Migratsiya agentligi
88K subscribers
955 photos
572 videos
3 files
516 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇺🇿 Ишсиз қолдингизми? Сизга иккита таклифимиз бор!

Россия Федерациясида ишсиз қолган юртдошларимизга Миграция агентлиги қуйидаги йўналишларда амалий ёрдам кўрсатади:

1. Хавф бўлмаган ҳудуддаги хамкор ташкилотларнинг юқори даромадли бўш иш ўринларини таклиф этади.

2. Ватанга қайтишни истаган фуқароларга кўмаклашади.

📞 Мурожаат учун:

+7 495 803-40-00 — колл-марказ (24/7)

📲 Қуйидаги ишонч рақами орқали
мессенжерлардан мурожаат йўллашингиз мумкин:

📞 +7 925 045 47 44 Ишонч рақам

1. 😎 Telegram
2. 😎 WhatsApp
3. 📲 MAX

🌐 Агар мессенжерлар орқали мурожаат қилиш имкони бўлмаса, 👉 ҳавола 👈 сўзини устига босиб, онлайн ариза қолдиришингиз мумкин.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤40👍16👌5💯2🤗2🥰1🤨1
#фирибгарлик_қурбони_бўлманг

⚠️ ХОРИЖДА ИШ ТАКЛИФ ҚИЛИШДИМИ? АВВАЛ ТЕКШИРИНГ!

«Виза қилиб берамиз», «жойлар чекланган», «ҳозир пул ўтказинг»...

❗️Чиройли ваъда — қонуний иш таклифи дегани эмас.

Хорижда ишлаш учун пул тўлашдан ёки шартнома имзолашдан олдин битта муҳим саволни беринг:

Бу ташкилотнинг лицензияси борми?

🔎 Текширш осон: постердаги QR-кодни сканер қилинг ва лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари ➡️реестридан ташкилот номини қидиринг.

Агар ➡️рўйхатда бўлмаса — пул тўлашга шошилманг!

📌 Қонунчиликка кўра , Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш билан Миграция агентлиги ҳамда лицензияга эга Хусусий бандлик агентликлари шуғулланиши мумкин.

📲 👉 ХБАлар Telegram каналлари тўпламаси👈


❗️Бир дақиқалик текширув — пулингиз ва режаларингизни асраб қолади.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤25👍19🤩3🙏2👌2💯1
🇺🇿🇩🇪 ГЕРМАНИЯДА ИШЛАШ УЧУН МАЛАКАЛИ КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ КЕНГАЙТИРИЛАДИ

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Германия Федератив Республикаси Федерал соғлиқни сақлаш вазирлигининг Европа ва халқаро соғлиқни сақлаш сиёсати масалалари бўйича бош директори Пауль Зубеил билан учрашди.

Асосий эътибор — Германия меҳнат бозори талабларига мос малакали кадрлар тайёрлаш, айниқса, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамюртларимизни ишга жалб этишга қаратилди.

Global Skills Partnership доирасида ўқув дастурларини Германия талабларига мослаштириш ва пилот лойиҳани ишга тушириш масалалари муҳокама қилинди.

📊 Бугун Германия соғлиқни сақлаш соҳасида 1 200 нафарга яқин ҳамюртимиз меҳнат қилмоқда. 2022 йилдан буён амалга оширилаётган лойиҳалар орқали яна 532 нафарга яқин фуқаро Германияга йўналтирилган.


📌 Германиядаги мавжуд бўш иш ўринлари билан танишиш учун ушбу 👉ҳаволага👈 ўтинг

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤50👍16😴7🔥3🥰1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌📌📌📌📌

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

28 сентябрь куни Россия Федерациясидаги «Инсити Логистика» МЧЖда ишлаётган Ўзбекистон фуқароларидан ҳужжатлари олиб қўйилгани ва иш ҳақи тўланмаётгани ҳақида Миграция агентлиги ваколатхонасига мурожаат келиб тушди.

Ваколатхона ходимлари дарҳол жойига чиққан холда иш берувчи билан музокара ўтказди.

Ҳамюртларимизнинг ҳужжатлари қайтарилди, иш берувчи эса тўланмаган иш ҳақини 48 соат ичида тўлаб бериш мажбуриятини олди.

📌 Мазкур масала ваколатхона назоратида.

Мурожаат учун:
☎️ +7 (495) 803-40-00 — 24/7 колл-марказ
📲 +7 (925) 045-47-44 — ишонч рақами

1. 😎 Telegram
2. 😎 WhatsApp
3. 📲 MAX


|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍180❤38💔5🫡4😐3🔥2🥰2🙏2😍1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#худудий_филиал_фаолияти

🇺🇿🇮🇹 ИЛК БОР: ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР ИТАЛИЯГА МАВСУМИЙ ИШГА ЙЎЛ ОЛМОҚДА

Хорижда қонуний ва ташкилий тартибда ишлаш имкониятлари яна бир давлат ҳисобига кенгаймоқда.

🇮🇹 Янги пилот лойиҳа доирасида Ўзбекистондан илк бор 40 нафар қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассиси Италияга мавсумий ишга юборилмоқда.

Иштирокчилар 2 ой давомида итальян тилини ўрганиб, зарур тайёргарликдан ўтди. 1 октябрдан улар Италиянинг SALVI ташкилотида мева-сабзавотларни қайта ишлаш соҳасида фаолият олиб боришади.

Мавсумий ишнинг афзаллиги — фуқаро оиласидан узоқ йилларга ажралмайди: белгиланган даврда қонуний ишлайди, даромад ва халқаро тажриба орттиради, сўнг Ватанга қайтиб, эгаллаган кўникмаларини кейинги фаолиятида қўллаши мумкин.

🇺🇿🤝🇮🇹 Пилот лойиҳа натижалари асосида Италияга ташкилий тартибда ишга юбориладиганлар сонини босқичма-босқич ошириш ва янги меҳнат йўналишларини очиш режалаштирилган.


🇬🇧EN
🇷🇺RU

Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram
👍76❤50😴12🤷5🤷‍♂3🔥2🙏2⚡1🎉1👌1👨‍💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓ ХОРИЖДАСИЗ, ЛЕКИН ПАСПОРТИНГИЗ БИЛАН МУАММО БЎЛДИМИ?

Паспортингизни йўқотиб қўйдингизми?

Муддати тугаб қолдими?

Ҳужжат яроқсиз ҳолга келдими?

Энг муҳими — энди Ўзбекистонга қандай қайтасиз?


🇺🇿Бундай вазиятда Ватанга қайтиш гувоҳномаси расмийлаштириш талаб этилиши мумкин.

🎥 Уни қаердан ва қандай олиш мумкин? Ушбу видеода батафсил билиб олинг!

📌 Сақлаб қўйинг ва хориждаги яқинларингизга ҳам юборинг — керак бўлиб қолиши мумкин.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16👍10🎉5💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҲуқуқингизниБилинг

⚖️ ИШ БЕРУВЧИ «БОШҚА ЖОЙДА ИШЛАЙСИЗ» ДЕДИ. БОРАВЕРАСИЗМИ?

⚠️ ИШ БЕРУВЧИ АЙТДИ — ДЕГАНИ ҚОНУНИЙ ДЕГАНИМИ?


▶️ Видеода — нима қилиш кераклигини билиб олинг
!

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤16👍8🤷‍♀3✍2
🇷🇺 Россия Федерациясидан нақд рубль олиб чиқиш бўйича янги тартиб

Россия Федерацияси Президентининг 2026 йил 29 сентябрдаги фармони билан мамлакатдан айрим давлатларга нақд Россия рублини олиб чиқиш бўйича янги чекловлар белгиланди.

📌 Янги тартибга кўра, жисмоний шахсларга Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия рублини қуйидаги давлатларга олиб чиқиш тақиқланади:
Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Тожикистон ва Ўзбекистон. Interfax.ru


❗️Демак, мазкур тартиб Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтаётган фуқароларга ҳам тааллуқли.

Шу билан бирга, фармонда истисно тартиби ҳам назарда тутилган. 1 миллион рублдан ортиқ нақд маблағни Россия Ҳукумати белгилайдиган халқаро аэропортлар орқали, маблағ банк ҳисобварағи ёки омонатидан ечилганини тасдиқловчи, банк томонидан тасдиқланган ҳужжатлар мавжуд бўлган ҳолда олиб чиқиш мумкин.

⚠️ Талаблар бузилган тақдирда, жисмоний шахс олиб чиқаётган 1 миллион рублдан ортиқ қисми олиб қўйилиши белгиланган.

Янги талаб нақд Россия рублига тааллуқли. Фармон юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ҳам алоҳида чекловларни белгилаган.

Россияда ишлаётган юртдошларимизга тавсия: катта миқдорда нақд рубль билан Ўзбекистонга қайтишни режалаштирганда, сафардан олдин маблағни олиб чиқиш тартиби ва зарур ҳужжатларни текшириб олинг.

Манбаа: Россия Федерациясининг расмий ҳуқуқий ахборот порталидаги фармон

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤31👍13🤷‍♀10🤨5🎉4🎅4✍2🆒1
🇺🇿🇷🇺 РОССИЯГА ИШГА БОРИШДАН ОЛДИНГИ ЖАРАЁНЛАР: ЯНГИ МЕХАНИЗМ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алексей Ерхов билан учрашди.

Музокараларда Россияда ишлаш истагида бўлган номзодларни ташкиллаштирилган тартибда ишга йўналтириш механизмларини такомиллаштириш ҳамда боришдан олдинги асосий жараёнларни Ўзбекистоннинг ўзида ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, «бир жойда барча жараёнлар» тамойили асосида комплекс марказ ташкил этиш таклиф қилинди. Унда сафардан олди тестлари, тиббий кўрик, биометрия ва дактилоскопиядан ўтиш, ҳужжатларни текшириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, рус тили имтихонларини топшириш учун Тошкентга келиши билан боғлиқ вақт ва харажатларини камайтириш мақсадида жараёнларни ҳудудларда ташкил этиш масаласи кўтарилди. Бунинг учун 4 та ҳудудда зарур инфратузилма тайёрланган.

Асосий мақсад — Россияда ишлашни режалаштирганлар қаерда, қайси корхонада ва қандай шароитда ишлашини аниқ билиши, зарур ҳужжат ва жараёнларни олдиндан расмийлаштириши ҳамда аниқ иш берувчининг буюртмаси асосида қонуний ва тушунарли йўл билан боришини таъминлаш.


🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤67👍41🤷‍♂10💊4🤨2🔥1👌1👻1
ТИЛ + КАСБ + МАЛАКА: “BerufsEXPO — 2026” ЁШЛАР УЧУН ЯНГИ ИМКОНИЯТЛАР МАЙДОНИ

Тошкентда “BerufsEXPO — 2026” касбий таълим ва бандлик кўргазмаси бошланди. Унда Германиянинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхонаси, Миграция агентлиги раҳбарияти, шунингдек, Германия ва Ўзбекистоннинг 40 дан ортиқ иш берувчи компаниялари, касбий таълим ташкилотлари иштирок этмоқда.

🔥 Қизиқиш ҳам юқори — 2 500 нафардан ортиқ ёш иштирок этиш учун рўйхатдан ўтди.
Ёшлар шунчаки вакансия изламаяпти. Улар Германия меҳнат бозорида қайси касбларга талаб юқори эканини билиш, иш берувчилар билан бевосита мулоқот қилиш, ўз малакасини баҳолаш ва келажак касбини танлаш имконига эга.

Миграция агентлиги раҳбари тадбирдаги нутқида: “Биз учун асосий мақсад — фуқарони шунчаки хорижга ишга юбориш эмас. Мақсадимиз — тилни биладиган, касбга эга, ўз ҳуқуқларини англайдиган ва халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассисни тайёрлашдир”, — дея таъкидлади.


Бугун халқаро меҳнат бозорида оддий ишчи эмас, малакаси билан қўшимча қиймат ярата оладиган мутахассиснинг имконияти ва даромади юқори.

“BerufsEXPO — 2026”
1 октябрь куни ҳам давом этади.

📍 Локация

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤35👍12😴7🔥2🎉2🤨2
Азиз устоз ва мураббийлар!

Сизлар келажагимиз бунёдкорлари, ҳар бир авлоднинг қалбига зиё ва маърифат нурини улашувчи, эзгулик ва инсонпарварликка даъват этувчи улуғ зотларсиз.

Беқиёс меҳнатингизни қадрлаган ҳолда сизларга соғлик-саломатлик, оилангизга файзу-барка, шогирдларингизга эса улкан ютуқлар ва буюк келажак тилаймиз!

Миграция агентлиги жамоаси
❤33👍19🥰2🤗2
ХОРИЖДА ТАШКИЛЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБДА ИШЛАНГ — ХАРАЖАТЛАРИНГИЗНИ БИР ҚИСМИ ҚОПЛАБ БЕРИЛАДИ!

🌍 Ривожланган давлатларда ишлаш учун тил, касб ва малака муҳим. Аммо ишга йўл олишдан олдин виза, авиачипта, суғурта ва имтиҳон билан боғлиқ харажатлар ҳам бор.

💰 Агар сиз Миграция агентлиги ёки лицензияланган хусусий бандлик агентликлари орқали, хорижга ишга кетган бўлсангиз, харажатларнинг бир қисми Миграция жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилади.

📊 2026 йилнинг 8 ойида — 10,6 млрд сўмдан ортиқ молиявий кўмак:

🛂 “Ишчи виза”ни расмийлаштириш харажатлари — 3 497 нафар фуқарога 6 млрд 613 млн сўм;

✈️ Йўл чиптаси учун — 3 382 нафар фуқарога 2 млрд 767 млн сўм;

🩺 Суғурта харажатлари — 4 525 нафар фуқарога 1 млрд 244 млн сўм;

📚 Хорижий тил ёки касб бўйича имтиҳон топшириш харажатлари — 30 нафар фуқарога 34 млн 935 минг сўм.


👉 Харажатларни қоплаш бўйича барча қадамлар — видеойўриқномада 👈
👉 Хизмат ойнасига — ўтиш👈

📌 ТИЛ + КАСБ + МАЛАКА = халқаро меҳнат бозорида юқори қиймат

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤46😴10👍7🤨4🤷‍♂2👀2👌1🤗1💊1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ХОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН КЕТЯПСИЗМИ? ШОШИЛМАНГ!

«Борганда шартнома қиламиз».
«Ҳозир пулни тўланг, ҳужжатларни кейин ҳал қиламиз».
«Туристик виза билан кириб олинг, ишлашни жойида тўғрилаймиз».

❗️Бундай гаплар сиз учун қизил сигнал бўлиши керак.


🔎 Қонуний иш имкониятларини қаердан топиш мумкин?

🌐 «Xorijda ish» платформаси — https://xorijdaish.uz/
📲 «Xorijda ish» Telegram канали —https://t.me/migratsiyaagentligi
🏢 Лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари —https://t.me/addlist/KyfdezQyedAxNzRi?utm_source=chatgpt.com

Иш таклифи қанчалик жозибадор бўлмасин, аввал текширинг — кейин қарор қилинг.

📤 Хорижда ишлашни режалаштираётган яқинларингизга ҳам юборинг.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤30😴14🥰2