🌍 Хорижда ишлашга тайёргарлик тизими ўзгаради: IOM билан янги вазифалар белгиланди
Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Халқаро миграция ташкилоти (IOM) вакили Эндрю Грей билан учрашди.
📌 Асосий мақсад — хорижга ҳар томонлама тайёрланган, малакали ва ўз ҳуқуқларини биладиган мутахассисларни йўналтириш.
🔗 Батафсил: расмий сайтда
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|

Музокараларда фуқароларни хорижда ишлашга тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича муҳим йўналишлар белгиланди:▪️ 2027 йилдан янги ёндашув: хорижий иш берувчилар талабига мос равишда фуқароларни 3–6 ой давомида тил ва касбга тайёрлаш кўламини кенгайтириш;▪️ Швеция йўналиши: меҳнат мобиллигининг пилот механизмини ишлаб чиқиш;▪️ Комплекс тайёргарлик: тил ва касб билан бирга, меҳнат ҳуқуқлари, молиявий саводхонлик, иш шароитлари, фирибгарлик ва киберхавфлардан ҳимояланиш бўйича ўқувларни кучайтириш.
📌 Асосий мақсад — хорижга ҳар томонлама тайёрланган, малакали ва ўз ҳуқуқларини биладиган мутахассисларни йўналтириш.
🔗 Батафсил: расмий сайтда
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤28👍27🔥3🤨3🤓2
Forwarded from Sputnik Uzbekistan | Янгиликлар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон фуқаролари хорижда муаммога дуч келса, Миграция агентлиги ваколатхоналари, элчихоналар ва консулхоналарга мурожаат қилиши мумкин.
Миграция агентлиги директорининг ўринбосари Элёр Тоштемировнинг @SputnikUzbek матбуот марказида айтишича, агентлик ваколатхоналари Россия, Қозоғистон, Туркия ва Жанубий Кореяда ишламоқда.
Тўлиқ видео
✅Обуна бўлинг👉 @Sputnikuzbek
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21❤15👀2
🇺🇿🇰🇷 Яна 130 нафар юртдошимиз Жанубий Кореяга ишлаш учун жўнаб кетди
✈️ Кеча, 19 октябрь куни 130 нафар Ўзбекистон фуқароси EPS дастури доирасида Жанубий Кореянинг ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетди.
🤝 Ҳар бир меҳнат шартномаси — янги имконият, барқарор даромад ва халқаро иш тажрибаси сари муҳим қадам.
📌 Миграция агентлиги Жанубий Корея билан ҳамкорликда қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолияти имкониятларини кенгайтириш, иш берувчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда юртдошларимиз учун янги иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
✈️ Кеча, 19 октябрь куни 130 нафар Ўзбекистон фуқароси EPS дастури доирасида Жанубий Кореянинг ишлаб чиқариш соҳасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетди.
🤝 Ҳар бир меҳнат шартномаси — янги имконият, барқарор даромад ва халқаро иш тажрибаси сари муҳим қадам.
📌 Миграция агентлиги Жанубий Корея билан ҳамкорликда қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолияти имкониятларини кенгайтириш, иш берувчилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш ҳамда юртдошларимиз учун янги иш ўринларини кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍35❤12🔥6😐4🤷♂1😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📌 Миграция агентлиги хорижда ишга жойлаштириш хизматлари учун тўловларни сезиларли даражада камайтирди. Айрим йўналишларда эса хизматлар бутунлай бепул!
📌 Янги тарифлар 2026 йил 20 октябрдан кучга кирди.
🎥 Қайси давлатга қанча тўлов белгиланди?
Батафсил — видеода.
📄 Матн шаклидаги тўлиқ маълумот, расмий буйруқ ва янги тарифлар жадвали билан танишинг
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍59❤34🔥4🥰4💯2🤨2🤷♂1😍1
🇺🇿🇯🇵 Япония бозорига янги йўналиш: ҳайдовчилардан IT мутахассисларигача
Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг Ямагата префектураси ҳукумати, Ямагата университети ва япон компаниялари вакиллари билан учрашди.
🤝 Музокараларда япон иш берувчилари учун ҳайдовчилар, муҳандислар, техник ва IT мутахассисларини Ўзбекистонда тайёрлаш ва ишга жойлаштириш имкониятлари муҳокама қилинди.
🔹 Янги ёндашув: Япония компаниялари ўзларига зарур мутахассисларга қўйиладиган талабларни белгилайди, Миграция агентлиги эса номзодларни танлаш, япон тили ва касбга мақсадли тайёрлаш учун шароит яратади.
🚛 Шунингдек, Тошкент вилоятида Япониянинг йўл шароитларига мослаштирилган, ўнг рулли юк автомобилларида ҳайдовчиларни амалий тайёрлаш имкониятлари тақдим этилди.
Япониянинг MSI компанияси IT мутахассисларини, Abe Engineering эса муҳандис-техник кадрларни жалб қилишга қизиқиш билдирди.

📌 Учрашув якунида Ямагата компанияларининг кадрларга эҳтиёжини аниқлаш, устувор касблар бўйича қўшма тайёрлов дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда 2027 йилда Ямагатада Ўзбекистоннинг кадрлар салоҳияти тақдимотини ўтказиш юзасидан кейинги қадамлар келишиб олинди.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤31👍16🎉3🔥2🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Дунёнинг қайси бурчагида бўлмайлик, она тилимизда Ватан бор.
Бегона юртда минглаб овозлар орасидан бир оғиз ўзбекча сўз эшитсангиз, беихтиёр ўгириласиз. «Ассалому алайкум» деган таниш овоз кўнглингизга яқинлик олиб киради. Ҳали танимаган инсонингиз ҳам бир зумда ўзингизники бўлиб қолади.
Она тилининг қудрати шу.
Унда онангизнинг «Болам, яхшимисан?», отангизнинг «Ўзингни эҳтиёт қил», фарзандингизнинг «Қачон келасиз?» деган сўзлари бор. Уларни ҳар эшитганингизда, орадаги минглаб чақиримлар бир лаҳзага қисқаргандек бўлади.
Хорижда тил ўрганиб, касб эгаллаб, ҳалол меҳнати билан ҳурмат топаётган азиз юртдошлар!
Сиз билан бирга ўзбек тили ҳам дунё кезяпти.
Ҳамкасбингизга ўргатган илк ўзбекча сўзингизда, «Мен Ўзбекистонданман!» деган фахрингизда яшаяпти.
Дунё тилларини ўрганинг. Ўз тилингизда ҳам меҳр билан сўзланг. Фарзандларингизга унинг гўзаллигини ҳис қилдиринг.
21 октябрь — Ўзбек тили байрами муборак бўлсин!🇺🇿
@uzmigration

21 октябрь — Ўзбек тили байрами муборак бўлсин!
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤28👍27🔥9🤨6😴2🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҚийматингизниОширинг #Германия #INTIL
🚛 ТАЖРИБАЛИ ҲАЙДОВЧИСИЗ, АММО НЕМИС ТИЛИНИ БИЛМАЙСИЗМИ? ЕЧИМИ БОР!
Бугун халқаро меҳнат бозорида фақат иш тажрибаси эмас, тил билими ва касбий малакани тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам катта устунлик беради.
🇩🇪 Масалан, Германияда профессионал ҳайдовчи бўлиб ишлашни истайсиз, аммо немис тилини билмайсизми?
Бу имкониятдан воз кечиш учун сабаб эмас!
📆 Лойҳада иштирок этмоқчи бўлсангиз 6 ва 10 ноябрь кунлари иш берувчилар билан онлайн суҳбатда иштирок этинг!
👉 Рўйхатдан ўтиш👈
🎥 Видеода лойиҳа шартлари ва INTIL марказидаги тайёргарлик жараёнлари билан танишинг.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
🚛 ТАЖРИБАЛИ ҲАЙДОВЧИСИЗ, АММО НЕМИС ТИЛИНИ БИЛМАЙСИЗМИ? ЕЧИМИ БОР!
Бугун халқаро меҳнат бозорида фақат иш тажрибаси эмас, тил билими ва касбий малакани тасдиқловчи ҳужжатлар ҳам катта устунлик беради.
🇩🇪 Масалан, Германияда профессионал ҳайдовчи бўлиб ишлашни истайсиз, аммо немис тилини билмайсизми?
Бу имкониятдан воз кечиш учун сабаб эмас!
Миграция агентлиги ва Германиянинг RecruitMed компанияси ҳамкорлигидаги янги лойиҳа доирасида танловдан ўтган ҳайдовчилар:
✅ 6 ой давомида немис тилини B1 даражагача бепул ўрганади;
✅ Тошкентдаги INTIL халқаро марказида тайёргарлик кўради;
✅ Бепул ётоқхона билан таъминланади.
🎥 Видеода лойиҳа шартлари ва INTIL марказидаги тайёргарлик жараёнлари билан танишинг.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤26👍15🔥9
📊 XUSUSIY BANDLIK AGENTLIKLARINING III CHORAK REYTINGI EʼLON QILINDI
Migratsiya agentligi direktorining 2025-yil 19-avgustdagi 116-sonli buyrugʻi bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq, xususiy bandlik agentliklari faoliyati har chorakda belgilangan indikatorlar asosida baholanadi.
📌 2026-yil 20-oktabrdagi reytingni baholash komissiyasining 3-sonli bayonnomasiga asosan, 47 ta xususiy bandlik agentligining III chorakdagi reyting natijalari tasdiqlandi.
📈 Reyting toʻrt toifada shakllantirildi:
🟢 90–100 ball — Namunali
🔵 70–89 ball — Yaxshi
🟡 50–69 ball — Qoniqarli
⚪️ 49 va undan past — Qoniqarsiz
📎 Infografikalarda barcha 47 ta agentlikning reyting ballari va baholash toifalari bilan tanishishingiz mumkin.
❗️ Reyting natijalari muayyan hisobot davridagi faoliyat koʻrsatkichlarini aks ettiradi va agentlikning litsenziya maqomi yoki xizmatlariga berilgan kafolat hisoblanmaydi.
🔗 Baholash tartibi va batafsil maʼlumot⬅️
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Migratsiya agentligi direktorining 2025-yil 19-avgustdagi 116-sonli buyrugʻi bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq, xususiy bandlik agentliklari faoliyati har chorakda belgilangan indikatorlar asosida baholanadi.
📌 2026-yil 20-oktabrdagi reytingni baholash komissiyasining 3-sonli bayonnomasiga asosan, 47 ta xususiy bandlik agentligining III chorakdagi reyting natijalari tasdiqlandi.
Baholashda fuqarolarni xorijda ishga joylashtirish, shartnomalarni elektron tizimda roʻyxatdan oʻtkazish, xorijga ketishdan oldingi tayyorgarlik, faoliyatning ochiqligi va fuqarolar murojaatlari kabi koʻrsatkichlar inobatga olindi.
📈 Reyting toʻrt toifada shakllantirildi:
🟢 90–100 ball — Namunali
🔵 70–89 ball — Yaxshi
🟡 50–69 ball — Qoniqarli
⚪️ 49 va undan past — Qoniqarsiz
📎 Infografikalarda barcha 47 ta agentlikning reyting ballari va baholash toifalari bilan tanishishingiz mumkin.
🔗 Baholash tartibi va batafsil maʼlumot
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤38👍14🔥8✍4💯2🏆1💋1🤓1
850 МИНГ ДОЛЛАР — ЮРТДОШЛАРИМИЗ ФОЙДАСИГА УНДИРИБ БЕРИЛДИ
2026 йилнинг ўтган 9 ойи давомида Миграция агентлиги томонидан хорижда меҳнат қилаётган юртдошларимизнинг — ойлик иш ҳақи, ҳужжатлар ва иш масаласида юзага келган минглаб муаммоларга аниқ ечимлар берилди.
💼 Ойлик иш ҳақлари ва компенсациялар бўйича:
— 817 нафар фуқаронинг мурожаатлари кўриб чиқилиб,
— жами 850 минг АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар чет эллик иш берувчилардан ҳамюртларимиз фойдасига ундириб берилди.
Давлатлар кесимида:
🇷🇺 Россия Федерациясида -- 533 та холат;
🇹🇷 Туркияда - 155 та холат;
🇰🇷 Корея - 92 та холат;
🌎 Бошқа давлатларда - 37 та холат.
🪪 532 нафар ҳамюртимизнинг шахсни тасдиқловчи ҳужжатлари воситачилар ва хорижий иш берувчилар дан қайтариб олинди.
Давлатлар кесимида:
🇷🇺 Россия Федерациясида - 331 та холат;
🇹🇷 Туркияда - 185 та холат;
🇰🇿 Қозоғистонда - 11 та холат;
🌎Кореяда - 5 та холат.

🆘 Хорижда ишлаш даврингизда қийин вазиятга тушдингизми? Муаммо билан ёлғиз қолманг!
📞 1282
📱 @huquqiy_yordam_uzbot — 24/7 мурожаатлар учун.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍60❤29🤷7🔥6🍾3🤷♂2🥰2👻2💋1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда ишлаш — нафақат даромад, балки билим ва тажриба имконияти
«Майли, ўша пул албатта керакдир, лекин онги ўзгаради. Дунёқараши ўзгариб келади. Ватанига бўлган қадри, ҳурмати, эҳтироми, муҳаббати ошади. … Лекин билимли бўлиб келади».
— Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти.
🌍 Хорижда ишлаш — фақат ойлик маош эмас. Бу замонавий касбларни ўзлаштириш, илғор технологиялар билан ишлаш, янги меҳнат маданиятини ўрганиш ва халқаро тажриба орттириш имконияти ҳамдир.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
«Майли, ўша пул албатта керакдир, лекин онги ўзгаради. Дунёқараши ўзгариб келади. Ватанига бўлган қадри, ҳурмати, эҳтироми, муҳаббати ошади. … Лекин билимли бўлиб келади».
— Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон Республикаси Президенти.
Давлатимиз раҳбари касб эгаллаб, тил ўрганиб, хорижда муносиб даромад топаётган ёшларимиз ҳақида сўз юритар экан, орттирилган билим ва тажрибанинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратди.
🌍 Хорижда ишлаш — фақат ойлик маош эмас. Бу замонавий касбларни ўзлаштириш, илғор технологиялар билан ишлаш, янги меҳнат маданиятини ўрганиш ва халқаро тажриба орттириш имконияти ҳамдир.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
1👍82❤31🤷♂12💯6😐4😴2👀1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ ХОРИЖГА ИШЛАШ УЧУН КЕТЯПСИЗМИ? ШОШИЛМАНГ!
🔎 Қонуний иш имкониятларини қаердан топиш мумкин?
🌐 «Xorijda ish» платформаси — https://xorijdaish.uz/
📲 «Xorijda ish» Telegram канали —https://t.me/migratsiyaagentligi
🏢 Лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари —https://t.me/addlist/KyfdezQyedAxNzRi?utm_source=chatgpt.com
Иш таклифи қанчалик жозибадор бўлмасин, аввал текширинг — кейин қарор қилинг.
📤 Хорижда ишлашни режалаштираётган яқинларингизга ҳам юборинг.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
«Борганда шартнома қиламиз».
«Ҳозир пулни тўланг, ҳужжатларни кейин ҳал қиламиз».
«Туристик виза билан кириб олинг, ишлашни жойида тўғрилаймиз».
❗️Бундай гаплар сиз учун қизил сигнал бўлиши керак.
🔎 Қонуний иш имкониятларини қаердан топиш мумкин?
🌐 «Xorijda ish» платформаси — https://xorijdaish.uz/
📲 «Xorijda ish» Telegram канали —https://t.me/migratsiyaagentligi
🏢 Лицензияга эга хусусий бандлик агентликлари —https://t.me/addlist/KyfdezQyedAxNzRi?utm_source=chatgpt.com
Иш таклифи қанчалик жозибадор бўлмасин, аввал текширинг — кейин қарор қилинг.
📤 Хорижда ишлашни режалаштираётган яқинларингизга ҳам юборинг.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤20👍8🤷♂1🔥1
🇺🇿 Ўзбекистоннинг меҳнат мобиллиги тажрибаси ЕХҲТ Парламент ассамблеяси томонидан юқори баҳоланди
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) Парламент ассамблеяси раиси Pere Joan Pons Sampyetro бошчилигидаги делегация Миграция агентлиги ҳамда «Интил» халқаро тил ва касбларга ўқитиш маркази фаолияти билан танишди.
🤝 Ташрифдан кўзланган мақсад — Ўзбекистонда хавфсиз ва қонуний меҳнат мобиллигини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ислоҳотларни ўрганиш ҳамда халқаро ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш.
Делегацияга «касб + тил» тамойили асосида хорижий иш берувчилар буюртмасига мувофиқ мутахассислар тайёрлаш, замонавий ўқув инфратузилмаси, мақсадли танлов ва касбий тайёргарлик тизими тақдим этилди.
Мазкур ташриф Ўзбекистон тажрибасини халқаро майдонда илгари суриш, Европа давлатлари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва фуқаролар учун қонуний меҳнат имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
🔗 Батафсил

🌍 Делегация аъзолари Ўзбекистон тажрибасини ижобий баҳолаб, ушбу модел бошқа давлатлар учун ҳам амалий намуна бўлиши мумкинлигини таъкидладилар.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг ташкиллаштирилган меҳнат мобиллиги моделини ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг келгуси йиғилишларидан бирида тақдим этиш ва мазкур тажриба билан Европа парламентлари вакилларини таништириш нияти билдирилди.

❤23👍14🔥3