниқ белгилаб берилди.

Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
❗️Педагог ва бошқа ходимларга устама ҳақ тўлаш тартиби

Устама ҳақ педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолияти самарадорлиги ҳамда билим бериш сифати асосида ҳар ойлик тартибда белгиланади.

Устама миқдори базавий тариф ставкасига нисбатан 40% гача бўлиши мумкин.

Педагоглар учун баллга қараб устама:
65–70 балл — 10%
71–75 балл — 15%
76–80 балл — 20%
81–85 балл — 25%
86–90 балл — 30%
91–95 балл — 35%
96–100 балл — 40%

Кутубхона ходимлари учун:
65–75 балл — 10%
76–85 балл — 15%
86–100 балл — 20%

Психологлар учун:
65–75 балл — 10%
76–85 балл — 15%
86–100 балл — 20%

Эслатма: Устама янги ўқув йили учун, ўтган ўқув йили якунларига асосан, Жамғарма ҳисобидан белгиланади.

Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Исм, фамилия ва отанинг исмини ўзгартириш тартиби ва тўловлари ҳақида билиб олинг.

Бу маълумотни исми, фамилиясини ўзгартирмоқчи бўлган яқинларингизга юбориб қўйинг.

Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
#диққат

❗️2025 йил 1 июлдан пенсия ва компенсациялар алоҳида аризасиз тайинланади

Эндиликда фуқароларга пенсия ва компенсациялар автоматик тарзда, алоҳида ариза талаб этмасдан тайинланади:
🔹 I–II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда — пенсия автоматик равишда тайинланади (рад этиш ҳуқуқи сақланади);
🔹 Кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлар ва радиация объектларида хизмат қилганларга — компенсациялар электрон маълумотлар асосида тайинланади;
🔹 Ногиронлик пенсияси тайинланган ва камида 1 йил иш стажига эга фуқароларнинг пенсияси ҳар 2 йилда қайта ҳисобланади.

🗓 2025 йил 1 октябрдан пенсия тўловлари Face-ID ва электрон имзо орқали амалга оширилади.

Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
⚡️Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга боради

Ўзбекистон президенти Қозоғистон раҳбарининг таклифига биноан 30 май куни Остона шаҳрида ўтадиган «Марказий Осиё – Италия» форматидаги саммитда иштирок этади.

Тадбирда минтақа мамлакатлари етакчилари ва Италия бош вазири иштирок этиши кўзда тутилган.

Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
Бугун, 1-июн – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни

Аслида 1925-йилда Женевада болалар фаровонлигига бағишланган Бутунжаҳон конференциясида таъсис этилган. Лекин, орадан 25 йил ўтиб, яъни 1950-йилдан байрам сифатида нишонлана бошланган.

Ҳар йили 1-июн юртимизда катта байрам сифатида нишонланади, барча болажонлар ардоқда бўлади. Бу йил ҳам болажонлар учун барча аттракционлар, ўйингоҳлар очиқ, кун давомида турли мароқли тадбирлар ташкил этилади.

👉 Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💰 Маош, пенсия, нафақа ва стипендиялар 10% га оширилади! — Президент Фармони имзоланди

2025 йил 1 июл ва 1 августдан бошлаб мамлакатимизда халқ даромадлари оширилади.

Президентимиз имзолаган фармонга кўра:
📅 1 июлдан — пенсиялар, нафақалар ва кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ҳамда моддий ёрдамлар 10% га оширилади.
📅 1 августдан — давлат ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, талабалар ва ўқувчиларнинг стипендиялари 10% га кўтарилади!

👉 Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉
https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
Ураа!!! Ўзбекистон терма жамоаси илк бора жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди

БАА — Ўзбекистон ўртасидаги ўйин 0:0 билан тугади.

Ўзбекистон учун ҳал қилувчи ўйин дурранг билан якунланди ва ЖЧга йўлланма олган олтинчи Осиё жамоаси бўлди. Бугунга қадар Жанубий Корея, Япония, Австралия, Эрон ва Саудия Арабистонидан ушбу йўлланмани қўлга киритган эди.

Жаҳон чемпионатига чиққанимиз бутун Ўзбекистон халқига муборак бўлсин

👉 Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Академик лицейлар учун қабул жараёнлари бошланди

9 синф битирувчиларидан ҳужжатларни my.edu.uz портали орқали онлайн қабул қилиш бошланди.

👆Юқорида онлайн топшириш бўйича видеоқўлланма

👉 Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉 https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
🇺🇿 “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида “Янгиобод" маҳалласининг 600 метр ички йўлларига асфальт ётқизилди

Урганч туманида жорий йил 1-мавсумида “Очиқ бюджет” лойиҳаси доирасида фуқаролар томонидан илгари сурилган ва энг кўп овоз тўплаб ғолиб бўлган таклифлар асосида маҳаллаларга асфальт ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.

Шу жумладан, "Янгиобод" маҳалласидаги Тафаккур 4-йўлак кўчасига 600 метр асфальт ётқизиш лойиҳа асосида белгиланган бўлиб, пудратчи ташкилот томонидан ишлар тўлиқ якунланди.

“Ташаббусли бюджет”да ғолиб бўлган таклифлар асосида ҳудудлардаги ички кўчаларни таъмирлаш ишлари изчил давом этмоқда.

👉 Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉
https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
🎓 DIQQAT QABUL TUGASHIGA 6 KUN QOLDI!

📅 5-iyundan 25-iyungacha O‘zbekistondagi oliy ta’lim muassasalariga hujjatlar DTM tizimi orqali qabul qilinadi.
Sizga qulaylik yaratish maqsadida biz hujjatlaringizni onlayn tarzda topshirib berish xizmatini yo‘lga qo‘ydik!

✅ Endi uydan chiqmagan holda hujjat topshirish imkoniyati bor!

📲 Shunchaki kerakli hujjatlarni Telegram orqali bizga yuboring — biz esa ularni DTM platformasida siz tanlagan yo‘nalishlarga rasmiy tarzda topshirib beramiz.

✅ Joriy yil bitiruvchilari attestatini o'zimiz onlayn olib kiritamiz.
📌 Tez, ishonchli va qulay xizmat — faqat siz uchun!
📥 Hujjat yuborish va batafsil ma’lumot uchun biz bilan bog‘laning:

👉 @Dtm_adminstirator

👉 Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉
https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy
#Муҳим_сана

Ҳар йили 23 июнь куни дунё миқёсида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Давлат хизмати куни сифатида кенг нишонланади.

Ушбу сана давлат бошқаруви тизимида самарадорлик, шаффофлик ва фидойиликни тарғиб қилиш, шунингдек, давлат хизматчилари фаолиятини эътироф этишга, фуқароларга хизмат кўрсатишдаги юқори стандартларни таклиф қилишга қаратилган.

Мазкур байрам 2003 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 57-сессиясида қабул қилинган резолюция асосида жорий этилган. Кейинчалик, Бош Ассамблеянинг 60/34-сонли резолюциясида ушбу кунда давлат хизмати соҳасига эътиборни янада кучайтириш ва унинг ютуқларини кенг тарғиб этиш муҳимлиги алоҳида қайд этилган.

Сана муносабати билан, Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчиларига фидокорона меҳнати, юксак масъулият ҳисси ва Ватанга садоқати учун миннатдорлик билдиради. Ҳар бир давлат хизматчисининг саъй-ҳаракатлари ортида юртимизда самарали бошқарувни ривожлантириш, фуқароларга сифатли, адолатли, тезкор хизмат кўрсатиш, шунингдек, барқарор тараққиётга ҳисса қўшиш мақсади мужассам эканлигини қадрлаймиз.

🇺🇿 Ўзбекистонни янада ривожлантириш йўлида фаолият юритаётган барча давлат хизматчиларига янги-янги зафарлар тилаймиз. Ҳар бир ҳаракатимиз — инсон қадри ва фаровонлиги учун!

👉 Урганч хабарларига аъзо бўлинг👉
https://t.me/+4vzmJlCGzPUxN2Qy