Ustozlar uchun
1.53K subscribers
11.9K photos
10.2K videos
9.71K files
17.5K links
O'qituvchilar uchun mo'ljallangan kanal.
Savol va takliflar bo'yicha
@ustozlarimbot ga murojaat qiling!
Reklama joylashiz mumkin.
Download Telegram
#Hikmat

Робия 16 ёш қизи Фақирани кучукларни яхши кўргани учун туғилган кунига кучук совға қилди эри билан.Қизи жудаям ҳурсанд бўлди.Робияга қизи бора-бора кучукни ётоқхонасига ҳам олиб кириб кетиши эриш туюла бошлади.Ҳаммаси жойида эди аммо бир куни Робия кучукни чўмилтираётиб ҳайрон бўлди...наҳотки қизи..шубхаларини бартараф этиш учун кечаси қизи кучукни ётоққа олиб кириб кетаётганида ортидан кузатди.Аввалига қизи кучукни ётоққа ётқизиб силаётганини кўрди аммо кейин қизининг кўзларидан оқиб тушаётган ёшларни кўриб, Робиянинг юраги шув этиб кетди.
Фақира кучукчани бағрига босганча, унга қараб паст овозда ичидаги аламларини тўкиб солаётган эди:
– Биласанми, фақат сен мени эшитасан... Мактабдагилар мен билан гаплашишмайди, ўзимни жуда ёлғиз ҳис қиламан. Отам билан онамга айтсам, "бу ўтиб кетади, эътибор берма" дейишади. Лекин менга жуда оғир...
Робия эшик ортида туриб, томоғига йиғи тиқилди. У кучукни чўмилтираётганда унинг танасидаги кичик жароҳатни кўриб, қизи ҳайвонга озор беряптимикан, деб нотўғри хаёлга борган эди. Аслида эса Фақира кучукчани кўчада безори болалардан ҳимоя қилиб, уйга олиб келган ва ўзи даволаган экан. Қизидаги бу одамовилик ва ёлғизлик, одамлардан қочиб фақат кучукчага суяниши – оиладаги эътиборсизликнинг оқибати эди.
Робия секин хонага кирди. Фақира онасини кўриб, чўчиб тушди ва кўз ёшларини артишга шошилди:
– Она... кечиринг, мен шунчаки...
Робия қизининг ёнига ўтириб, уни ва кучукчани биргаликда маҳкам бағрига босди:
– Мени кечир, қизим. Сенинг ичингда шунча дард борлигини сезмаганим учун мени кечир. Энди сен ҳеч қачон ёлғиз қолмайсан, биз ҳаммасини бирга енгамиз.
Ўша кечадан бошлаб Робия қизи билан бегонадек эмас, энг яқин дўстдек суҳбатлашишни бошлади. Фақиранинг руҳий ҳолати сезиларли даражада яхшиланди, мактабда ҳам янги дўстлар орттирди.
Якун: Баъзан фарзандларимизнинг одамовилиги ортида биз сезмаган руҳий жароҳатлар ва меҳрга бўлган эҳтиёж ётади. Ота-онанинг вақтида берган эътибори ва тушуниши – ҳар қандай муаммони ҳал қилувчи энг катта кучдир.

https://t.me/ustozlarim
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ

Дуоларимиз такрор, Тилакларимиз ўша-ўша...

Бугунингиз хайр-барокатларга тўла бўлсин деймиз, ҳар бир кунингиз ҳотиржамликка йўғрилсин.

Аллоҳим хонадонингизга барокатини, раҳматини, мағфиратини ва тугамайдиган, ўзгармайдиган неъматларини сочиб қўйсин!

Роббим Сизни муҳтожликдан, қашшоқликдан, дардмандликдан, дангасаликдан,  қарздорликдан, туҳмат ва  бало кулфатлардан Ўзи асрасин!
  
Кун давомида яхшилар ва яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ustozlarim
👍2🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гўзал дуои саломлари ила тонгларга  файз бахш этган Қадрдонларим

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! 

Якшанба тонгингиз муборак бўлсин. Энг яхши тилакларимиз Сизларга ҳамроҳ бўлсин. Кунингиз барокатли ва сермазмун ўтсин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ustozlarim
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучлилар хушмуомала бўлади.

Ўта оқил кишилар камгап бўлади.

Бой-бадавлат кишилар оддий яшайди.

Бахтиёр кишилар шахсий ҳаётини бегона кўзлардан панада тутади.


Ҳақиқий куч исботлашни тақозо этмайди...


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ustozlarim
👍4
ЗАКОТ

– Болам, ҳар тонг соғлигингнинг закотини беришни унутма!
– Соғликнинг закоти нима, бобо?
– Соғликнинг закоти бу, беморлар ҳаққига дуо қилмоғингдир, болам.

– Аллоҳ таоло барча беморларга комил шифо берсин, қийинчиликда қолганларнинг мушкулини осон қилсин, Амин!

Абдулҳодий Юсуф


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ustozlarim
👍3
Аллоҳ таоло сизга бахт, қувонч ато қилса, ундан атрофигиздагиларга ҳам улашиб туринг. Зеро, ҳар бир неъматнинг закоти бўлади.

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Биз билан бирга бўлинг!
https://t.me/ustozlarim
🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Якшанба куни ишга бормасдан шунақа массаж олиш бошқача бўлса керак а.

👉 https://t.me/ustozlarim
🔥2
⚡️Мактаб мавсуми яқин: Ўқувчилар иммунитетини ошириш бўйича шифокор тавсиялари

🗓 Ҳадемай янги ўқув йили бошланади. Қолаверса, олдимизда — куз фасли. Демак, қарийб уч ойлик танаффусдан сўнг болалар организми яна ўқув мавсумига, мактаб режимига мослашиши керак. 

❓Хўш, бунинг учун шифокорлар ота-оналарга қандай тавсиялар беради?


👩🏻‍⚕️Ноиба АЗИМОВА, педиатр-шифокор:

▶️ — Иммун тизими — организмни турли микроб ва инфекциялардан ҳимояловчи қалқон, — дейди мутахассис. — Ўғил-қизларнинг тез-тез бетоб бўлиши, хасталик кўп қайталаниши — уларда иммунитет заифлиги белгиси.

📌 Бунга кўпинча мактаб ўқувчилари танасида витаминлар танқислиги, ёмон уйқу, нотўғри овқатланиш ва доимий психологик стресс сабаб бўлади.

🔎 Чунки мактаб ёшидаги ўғил-қизлар организми маълум ритмларга мослашади. Шу боис болани ёшлигиданоқ режимга кўниктирган маъқул. Бу — иммунитетни мустаҳкамлашда муҳим омил.

🕰 Бошланғич синф ўқувчилари кечқурун соат 21:00 да уйқуга ётиб, эрталаб соат 7:00 да туриши мақсадга мувофиқ. Каттароқ ёшдаги болалар учун ётиш вақти бир соат – 22:00 гача сурилиши мумкин.

📲🚫 Ухлашдан аввал компьютер, планшет ёки телефондан фойдаланиш уйқу сифатига салбий таъсир қилади. Оқибатда бош мияда мелатонин гормони ишлаб чиқариш камаяди. Бу эса тунда кортизол гормони миқдорини оширади. Оқибатда болада турли касалликларга мойиллик пайдо бўлади.

🔬Қолаверса, меъёрий ҳордиқ иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади. Уйқу пайтида бола организмидаги метаболизм жараёни жадаллашиб, кичкинтойлар айни шу соатларда яхши ўсади.

🥙 Яна бир муҳим тавсия: бола кунига камида 4 марта таомланиши, яъни соат 7:30-8:00 да нонушта, 10:30-11:30 да иссиқ нонушта, 14:00-15:00 да тушлик қилиши,  19:00-19:30да кечки овқат танаввул қилиши мақсадга мувофиқ.

🍔❌ Фаст-фуд, тезпишар таомлар, газланган ичимликлар, “снек”лар, турли ширинликлар ўқувчилар организмини табиий витамин ва минераллардан маҳрум қилишидан ташқари, ҳар жиҳатдан соғлом ўсишига салбий таъсир кўрсатади.

🍎🥒 Йодланган ош тузи, сархил мева-сабзавотлар истеъмоли, сув баланси фарзандларимиз  саломатлиги учун муҳим. Иммунитетни оширишда табиий антиоксидант вазифасини ўтовчи асал ва вирусларга қарши самарали курашадиган саримсоқ пиёзнинг фойдаси катта. 

🥕🥔 А витамини билан бойитилган сабзи ва ширин картошка, грипп ва нафас йўлларининг юқумли касалликларига қарши курашишда қўл келадиган Е витаминига бой ёнғоқлар, албатта, болалар рационида бўлиши мақсадга мувофиқ.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

https://t.me/ustozlarim
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нега ўқитувчиларга фақат 20 соат дарс берилмоқда?

https://t.me/ustozlarim
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди болалар мактабга 10 дақиқа кеч қолса ота-оналарга 6 миллион сўмгача жарима ёзилади!

Жарималар автомат тарзда камераларда қайд этилади.

Яқинларга юбориб қўямиз!

https://t.me/ustozlarim
👏3😱1
#Масал
Олам яралганининг илк кунлари. Ҳамма паррандалар йиғилиб, ҳаёт учун зарур илмлар ўргатила бошланибди. Ғоз, сава, булбул, каклик... ҳаммаси қатнай бошлабди сабоққа. Уларнинг орасида келишган, хушбичим хўроз айниқса фаол экан. Азбаройи чаққонлигидан, ўргатилган илмларни битта уринишдаёқ ўзлаштириб олар экан.
У фақат бир кун сабоққа келолмабди.
Бир кунгина!
Атиги!..
Ўша куни нима ўргатилган экан, денг?
Учиш!..
Шу-шу, семиз каклик, думи чўлтоқ бедана, ҳатто бесўнақай ғоз учишни ўрганибди, хўроз бу ҳунардан бебаҳра қолиб кетибди. Алқисса, шундан бери каллаи саҳарлаб турволиб, шўрлик “Улгуриб қолинглар, улгуриб қолинглар!” деб қичқиришни одат қилган экан...


Бир кун (балки бугун) – энг муҳим кун бўлиши мумкин!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ustozlarim
👍6
O‘qituvchilar majburiy tibbiy ko‘rikdan bepul o‘tadi — vazirlik topshiriq berdi

2026/2027-o‘quv yili oldidan pedagoglarning majburiy tibbiy ko‘rikdan o‘tishi bilan bog‘liq muhim tartib eslatildi. Qonunchilikka muvofiq bepul tibbiy ko‘rikdan o‘tish huquqiga ega pedagoglardan ushbu xizmat uchun pul undirilmasligi haqida topshiriq berildi.

Ko‘rsatmaga ko‘ra, maktabgacha va maktab ta’limining hududiy bo‘linmalari tibbiy ko‘rikdan o‘tishi lozim bo‘lgan xodimlarning tegishli ma’lumotlar bilan birga ro‘yxatini shakllantirishi va ushbu ro‘yxatni tibbiy ko‘rikni o‘tkazuvchi davolash-profilaktika muassasalariga taqdim etishi kerak.

https://t.me/ustozlarim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⭐️Ziyolilar ovozi

O‘zbekiston qahramoni, O‘zbekiston xalq shoiri Abdulla Oripovning vatan haqidagi falsafasi.

https://t.me/ustozlarim
👍5
#ҳикмат_булоғи

Ҳаётдаги энг қадрли нарса бу вақтдир. Уни кимга ва нимага ҳадя этаётганингга диққат қил.Кейин ортга қайтара олмайсан...

Жалолиддин РУМИЙ

https://t.me/ustozlarim
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар қўрқсанг , дунёни ҳис қилишга ҳам куч топа олмайсан!

Қурқма! Уч! Ва Орзулар қанотингга айланади!

https://t.me/ustozlarim
👍7
👍5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу Алайкум ва рохматуллоху ва барокатух.

Бугун 24 август
Душанба тонги муборак бу́лсин азизларим.

Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Дўстларга ҳам улашинг
.

👉 https://t.me/ustozlarim
🔥1
БУГУНДАН РАНЖИМАНГ

Бугундан ранжиманг нима бўлса ҳам,
Эртага ҳаммаси яхши бўлади.
Синовда исёнлар қилмаган қалбни,
Аллоҳим ҳамиша қўллаб туради.

Эътибор бермаса суйганларимиз,
Қайғурманг, муҳими Аллоҳ севгиси.
Агарки бошларга тушса савдолар,
Билингки, Роббимнинг синов белгиси.

Сўзимиз тинглашиб, қилмаса эътибор,
Сиқилманг ҳаётда ҳар нарса бўлар
Ўткинчи дунёда шундай яшангки,
Фақат ортимиздан яхши ном қолар.

Бугундан ранжиманг кутинг эртани,
Бундан ҳам баттари бўлиши мумкин.
Қалбингиз кенг қилинг, ўйланманг сира,
Ҳаёт гоҳ гўзалдир, гоҳида чиркин.

Бугундан ранжиманг, кулинг жилмайиб,
Лол қолсин шу бугун дилни ўйганлар.
Тафаккур қилинг сиз, учрагай аҳир,
Худо деб, шайтонга меҳр қўйганлар.

Бугундан ранжиманг, асранг қалбингиз.....


Заршид

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ustozlarim
👍3
Суҳбат

Мен кеча бир қўшним билан суҳбатлашдим. Ундан "Нега бунчалик ғамгинсиз?", деб сўрадим.

У ўйчан хўрсинди, маъюс жилмайиб жавоб берди:

— Ортимга қарашга ҳам улгурмадим, бир зумда умр ўтди.

Албатта, мен уни тинчлантиришни бошладим, кейин у мени ушбу ҳикояга илҳомлантирган иборани айтди.

— Мен пул топаман, уй қураман, болаларим катта бўлади ва кейин мен ўзим учун яшайман, деб ўйладим. Ўшанда салонда сочимни турмаклатаман, фақат чиройли кўйлаклар кияман, дедим. Ахир, мен доим шим кийиб юраман, — у ўзининг бақувват сонларига урди, — чиройли кўйлаклар ҳақида орзу қиламан, лекин иш қилишга шим қулай-да...

У жим қолди. Мен унга жавоб беришга шошилмадим.

— Болалар катта бўлди, иморат қурилди, ҳозир пул ҳам бор, лекин ... Мен ҳали ҳам жинси шимда юрибман. Ҳаа... соч турмагим ҳалиям ўша-ўша — от думига ўхшаган ...

Қўшни дугонамнинг кўнглини кўтаришни жуда хоҳладим.

— Хўш, нима муаммо? Юринг, сартарошга борамиз! Замонавий кўйлак ҳам сотиб оламиз!

У ҳорғин жилмайиб қўйди.

— Хоҳламайман. Чарчаганман. Кўрмаяпсизми, умр умидларни оқламади. Абадий шовқин-сурон ичида неча ёшга кириб қўйганимни сезмай қолдим. Каламуш пойгаси ғалаба қозонди.

Ярим тунгача унинг сўзлари ҳақида ўйладим.

"Каламуш пойгаси ғалаба қозонди ..."

Бу аёлда энди «эртага» йўқ. У қуриди, сарф бўлди.

Афсуски, бу мисол ягона ҳаётий мисол эмас. Бундай миллионлаб инсонлар бор.

Бир куни мен ажойиб бир иборани ўқиб қолдим: «Кейин» деб аталган йўл "ҳеч қачон" деган мамлакатга олиб боради.

Шу ерда ва ҳозир яшанг! Орзуларингизга эргашинг. Керакли қарорни бугун қабул қилинг!

Ҳаракат қилинг! Ердаги ҳаёт бир марта берилади!

Чиройли таомлардан еб-ичинг. Чиройли идишларни асраб қўймай бугун ишлатинг, гўзал либослар сотиб олинг.

Янги меваларнинг таъмидан роҳатланинг — уларни музлатиб ёки мураббо қилиб витаминларини нобуд қилманг.

Олмаларни меҳмонга асраб, мазасини йўқотишини кутманг.

Замонавий кўйлак ва пойабзал кийинг, ўзингизни севсангиз сизни бошқалар ҳам севади.

Севимли қаҳвангизни ичинг — ҳужайраларингиз яйраб нафас олсин.

Китоб ўқинг, саёҳат қилинг.

Ниҳоят, тансиқ таомлар пиширинг, уларни тайёрлашни вақт йўқлиги туфайли доим орқага сурманг.

Энг муҳими — атрофдагиларга меҳр беришни кейинга қолдирманг, мулойимлик, самимийлик, ғамхўрликни тежаманг.

Севишингизни айтишдан уялманг!

Қучоқланг, яқинларингизни ўпинг. Илтифот қилинг. Юрагингизни бўшатинг.

Буларнинг барчаси сизни бахтли қилади!!!

Бахтли одам ҳамма нарсага қодир!

https://t.me/ustozlarim
🔥7🥰1