Бухоро ёхуд Мовароуннаҳр тарихи
4.54K subscribers
1.41K photos
72 videos
313 files
731 links
Ушбу каналда Ўзбекистон ва жаҳон тарихига оид қизиқарли фактлар, тарихий суратлар, ноёб манбалар билан танишишингиз мумкин.

Каналдан маълумот кўчириб олинганда унинг манбаси кўрсатилиши шарт!!!

Реклама хизмати: @bukharian111
Download Telegram
Самарқанддаги Ҳазрати Хизр масжиди олдида қўл ушлашиб юрган опа-сингиллар. .. Бу сурат бундан 136 йил муқаддам, 1890 йилда олинган. Табиийки. сураткаш ҳам, суратда акс этган қизалоқлар ҳам ёруғ дунёни аллақачонлар тарк этиб кетишган. Аммо суратда муҳрланиб қолган беғуборлик, латофат, самимийлик ҳамон барҳаёт...
👍29❤13🥰1
Бу сурат 1991 йил май ойида Тошкент аэропортида олинган. Унда Ўзбекистон ССР Президенти Ислом Каримов СССР Бош вазири Валентин Сергеевич Павлов бошчилигидаги делегацияни кутиб олаётган пайт акс этган. Орқа фонда турган Владимир Путин вақти келиб Россия Президенти бўлиши ҳали у пайтларда ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бўлса керак.
👍15🔥4❤3👏2
Махтумқули Фироғийнинг қабри Эрон Ислом Республикасининг Гулистон вилоятида, Оқтоқай (Aktokay/Aq-Tuqai) қишлоғида жойлашган. У ерда Махтумқулининг отаси — шоир ва олим Давлатмаммад Озодий ҳам дафн этилган. Суратда Махтумқулининг қабри устидаги ёдгорликни кўриб турибсиз.
❤13👍8👏5
Алоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ даврида тахминан 1200-1220 йиллар оралиғида Хоразмда зарб қилинган олтин танга. Ушбу танганинг бир тарафида "Ла илаҳа иллаллоҳу Муҳаммадун Росулуллоҳ", бошқа тарафида "ас-Султон ал-аъзам Алоуд-дуня вад-дин Абул-фатҳ Муҳаммад Хоразмшоҳ" исми битилган.
👍27❤2
📃 HUQUQDAN A+ olmoqchimisiz? Lekin aniq rejangiz yo'q, qonunlarni o'qiysiz, ammo tushunmayabsizmi?

Eng muhimi bularni barchasini BEPULga o'rganmoqchimisiz?

Unda bu kurs aynan SIZ uchun.

Sizga kim dars beradi?

- 5 yillik ta'lim tajribasiga ega
- USA certificate sohibi
- IDROK respublika turniri g'olibi
- Intellektual olimpiada sovrindori
- Yoshlar turizmi II xalqaro qurultoyi sovrindori

- Talaba-o'quvchilar ligasi g'olibi
dars o'tadilar.


QISQA VAQT ICHIDA DARSLIKLAR VA QONUNCHILIKNI SODDA TILDA O'RGANAMIZ!

Darsga qo'shilish uchun bosing!
Darsga qo'shilish uchun bosing!
Darsga qo'shilish uchun bosing!
👍4🔥2🤩2
Рабатак топилмаси — Кушонлар даври тарихини ўрганишда жуда муҳим бўлган эпиграфик ёдгорликлардан бири. У 1993 йилда Афғонистоннинг Бағлон вилоятидаги Рабатак ҳудудида, Сурх-Котал археологик ёдгорлигига яқин жойдан топилган. Ёзув тошга ўйиб битилган бўлиб, 23 қатордан иборат. Матн бақтрия тилида, аммо юнон алифбоси асосидаги ёзувда битилган.
Рабатак битиги Кушон подшоҳи Канишка I ҳукмронлиги билан боғлиқ. Унда Канишканинг ҳокимиятга келиши, Кушон давлатининг ҳудудий кенгайиши, айрим шаҳарлар ва мамлакатлар, шунингдек, подшоҳнинг аждодлари ҳақида маълумотлар учрайди. Битикда Канишка, унинг бобоси Кужула Кадфиз, отаси Вима Кадфиз ва бошқа сулола вакилларининг номлари тилга олиниши Кушонлар сулоласи насабномасини тиклашда муҳим аҳамият касб этган.
👍13❤6👏2
1966 йил 10 январда Тошкентда Ҳиндистон бош вазири Лаъл Баходур Шастри ва Покистон Президенти Мухаммад Айюб Хон ўртсида имзоланган тинчлик декларацияси асл нусхаси.
👍20👏4❤1
Сирдарё устида Хўжандда қурилган кўприк 1874 йил 4 май куни очилган экан...
👍9❤5🔥3👏2
Тошкент, 1960 йилларнинг қизалоқлари...
🥰18❤9👍8🔥4
Британиялик археолог Ҳерберт Уэлл Бландел томонидан топилган бу миххат битиклари милоддан аввалги 3200-1800 йилларда ҳукмронлик қилган Шумер подшоҳлиги даврига мансуб бўлиб, унда муқаддас китобларда зикр этилган Нуҳ (а.с.) тўфони ҳақида маълумот берилган. Матн “Тўфон Ер юзини эгаллади, шундан сўнг подшоҳлик иккинчи марта осмондан Ерга туширилди” деган сўзлар билан бошланади. Мазкур обидада Шумер подшоҳлари номлари ҳам санаб ўтилган. Ушбу нодир топилма айни пайтда Оксфорд шаҳридаги Эшмолиан музейида сақланади.
👍11❤4🤩1
Аруз вазнини мусулмон Шарқи адабиёти учун хос шеърият тизими сифатида биламиз. Ғарб, ҳатто рус шеъриятида ҳам аруз вазнида шеър битиш мумкинлигини тасаввур қилолмаймиз. Татар маърифатпарвари Абдулла Тўқай ижодида аруз вазнида, рамал баҳридаги русча мисралар учрайди:
Энг очиқ қатъий жавоб шу, сўз тугал бу босмада:
Если лучше вам, туда сами пожалте, госпада!
❤12👍6🤩1
1705 йилда Амстердамда нашр этилган голланд сайёҳи ва олими Николаас Витсеннинг «Шимолий ва Шарқий Тартария» асарида Исфаҳонда яшаган ўзбек эркак ва аёлнинг ҳаётдан олинган тасвири келтирилган. 1692 йилда илк бор нашр этилган мазкур асардаги ушбу тарихий гравюра XVII аср охиридаёқ ўзбекларнинг қиёфаси ва кийиниш маданияти Европада акс эттирилганидан далолат беради.
👍15👏3❤2
Бухоро амирлиги Бош вазири Остонақул Қушбегининг Тошкентдаги касб-ҳунар билим юртига ташрифи, 1898 йил.
👍14❤5🔥3
Бундан 320 йил муқаддам, 1706 йил 6 апрелда Бухоро хони Убайдуллахон II Усмонли салтанати ҳукмдори Султон Аҳмад III номига тарихий мактуб йўллаган. Туркий тилда битилган ушбу ҳужжат бугун Туркиянинг Усмонли архивида сақланмоқда. Мактубнинг асосий мақсади Убайдуллахоннинг Бухоро тахтига ўтирганини расман маълум қилиш, Султон Аҳмад III ни ҳукмдорликка келгани билан табриклаш ҳамда икки салтанат ўртасидаги дўстлик ва дипломатик муносабатларни мустаҳкамлашдан иборат эди. Эътиборлиси, мактуб эски ўзбек тилидан кўра усмонли туркчасига яқин лаҳжада битилган. Афтидан мактуб Усмонийлар салтанатида узоқ яшаган ёки бевосита ушбу салтанатдан келган мирзо томонидан битилган: Мактубда шундай сатрлар мавжуд: «Ҳар нереда олурлар иса, бир-бирий-ла мувофиқ ўлуб, мобайнларинда дўстлук ва ошинолиқ қапусу очилсун».
👍20❤4👏4🔥2
«Ҳазрат Баҳоуддин Нақшбанд» — Ҳиндистоннинг Рампур Раза кутубхонаси коллекциясида сақланаётган сўфий шайхлар, авлиёлар ва уларнинг маънавий силсиласига бағишланган қўлёзмадан олинган миниатюра. XV–XIX асрларга мансуб деб тахмин қилинади.
🔥30🤩25❤24🥰18👍15👏13
Султон Санжар мақбараси, Туркманистон, Марв
👍15👏7❤4