Migratsiya agentligi
88K subscribers
955 photos
577 videos
3 files
520 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
📊 XUSUSIY BANDLIK AGENTLIKLARINING III CHORAK REYTINGI EʼLON QILINDI

Migratsiya agentligi direktorining 2025-yil 19-avgustdagi 116-sonli buyrugʻi bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq, xususiy bandlik agentliklari faoliyati har chorakda belgilangan indikatorlar asosida baholanadi.

📌 2026-yil 20-oktabrdagi reytingni baholash komissiyasining 3-sonli bayonnomasiga asosan, 47 ta xususiy bandlik agentligining III chorakdagi reyting natijalari tasdiqlandi.

Baholashda fuqarolarni xorijda ishga joylashtirish, shartnomalarni elektron tizimda roʻyxatdan oʻtkazish, xorijga ketishdan oldingi tayyorgarlik, faoliyatning ochiqligi va fuqarolar murojaatlari kabi koʻrsatkichlar inobatga olindi.


📈 Reyting toʻrt toifada shakllantirildi:

🟢 90–100 ball — Namunali
🔵 70–89 ball — Yaxshi
🟡 50–69 ball — Qoniqarli
⚪️ 49 va undan past — Qoniqarsiz

📎 Infografikalarda barcha 47 ta agentlikning reyting ballari va baholash toifalari bilan tanishishingiz mumkin.

❗️Reyting natijalari muayyan hisobot davridagi faoliyat koʻrsatkichlarini aks ettiradi va agentlikning litsenziya maqomi yoki xizmatlariga berilgan kafolat hisoblanmaydi.

🔗 Baholash tartibi va batafsil maʼlumot ⬅️



|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤38👍14🔥8✍4💯2🏆1💋1🤓1
850 МИНГ ДОЛЛАР — ЮРТДОШЛАРИМИЗ ФОЙДАСИГА УНДИРИБ БЕРИЛДИ

2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг — ойлик иш ҳақи, ҳужжатлар ва иш масаласида юзага келган минглаб муаммоларга аниқ ечимлар берилди.

💼 Ойлик иш ҳақлари ва компенсациялар бўйича:

— 817 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб,
— жами 850 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар чет эллик иш берувчилардан ҳамюртларимиз фойдасига ундириб берилди.

Давлатлар кесимида:

🇷🇺 Россия Федерациясида -- 533 та холат;
🇹🇷 Туркияда - 155 та холат;
🇰🇷 Корея - 92 та холат;
🌎 Бошқа давлатларда - 37 та холат.

🪪 532 нафар ҳамюртимизнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари воситачилар ва хорижий иш берувчилар дан қайтариб олинди.

Давлатлар кесимида:

🇷🇺 Россия Федерациясида - 331 та холат;
🇹🇷 Туркияда - 185 та холат;
🇰🇿 Қозоғистонда - 11 та холат;
🌎Кореяда - 5 та холат.

🆘 Хорижда ишлаш даврингизда қийин вазиятга тушдингизми? Муаммо билан ёлғиз қолманг!
📞 1282
📱 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 мурожаатлар учун.


|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍60❤29🤷7🔥6🍾3🤷‍♂2🥰2👻2💋1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаш — нафақат даромад, балки билим ва тажриба имконияти

«Майли, ўша пул албатта керакдир, лекин онги ўзгаради. Дунёқараши ўзгариб келади. Ватанига бўлган қадри, ҳурмати, эҳтироми, муҳаббати ошади. … Лекин билимли бўлиб келади».

— Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти.

Давлатимиз раҳбари касб эгаллаб, тил ўрганиб, хорижда муносиб даромад топаётган ёшларимиз ҳақида сўз юритар экан, орттирилган билим ва тажрибанинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.


🌍 Хорижда ишлаш — фақат ойлик маош эмас. Бу замонавий касбларни ўзлаштириш, илғор технологиялар билан ишлаш, янги меҳнат маданиятини ўрганиш ва халқаро тажриба орттириш имконияти ҳамдир.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
1👍82❤32🤷‍♂12💯6😐4😴2👀1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ХОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН КЕТЯПСИЗМИ? ШОШИЛМАНГ!

«Борганда шартнома қиламиз».
«Ҳозир пулни тўланг, ҳужжатларни кейин ҳал қиламиз».
«Туристик виза билан кириб олинг, ишлашни жойида тўғрилаймиз».

❗️Бундай гаплар сиз учун қизил сигнал бўлиши керак.


🔎 Қонуний иш имкониятларини қаердан топиш мумкин?

🌐 «Xorijda ish» платформаси — https://xorijdaish.uz/
📲 «Xorijda ish» Telegram канали —https://t.me/migratsiyaagentligi
🏢 Лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари —https://t.me/addlist/KyfdezQyedAxNzRi?utm_source=chatgpt.com

Иш таклифи қанчалик жозибадор бўлмасин, аввал текширинг — кейин қарор қилинг.

📤 Хорижда ишлашни режалаштираётган яқинларингизга ҳам юборинг.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤20👍8🤷‍♂1🔥1
🇺🇿 Ўзбекистоннинг меҳнат мобиллиги тажрибаси ЕХҲТ Парламент ассамблеяси томонидан юқори баҳоланди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент ассамблеяси раиси Pere Joan Pons Sampyetro бошчилигидаги делегация Миграция агентлиги ҳамда «Интил» халқаро тил ва касбларга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди.

🤝 Ташрифдан кўзланган мақсад — Ўзбекистонда хавфсиз ва қонуний меҳнат мобиллигини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ислоҳотларни ўрганиш ҳамда халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш.

Делегацияга «касб + тил» тамойили асосида хорижий иш берувчилар буюртмасига мувофиқ мутахассислар тайёрлаш, замонавий ўқув инфратузилмаси, мақсадли танлов ва касбий тайёргарлик тизими тақдим этилди.

🌍 Делегация аъзолари Ўзбекистон тажрибасини ижобий баҳолаб, ушбу модел бошқа давлатлар учун ҳам амалий намуна бўлиши мумкинлигини таъкидладилар.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташкиллаштирилган меҳнат мобиллиги моделини ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг келгуси йиғилишларидан бирида тақдим этиш ва мазкур тажриба билан Европа парламентлари вакилларини таништириш нияти билдирилди.


Мазкур ташриф Ўзбекистон тажрибасини халқаро майдонда илгари суриш, Европа давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фуқаролар учун қонуний меҳнат имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

🔗Батафсил

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤24👍14🔥3
🌍 Хориждаги фахрий вакиллар: янги иш имкониятлари ва юртдошларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Турсунхўжаевич Агентликнинг Италия, Франция, Германия ва Словакиядаги фахрий вакиллар билан онлайн учрашув ўтказди.

Фахрий вакилларнинг асосий вазифаси — хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини аниқлаш, шунингдек, меҳнат ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келган юртдошларимизга кўмак кўрсатишдан иборат.

📊 Учрашувда амалий натижалар сарҳисоб қилинди:

🇮🇹 Италия — 36 нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги соҳасида ишга юборилган, меҳмонхона соҳасида янги имкониятлар ўрганилмоқда.
🇫🇷 Франция — 10 нафар фуқаро мавсумий ишларга юборилган, яна 47 та иш ўрни бўйича лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.
🇸🇰 Словакия — 45 нафар фуқаронинг автомобиль саноатида иш билан таъминланишига кўмаклашилган, янги йўналишларда ҳамкорлик кенгайтирилмоқда.
🇩🇪 Германия — тиббиёт, саноат ва логистика соҳаларида мутахассисларни тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш лойиҳалари муҳокама қилинди.


Агентлик директори фахрий вакиллар фаолиятига баҳо беришда хорижий иш берувчилар билан ўтказилган музокаралар эмас, балки жалб қилинган аниқ иш ўринлари, фуқароларнинг қонуний ишга жойлаштирилиши ва муносиб меҳнат шароитлари устувор бўлиши кераклигини таъкидлади.

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤41👍15🔥5
🇺🇿🇭🇷 Хорватия иш берувчиларига қурилиш бригадалари ва малакали мутахассислар керак

100–200 нафар фуқаро учун пилот дастур, қурилиш бригадаларини жалб этиш ва Загребда ваколатхона очиш — Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Хорватия элчиси Рефик Шабанович (қароргоҳи Остона шаҳрида) билан учрашувида шу масалалар муҳокама қилинди.

Яқинда Хорватияга амалга оширилган ташрифдаги келишувларни аниқ иш ўринларига айлантириш — мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.

Хорватиянинг қурилиш компаниялари электромонтаж, фасад ва пардозлаш ишларига ихтисослашган ўзбекистонлик бригадаларни жалб этишга қизиқиш билдирган.

🤝 Шунингдек, жорий йил ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда 10–30 та Хорватия компанияси иштирокида бизнес-форум ўтказиш ҳамда туризм, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш ва мавсумий бандлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

📊 Ҳозир Хорватияда 5,5 мингга яқин юртдошимиз ишламоқда. Элчининг таъкидлашича, иш берувчилар уларнинг касбий маҳорати ва меҳнатга муносабатини ижобий баҳоламоқда. Жумладан, 40 нафарга яқин ҳамюртимиз ишлаётган Radnik d.d. компанияси яна мутахассислар жалб этишга қизиқиш билдирган.

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍37❤26🔥5🤷5
🇺🇿 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни

Миграция агентлиги юртимиз осойишталиги, фуқаролар хавфсизлиги ва қонунийликни таъминлаш йўлида хизмат қилаётган барча ички ишлар органлари ходимлари ҳамда соҳа фахрийларини касб байрами билан самимий табриклайди!

Ҳамюртларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдосининг олдини олиш ҳамда хавфсиз ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлашдаги ҳамкорлигингизни юксак қадрлаймиз.


Масъулиятли ва шарафли хизматингизда куч-ғайрат, мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.

Эл осойишталиги йўлидаги хизматингиз доимо қадр топсин!

@uzmigration
❤22👍21😴4
🇸🇰 Сирдарёда бошланган танлов — хорижда ишлаш учун янги имкониятлар!

Гулистон шаҳрида Словакиянинг STAVEX Slovakia ва SYNERGIE Slovakia компаниялари вакиллари иштирокида 80 га яқин қурилиш соҳаси мутахассислари иштирокида танлов ўтказилди.

Номзодлар ташқи иссиқлик изоляцияси ва кафель териш йўналишларида ўз касбий маҳоратларини амалий имтиҳон орқали намойиш этди.
Иш берувчилар дастлаб 20 нафар мутахассисга эҳтиёж билдирган бўлса, иштирокчиларнинг тайёргарлигини юқори баҳолаб, иш ўринлари сонини ошириш масаласини кўриб чиқишларини маълум қилди.
✈️ Дастлабки келишувларга кўра, авиачипта, виза, турар жой ва овқатланиш харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши назарда тутилган.


📍 Танловлар фақат Сирдарёда эмас!
Жорий йил 26–30 октябрь кунлари ҳам республикамизнинг турли ҳудудларида Россия, Беларусь, Болгария, Сербия ва Туркия иш берувчилари иштирокида бўш иш ўринларига номзодларни саралаш тадбирлари ўтказилмоқда.

👉 Танловлар графиги 👈

Имкониятни кутманг — касбингиз ва маҳоратингиз билан ундан фойдаланинг!

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤38👍17✍4🔥3🤨2