Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жиззах вилояти прокурори Б.Иброхимов бошчилигида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари раҳбарлари томонидан аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш, мавжуд муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва жойида бартараф этиш мақсадида Зомин туманида оммавий сайёр қабул ўтказилди.
Қабулда, прокуратура органларига фуқаролардан жами 15 та мурожаатлар қабул қилиниб, улардан 7 таси ижобий ҳал қилинган бўлса, қолганлари масъуллар томонидан қонуний тартибда кўриб чиқилиши учун назоратга олинди.
🌐Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt|Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

Самарқанд вилояти прокуратураси ва вилоят ИИБ томонидан Самарқанд шаҳридаги “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетида ОАВ, журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда, вилоят прокуратураси органлари томонидан “Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида” ҳамда вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ киберхавфсизлик бошқармаси томонидан "Кибержиноятларга қарши курашиш борасида" амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.
Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Шунингдек, ОАВ вакилларининг таклиф ва мурожаатлари ҳам тингланиб, уларни ижросини таъминлаш бўйича тегишли соҳа бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🌐Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt|Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Анжуманда, вилоят прокуратураси органлари томонидан “Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида” ҳамда вилоят прокуратураси ҳамда вилоят ИИБ киберхавфсизлик бошқармаси томонидан "Кибержиноятларга қарши курашиш борасида" амалга оширилаётган ишлар хусусида маълумот берилди.
Матбуот анжумани давомида журналист ва блогерлар ўзларининг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Шунингдек, ОАВ вакилларининг таклиф ва мурожаатлари ҳам тингланиб, уларни ижросини таъминлаш бўйича тегишли соҳа бўйича чора-тадбирлар белгилаб олинди.
🌐Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt|Telegram | Instagram | YouTube | Facebook
Бюджет интизоми кучайтирилиши ҳамда Ҳакамлик судлари фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-1141-сонли Қонуни қабул қилинди ва ушбу Қонун 2026 йил 21 июлдан бошлаб кучга кирди.
Қонун билан Бюджет кодексининг 187-моддасига ўзгартириш киритилиб, унга кўра ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ёки рўйхатдан ўтказилиши рад қилинган, товарларни, ишларни, хизматларни етказиб бериш тўғрисида тузилган шартномаларга, шунингдек уларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчаларга асосан товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш бюджет интизомини бузиш деб баҳоланиши белгиланди.
Жумладан, Бош прокуратуранинг Иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси томонидан жорий йилда иқтисодий судларда давлат харидлари билан боғлиқ низолар кўрилиши бўйича суд амалиёти ўрганилиб, умумлаштирилди.
Ўрганиш натижасига кўра, қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 36 та жиноят ишлари қўзғатилди, 124 нафар шахслар маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилиши, бюджетдан 420,2 млрд. сўм ундириш ҳақидаги 682 та суд ҳужжатлари устидан 449 та протест, 203 та шикоят ва 30 та аризалар киритилиши таъминланди.
Ўз навбатида, амалдаги Жиноят кодексининг 184-1-моддасида бюджет интизомини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланган.
Эндиликда, ғазначилик бўлинмаларида рўйхатдан ўтказилмаган ёки рўйхатдан ўтказилиши рад қилинган, товарлар, ишлар, хизматлар юзасидан тузилган шартномаларга асосан товарларни, ишларни, хизматларни қабул қилиб олиш жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Ушбу қонун билан “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги Қонун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ҳамда "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунларга ҳам бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу Қонуннинг асосий аҳамияти шундаки, у бюджет маблағларидан қонуний ва мақсадли фойдаланиш, давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ҳакамлик судлари фаолиятида қонунчилик талабларига риоя этилишини таъминлаш учун хизмат қилади.

Forwarded from O‘zbekiston prokuraturasi tarixi muzeyi
Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейида «Очиқ эшиклар кунлари»!
Ташриф буюрувчиларга қулайлик яратиш мақсадида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейида «Очиқ эшиклар куни» ўтказилади.
🗓 Навбатдаги «Очиқ эшиклар куни - 1 ноябрь!
⏰ Музей соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади.
🎟 Ушбу кунда барча ташриф буюрувчилар учун музейга кириш бепул!
Барчангизни музейимизга ташриф буюриб, прокуратура тарихига оид ноёб экспонатлар, архив ҳужжатлари ва тарихий маълумотлар билан танишишга таклиф этамиз.
Сизни музейда кутиб қоламиз!
🌐 Ўзбекистон прокуратураси тарихи музейининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Telegram | Instagram | Facebook| YouTube

Расмий баёнот
2026 йил 25 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида ис газидан заҳарланиш оқибатида 6 нафар фуқаро вафот этди, яна 2 нафар фуқаро оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган хусусий уйда содир бўлган. Аниқланишича, уйнинг ертўла қисмига ўрнатилган иситиш қозони хавфсизлик талабларига жавоб бермаган, газ тармоғига эса белгиланган тартибда тегишли техник шартларсиз уланилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 116, 257, 205-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни пайтда тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар!
Бундай кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида газ ускуналари ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин хавфсизлиги талабларига қатъий риоя қилишингизни сўраймиз.
Шунингдек, газ ускуналари ва иситиш мосламалари белгиланган тартибда малакали мутахассислар томонидан ўрнатилиши ҳамда уларнинг техник ҳолати мунтазам текшириб турилиши лозим.
Хавфсизлигингизга бефарқ бўлманг! Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

Республика идоралараро мувофиқлаштириш штаби ишчи гуруҳи томонидан Президентнинг жорий йил 5 январдаги 1-сон ва 2-сон қарорлари ижроси юзасидан Самарқанд вилоятида ўрганишлар давом эттирилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳи томонидан Самарқанд шаҳридаги «Ҳофиз Шерозий» маҳалласида хавфсиз муҳитни яратишнинг самарали механизмларини жорий этиш, ҳуқуқбузарлик содир этиш эҳтимоли бўлган шахслар билан ишлаш ҳамда хонадонлар хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ўрганилди.
Шунингдек, маҳалладаги хонадонлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган платформа лойиҳаси муҳокама қилинди. Унда хонадонларни «яшил», «сариқ» ва «қизил» тоифаларга ажратиш, бунда асосий эътиборни «сариқ» ва «қизил» тоифадаги хонадонларга қаратиш орқали профилактика ишлари самарадорлигини ошириш мумкинлиги таъкидланди.
Платформани янада такомиллаштириш, якунига етказиш ҳамда масъул идораларнинг электрон платформалари билан интеграция қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Ишчи гуруҳининг Самарқанд вилоятидаги ўрганишлари давом этмоқда.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!