🇺🇿🇫🇷 Франция билан ҳамкорлик
💼 Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси масъулларидан иборат делегация Францияда ҳамюртларимизни қонуний ва тизимли ишга жойлаштириш бўйича муҳим учрашувлар ўтказди.
🌱 Қишлоқ хўжалиги соҳаси
✒️ Франция Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари Федерацияси (FNSEA) билан узумзорларда мавсумий ишларга ҳамюртларимизни жалб қилиш бўйича келишувга эришилди.
📌 Жорий йил ёз ойларидан бошлаб пилот лойиҳа доирасида Францияда ишлаш истагини билдирган 50 нафар номзод илк бор ушбу давлатга ишга юборилади.
📝 Францияда кадр танлаш ва бандлигини таъминлашга ихтисослашган ташкилот — “Sélect Recruiting Service” билан номзодларни саралаш ва ишга жойлаштириш бўйича битим имзоланди.
🎓 Таълим ва иш интеграцияси
📚 CFA AC Paris компанияси билан “таълим + иш” форматида ҳамкорлик йўлга қўйилди.
📌 Францияда ресторан соҳасида ўқиш ва ишлаш имкониятини яратиш бўйича дастур ишлаб чиқилади.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration

🏛 Келишувларни амалга ошириш ва ташкилий-ҳуқуқий масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Франция Республикасининг Ташқи ишлар, Ички ишлар, Таълим вазирликлари мутассаддилари ҳамда “France Travail” давлат бандлик хизмати , CCI Île-de-France — Савдо-саноат палатаси, AP-HP Париж давлат шифохоналари хизмати билан самарали музокаралар ўтказилди.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍233❤117🔥14🥰5😐4🤩3🙏3🏆3😴3🎉2👌1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#vakolatxona_faoliyati
📌 Миграция агентлигининг Корея Республикасидаги ваколатхонаси кўмагида Кореяда касалликка учраган ҳамюртимиз Ватанга олиб келинди.
🏭 Сирдарёлик фуқаромиз 2023 йилдан буён Кореянинг Чонан шаҳрида меҳнат фаолиятини (H-2 визаси асосида) олиб борган. Афсуски, соғлиғи кескин ёмонлашиб, “инсульт” ташхиси билан шифохонага ётқизилган.
🏥 Даволовчи мутахассислар хулосасига кўра, беморни махсус тиббий кузатув остида олиб кетиш мумкинлиги белгиланган.
🤝 Музокаралар натижасида клиника тўловлари бўйича енгилликка эришилди.
Миграция жамғармаси ҳисобидан бемор ва Ўзбекистондан борган кузатувчи шифокор авиачипталар билан таъминланиб, Сеул–Тошкент йўналиши бўйича юртимизга қайтарилди.
🫶 Юртдошимизга тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

⚠️ Эслатма: хорижда ишлаш давомида мураккаб ҳолатларга дуч келсангиз, Миграция агентлигига мурожаат қилинг — сизга зарур ёрдам ва ҳуқуқий кўмак кўрсатилади.
📞 Қисқа рақам: 1282
💬 24/7 @huquqiy_yordam_uzbot
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤124👍65🙏23🔥6🤗3👌2🤷♂1🕊1🤨1
🇨🇿 Ўзбекистонда расмий ташриф билан бўлиб турган Чехия Бош вазири Андрей Бабиш пойтахтимиздаги Халқаро тиллар ва кўникмалар мактаби билан яқиндан танишди.
🏫 Олий мартабали меҳмон марказнинг замонавий ўқув корпуси, аудиториялари, тил лабораториялари ҳамда таълим жараёнини кўздан кечирди.
🤝 Шунингдек, делегация вакиллари тингловчилар билан халқаро дастурларда иштирок этиш имкониятлари ва келгусида хорижда ишлаш режалари ҳақида суҳбатлашди.
✨ Бош вазир ёшларнинг интилишларини юқори баҳолаб, бундай ташаббуслар уларнинг келажаги учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

📌 Маълумот учун: Халқаро тиллар ва кўникмалар мактаби хорижда ишлаш истагидаги номзодларни замонавий талаблар асосида тўлиқ бепул тайёрлаш мақсадида Миграция агентлиги томонидан ташкил этилган.
🏢 Марказда 320 ўринли ўқув биноси, шунингдек, ҳудудлардан келиб таҳсил олаётганлар учун 350 ўринли, барча қулайликларга эга ётоқхона мавжуд.
📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤92👍38🔥13👌4🎉2💋1