Migratsiya agentligi
88K subscribers
955 photos
572 videos
3 files
516 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎉 Юртдан йироқда бўлсак-да, диллар бир: хориждаги ҳамюртларимиздан табрик

🌍 Германия, Италия, Англия, Словакия, Эстония, Япония, Корея ва Қатар каби ривожланган давлатларда меҳнат қилиб, тажриба ортираётгаган юртдошларимиз самимий тилаклар йўллашди!


🎄Кириб келаётган янги йил муборак, азиз ҳамюртлар!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤89👍21🎉10🔥5🎄5🤩4😴2🎅1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🗓️ Бир йил — минглаб тақдирлар.

📌 Қонуний меҳнат, аниқ келишувлар, ишончли ҳамкорлар.

Миграция агентлиги — 2025 йил сарҳисоби
.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍65❤41🤩12😐8🔥5🎉5🤗3👌2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Японияда ишлаётган ўзбекистонлик қандай бўлиши керак?

Японияда ишлаётган ҳамда ишлашни режалаштираётганлар учун 5 қисмдан иборат махсус видео дарсликлар тайёрланди.

📚 Унда сиз:

💰 Молиявий саводхонлик;

🦺 Техника хавфсизлиги ва саломатлик;

🏯 Маданият ва ҳаёт тарзи;

⚖️ Меҳнат қонунчилиги;

🤝 Ҳуқуқий ёрдам ва қўллаб-қувватлаш каби мавзуларда билимга эга бўласиз.

🎞Тўлиқ видеолар 👉 https://www.youtube.com/playlist?list=PLzY114w12jvzncMaHdC_H7--FYYAq7bBG

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤43👍27🔥6🥰2🆒2
#расмий_маълумот

Хабарингиз бор, “Xorijda ish” электрон тизимида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга миграция жамғармасидан қуйидаги харажатлар учун компенсация тўланади:

• хорижий тил ва (ёки) касб бўйича имтиҳонлар муваффақиятли топширилиб, сертификат олинганда — БҲМнинг 3 бараваригача;
• ишчи визани расмийлаштириш учун — БҲМнинг 5 бараваригача;
• йўл чиптаси хариди учун — БҲМнинг 2 бараваригача.


❗️Маълумот учун:
2025 йилда компенсация тўловларини олишга улгурмаган фуқароларга 2026 йил 9 январга қадар аризада кўрсатилган пластик карта рақамларига маблағлар ўтказиб берилишини маълум қиламиз.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71❤53🤨7🔥6🤷‍♂4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистоннинг миграция бўйича янги модели “Euronews” нигоҳида

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
@uzmigration
👍54❤21🤷‍♂11🤩8🔥7🤨4🤗3🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаётганларнинг оила ва фарзандлари Ватан ардоғида!

📌 Миграция агентлиги республикамизнинг барча ҳудудларида 2000 мингга яқин болажонлар учун унутилмас байрам тадбирларини уюштирмоқда!

🎄"Хориждаги ватандошларимиз оилалари - доимий эътиборда" шиори остида ўтказилаётган дастурлар болаларга қувонч, ота-оналарга эса хотиржамлик бағишлади.

🎥 Лавҳада Бухоро ва Наманган вилоятларида бўлиб ўтган байрам кечасига гувоҳ бўласиз!

👨‍👩‍👧‍👦 Боланинг кулгуси — ота-онасига етадиган энг чиройли хабар

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤80🤷‍♂27👍27🤨8🤗7🔥6☃4👀3😇3🤓2🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇰🇷 Тармоқларни "портлатган" ўзбекзабон корейс капитани билан эксклюзив мулоқот!

👮‍♂️ Ўзбек тилида гапириб интернетда қисқа вақт ичида танилган — Кореянинг Chungcheonnam-do провинцияси полиция бошқармаси капитани
Yoo Ui-jae
билан Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси масъуллари ўртасида жиддий мавзулар муҳокама қилинди.

🚗 Мулоқотда Кореяда машина ҳайдаш қоидалари, ўзбекистонликлар йўл қўяётган хатолар ва қоидабузарликларни олдини олиш масалаларига эътибор қаратилди.


📱 Тўлиқ видеони кўриш👇

https://youtu.be/bdWtdVshi5s

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍111❤47🫡13🤩4🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаётганларнинг оила ва фарзандлари Ватан ардоғида!

📌 Миграция агентлиги республикамизнинг барча ҳудудларида 2000 мингга яқин болажонлар учун унутилмас байрам тадбирларини уюштирмоқда!


Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган байрам тадбирларини инстаграмда жонли эфирда кузатинг

www.instagram.com/migratsiya_agentligi

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун —
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤56🤨19🎉6👍5👀5🤗4🍾3👻3🤷‍♂2💊2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#promo_video

Россияда ишлашни режалаштираётганлар диққатига!

Россияда қонуний, хавфсиз ва ишончли ишлаш учун 7 та муҳим мавзудаги видео дарслар YouTube саҳифамизга жойлаштирилди.

📚 Видео дарсларда СИЗНИ КУТАЁТГАН МАВЗУЛАР:

🗣 Рус тилини осон ўрганиш;
⚖️ Қонуний ишлаш учун нималарга эътибор бериш керак;
🪪 Патент олиш тартиби;
📱 Фойдали иловалар;
🚫 Ноқонуний мақомдан сақланиш;
🆘 Муаммоли вазиятларда кимга мурожаат қилиш керак?


⛔️ Хатоларга йўл қўйманг, видео дарсларни томоша қилинг ва яқинларингизга ҳам улашинг👇
🔗 https://www.youtube.com/playlist?list=PLzY114w12jvzeZ5uyxrmvY_uy623srxLb

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤44👍34🤨11👌9🫡4🤷‍♂2🕊1👻1
🌟 Хорижда меҳнат қилаётганлар оилалари — эътибор марказида!

👨‍👩‍👧‍👦 Чет элда меҳнат фаолиятини олиб бораётган ота-оналар учун энг қимматли туйғу — фарзандларининг қувончи ва шодлиги.

🤗 Ана шу бахтли лаҳзларни улашиш мақсадида Миграция агентлиги томонидан мамлакатимизнинг навбатдаги ҳудудлари учун байрам тадбири ташкил этилди.


🎈 Самимий табассумлар — тадбирнинг энг чиройли манзарасига айланди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤51👍20🤷‍♂7🤗4🎉3🤨1🎄1
🇺🇿Миграция агентлиги мурожаати!

Ижтимоий тармоқларда хорижда бўлиб турган вақтида вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун ижтимоий тармоқ фаоллари турли пластик карта рақамларига пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.

❗️ Эътибор беринг:
Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда.

🔔 Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир.


❗️ Эслатиб ўтамиз:
Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинади.

📞 Мурожаат учун расмий алоқалар: (71) 202 33 55, қисқа рақам: 1282

Телеграм бот: @huquqiy_yordam_uzbot

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76❤59✍7💔7🫡5😐4🔥3💊2🤷‍♂1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижга ишлашга бориш — масъулиятли қарор.

Бу — қонун-қоидаларни билиш, иш шароитига тайёр бўлиш ва ўз ҳуқуқларингни англаш демакдир.

📚 Миграция агентлиги хорижий иш берувчилар танловидан ўтган ҳар бир номзодни ишга кетишдан олдин қуйидаги мавзуларда тайёргарликдан ўтказади:

✔️ Бориладиган давлатнинг меҳнат қонунчилиги
✔️ Иш берувчи билан муносабатлар
✔️ Хавфсизлик қоидалари
✔️ Кундалик ҳаёт ва маданий мослашув
✔️ Тил билмларини такрорлаш


🎥 Видеода — Е9 визаси асосида Кореяда ишлашга кўниктириш жараёнлари. Бундай курслар учун Самарқанд, Наманган, Қашқадарё, Хоразм вилоятларида замонавий ўқув марказлари ташкил этилган.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
❤64👍17🤩3💔3🤷‍♂2😴2💯1👀1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тинч осмон, осойишта ҳаёт — Ватан ҳимоячиларининг жасорати самарасидир.

📌 Миграция агентлиги жамоаси номидан барча Ватан ҳимоячиларини байрам билан самимий табриклаймиз!

🇺🇿 Ватанга садоқат, халққа хизмат — барчамиз учун ибрат!

👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍86❤39⚡10🤨4🔥3🎉3🤗3✍1🤩1🙏1😇1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ — ИНСОН ҲАЁТИНИНГ КАФОЛАТИ

Ҳеч қандай ҳимоя воситаларисиз, музлаган том устида иш олиб бориш ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади. Афсуски, бундай ҳолатлар оғир оқибатларга олиб келмоқда.

Очиқ манбалар таҳлилига кўра:

🔵 Россияда иш жойидаги ўлим ҳолатларининг салмоқли қисми баландликдан йиқилиш билан боғлиқ.
🔵 Ҳар йили юзлаб инсонлар хавфсизлик қоидаларига амал қилмасдан, ҳимоя воситаларисиз ишлаш оқибатида ҳаётдан кўз юммоқда.
🔵 Қурбонларнинг катта қисми — хорижий давлатлардан келиб ишлаётганлар.

❗️ Эсда тутинг: ҳеч қандай даромад инсон ҳаётидан устун эмас.
Иш берувчидан хавфсизлик воситалари билан таъминлашни талаб қилинг ва қоидаларга қатъий амал қилинг.

📌Хорижда ишлаш даврингизда меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса ёки кўнгилсиз ҳодисалар юз берса Миграция агентлигига мурожаат қилинг:

📞 Қисқа рақам: 1282
💬 Telegram бот: @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 режимда.

📹 Видео очиқ интернет манбааларидан олинган бўлиб, ундаги ҳолатлар мисол тариқасида келтирилган.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
🙏55❤51👍10🤷‍♂6✍4💔4😐4🫡2👀1😎1