Migratsiya agentligi
88K subscribers
955 photos
572 videos
3 files
516 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимлар ёшларнинг хорижий тилларни ўрганиши ва миграция имкониятларидан тўлиқ фойдаланишини қўллаб-қувватлашга эътибор қаратмоқда.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍54🤨18❤11🔥6🤩4🤷‍♂1🙏1💔1🍾1
#XalqaroMehnatTendensiyasi

🇩🇪 Германияда ишчи кучи танқислиги кучаймоқда

📊 Германияда 2035 йилга бориб 7 млн нафар ишчи етишмовчилиги прогноз қилинмоқда.
👷‍♂️ Меҳнат бозори ҳар йили 300–350 минг хорижий мутахассис жалб қилишни талаб этмоқда.

🤝 Германия ҳукумати миграция сиёсатини янгилаб, бир қатор давлатлар билан ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

💼 Малакали кадрлар учун Германия меҳнат бозори очиқ.
🎓 Немис тили — асосий талаб.

📌 B1 даражада немис тилини билсангиз, кузда бошланадиган Ausbildung дастурини таклиф қиламиз!

📌 Батафсил маълумот ва ариза қолдириш:
👉 https://t.me/migratsiyaagentligi/16107

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤92👍53😴5✍2🤗2👌1🫡1
📢 ХУСУСИЙ БАНДЛИК АГЕНТЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА

📌 Миграция агентлиги хорижий иш берувчилар томонидан тақдим этилган бўш иш ўринларини (квоталар) эндиликда xorijdaish.uz портали орқали Хусусий бандлик агентликларига (ХБА) тақдим этилаётганини маълум қилади.

📄 Тақсимот 2026 йил 9 февралда 3772-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган Низом асосида амалга оширилади.

🔹 Иш ўринлари лицензияга эга бўлган барча ХБАлар ўртасида очиқ ва тенг тақсимланади.

❗️Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳамда идоралараро келишувларида алоҳида тартиб назарда тутилган ҳолатлар бўйича Миграция агентлиги томонидан олинган квоталар тақсимланмайди.

✅ xorijdaish.uz портали орқали шахсий кабинетингизга кириб, квоталар билан танишинг ва иштирок учун ариза қолдиринг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤50👍18🙏6👀5🤨4🤷‍♀1
ЖОНЛИ ЭФИР: Буюк Британияда ишлаш тартиби ва имкониятлари

Азиз юртдошлар! Буюк Британияда ишлаш жараёнлари, қонуний талаблар, имкониятлар қизиқми?

📱 Ундай бўлса, Migratsiya Agentligi ва Migrant UZ ютуб саҳифаларида Миграция агентлиги мутахассиси иштирокидаги жонли эфирни ўтказиб юборманг!

⁉️Мулоқотда мавзуга доир ўзингизни қизиқтирган барча саволларга жавоб олишингиз мумкин.


⌚️Вақти: 16:40 (Тошкент вақти билан)

🗓Санаси: 27.02.2026

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍57❤32🤨10🔥7🙏4🤩1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#филиал_фаолияти

📑 Сирдарё вилоятида Россиянинг йирик иш берувчилари қурилиш, логистика, саноат, ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги йўналишларида 1000 дан ортиқ бўш иш ўрни учун танлов ўтказди.

✍️ Тадбирда қатнашган 246 нафар номзоддан 194 нафари иш берувчилар томонидан танлаб олинди.

📌 Ҳудудларда ўтказилаётган танловлар орқали хамюртларимизнинг хорижда ишлаш имкониятлари кенгаймоқда.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
👍34❤26🔥6🤨6🤗2💊2🤷‍♂1🤷‍♀1
#ваколатхона_хабар_беради

📝 Россия Федерациясининг Владивосток шаҳрида ишлаш рухсатномаси (патент) асосида ишлаб келган ҳамюртимиз С.Х.Базаров патент муддати тугаётгани сабабли янги ҳужжатни расмийлаштириш учун тегишли ташкилотга мурожаат қилган.

💻 Бироқ ваколатли орган томонидан навбатдаги ишлаш рухсатномасини расмийлаштириш рад этилган.

⚖️ Ҳозирда ҳамюртимизнинг ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ва Бош консуллик томонидан адвокатлик фирмасига мурожаат қилинди ва суд олди жараёнлари бошланди.

💼 Адвокатлик хизматлари Миграция жамғармаси ҳисобидан қопланади.

📌 Хорижда меҳнат ҳуқуқларингиз бузилса, бизга мурожаат қилинг!

📞 Қисқа рақам: 1282
💬 Telegram бот:
@huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 режимда осон ва тез.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍109❤68🤨11😴6🔥4👌4💊2🥰1🎉1🙏1👀1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чет элда бўлсангиз ҳам, ҳимоясиз эмассиз.

💰 Мураккаб молиявий вазиятда — бир марталик моддий ёрдам;

✈️ Зарурат бўлса — Ватанга қайтиш чиптаси;

🏥 Оғир касаллик ёки бахтсиз ҳодисада — тиббий харажатларни қоплаш;

🏨 Яшаш жойисиз қолсангиз — 30 кунгача хостел;

⚖️ Ҳуқуқларингиз бузилса — адвокат хизмати.


🎬 Видеода батафсил кўринг

📞 Қисқа рақам: 1282
💬 24/7 @huquqiy_yordam_uzbot

🏢 Миграция агентлигининг хорижий ваколатхоналари маълумотлари ➡️бу ерда


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤77👍48🤷‍♂10🤨9🔥8😴8😇4🎉3👀3🙏1🤗1
📢 ЖОНЛИ МУЛОҚОТ: КОРЕЯДА ИШЛАШ — ТАРТИБ, ҲУҚУҚ ВА ИМКОНИЯТЛАР

🇰🇷 Кореяда ишлашни режалаштиряпсизми?
Ёки аллақачон Кореяда меҳнат фаолиятини олиб боряпсизми?

Унда ушбу жонли эфир сиз учун!

🎙 Мавзу: Кореяда ишлаш тартиб-қоидалари, амалдаги қонунчилик ва хорижлик ишчилар ҳуқуқлари

Иштирокчилар:

🔹 Миграция агентлигининг Кореядаги ваколатхонаси раҳбари — Нурматжон Комилов

🔹 Кореянинг “Keumsong” юридик хизматлар ташкилотининг чет элликлар ва иммиграция масалалари бўйича мутахассиси — Ra Seung Gwang

🔹 KBIZ — Корея кичик ва ўрта бизнес федерациясининг хорижий ишчи кучи департаменти, ишга тайёрлаш бўлими катта менежери — Pak Ra’no


Эфир Миграция агентлигининг LIVE MIGRATION телеграм канали ва Migratsiya _agentligi инстаграм саҳифаларида (саволларингизни эфир вақтида юборишингиз мумкин) бўлиб ўтади👇

📱 https://t.me/+5KthIn7PGoc3Mjgy

📱 https://www.instagram.com/migratsiya_agentligi?igsh=MXkyYWVrZmVra3JzNg==

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤53😴11👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#storytelling

Орзу қилганлар кўп. Қарор қилганлар — натижага эришмоқда.

Япониянинг Korona Kogyo компаниясида фаолият юритаётган ҳамюртимиз Темурбек Мавлоновнинг қатъий интизоми, касбий тайёргарлиги ва аниқ мақсади - уни глобал меҳнат бозорида керакли кадрга айлантирди.


Бугун у барқарор иш, муносиб даромад ва халқаро тажрибага эга. Энг муҳими — меҳнати қадрланадиган муҳитда ишламоқда.

📌 Японияда ишлаш ёки таълим олишни режалаштираяпсизми? Ишончли манбани танланг!

🇯🇵 Japan Career Portal — Японияда иш ва таълим имкониятлари бўйича текширилган, амалий маълумотларни тақдим этувчи махсус платформа.

📺 Тўлиқ суҳбатни кўриш:
https://www.youtube.com/watch?v=eg06IWU-8SI&t=59s

Имконият бор. Қадам ташлаш сиздан.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
1❤49👍19🔥4🎉1🤗1
Ёшлар муаммоларига амалий ечимлар

Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Бухоро вилоятида хорижда ишлаш ниятида тайёргарлик кўраётган ёшлар билан учрашди ва уларнинг фикрлари, саволлари ҳамда муаммолари билан танишди.

🤝 Учрашувда ёшлар тил сертификати, иш берувчи танлаш, ҳужжатлар ва виза жараёнлари бўйича саволларини очиқ баён қилди. Ҳар бир мурожаат тингланиб, айрим масалаларга жойида ечим топилди.

🎉 Шунингдек, халқаро тил сертификатини қўлга киритган ёшлар алоҳида табрикланди! Бу уларнинг меҳнати ва тайёргарлик самараси эканини кўрсатади.

🎯 Иштирокчиларга замонавий касб эгаллаш, хорижий тилни пухта ўрганиш ва халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассис бўлиш ҳамда Миграция агентлиги лойиҳаларида иштирок этиш бўйича тавсиялар берилди.


🏢 Бухоро шаҳридаги 2-сон техникум, Қурилиш соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш маркази, “Касбий кўникмалар” маркази ва “Ватанпарвар” полигонидаги тайёргарлик жараёнлари билан ҳам танишилди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
❤51🔥13👍5🙏4🥰3😐3😴3🤗2
Болгарияда иш ва малака ошириш учун пилот лойиҳа бошланмоқда

✒️ Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев Болгария автотранспортчи палатаси (CBRH) бошқарув кенгаши раиси Петко Ангелов билан учрашув ўтказди.

📃 Унда ҳамюртларимизни Болгарияда ташкилий тартибда ишга жойлаштириш, тайёргарлик жараёнлари ва лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари билан ҳамкорлик механизмлари муҳокама қилинди.

🚛 Болгария томони транспорт ва логистика соҳасида кадрларга эҳтиёж борлигини билдирди.

🛠 Диагностик ускуналар ва электрон тизимлар билан қисқа адаптациядан сўнг иш бошлай оладиган механиклар ва техник мутахассислар малака ва вазифага қараб 2500 еврогача маош олишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.

🚚 Ҳайдовчилар учун эса Европа Иттифоқи қоидалари асосида тайёргарлик муҳим.


✍️ Юқоридагилардан келиб чиқиб томонлар амалий ҳамкорликни ривожлантириш, пилот лойиҳани йўлга қўйиш ва махсус ўқув курсларини яратиш бўйича келишув имзоладилар.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
❤84👍41🔥15👌3🎉1🤨1😴1
“Бу бизнинг ишимиз албатта ҳал қилиб берамиз…”

Бугун Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги Халқаро тил ва кўникмалар мактабида хорижда ишлашга тайёргарлик кўраётган ёшлар билан учрашди.

📌 Самимий ва очиқ мулоқотда ёшлар таълим, яшаш шароитлари ва тайёргарлик жараёнларини такомиллаштириш бўйича фикр ва таклифларини баён қилди.
✍️ Директор эса ҳар бир масалага диққат билан муносабат билдириб, муаммоларни жойида ҳал этиш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
❤62👍16🥰5🤗4🙏3✍2👀2🔥1