Migratsiya agentligi
88.1K subscribers
948 photos
565 videos
3 files
504 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇩🇪 Ҳайдовчилар учун Германияга иш йўлини енгиллаштириш: қандай таклифлар бор?

Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Элёр Тоштемиров Германиянинг «Global Talent Alliance» ва «TSK Logistik» компаниялари вакиллари билан учрашув ўтказди.
Унда юртдошларимизни Германия транспорт-логистика соҳасида ишга жойлаштириш ва ушбу мамлакат стандартлари асосида тайёрлаш масаласи кўриб чиқилди.

🤝 Учрашувда Агентлик ва «Global Talent Alliance» ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Асосий ташаббуслар:

🔹 Ўзбекистон миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини Германияда тўғридан-тўғри тан олиш имкониятларини ваколатли идоралар билан келишиш;

🔹 автобус ва юк автомобили ҳайдовчиларини иш берувчилар талаблари асосида тайёрлайдиган Германия–Ўзбекистон қўшма ҳайдовчилик мактабини ташкил этиш.


Шунингдек, номзодларнинг виза расмийлаштириш жараёнидаги муаммолари муҳокама қилинди.

Миграция агентлиги қўшма ҳайдовчилик мактабини ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлаш ва амалга оширишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
1👍74❤33🔥6✍3🤗3👌2🤨2
Forwarded from XORIJDA ISH
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎬 «BIR QADAM»: OSON PULNING NARXI QANCHAGA TUSHISHI MUMKIN?

💵 «Shu paketni yetkazib bersang, 500 dollar olasan. Oddiy ish...»

Bir qarashda zararsiz taklif. Ammo uning ortida jinoiy tuzoq yashiringan bo‘lishi mumkin.


⚠️ Xorijda ayrim jinoiy guruhlar fuqarolarni katta pul va'dasi bilan o‘zlariga jalb qilib, ularni bilib-bilmagan holda narkotik moddalar savdosiga aralashtirishga urinadi.

❗️Unutmang! Begona yukni olib borish, saqlash yoki yetkazib berishga rozilik bildirish erkinligingiz, oilangiz va kelajagingizni xavf ostiga qo‘yishi mumkin.

🎥 «Bir qadam» — birgina noto‘g‘ri qaror qanday og‘ir oqibatlarga olib kelishi mumkinligi haqida.
Oson pulga aldanmang. Bir lahzalik qaror butun hayotingizni o‘zgartirib yubormasin!

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍19❤17💯4🔥2
🇺🇿🇭🇷 ХОРВАТИЯ БИЛАН МЕҲНАТ МОБИЛЛИГИ СОҲАСИДА АМАЛИЙ ҲАМКОРЛИК КЕНГАЯДИ

📍Загреб шаҳри | 15 октябрь, 2026 йил

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Хорватия Меҳнат, пенсия тизими, оила ва ижтимоий сиёсат вазирлиги давлат котиби Иван Видиш ҳамда Хорватия Бандлик хизмати директори Анте Лончар билан музокаралар ўтказди.

Асосий эътибор ҳамюртларимизни Хорватияда давлатлараро (G2G) механизм асосида қонуний, хавфсиз ва муносиб меҳнат шароитларида ишга жойлаштириш тизимини йўлга қўйишга қаратилди.

🔹 Дастлаб қурилиш соҳасида 50–100 нафар мутахассисни қамраб олувчи пилот танлов ташкил этиш таклиф қилинди.
🔹 Хорватия иш берувчилари талаблари асосида фуқароларни касб ва тилга мақсадли тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
🔹 Ушбу мамлакатда ишлаётган юртдошларимизни меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга жойида кўмак кўрсатиш мақсадида Хорватияда Миграция агентлиги ваколатхонасини очиш имконияти кўриб чиқилди.


Хорватия томони Ўзбекистонни қурилиш соҳасида истиқболли ҳамкор сифатида баҳолаб, ҳамкорликни келгусида муҳандислик, тиббиёт ва ижтимоий парвариш йўналишларига ҳам кенгайтиришга қизиқиш билдирди.

🤝 Музокаралар якунида меҳнат бозори соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган икки томонлама келишув имзоланди.

📌
Эътиборлиси, Хорватия шу пайтга қадар бундай ҳужжатни фақат Филиппин билан имзолаган бўлиб, Ўзбекистон ушбу форматда ҳамкорликни йўлга қўйган иккинчи давлатга айланди.


🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤39👍24🔥5🏆1
🇪🇪 Пайвандчилик таълимига рақамли технологиялар — Эстония тажрибаси асосида

Миграция агентлиги ва «Welding Hub Estonia» жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мақсад —пайвандчиларнинг касбий кўникмаларини замонавий талабларга мос ривожлантириш ва ўқитишга инновацион ёндашувларни татбиқ этишга қаратилган.


📍 Келишув доирасида Фарғона вилоятининг Қува туманидаги 1-сонли техникумда Эстониянинг e-TÖÖ рақамли таълим технологиясини синов тариқасида қўллаш режалаштирилган.

Бу ташаббус малакали, халқаро меҳнат бозорида рақобатбардош мутахассислар тайёрлашга хизмат қилади.

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍22❤18👌1
🇺🇿🇭🇷 Хорватияда Миграция агентлиги ваколатхонаси очилиши мумкин

📍 Загреб | 15 октябрь, 2026 йил

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Хорватия Ташқи ва Европа ишлари вазирлиги раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Учрашувнинг муҳим натижаларидан бири — Хорватия томони Загребда Миграция агентлиги ваколатхонасини очиш ташаббусини қўллаб-қувватлади.

Эътиборлиси, мазкур ваколатхона нафақат Хорватиядаги юртдошларимизга ҳуқуқий ва амалий кўмак кўрсатиши, балки Словения ва Сербия билан ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи марказ вазифасини ҳам бажариши мумкин.

Музокараларда яна бир долзарб масала — давлатлараро дастурлар асосида ишга қабул қилинган фуқароларнинг виза ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнларини тезлаштириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Хорватия томони бу борада консуллик идоралари билан амалий ечимларни излашга тайёрлигини билдирди.


🤝 Томонлар эришилган келишувларни амалий босқичга ўтказиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишди.

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤35👍21🔥5🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇮 Словенияда ишлаш сари: ёшлар билан очиқ мулоқот

Миграция агентлиги директорининг ўринбосари Элёр Тоштемиров Словенияда ишлаш истагидаги ёшлар билан учрашди.

Мулоқотда қонуний ишга жойлашиш босқичлари, номзодларга қўйиладиган талаблар ва мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берилди. Ишни расмий манбалар орқали танлаш, меҳнат шартларини олдиндан ўрганиш ва хорижга пухта тайёргарлик билан йўл олиш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, хорижда бўлиб турган юртдошларимизга кўрсатиладиган ҳуқуқий, ижтимоий ва бошқа ёрдам турлари, мураккаб вазиятда мурожаат қилиш тартиби ҳамда Агентликнинг қўллаб-қувватлаш механизмлари тушунтирилди.


📌 Мақсад — ёшларни муносиб ишга тайёрлаш, хорижда ҳам ўз ҳуқуқлари ва ёрдам олиш имкониятларидан хабардор бўлишини таъминлаш.

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍32❤28🔥7😇3🤨1
🇩🇪 Европада ўзбекистонлик мутахассисларга талаб ва ишонч ортиб бормоқда!

Бунинг яна бир амалий мисоли — Миграция агентлиги ҳамкорлигидаги GLOBOGATE дастури орқали тайёрланган ҳамшираларнинг навбатдаги гуруҳи Германиянинг ASKLEPIOS клиникалар тармоғи ва Uniklinik Aachen университет клиникасида иш бошлади.

Ўзбекистонлик мутахассисларнинг Европа тиббиёт муассасаларида ўз ўрнини топаётгани уларнинг касбий салоҳияти ва халқаро меҳнат бозоридаги имкониятлари кенгайиб бораётганидан далолат.

🎓 GLOBOGATE дастурининг энг муҳим афзаллиги — барча тайёргарлик жараёнлари бепул!

✅ Немис тили ва касбий тайёргарлик — бепул;
✅ Ётоқхона — бепул;
✅ Ҳар ой 1 миллион сўм стипендия.


✈️ Бугун улар Германияга йўл олди. Кейинги имконият сизники бўлиши мумкин!

📢 Дастурга қабул давом этмоқда!

🔗 Ариза топшириш: https://xorijdaish.uz/vacancy?vacancy_id=1366

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤51👍15🔥9🤗3💋1
🇭🇷 Хорватиянинг йирик қурилиш лойиҳаларида ўзбекистонлик мутахассисларга қизиқиш ортмоқда

Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Хорватияга амалий ташрифи доирасида Man Power ва Radnik d.d. компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.

🔹 Man Power компанияси билан темир йўл ҳамда бошқа инфратузилма объектларига ўзбекистонлик мутахассисларни жалб қилиш муҳокама қилинди. Дастлаб 15–20 нафар, кейинчалик 100 нафаргача мутахассисни қамраб олувчи ҳамкорлик модели кўриб чиқилди.

🔹 Ўзбекистонлик қурувчилар меҳнатига юқори баҳо. Radnik d.d. компанияси раҳбарияти юртдошларимизнинг касбий маҳорати, меҳнатсеварлиги ва иш шароитига тез мослашаётганини ижобий баҳолаб, ҳамкорликни кенгайтиришга қизиқиш билдирди.


Делегация компаниянинг ҳамюртларимиз меҳнат қилаётган қурилиш объектида бўлиб, улар билан бевосита мулоқот қилди. Учрашувда меҳнат ва яшаш шароитлари, ишчиларнинг ҳуқуқлари ҳамда ижтимоий ҳимоясига оид масалаларга эътибор қаратилди.

Музокараларда касбий ва тил тайёргарлиги, малакани тан олиш, расмий иш ҳақи ҳамда меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

🤝 Томонлар эришилган келишувларни амалий босқичга ўтказиш бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишди.

🇬🇧EN
🇷🇺RU

|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍38❤26🥰2🎉2🤨1