Migratsiya agentligi
88K subscribers
955 photos
576 videos
3 files
519 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
#ҚўшимчаҚиймат

🌍 ЎЗ ҚИЙМАТИНГИЗНИ ОШИРИНГ!

Хорижда ишлаш учун фақат вакансия излаш етарлими?

Бугун халқаро меҳнат бозорида тил биладиган, аниқ касб ва тасдиқланган малакага эга мутахассиснинг имкониятлари кўпроқ.


📍Айни пайтда ҳудудларда қандай имкониятлар бор?

🇩🇪🇬🇧 БУХОРОДА — немис ва инглиз тиллари бўйича бепул курслар. Таълим онлайн ва офлайн форматда.

👉 Курсларга қўшилиш ⁠👈

👨‍🏭 НАВОИЙДА — «Қизилқум» халқаро пайвандлаш мактабида пайвандчилик + рус тили + малака сертификати йўналишида тайёрлов.

👉 Рўйхатдан ўтиш⁠ 👈

🎯 Бугун ўзингизга инвестиция қилинг — эртага танлов имкониятингиз кўпроқ бўлади.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤25👍12💯2🎄2✍1🔥1
Migratsiya agentligi
«Worknet XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI» МЧЖ ЛИЦЕНЗИЯСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛДИ Миграция агентлигининг 2026 йил 21 сентябрдаги 9-сон қарорига асосан «Worknet xususiy bandlik agentligi» МЧЖга берилган лицензиянинг амал қилиши 10 (ўн) кун муддатга тўхтатилди.…
«WORKNET XUSUSIY BANDLIK AGENTLIGI» ЛИЦЕНЗИЯСИ ҚАЙТА ТИКЛАНДИ

❗️Миграция агентлигининг 2026-йил 25 сентябрдаги 10-сон қарорига асосан «Worknet xususiy bandlik agentligi» МЧЖнинг лицензияси қайта тикланди.

Ушбу қарор «Worknet xususiy bandlik agentligi» МЧЖ томонидан лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган қонунбузилишлар ва камчиликлар бартараф этилганлиги ҳамда буни тасдиқловчи ҳужжатлар Агентликка тақдим этилганлиги муносабати билан қабул қилинди.


📌 Эслатиб ўтамиз, хусусий бандлик агентликларининг лицензия ҳолати ҳақидаги маълумотларни Миграция агентлигининг расмий манбалари орқали текширишингиз мумкин👇

https://gov.uz/uz/migration/activity_page/xususiy-bandlik-agentliklari_

🤝 Хавфсиз меҳнат миграциясини танланг! Хорижда ишга жойлашишда фақат расмий ва ишончли манбаларга мурожаат қилинг.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤29🤨16🔥13👍12😴1🎅1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#худудий_филиал_фаолияти

Сурхондарёда Германиянинг Premium Food Group компаниясида ишлаш учун қассобчилик йўналишида 42 нафар номзод тайёрланмоқда.

Уларнинг 23 нафари Германиядаги иш берувчидан меҳнат шартномасини олди.

Термиздаги Ягона миграция марказида номзодларнинг касбий кўникмаларини ошириш учун махсус амалиёт хонаси ташкил этиш бўйича ҳамкорлар билан келишувга эришилди.


|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍20❤15😴4🔥1👌1🤨1
📌📌📌📌📌

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясида оғир аҳволда қолган, ўзини Наманган вилоятидан деб таништирган Бахтиёр Мўминов ҳақида тарқалган хабар юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Миграция агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан воқеа жойига чиқилиб, шахсга оид маълумотларга аниқлик киритилди.

Ўрганишлар натижасида Бахтиёр Мўминов 1990 йилларда оиласи билан Россия Федерациясига кўчиб кетгани ва кейинчалик ушбу давлат фуқаролигини қабул қилгани аниқланди.

Видеода акс этган шахснинг Россия Федерацияси фуқароси экани тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳам тасдиқланган. Унинг яқин қариндошлари ҳам Россия Федерацияси фуқаролари ҳисобланади.


Миграция агентлиги хорижда оғир вазиятга тушиб қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ўз ваколатлари доирасида амалий ёрдам кўрсатади.

Бундай ҳолатларда Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларига ҳам мурожаат қилиш мумкин.

📞 1282 — қисқа рақам
📲 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤30👍12✍4😐3🔥1🤨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚийматингизниОширинг

🌍 ХОРИЖГА ИШЛАШГА КЕТЯПСИЗ. ТИЛНИ БИЛМАСАНГИЗ-ЧИ?

«Ишламоқчи бўлган давлатингиз тилини билмасангиз — “вайрон бўласиз”».
Бу фикрни “Tesla” компаниясида киберхавфсизлик бўйича фаолият юритаётган фарғоналик Азизбек суҳбат давомида таъкидлаган.

Унинг тажрибаси битта муҳим ҳақиқатни эслатади:

Хорижга боришнинг ўзи етарли эмас. Халқаро меҳнат бозорида ўз қийматингизни ошириш керак.

Тил билсангиз — мулоқот қиласиз.
Касбингиз бўлса — танловингиз кўпаяди.
Малакангиз бўлса — юқорироқ позицияларга интиласиз.


Миграция агентлиги эса сизга ўз салоҳиятингизга мос, қонуний ва муносиб иш ўрни топишда ишончли ҳамкор бўлади.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤33👍20👌3🕊2🔥1💯1
Бир боланинг самимий сўзлари Президентгача етиб борди ❤️

Президентимизнинг Қорақалпоғистонга ташрифи кунлари Муҳаммадалининг Ватанга меҳри акс этган видеоси кўпчилик эътиборини тортган эди. Давлатимиз раҳбари ҳам унинг мурожаатини кўриб, болакайга миннатдорлик мактуби йўллади.

Бугун Жўқорғи Кенгесда ушбу мактуб Муҳаммадалига ўқиб эшиттирилди. Унга, ота-онасига ва у тарбияланаётган мактабгача таълим ташкилотига Президент совғалари топширилди.

Болакайнинг тарбиячиси Гулбаҳор Сапарова эса «Ватан фидойиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Манба⁠

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤41👍32🔥4☃1
🇺🇿🇧🇾 Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида меҳнат соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор Элчиси Александр Огородников билан учрашди.

Учрашувда ҳамюртларимизни Беларусга, хусусан, Витебск вилоятига уюшган тартибда ишга жойлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Вилоят иш берувчилари 800 нафарга яқин ходимга эҳтиёж билдирган. Андижон вилоятидан тақдим этилган номзодлар ҳужжатлари текширилиб, ҳозирга қадар 204 нафарлик рўйхат шакллантирилди. Танловга республиканинг барча ҳудудларидан талабгорлар жалб этилади.

Иш ўринлари чорвачилик, тракторчилик, ҳайдовчилик ва ёрдамчи ишлар йўналишларида таклиф этилмоқда. Номзодларнинг ҳужжатлари ва касбий кўникмалари дастлабки босқичда текширилади, якуний танлов эса Беларусь иш берувчилари билан онлайн суҳбатлар асосида ўтказилади.


Шунингдек, фуқароларнинг йўл харажатларини иш берувчи томонидан олдиндан қоплаш имкониятини ўрганиш таклиф этилди.

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍37❤30😴14🤓8🔥7🤷‍♂4💊4✍2🤨2😍1
🇺🇿 Ишсиз қолдингизми? Сизга иккита таклифимиз бор!

Россия Федерациясида ишсиз қолган юртдошларимизга Миграция агентлиги қуйидаги йўналишларда амалий ёрдам кўрсатади:

1. Хавф бўлмаган ҳудуддаги хамкор ташкилотларнинг юқори даромадли бўш иш ўринларини таклиф этади.

2. Ватанга қайтишни истаган фуқароларга кўмаклашади.

📞 Мурожаат учун:

+7 495 803-40-00 — колл-марказ (24/7)

📲 Қуйидаги ишонч рақами орқали
мессенжерлардан мурожаат йўллашингиз мумкин:

📞 +7 925 045 47 44 Ишонч рақам

1. 😎 Telegram
2. 😎 WhatsApp
3. 📲 MAX

🌐 Агар мессенжерлар орқали мурожаат қилиш имкони бўлмаса, 👉 ҳавола 👈 сўзини устига босиб, онлайн ариза қолдиришингиз мумкин.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤40👍16👌5💯2🤗2🥰1🤨1
#фирибгарлик_қурбони_бўлманг

⚠️ ХОРИЖДА ИШ ТАКЛИФ ҚИЛИШДИМИ? АВВАЛ ТЕКШИРИНГ!

«Виза қилиб берамиз», «жойлар чекланган», «ҳозир пул ўтказинг»...

❗️Чиройли ваъда — қонуний иш таклифи дегани эмас.

Хорижда ишлаш учун пул тўлашдан ёки шартнома имзолашдан олдин битта муҳим саволни беринг:

Бу ташкилотнинг лицензияси борми?

🔎 Текширш осон: постердаги QR-кодни сканер қилинг ва лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари ➡️реестридан ташкилот номини қидиринг.

Агар ➡️рўйхатда бўлмаса — пул тўлашга шошилманг!

📌 Қонунчиликка кўра , Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш билан Миграция агентлиги ҳамда лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари шуғулланиши мумкин.

📲 👉 ХБАлар Telegram каналлари тўпламаси👈


❗️Бир дақиқалик текширув — пулингиз ва режаларингизни асраб қолади.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤25👍19🤩3🙏2👌2💯1
🇺🇿🇩🇪 ГЕРМАНИЯДА ИШЛАШ УЧУН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Германия Федератив Республикаси Федерал соғлиқни сақлаш вазирлигининг Европа ва халқаро соғлиқни сақлаш сиёсати масалалари бўйича бош директори Пауль Зубеил билан учрашди.

Асосий эътибор — Германия меҳнат бозори талабларига мос малакали кадрлар тайёрлаш, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамюртларимизни ишга жалб этишга қаратилди.

Global Skills Partnership доирасида ўқув дастурларини Германия талабларига мослаштириш ва пилот лойиҳани ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.

📊 Бугун Германия соғлиқни сақлаш соҳасида 1 200 нафарга яқин ҳамюртимиз меҳнат қилмоқда. 2022 йилдан буён амалга оширилаётган лойиҳалар орқали яна 532 нафарга яқин фуқаро Германияга йўналтирилган.


📌 Германиядаги мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш учун ушбу 👉ҳаволага👈 ўтинг

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤50👍16😴7🔥3🥰1🤗1