Ustozlar uchun
1.55K subscribers
11.9K photos
10.2K videos
9.71K files
17.5K links
O'qituvchilar uchun mo'ljallangan kanal.
Savol va takliflar bo'yicha
@ustozlarimbot ga murojaat qiling!
Reklama joylashiz mumkin.
Download Telegram
⚡️Телефонга қарам бўлган бола миясининг ривожланиши сусаяди – мутахассис

Болалар психологи Жанар Сеитмағамбет замонамиз муаммосига айланиб улгурган телефонга қарамлик сабаблари ва ундан қутулиш йўлларини айтиб берди.

✅Бола уч ёшга тўлгунча умуман гаджет берилмаслиги керак, деди қозоғистонлик болалар психологи Жанар Сеитмағамбет «Бугин LIVE» дастурига берган интервюсида ва телефонга қарамликдан қандай қутулишни тушунтирди.

➡️ Одам қандайдир ҳаракатга дарров одатланиб қолмайди. Қарамлик бир хил ҳаракатни қайта-қайта бажаришдан келиб чиқади. Болаларда телефонга қарамликни аниқлаш усуллари мавжуд. Агар сўраганда ҳеч қандай қийинчиликсиз телефонни қайтариб берса, унда қарамлик йўқ. Агар у йиғлаб, телефондан ажралишни истамаса, унда хавф бор, деди Жанар Сеитмағамбет.

✅Болалар психологининг айтишича, бундай вазиятда ота-оналар бевосита аралашиши керак.

➡️ Виртуал олам реал ҳаётдан устун бўлса, ота-она, бобо-буви, ака-ука эътибор бермаса, бола ўша виртуал дунёга кириб боради. Шунинг учун, қарамликдан қочиш учун боланинг ҳаётини чиройли ташкил қилиш керак. Ҳозирги пайтда виртуал олам болаларни ота-онасидан узоқлаштирмоқда. Чунки ота-оналар боланинг ҳаётини қизиқарли тарзда ташкил эта олмайди. Ота-она нима қилса, бола ўшани такрорлайди, деди у.

✅Мутахассис, шунингдек, болалар қайси ёшдан гаджетлардан фойдаланишни бошлаши тавсия этилишига тўхталди.

➡️ Болага уч ёшга тўлгунча умуман гаджет берилмаслиги керак. 11 ёшга тўлгунга қадар, унга фақат алоқа учун тугмачали телефонни бериш лозим. Чунки бу ёшга қадар бола миясининг олд қисми, психоэмоционал ривожланиши, ирода кучи шаклланади, деди студия меҳмони.

✅Психолог гаджетлардан кўп фойдаланиш боланинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатишини таъкидлади.

➡️ Боланинг психоэмоционал ҳолати ҳали барқарорлашмаган пайтда, у гапириш ва мулоқот қилишни ўрганиши керак. Телефондан бош кўтармайдиган боланинг сўз захираси оз бўлади. Сўз захираси оз бола тасаввур қила олмайди ва чиройли иншо ёза олмайди. Фақат гаплашганда, мулоқотда бўлганда ва сўз бойлигини ривожлантирганда, бола очилиб, чиройли гапира олади. Виртуал дунё жуда тез ҳаракат қилади. Қисқа видеолар, турли ҳис-туйғуларга тўла маълумотлар боланинг миясига зўр беради. Натижада, бола доимо безовта бўлади ва келажакда диққатини жамлай олмайди. Чунки унинг мияси узоқ вақт давомида кўп маълумотларга эътибор беришга одатланмаган, деди мутахассис.

✅Жанар Сеитмағамбет болани қарамликдан қандай қутқариш кераклигини ҳам тушунтириб берди.

➡️ Телефонни бутунлай олиб қўйиш ярамайди. Болаларга кунига атиги 1-2 соат фойдаланишга рухсат бериш яхшироқдир. Қолган вақтни севимли машғулотларига ва дўстлар билан мулоқотга бағишлаш керак. Мен ўзим 15 йил олдин онгли равишда уйда телевизордан воз кечдим. Кечқурун китоб ўқишни одат қилиб олдим. Фарзандларим ҳам буни кўриб, худди шу одатини давом эттирмоқда. Телефонга берилиб кетган боладан дарҳол уни олиб қўйиш тўғри эмас. Вақтни аста-секин қисқартириш ва янги одатларни шакллантириш орқали уни телефондан узоқлаштириш керак. Энг муҳими, бола билан илиқ суҳбатлашиш ва у нимани қидираётганини, нимани хоҳлашини тушунишга ҳаракат қилишдир, деб хулоса қилди болалар психологи.

👉https://t.me/ustozlarim
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎉Қадрли қадрдоним, бугунги қувончли кун

20
— СЕНТЯБРЬ  🎉

🎁 Таваллуд айёмингиз
🎈 муборак бўлсин! 🎊
🎁 Умрингиз узоқ,
🎈 ризқингиз бутун бўлсин!
🎁 Оилангиз бахтига доимо
🎈 соғ-у, саломат бўлинг❤️🎊

https://t.me/ustozlarim
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
💥БУГУН 💛💛➖СЕНТЯБРЬ.
АЗИЗЛАР ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ! 🌸🍃🌸

Мехри дарё мехрибонларим Якшанба тонги муборак бўлсин!!!
💐💐💐💐
Илохим хеч кимса бемор бўлмасин  .
💐💐💐💐
Дард қалбини ўртаб бедор бўлмасин
Икки дунё саодати насиб этсину  
💐💐💐💐
ўзингдан ўзгага мухтож қилмасин!!!
💐💐💐💐
Ассаламу алайкум            ЯХШИЛАРИМ!!!    
Кунингиз Хайрли ўтсин
БАХТ ВА САОДАТ
Хамиша ҳамрохингиз бўлсин!!!

https://t.me/ustozlarim
🥰2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги кунингиз қалбингиздек гўзал бошлансин☕️

https://t.me/ustozlarim
🥰3
Audio
Хайpли тонг

🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿🌿

🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀🥀


https://t.me/ustozlarim
👍2
Ибн Аббос ва Анас айтадилар:

"Яхшилик қалбда нур, юзда ҳусн, танада қувват, ризқда барака ва одамлар қалбида муҳаббат пайдо қилади.

Ёмонлик эса кўнгилни хиралаштиради, юзни хунуклаштиради, танадан қувватни олади, ризқдаги баракани ўчиради ва одамлар қалбида нафрат пайдо қилади".

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ustozlarim
👍5🔥1
✍ ҲИКМАТЛАР ҲАЗИНАСИ...

✨ Тўғри ва ҳақ йўлдан юрган кишининг қадам босиши арслон юришидан ҳам маҳобатлироқ ҳайбатлироқдир.

✨ Донолар сўзига қулоқ илмасанг,
Энг нодон сендирсан – билгил, билмасанг.

✨ Яхшилик ҳақида ўйлашлик ўша яхшиликка амал қилишга ундайди.
Ёмонликка надомат эса, ўша ёмонликни тарк этишга чорлайди.

✨ Одамларнинг тубан даражалиси ҳам ўзидан тубанроқ бўлган бировга эгалик ва раислик қилишдан холи эмас.

✨ Сенинг нажотингга хайрихоҳ бўлмаган кишидан ҳожатингни сўрама.

✨ Бир ҳаким зотдан: «Нима учун сизга ёмонлик қилган кишидан ўч олмайсиз?» деб сўрашди. Донишманд табассум билан деди: «Ит мени тишласа, мен ҳам уни тишлашим керакми?»

✨ Сен ҳақингдаги хоҳ мақтов, хоҳ айблов сўзлар кўпайган пайтда атрофингдаги кишиларни шу даражада машғул қилганингга ишон!
Улар ўзларига керакли нарсани тарк этиб, сенга аҳамият беришни бошлашибди!

✨ Сен ўз муваффақиятингга эришишда давом этавер. Сўзлаш завқини уларга қўйиб бер!

✨ Одамлар сени иккиюзламалигинг учун яхши кўрганидан кўра, дангаллигинг туфайли ёқтирмагани яхши.


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ustozlarim
👍2🔥2👏2
ДЕКРЕТДАГИ ва ИШГА ЯНГИ КИРГАН устозларга байрам пули берилaдими⁉️

Бу бўйича каналга кўплаб саволлар келаётгани учун аниқ қилиб жавоб беришни лозим топдик! Фойдали бўлади, деган умиддамиз!

Берилади, декретдаги ходимларга ҳам! Чунки уларнинг иш ўрни сақланиб турибди ва улар ҳали ҳам педагог ходим. ✅

Ишга янги қабул қилинган ходимларга ҳам берилиши шарт!

Меҳнат кодексининг 405-моддасига асосан, болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан олти йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган "Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида"ги низомнинг 29-бандига асосан Умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкинлиги белгиланган.

‼️ Қоидадан англашиладики, умумтаълим муассасалари ходимлари, рахбар ходимлари дейилмоқда, бу дегани ишлаётган декретдаги ходимми, ишга янги қпбул қилинган ходимми, техник ходим бўладими, фаррош бўладими, педагог бўладими, рахбар бўладими фарқи йўқ барча мукофотланиши керак.


✅Юристга саволингиз бўлса ёзинг👇
@yuridikxizmatmurojaat

https://t.me/+9_oXzMfxuUk1ZjFi
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
208 нафар ўқитувчининг ҳар бирига 616 миллион сўмдан мукофот берилади.

Ўзбекистонда илк бор ўтказилган "Йил ўқитувчиси" танлови ғолиблари аниқланди. Мамлакат бўйлаб 46 мингдан ортиқ педагог қатнашган беллашувда 208 нафар ўқитувчи ғолиб бўлди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумотига кўра, 208 та туман ва шаҳарнинг ҳар бирида биринчи ўринни эгаллаган педагогга 616 миллион сўмдан пул мукофоти берилади. Бу базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 400 бараварига тенг.

Ўқитувчиларга юбориб қўямиз.


https://t.me/ustozlarim
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ойижон "харип" нима дегани?

👉 https://t.me/ustozlarim
👍5🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Бурун қонаса, оёқ томири тортишиб қолса, ўқишда уйқу босяптими, муҳум тадбир олдидан ҳаяжон босяптими?

Фойдали видео...

👉 https://t.me/ustozlarim
👍4
PESHTA
Xamdam Sobirov
👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассаламу Алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатух.

Бугун
, 21 сентябрь
Душанба тонги муборак бу́лсин азизларим.

Бошлаётган кунингиз,
хайрли-барокатли ўтсин!

Қанчадан бери амалга
ошмаётган орзуларингиз рўёбга
чиқсин!

Ризқингиз кенг, ҳар бир
босган қадамингиз тавфиқ,
тавбаларингиз қабул,
дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Дўстларга ҳам улашинг


https://t.me/ustozlarim
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️Ассалому алайкум ва
рохматуллохи ва барокатух.


🌸Бугунги Душанба кунингиз
муборак ва хайрли бўлсин...!!!

🌸Ушбу отаётган Тонг нафасидан
бахра олаётган барча -
барчангизга бошланаётган кун ва
бугунги эзгу ишларингизда
хайру - барака тилаймиз...!

🌸Яхши инсонларни беғубор Тонг
нашидаси билан сийлаган
Аллоҳга чексиз ҳамду сано ва
шукроналаримиз бўлсин...!🤲

🌸Барчангизни тоза
кўнгилларингизни бугунги ажиб
Тонг нурафшон этсин...!🤲

🌸 Аллоҳим сизни икки дунёда
Азизу мукаррам қилсин...!🤲

🌸 ХАЙРЛИ ТОНГ 🌸

https://t.me/ustozlarim
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_кун

Кунни яхши ният билан бошланг, «Бугун албатта яхшиликлар бўлади!» - дея, яхши гумонда бўлинг.

Чунки ниятлар дуога айланади, дуолар эса албатта ижобат бўлади!


Тонгларга гўзал дуолари ила файз баҳш этган Сиз Азизларга

КУН  ХАЙРЛИ  БЎЛСИН!


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/ustozlarim
👍4