Migratsiya agentligi
88K subscribers
955 photos
573 videos
3 files
516 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Prezident Shavkat Mirziyoyevga tashqi mehnat migratsiyasi tizimini takomillashtirish va migratsiya jarayonlarini xalqaro standartlar asosida yo‘lga qo‘yish masalalari yuzasidan axborot berildi.
—
Президенту Шавкату Мирзиёеву доложено о совершенствовании системы внешней трудовой миграции и организации миграционных процессов на основе международных стандартов.

#Mirziyoyev #taqdimot #bandlik #migratsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
👍77❤40🔥10🤷‍♂8😴7🥰3👌3🤗3🤷2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрендаги “Пайвандчилар мактаби”нинг илк битирувчилари – халқаро ISO 9606 сертификатига эга бўлди!

📌 Миграция агентлиги ташаббуси билан ташкил қилинган касб мактабида ўқиб, малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган йигитлар энди:
🇪🇪 Estoniya – Hansavest OU
🇱🇻 Latviya – Briggs LLD
каби компанияларда юқори маошли иш ўринларига жойлашмоқда.


💸 Бонус: малака сертификати, виза ва авиачипта харажатлари — Миграция жамғармаси томонидан қоплаб берилади!

👨‍🏭 Агар сиз ҳам пайвандчиликка қизиқсангиз ва барқарор даромадга эга бўлишни истасангиз — ҳаволага босинг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65❤40🔥5👌3🍾3😴3🎉2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇰 🇯🇵 Навбатдаги қадам: Словакия ва Япония

🛫 Миграция агентлиги орқали Словакиянинг автомобилсозлик ва Япониянинг бинокорлик
соҳаларида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бориш ва тажриба орттириш учун ҳамюртларимизнинг навбатдаги гуруҳи жўнаб кетди.

🌏 Ўзбекистонлик мутахассисларнинг халқаро меҳнат бозорларидаги фаол иштироки — юртимизда юқори малака, иқтисодий имконият ва янги билимлар оқимини кучайтираётган муҳим қадамдир.


📈 Агентлик томонидан барча жараёнлар қонуний ва шаффоф тарзда ташкил этилган бўлиб, дастур иштирокчилари меҳнат шартлари, турар-жой ва кафолатланган маош билан таъминланади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍79❤60🔥8🤷‍♀6😴4🫡1🎄1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 АНГЛИЯГА МАВСУМИЙ ИШ ДАСТУРИ: ЖАРАЁН ҚАНДАЙ КЕТАЯПТИ?

Кўпчиликни айнан шу саволлар қизиқтиряпти:

🔹 Неча нафар номзод мавсумий ишларда ишлаш истагини билдирган?

🔹 Шулардан қанчаси онлайн ўтказилган саралаш тестларига иш берувчидан таклифнома олган?

🔹 Офлайн танловга нечта юртдошимиз чақирилган?

🎥 Саволларнинг барчасига аниқ ва батафсил жавоблар — видеода.

❗️Муҳими — жараёнларнинг барчаси фақат расмий тартибда амалга оширилмоқда.

⚠️Фирибгарликдан огоҳ бўлинг - “тезлаштириб бераман”, “100% олиб кетаман”, “рўйхатдан ўтказиб қўяман” деган таклифлар ёлғон!

📌 Бизнинг мақсад — қонуний, хавфсиз ва шаффоф миграция имкониятларини тақдим этиш.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤118👍49😴34🤷‍♂17🤨16🔥14😍8🎉3🤩3🙏3👨‍💻3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1️⃣2️⃣3️⃣4️⃣5️⃣6️⃣

Бир оиланинг хориждаги янги ҳаётида Миграция агентлигининг роли


«Ўзбекистон–2030» стратегиясининг 95-мақсадида белгиланган — Ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш ва хорижда фаолият юритаётган юртдошларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш вазифаларининг амалдаги ижроси «КУТИЛГАН ФУРСАТ» дастурида.


📱 YouTube каналимизда батафсил томоша қилинг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤55👍20😴16🤷‍♂6🤗5🤩4🔥2👨‍💻2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миграция соҳасида янги тартиб: масъулият кучайди

⚖️ Қонунчиликка (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.) киритилган ўзгаришларга мувофиқ: Миграция агентлигининг ваколатлари аниқлаштирилди, хусусий бандлик агентликларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кенгайди.

📌 Эндиликда, Хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги қонунни бузиш ҳолатлари Миграция агентлиги томонидан кўриб чиқилади.
Маъмурий жарима солиш ҳуқуқи — Агентлик директори ва унинг ўринбосарларига берилди.

🔹 Хусусий бандлик агентликлари учун янги ҳуқуқлар:

✔️ иш изловчилар учун касбий тайёргарлик ва хорижий тил курсларини ташкил этиши мумкин;
✔️ чет эл иш берувчиларини ўзи жалб қилиш ҳуқуқига эга.

🔹 Хусусий бандлик агентликлари мажбуриятлари:

✔️ хорижга юборилган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини назорат қилишга мажбур;
✔️ агар меҳнат шароити ёки маош билан боғлиқ муаммо юзага келса — тезда янги иш берувчи топиши, ёки фуқарони Ўзбекистонга қайтаришни ташкил этиши шарт.

✈️ Фуқароларни қайтариш харажатлари — агентликнинг резерв маблағлари ҳисобидан қопланади.

🔹 Молиявий ҳуқуқлар кенгайтирилди:

Хусусий бандлик агентликлари захира маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириб,
олинган фоиз даромадларини мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлди.

Батафсил ўқиш

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤74👍61🤨8🤗5🤩4🤷‍♂3🎉2🤷2🔥1
Audio
💼 Хусусий бандлик агентликлари учун янги қатъий талаблар!

Хорижда иш изловчи фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида агентликлар фаолияти энди кучайтирилган молиявий кафолатлар асосида амалга оширилади. (ЎРҚ–1095-сон, 11.11.2025 й.)

💰Агентликлар ишни бошлашдан олдин:

🏦 БҲМнинг 4 000 баробари миқдоридаги маблағни тижорат банкидаги махсус депозит ҳисобвараққа жойлаштириши шарт.

🔒 Маблағни Миграция агентлиги розилигисиз сарфлаш мумкин эмас. Aгар сарфланса — белгиланган муддатда маблағни тўлиқ тиклаш талаб этилади.

🛡 Бу маблағ нима учун?

✔️ агентликнинг қонунларга риоя қилишини таъминлайди;
✔️ фуқароларга етказилиши мумкин бўлган зарарни қоплаш манбаи бўлади;
✔️ фаолиятнинг молиявий кафолати ҳисобланади.

🤝 Маблағ — Банк + Миграция агентлиги + ХБА ўртасидаги махсус шартнома асосида сақланади.

🧾 Маблағларни Миграция жамғармасига ўтказиш тартиби:

Агар ХБА:
❗️ қонун бузса ёки фуқаролар манфаатларига зарар етказса, Миграция агентлиги асосланган талабнома киритади.
⏳ Банк депозитдан талаб қилинган суммани олиб, кейинги иш кунига қадар Миграция жамғармасига ўтказади.
(Агар агентлик талабномани ихтиёрий бажармаса.)

Янги механизм нима беради?

🛡 Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилади;
📈 Хусусий бандлик агентликларининг масъулиятини оширади;
🌍 Хорижда меҳнат фаолияти билан боғлиқ хавфларни камайтиради;
🔎 Хизмат кўрсатиш соҳасида шаффофликни таъминлайди.


🔊 Аудиода янада тўлиқроқ

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍80❤67🤷‍♂7🙏4💊4😴3🔥2🥰2
Агар сиз чет элда ишлаётган ҳамюртларимиз учун “бир кунлик маслаҳат” бера олсангиз, у қандай бўларди?
Anonymous Poll
66%
💬 Доим қонуний йўлни танланг
31%
📚 Ўрганишни тўхтатманг
23%
🤝 Ватандошларингиз билан алоқада бўлинг
35%
💵 Маблағни тўғри бошқаринг
👍172❤35🤷‍♂15✍9💯5🤷‍♀2🔥2💊1
🇺🇿🇸🇦 Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида меҳнат миграцияси бўйича янги ҳамкорлик келишуви имзоланди

✒️ Миграция агентлиги ва Саудия Арабистонининг “Health Resources Company” HRCO компанияси ўртасида муҳим Келишув имзоланди.

🤝 Икки томонлама манфаатли бўлган бу келишувнинг мақсади — Саудия Арабистонида ўрта тиббиёт ходими сифатида ишлаш истагида бўлган ҳамюртларимизни ушбу мамлакатга қонуний, хавфсиз ва шаффоф тартибда ишга жойлаштиришдан иборат.

🏥 HRCO (Health Resources Company) — Саудия Арабистонининг соғлиқни сақлаш тизимини марказлашган тарзда бошқариш бўйича кенг қамровли ислоҳотлар доирасида ташкил этилган муҳим ташкилотдир. Компания — HR (инсон ресурслари) оператори сифатида, мамлакатдаги барча давлат тиббиёт муассасалари учун ягона кадрлар сиёсатини ишлаб чиқиш ва бошқариш билан шуғулланади.


📝 Шунингдек, Миграция агентлиги эълонларига кўра Саудияда ишлаш истагини билдириб ариза қолдирган 887 нафар номзодлардан суҳбатга тайёр деб баҳоланганлар учун иш берувчилар иштирокидаги танловлар ҳам бошланди.

📍Юртдошларимизга қулайлик яратиш мақсадида бундай суҳбатлар жорий йил 3-4 декабрь кунлари Андижон шаҳрида ҳам бўлиб ўтади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
❤84👍34🤩6🤗4🤨1
⚠️ Корея Республикаси ҳудудида нолегал бўлиб турган фуқаролар диққатига!

🇰🇷 Корея Республикаси Адлия вазирлиги хабарига кўра, ушбу мамлакатда ноқонуний ҳолатда бўлиб турган хорижликлар 2025-йил 1-декабрдан 2026-йил 28-февралгача ихтиёрий равишда чиқиб кетса, катта миқдордаги жарималар қўлланилмайди ва қайта кириш бўйича чекловлар вақтинча бекор қилинади.
📄 Керакли ҳужжатлар:

🛂 Паспорт
📝 Ихтиёрий чиқиш аризаси
🎫 Авиа-чипта (чиқиш рейси учун)

🛫 Тартиб:

📌 Чиқишингиздан кўпи билан 15 кун (байрамлар билан) ёки камида 3 кун (байрамлардан ташқари) аввал яшаб турган манзилингиз бўйича иммиграция бўлимига шахсан бориб олдиндан хабар бериш, ёки www.hikorea.go.kr орқали онлайн рўйхатдан ўтишингиз мумкин.

📌 Чиқиш куни:
Аэропортдаги иммиграция бўлимига парвоздан 4 соат олдин бориб, якуний тасдиқдан ўтиш талаб этилади.


📞 Қўшимча маълумот учун:

📌 Кореядаги ягона хорижийлар ахборот маркази: 1345
🌐 Веб-сайтлар: www.hikorea.go.kr, www.immigration.go.kr

🏢 Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси:
Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 1003

📱 Телефонлар:
+82222851341, +82222851343, +821039871661
📤 Email: info@migration.uz

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤59👍50🤷‍♂7🤓4🫡4🙏2😎2👻1🎅1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🛡Қуролли можароларда иштирок этиш – жиноий жавобгарликка сабаб бўлади

Фильмда хорижий давлатлардаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этган Ўзбекистон фуқароларининг аянчли тақдирлари ҳақида ҳикоя қилинади. Кўринг ва хулоса қилинг!

🛑 Огоҳлантирамиз!

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 154¹-моддасига мувофиқ, хорижий давлатларда ёлланма асосда ҳарбий хизмат ўташ 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланади.

❗️Шубҳали таклиф ёки вазиятлар юзага келганда, дарҳол Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ёки Миграция агентликнинг ваколатхоналарига мурожаат қилинг.


Ҳаётингиз ва эркинлигингизни асранг.  Фақат қонун доирасида ҳаракат қилинг!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
XORIJDA ISH
❤34👍16🤷‍♂6🫡5🕊4🎉3👻2🙏1👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Иш жойини ташлаб кетиш қимматга тушди

Кореяда Е-7 ва Е-9 визалари билан ишлаётган баъзи фуқаролар иш жойини норасмий ишларга алмаштирмоқда. Бу эса оғир оқибатларга олиб келади.

🇰🇷 Эслатма:
▪️ Ишдан бўшатилсангиз — 1 ойда иш қидирувчи сифатида рўйхатдан ўтинг.
▪️ 3 ойда янги иш берувчи топиб, расмий шартнома тузиш шарт.

❗️Амал қилмасангиз: катта жарима, ноқонуний мақом, депортацияга олиб келади!

📑 Миграция агентлиги билан тузилган шартномада ҳам: “Иш жойини келишмасдан тарк этмаслик” — қатъий талаб! Бузилса — жавобгарлик муқаррар.
💸 Мисол учун: Жорий йилда 20 нафар фуқародан уч томонлама шартномани бузганлиги учун 660 млн сўм жарима ундирилди.


Депортация қилинганлар эса давлат берган барча имтиёзларни қайтариб бериши шарт.
Бундан ташқари — 1 йил давомида хорижга ташкилий тартибда юборилмайди.

🚫 SPAS базасида турганлар учун:
Агар шартнома олган бўлсангиз — сиз иш берувчи томонидан танлангансиз. Бирор шахс “танланишингга ёрдам бераман” деб пул талаб қилса — фирибгар! Дарҳол 1282 рақамига хабар беринг.

📞 Мурожаат ва маслаҳатлар учун:
Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонасига боғланинг: Сеул шаҳри, Жунг-гу, Жангчунгдан-ро, 213, 1003

📱 Телефонлар:
+82222851341, +82222851343, +821039871661
📤 Email: info@migration.uz

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
❤61✍10👻8🫡6🤷4👍3🙏2🥰1🎉1
“Европага малакали мутахассислар керак, Ўзбекистон эса уларни масъулият билан тайёрлашга тайёр. Бу бир томонлама жараён эмас — бу ўзаро ҳамкорликдир”, — Беҳзод Мусаев, Миграция агентлиги директори


🇪🇺🇺🇿 Euronews халқаро нашрида Беҳзод Мусаев билан суҳбат асосида тайёрланган эксклюзив мақола эълон қилинди.

📰 Мақолада:

▪️Ўзбекистоннинг тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси бўйича янгиланган модели;

▪️хорижда ишлаётган ҳамюртларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;

▪️малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ёндашуви;

▪️Европа давлатлари билан “ҳамкорликка асосланган миграция” концепцияси каби муҳим нуқталар қамраб олинган.


🔗 Тўлиқ мақолани бу ердан ўқишингиз мумкин:
https://www.euronews.com/business/2025/12/04/labour-mobility-reframed-uzbekistans-new-model-for-managed-migration

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50❤49👻6🤨4🤗4🥰3🤩3🏆2💊2🤷2