Migratsiya agentligi
88K subscribers
955 photos
568 videos
3 files
513 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚийматингизниОширинг

🌍 ХОРИЖГА ИШЛАШГА КЕТЯПСИЗ. ТИЛНИ БИЛМАСАНГИЗ-ЧИ?

«Ишламоқчи бўлган давлатингиз тилини билмасангиз — “вайрон бўласиз”».
Бу фикрни “Tesla” компаниясида киберхавфсизлик бўйича фаолият юритаётган фарғоналик Азизбек суҳбат давомида таъкидлаган.

Унинг тажрибаси битта муҳим ҳақиқатни эслатади:

Хорижга боришнинг ўзи етарли эмас. Халқаро меҳнат бозорида ўз қийматингизни ошириш керак.

Тил билсангиз — мулоқот қиласиз.
Касбингиз бўлса — танловингиз кўпаяди.
Малакангиз бўлса — юқорироқ позицияларга интиласиз.


Миграция агентлиги эса сизга ўз салоҳиятингизга мос, қонуний ва муносиб иш ўрни топишда ишончли ҳамкор бўлади.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤33👍20👌3🕊2🔥1💯1
Бир боланинг самимий сўзлари Президентгача етиб борди ❤️

Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи кунлари Муҳаммадалининг Ватанга меҳри акс этган видеоси кўпчилик эътиборини тортган эди. Давлатимиз раҳбари ҳам унинг мурожаатини кўриб, болакайга миннатдорлик мактуби йўллади.

Бугун Жўқорғи Кенгесда ушбу мактуб Муҳаммадалига ўқиб эшиттирилди. Унга, ота-онасига ва у тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига Президент совғалари топширилди.

Болакайнинг тарбиячиси Гулбаҳор Сапарова эса «Ватан фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Манба⁠

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤41👍32🔥4☃1
🇺🇿🇧🇾 Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Александр Огородников билан учрашди.

Учрашувда ҳамюртларимизни Беларусга, хусусан, Витебск вилоятига уюшган тартибда ишга жойлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Вилоят иш берувчилари 800 нафарга яқин ходимга эҳтиёж билдирган. Андижон вилоятидан тақдим этилган номзодлар ҳужжатлари текширилиб, ҳозирга қадар 204 нафарлик рўйхат шакллантирилди. Танловга республиканинг барча ҳудудларидан талабгорлар жалб этилади.

Иш ўринлари чорвачилик, тракторчилик, ҳайдовчилик ва ёрдамчи ишлар йўналишларида таклиф этилмоқда. Номзодларнинг ҳужжатлари ва касбий кўникмалари дастлабки босқичда текширилади, якуний танлов эса Беларусь иш берувчилари билан онлайн суҳбатлар асосида ўтказилади.


Шунингдек, фуқароларнинг йўл харажатларини иш берувчи томонидан олдиндан қоплаш имкониятини ўрганиш таклиф этилди.

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍37❤30😴14🤓8🔥7🤷‍♂4💊4✍2🤨2😍1
🇺🇿 Ишсиз қолдингизми? Сизга иккита таклифимиз бор!

Россия Федерациясида ишсиз қолган юртдошларимизга Миграция агентлиги қуйидаги йўналишларда амалий ёрдам кўрсатади:

1. Хавф бўлмаган ҳудуддаги хамкор ташкилотларнинг юқори даромадли бўш иш ўринларини таклиф этади.

2. Ватанга қайтишни истаган фуқароларга кўмаклашади.

📞 Мурожаат учун:

+7 495 803-40-00 — колл-марказ (24/7)

📲 Қуйидаги ишонч рақами орқали
мессенжерлардан мурожаат йўллашингиз мумкин:

📞 +7 925 045 47 44 Ишонч рақам

1. 😎 Telegram
2. 😎 WhatsApp
3. 📲 MAX

🌐 Агар мессенжерлар орқали мурожаат қилиш имкони бўлмаса, 👉 ҳавола 👈 сўзини устига босиб, онлайн ариза қолдиришингиз мумкин.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤40👍16👌5💯2🤗2🥰1🤨1
#фирибгарлик_қурбони_бўлманг

⚠️ ХОРИЖДА ИШ ТАКЛИФ ҚИЛИШДИМИ? АВВАЛ ТЕКШИРИНГ!

«Виза қилиб берамиз», «жойлар чекланган», «ҳозир пул ўтказинг»...

❗️Чиройли ваъда — қонуний иш таклифи дегани эмас.

Хорижда ишлаш учун пул тўлашдан ёки шартнома имзолашдан олдин битта муҳим саволни беринг:

Бу ташкилотнинг лицензияси борми?

🔎 Текширш осон: постердаги QR-кодни сканер қилинг ва лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари ➡️реестридан ташкилот номини қидиринг.

Агар ➡️рўйхатда бўлмаса — пул тўлашга шошилманг!

📌 Қонунчиликка кўра , Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш билан Миграция агентлиги ҳамда лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари шуғулланиши мумкин.

📲 👉 ХБАлар Telegram каналлари тўпламаси👈


❗️Бир дақиқалик текширув — пулингиз ва режаларингизни асраб қолади.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤25👍19🤩3🙏2👌2💯1
🇺🇿🇩🇪 ГЕРМАНИЯДА ИШЛАШ УЧУН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Германия Федератив Республикаси Федерал соғлиқни сақлаш вазирлигининг Европа ва халқаро соғлиқни сақлаш сиёсати масалалари бўйича бош директори Пауль Зубеил билан учрашди.

Асосий эътибор — Германия меҳнат бозори талабларига мос малакали кадрлар тайёрлаш, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамюртларимизни ишга жалб этишга қаратилди.

Global Skills Partnership доирасида ўқув дастурларини Германия талабларига мослаштириш ва пилот лойиҳани ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.

📊 Бугун Германия соғлиқни сақлаш соҳасида 1 200 нафарга яқин ҳамюртимиз меҳнат қилмоқда. 2022 йилдан буён амалга оширилаётган лойиҳалар орқали яна 532 нафарга яқин фуқаро Германияга йўналтирилган.


📌 Германиядаги мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш учун ушбу 👉ҳаволага👈 ўтинг

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤50👍16😴7🔥3🥰1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

28 сентябрь куни Россия Федерациясидаги «Инсити Логистика» МЧЖда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларидан ҳужжатлари олиб қўйилгани ва иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида Миграция агентлиги ваколатхонасига мурожаат келиб тушди.

Ваколатхона ходимлари дарҳол жойига чиққан холда иш берувчи билан музокара ўтказди.

Ҳамюртларимизнинг ҳужжатлари қайтарилди, иш берувчи эса тўланмаган иш ҳақини 48 соат ичида тўлаб бериш мажбуриятини олди.

📌 Мазкур масала ваколатхона назоратида.

Мурожаат учун:
☎️ +7 (495) 803-40-00 — 24/7 колл-марказ
📲 +7 (925) 045-47-44 — ишонч рақами

1. 😎 Telegram
2. 😎 WhatsApp
3. 📲 MAX


|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍180❤38💔5🫡4😐3🔥2🥰2🙏2😍1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#худудий_филиал_фаолияти

🇺🇿🇮🇹 ИЛК БОР: ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ИТАЛИЯГА МАВСУМИЙ ИШГА ЙЎЛ ОЛМОҚДА

Хорижда қонуний ва ташкилий тартибда ишлаш имкониятлари яна бир давлат ҳисобига кенгаймоқда.

🇮🇹 Янги пилот лойиҳа доирасида Ўзбекистондан илк бор 40 нафар қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассиси Италияга мавсумий ишга юборилмоқда.

Иштирокчилар 2 ой давомида итальян тилини ўрганиб, зарур тайёргарликдан ўтди. 1 октябрдан улар Италиянинг SALVI ташкилотида мева-сабзавотларни қайта ишлаш соҳасида фаолият олиб боришади.

Мавсумий ишнинг афзаллиги — фуқаро оиласидан узоқ йилларга ажралмайди: белгиланган даврда қонуний ишлайди, даромад ва халқаро тажриба орттиради, сўнг Ватанга қайтиб, эгаллаган кўникмаларини кейинги фаолиятида қўллаши мумкин.

🇺🇿🤝🇮🇹 Пилот лойиҳа натижалари асосида Италияга ташкилий тартибда ишга юбориладиганлар сонини босқичма-босқич ошириш ва янги меҳнат йўналишларини очиш режалаштирилган.


🇬🇧EN
🇷🇺RU

Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram
👍76❤50😴12🤷5🤷‍♂3🔥2🙏2⚡1🎉1👌1👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓ ХОРИЖДАСИЗ, ЛЕКИН ПАСПОРТИНГИЗ БИЛАН МУАММО БЎЛДИМИ?

Паспортингизни йўқотиб қўйдингизми?

Муддати тугаб қолдими?

Ҳужжат яроқсиз ҳолга келдими?

Энг муҳими — энди Ўзбекистонга қандай қайтасиз?


🇺🇿Бундай вазиятда Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириш талаб этилиши мумкин.

🎥 Уни қаердан ва қандай олиш мумкин? Ушбу видеода батафсил билиб олинг!

📌 Сақлаб қўйинг ва хориждаги яқинларингизга ҳам юборинг — керак бўлиб қолиши мумкин.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16👍10🎉5💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲуқуқингизниБилинг

⚖️ ИШ БЕРУВЧИ «БОШҚА ЖОЙДА ИШЛАЙСИЗ» ДЕДИ. БОРАВЕРАСИЗМИ?

⚠️ ИШ БЕРУВЧИ АЙТДИ — ДЕГАНИ ҚОНУНИЙ ДЕГАНИМИ?


▶️ Видеода — нима қилиш кераклигини билиб олинг
!

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤16👍8🤷‍♀3✍2