Migratsiya agentligi
88K subscribers
955 photos
570 videos
3 files
515 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
📌📌📌📌📌

🚨 Диққат!


Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев номи ва суратидан фойдаланилган ҳолда Telegram мессенжерида сохта аккаунтлар орқали турли хабарлар юборилмоқда.

❗️Маълум қиламизки, Миграция агентлиги раҳбари ходимлар, фуқаролар ёки бошқа шахслар билан хизмат масалалари юзасидан Telegram мессенжери орқали мулоқот қилмайди ҳамда бундай тарзда топшириқ ёки кўрсатмалар бермайди.

📢 Ҳушёр бўлинг! Сохта аккаунтлар орқали тарқатилаётган хабарларга алданманг.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33❤28🤨22🤓9🤷‍♂3😐2😴2😎2🫡1
🇺🇿🤝🇸🇰 Жаҳон бозорида энг талабгир касблардан бири — пайвандчилик! Наманганда ҳам халқаро пайвандлаш мактаби ташкил этилади.

Миграция агентлиги ҳамда Словакиянинг нуфузли Welding Research Institute (VÚZ) институти ўртасида амалий ҳамкорлик келишуви имзоланди.

VÚZ — 75 йиллик тажрибага эга, пайвандлаш соҳасида Европа ва халқаро даражада тан олинган Словакиянинг етакчи илмий-тадқиқот институти бўлиб, IIW ва EWF тизимлари бўйича халқаро сертификатлаш ваколатига эга.


📍Келишувга кўра, эндиликда Наманганда ҳам замонавий халқаро пайвандлаш мактаби очилади.

Унда:
🔹 Словакия ва Европа мамлакатларидан малакали мутахассисларни жалб қилган холда халқаро стандартлар асосида пайвандлаш йўналишлари ўқитилади;
🔹 битирувчилар IIW/EWF халқаро сертификатини олади ва ривожланган мамлакатларда юқори даромадли иш ўринлари билан таъминланади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
❤65👍37🔥8👌6✍5🤷‍♂3🤩1👨‍💻1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ваколатхона_Фаолияти

📊 Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси фаолияти: июль ойи сарҳисоби

Жорий йил июль ойида Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонаси томонидан Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизга ижтимоий, ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди.

🔹 774 нафар юртдошимиз қўллаб-қувватланди:
▪️ 597 нафари (110 нафар аёл ва 228 нафар вояга етмаган фарзанди билан) Ватанга қайтарилди;
▪️ 91 нафарга бир марталик моддий ёрдам ажратилди;
▪️ 83 нафар бошпанасиз қолган юртдошимиз 1 ойлик бепул хостелга жойлаштирилди;
▪️ 3 нафар оғир касалликка чалинган ҳамюртимизнинг даволаниш харажатлари қисман қоплаб берилди.

⚖️ 860 нафар мурожаатчига ҳуқуқий ва амалий ёрдам кўрсатилди:
▪️ 64 нафарнинг 4 млн рубль миқдоридаги иш ҳақи ундирилди;
▪️ 53 нафарга Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштирилди;
▪️ 31 нафарнинг иш берувчи томонидан олиб қўйилган шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари қайтарилди;
▪️ 712 нафарга ҳуқуқий маслаҳат берилди.

💼 Шунингдек, ишсиз қолган 220 нафар юртдошимиз 7 та корхонага ишга жойлаштирилди.


📌 Эслатма: Россия Федерациясида иш ҳақининг тўланмаслиги, ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар, иш берувчи билан низо ёки бошқа ҳуқуқий масалаларга дуч келсангиз, Миграция агентлигининг Москва шаҳридаги Ваколатхонасига мурожаат қилинг.

📍 Манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2-уй (м. «Полянка»)
📍 Локация

📞 +7 (925) 045-47-44
📞 +7 (499) 230-00-32

📢 Хабарни Россиядаги юртдошларимизга ҳам улашинг!
👉 Сўнгги янгиликлар — @uzmigration
❤54👍26😴11✍4😐3🎉2🥰1🤩1🤗1🤷1
TSTB 501 imzolangan.pdf
8.3 MB
#Жамоатчилик_муҳокамаси

📢 ХУСУСИЙ БАНДЛИК АГЕНТЛИКЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ОИД ҲУЖЖАТ ЖАМОАТЧИЛИК МУҲОКАМАСИДА

“Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги ЎРҚ–501-сон Қонуннинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш натижаларига оид ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилмоқда.

Ҳужжатда:

— хусусий бандлик агентликлари фаолиятини тартибга солиш;
— фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш хизматлари учун тўлов механизмлари;
— уч томонлама шартномалар доирасидаги ҳисоб-китоблар;
— хорижда ишга жойлаштирилган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қилиш;
— фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ноқонуний воситачиликнинг олдини олиш масалалари таҳлил қилинган.

Фуқаролар, хусусий бандлик агентликлари, иш берувчилар, экспертлар ва соҳа мутахассисларини ҳужжат билан танишиб, уни такомиллаштириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини [info@migration.uz](mailto:info@migration.uz) электрон манзилига юборишга таклиф этамиз.

📎 Ҳужжат илова қилинмоқда.

Сизнинг фикрингиз соҳа ривожи ва фуқаролар манфаатларини янада самарали ҳимоя қилишда муҳим!

Ҳужжатда муҳокаманинг якуний санаси кўрсатилмагани учун постга муддат киритилмади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍43❤32😴15🤩4🤓2💊1
🇺🇿🇺🇸 АҚШ билан қишлоқ хўжалиги соҳасида меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорлик кенгаймоқда

🤝 Миграция агентлиги АҚШнинг мазкур йўналишдаги яна бир йирик рекрутинг компанияси билан ҳамкорлик тўғрисидаги Келишувни имзолади.

🌾 Томонлар Ўзбекистон фуқароларини H-2A дастури орқали АҚШнинг мавсумий ишларига тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича келишиб олди.

📚 Лойиҳа доирасида:

🔹 иш берувчилар эҳтиёжига мос ўқув дастурлари ишлаб чиқилади;
🔹 инглиз тили ва касбий тайёргарлик ташкил этилади;
🔹 номзодларнинг амалий кўникмалари баҳоланиб, қўшма сертификатлаш тизими жорий қилинади;
🔹 саралаш ва ишга юборишнинг шаффоф механизмлари йўлга қўйилади.

✅ Миграция агентлиги номзодларни саралаш, АҚШ меҳнат қонунчилиги ва меҳнат шароитлари бўйича тайёрлаш ҳамда мавсумий ишлар якунлангач ҳамюртларимизнинг Ватанга ўз вақтида қайтишини таъминлайди.

🇺🇸 АҚШда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича иш берувчиларнинг дастлабки талаблари ва рўйхатдан ўтиш тартиби "XORIJDA ISH" Telegram каналида эълон қилинади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
2👍299❤113😐20🤨17🤷‍♂16😎10✍8👻6🤗4💊4🎅3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 Россияда давлат рамзи билан боғлиқ нохуш ҳолатга дуч келган ҳамюртимиз воқеа тафсилотлари ҳақида сўзлаб берди.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍161❤42🔥21😴11🤗7🤨6😘4💯2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌

🇫🇷 Франция меҳнат бозорига илк қадам: пилот лойиҳа амалий босқичда

Миграция агентлиги томонидан ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш географияси яна бир янги давлат — Франция ҳисобига кенгаймоқда.

Жорий йил 12 июнь куни Францияда мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларида ишлаш учун эълон берилган, 1 июль куни эса номзодлар француз иш берувчилари иштирокида онлайн суҳбатдан ўтган эди.
📌 Пилот лойиҳа доирасида 10 нафар номзод иш берувчи томонидан танлаб олинди.

🍇🍎 Уларнинг дастлабки 6 нафари меҳнат визаларини олди ва шу ойда Францияга йўл олиб, меваларни йиғиш ва саралаш ишларида фаолиятини бошлайди.

🥦🥕Лойиҳанинг кейинги босқичида қолган 4 нафар номзод шу йил куз ойларида сабзавот етиштириш ва йиғиш мавсумидаги ишлар учун Францияга йўл олиши режалаштирилган.

Бу — Ўзбекистон фуқароларини Францияга ташкиллаштирилган тартибда ишга жойлаштириш бўйича илк йўналиш ва дастлабки пилот лойиҳа.

Натижалар келгусида Франциядаги иш берувчилар билан ҳамкорликни кенгайтириш ва ушбу йўналишда янги имкониятларини яратиш учун муҳим қадам бўлади.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍99❤75🤨20🤷‍♂12😴4🎉3✍2💊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌

🇺🇿 2 888 нафар ҳамюртимизни Ватанга қайтариш учун қарийб 10 млрд сўм ажратилди

2024 йилда ишлаш мақсадида Санкт-Петербургга кетган ҳамюртимизнинг жорий йил март ойидан оиласи билан алоқаси узилган эди.

Ўрганишлар натижасида унинг руҳий ҳолатида ўзгаришлар кузатилгани ва қаровсиз қолгани аниқланди. Миграция агентлиги кўмагида ҳамюртимиз Санкт-Петербург — Тошкент рейси орқали Ватанга қайтарилди.

📊 Жорий йилнинг ўтган 7 ойида Миграция агентлиги томонидан хорижда мураккаб вазиятга тушиб қолган 2 888 нафар ҳамюртимиз Ватанга қайтарилди.

Жумладан:

🔹 1 306 нафар — мураккаб молиявий аҳволда қолган фуқаролар;
🔹 518 нафар — болали аёллар;
🔹 1 022 нафар — болалар;
🔹 42 нафар — махсус тиббий ташиш (ётқизилган ҳолда) орқали.

🏥 Тиббий кузатув талаб этилган фуқароларнинг 15 нафари Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлари назорати остида олиб келинди.


📌Ватанга қайтариш билан боғлиқ транспорт, тиббий, ташкилий ва бошқа зарур харажатлар учун Миграция жамғармасидан жами 9 млрд 936 млн сўм маблағ сарфланди.

Чет элда ишлаш даврингизда мураккаб вазиятда қолсангиз бизга мурожаат қилиш тартиби ва ёрдам турлари
бу ҳаволада.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤96👍34🤷‍♂22👀14😐9✍5👌4🤗4🤷3🔥2🫡1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 Яна 66 нафар ҳамюртимиз Жанубий Кореяга йўл олди

Миграция агентлиги томонидан ташкиллаштирилган тартибда 66 нафар ҳамюртимиз E-9 визаси асосида ишлаш учун Жанубий Кореяга кузатилди.

Улар белгиланган синов босқичларидан муваффақиятли ўтиб, Корея иш берувчилари томонидан танланган ва эндиликда ушбу мамлакатда ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини бошлайди.

✈️ Ҳамюртларимизга янги иш жойида муваффақият, муносиб даромад ва омад тилаймиз!

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
👍103❤41🤨14🎉4👌4🍾4✍3🥰3👀2🤗2🎄1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇻 Латвияда ишлашни режалаштиряпсизми? Унда бу видеони кўрмасдан йўлга чиқманг!

Иш топилди, ҳужжатлар тайёр, сафар яқин... Аммо Латвияга боргач сизни нималар кутади?

🎥 Миграция агентлиги Латвияда ишлашни режалаштираётганлар учун 6 қисмдан иборат видеоқўлланма тайёрлади.

Унда сафар олдидан тайёргарлик кўришдан бошлаб, боргандан кейин эътибор қаратиш зарур бўлган энг муҳим ва амалий маълумотлар жамланган.

📌 Қонуний ишлаш тартиби, зарур ҳужжатлар, меҳнат шартлари, ходимнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, кундалик ҳаётда билиш муҳим бўлган жиҳатлар — содда ва тушунарли тарзда.

▶️ Барча 6 қисм Миграция агентлигининг YouTube саҳифасида
👉https://www.youtube.com/watch?v=uJZ-HHiZkHY&list=PLGCOJCmPNmP0

Хорижда ишлашни режалаштираётган бўлсангиз, сафарга нафақат ҳужжатлар, балки зарур маълумотлар билан ҳам тайёрланинг.

📲 Видеони Латвияда ишлашни режалаштираётган яқинларингиз билан улашинг!
👉 @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤84👍30😴10🔥5💯4🤨4👌1🫡1🤷1
📌📌📌📌📌

570 МИНГ ДОЛЛАР — ЮРТДОШЛАРИМИЗ ФОЙДАСИГА УНДИРИБ БЕРИЛДИ

2026 йилнинг ўтган 7 ойи давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг — ойлик иш ҳақи, ҳужжатлар ва иш масаласида юзага келган минглаб муаммоларга аниқ ечимлар берилди.

💼 Ойлик иш ҳақлари ва компенсациялар бўйича:

— 622 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб,
— жами 570 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар чет эллик иш берувчилардан ҳамюртларимиз фойдасига ундириб берилди.

Давлатлар кесимида:

🇷🇺 Россия Федерациясида -- 375 та холат;
🇹🇷 Туркияда - 129 та холат;
🇰🇷 Корея - 85 та холат;
🌎 Бошқа давлатларда - 33 та холат.

🪪 383 нафар ҳамюртимизнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари воситачилар ва хорижий иш берувчилар дан қайтариб олинди.

Давлатлар кесимида:

🇷🇺 Россия Федерациясида - 182 та холат;
🇹🇷 Туркияда - 185 та холат;
🇰🇿 Қозоғистонда - 11 та холат;
🌎Кореяда - 5 та холат.

📢 Хабарни тарқатинг!
👉 Сўнгги янгиликлар учун — @uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍99❤55🤨7🤓6🔥5🤷‍♂4💯2😇2👌1