🌍 Хориждаги фахрий вакиллар: янги иш имкониятлари ва юртдошларимиз манфаатларини ҳимоя қилиш
Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Турсунхўжаевич Агентликнинг Италия, Франция, Германия ва Словакиядаги фахрий вакиллар билан онлайн учрашув ўтказди.
Фахрий вакилларнинг асосий вазифаси — хорижий иш берувчилар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини аниқлаш, шунингдек, меҳнат ҳуқуқлари билан боғлиқ муаммоларга дуч келган юртдошларимизга кўмак кўрсатишдан иборат.
Агентлик директори фахрий вакиллар фаолиятига баҳо беришда хорижий иш берувчилар билан ўтказилган музокаралар эмас, балки жалб қилинган аниқ иш ўринлари, фуқароларнинг қонуний ишга жойлаштирилиши ва муносиб меҳнат шароитлари устувор бўлиши кераклигини таъкидлади.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|

📊 Учрашувда амалий натижалар сарҳисоб қилинди:
🇮🇹 Италия — 36 нафар фуқаро қишлоқ хўжалиги соҳасида ишга юборилган, меҳмонхона соҳасида янги имкониятлар ўрганилмоқда.
🇫🇷 Франция — 10 нафар фуқаро мавсумий ишларга юборилган, яна 47 та иш ўрни бўйича лойиҳалар устида иш олиб борилмоқда.
🇸🇰 Словакия — 45 нафар фуқаронинг автомобиль саноатида иш билан таъминланишига кўмаклашилган, янги йўналишларда ҳамкорлик кенгайтирилмоқда.
🇩🇪 Германия — тиббиёт, саноат ва логистика соҳаларида мутахассисларни тайёрлаш ҳамда ишга жойлаштириш лойиҳалари муҳокама қилинди.
Агентлик директори фахрий вакиллар фаолиятига баҳо беришда хорижий иш берувчилар билан ўтказилган музокаралар эмас, балки жалб қилинган аниқ иш ўринлари, фуқароларнинг қонуний ишга жойлаштирилиши ва муносиб меҳнат шароитлари устувор бўлиши кераклигини таъкидлади.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤41👍15🔥5
🇺🇿🇭🇷 Хорватия иш берувчиларига қурилиш бригадалари ва малакали мутахассислар керак
Яқинда Хорватияга амалга оширилган ташрифдаги келишувларни аниқ иш ўринларига айлантириш — мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.
Хорватиянинг қурилиш компаниялари электромонтаж, фасад ва пардозлаш ишларига ихтисослашган ўзбекистонлик бригадаларни жалб этишга қизиқиш билдирган.
🤝 Шунингдек, жорий йил ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда 10–30 та Хорватия компанияси иштирокида бизнес-форум ўтказиш ҳамда туризм, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш ва мавсумий бандлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
📊 Ҳозир Хорватияда 5,5 мингга яқин юртдошимиз ишламоқда. Элчининг таъкидлашича, иш берувчилар уларнинг касбий маҳорати ва меҳнатга муносабатини ижобий баҳоламоқда. Жумладан, 40 нафарга яқин ҳамюртимиз ишлаётган Radnik d.d. компанияси яна мутахассислар жалб этишга қизиқиш билдирган.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
100–200 нафар фуқаро учун пилот дастур, қурилиш бригадаларини жалб этиш ва Загребда ваколатхона очиш — Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмоновнинг Хорватия элчиси Рефик Шабанович (қароргоҳи Остона шаҳрида) билан учрашувида шу масалалар муҳокама қилинди.
Яқинда Хорватияга амалга оширилган ташрифдаги келишувларни аниқ иш ўринларига айлантириш — мулоқотнинг асосий мавзуси бўлди.
Хорватиянинг қурилиш компаниялари электромонтаж, фасад ва пардозлаш ишларига ихтисослашган ўзбекистонлик бригадаларни жалб этишга қизиқиш билдирган.
🤝 Шунингдек, жорий йил ноябрь ойи охирида Ўзбекистонда 10–30 та Хорватия компанияси иштирокида бизнес-форум ўтказиш ҳамда туризм, соғлиқни сақлаш, хизмат кўрсатиш ва мавсумий бандлик бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
📊 Ҳозир Хорватияда 5,5 мингга яқин юртдошимиз ишламоқда. Элчининг таъкидлашича, иш берувчилар уларнинг касбий маҳорати ва меҳнатга муносабатини ижобий баҳоламоқда. Жумладан, 40 нафарга яқин ҳамюртимиз ишлаётган Radnik d.d. компанияси яна мутахассислар жалб этишга қизиқиш билдирган.
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
👍37❤25🔥5🤷5
🇺🇿 25 октябрь — Ички ишлар органлари ходимлари куни
Миграция агентлиги юртимиз осойишталиги, фуқаролар хавфсизлиги ва қонунийликни таъминлаш йўлида хизмат қилаётган барча ички ишлар органлари ходимлари ҳамда соҳа фахрийларини касб байрами билан самимий табриклайди!
Масъулиятли ва шарафли хизматингизда куч-ғайрат, мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.
Эл осойишталиги йўлидаги хизматингиз доимо қадр топсин!
@uzmigration

Ҳамюртларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, одам савдосининг олдини олиш ҳамда хавфсиз ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлашдаги ҳамкорлигингизни юксак қадрлаймиз.
Масъулиятли ва шарафли хизматингизда куч-ғайрат, мустаҳкам соғлиқ, оилаларингизга тинчлик ва фаровонлик тилаймиз.
Эл осойишталиги йўлидаги хизматингиз доимо қадр топсин!
@uzmigration
👍21❤20😴4
🇸🇰 Сирдарёда бошланган танлов — хорижда ишлаш учун янги имкониятлар!
Гулистон шаҳрида Словакиянинг STAVEX Slovakia ва SYNERGIE Slovakia компаниялари вакиллари иштирокида 80 га яқин қурилиш соҳаси мутахассислари иштирокида танлов ўтказилди.
Номзодлар ташқи иссиқлик изоляцияси ва кафель териш йўналишларида ўз касбий маҳоратларини амалий имтиҳон орқали намойиш этди.
📍 Танловлар фақат Сирдарёда эмас!
Жорий йил 26–30 октябрь кунлари ҳам республикамизнинг турли ҳудудларида Россия, Беларусь, Болгария, Сербия ва Туркия иш берувчилари иштирокида бўш иш ўринларига номзодларни саралаш тадбирлари ўтказилмоқда.
👉 Танловлар графиги 👈
Имкониятни кутманг — касбингиз ва маҳоратингиз билан ундан фойдаланинг!
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Гулистон шаҳрида Словакиянинг STAVEX Slovakia ва SYNERGIE Slovakia компаниялари вакиллари иштирокида 80 га яқин қурилиш соҳаси мутахассислари иштирокида танлов ўтказилди.
Номзодлар ташқи иссиқлик изоляцияси ва кафель териш йўналишларида ўз касбий маҳоратларини амалий имтиҳон орқали намойиш этди.
Иш берувчилар дастлаб 20 нафар мутахассисга эҳтиёж билдирган бўлса, иштирокчиларнинг тайёргарлигини юқори баҳолаб, иш ўринлари сонини ошириш масаласини кўриб чиқишларини маълум қилди.
✈️ Дастлабки келишувларга кўра, авиачипта, виза, турар жой ва овқатланиш харажатлари иш берувчилар томонидан қопланиши назарда тутилган.
📍 Танловлар фақат Сирдарёда эмас!
Жорий йил 26–30 октябрь кунлари ҳам республикамизнинг турли ҳудудларида Россия, Беларусь, Болгария, Сербия ва Туркия иш берувчилари иштирокида бўш иш ўринларига номзодларни саралаш тадбирлари ўтказилмоқда.
👉 Танловлар графиги 👈
Имкониятни кутманг — касбингиз ва маҳоратингиз билан ундан фойдаланинг!
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤38👍17✍4🔥3🤨2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪 КЕЧА УЛАР ОРЗУСИ САРИ ЙЎЛ ОЛДИ. ЭРТАГА СИЗ ҲАМ УЛАР ҚАТОРИДА БЎЛИШИНГИЗ МУМКИН!
✈️ Кеча GLOBOGATE дастури орқали тайёрланган ҳамшираларнинг навбатдаги гуруҳи Германия клиникаларида ишлаш учун кузатилди.
🏥 Дастур Германиянинг ASKLEPIOS, Uniklinik Aachen ва Karlsruhe каби нуфузли клиникалари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
💬 Бугун улар Германияда ўз касби билан қадр топмоқда. Сиз ҳам ўз имкониятингизни синаб кўринг!
👩⚕️ Ҳамширамисиз? Германияда ишлашни мақсад қилганмисиз?
GLOBOGATE дастурига ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!
👉 Рўйхатдан ўтиш 👈
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
✈️ Кеча GLOBOGATE дастури орқали тайёрланган ҳамшираларнинг навбатдаги гуруҳи Германия клиникаларида ишлаш учун кузатилди.
📊 GLOBOGATE дастури натижалари рақамларда:
🔹 2 200+ нафар тиббиёт ходими дастурга қабул қилинган;
🔹 820 нафар немис тилидан B2 имтиҳонини муваффақиятли топширган;
🔹 620 нафар аллақачон Германия клиникаларида ишламоқда;
🔹 185 нафар виза расмийлаштириш жараёнида.
🏥 Дастур Германиянинг ASKLEPIOS, Uniklinik Aachen ва Karlsruhe каби нуфузли клиникалари билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
💬 Бугун улар Германияда ўз касби билан қадр топмоқда. Сиз ҳам ўз имкониятингизни синаб кўринг!
👩⚕️ Ҳамширамисиз? Германияда ишлашни мақсад қилганмисиз?
GLOBOGATE дастурига ҳозироқ рўйхатдан ўтинг!
👉 Рўйхатдан ўтиш 👈
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤45👍23🔥3🤩3💯2👌1
📊 ИШ БЕРУВЧИЛАР, СИЗГА ҚАНДАЙ МУТАХАССИСЛАР КЕРАК?
Бугун меҳнат бозорида қайси касб эгаларига талаб юқори? Келгуси йилларда қандай мутахассисларга эҳтиёж ортади?
Ушбу саволларга жавоб топиш ва меҳнат бозори эҳтиёжларини ўрганиш мақсадида Касбий таълим агентлиги томонидан электрон аноним сўровнома ташкил этилмоқда.
Сўровнома иш берувчиларнинг малакали ўрта бўғин кадрларга бўлган бугунги ва келгуси уч йиллик эҳтиёжини ҳудудлар, соҳалар ва касблар кесимида аниқлашга қаратилган.
🏢 Корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлик субектлари ҳамда хусусий бандлик агентликларини ўз таклиф ва эҳтиёжларини билдиришга чорлаймиз!
🔗 Сўровномада иштирок этиш: https://forms.gle/DQAb3Hs3YggySuhT8
Сизнинг фикрингиз — меҳнат бозори эҳтиёжларини аниқлашда муҳим!

❤21😴1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ЭкспертФикри
🌍 «Миграция масаласи менинг мамлакатимда ҳам ўта долзарб». — Pere Joan Pons Sampyetro
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент ассамблеяси раиси Pere Joan Pons Sampyetro Ўзбекистондаги меҳнат миграцияси сиёсати ҳақида фикр билдириб, бу масала ўзи яшаётган мамлакат учун ҳам ўта нозик ва долзарб эканини таъкидлади.
Эксперт хорижда меҳнат қилишни билим ва тажриба орттириш, кейинчалик эса уларни ўз юрти тараққиёти йўлида қўллаш имконияти сифатида баҳолади.
💬 «Миграция — ҳаётимизнинг бир қисми ва уни самарали бошқариш керак».
🎥 Батафсил — видеода.

💬 «Ўзбекистон расмийлари билан учрашувларда ижтимоий ҳимоя ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини эшитиш мен учун жуда қувонарли бўлди».
Унинг фикрича, бу соҳада ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп ва бу нафақат Ўзбекистонга, балки бошқа давлатларга ҳам тегишли.
Эксперт хорижда меҳнат қилишни билим ва тажриба орттириш, кейинчалик эса уларни ўз юрти тараққиёти йўлида қўллаш имконияти сифатида баҳолади.
💬 «Миграция — ҳаётимизнинг бир қисми ва уни самарали бошқариш керак».
🎥 Батафсил — видеода.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤36👍8💯2✍1🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷 КОРЕЯГА КЕТАЁТГАН ЮРТДОШЛАРИМИЗ ЎЗ МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИНИ БИЛАДИМИ?
Жанубий Кореяда ишлаш учун йўлга чиққан навбатдаги 115 нафар юртдошимиз билан бу сафар одатдагидан бошқачароқ суҳбатлашдик.
Иш ҳақи, меҳнат шартномаси, иш берувчи билан муносабатлар ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида саволлар бердик.
🎥 Улар қандай жавоб беришди? Видеода кўринг!
Хорижда ишлаш — имконият. Ўз ҳуқуқларини билиш эса унинг муҳим кафолатларидан бири!
🎥 Батафсил — видеода.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Жанубий Кореяда ишлаш учун йўлга чиққан навбатдаги 115 нафар юртдошимиз билан бу сафар одатдагидан бошқачароқ суҳбатлашдик.
Иш ҳақи, меҳнат шартномаси, иш берувчи билан муносабатлар ва ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида саволлар бердик.
🎥 Улар қандай жавоб беришди? Видеода кўринг!
📊 Кореядан яна янги меҳнат шартномалари!
19–23 октябрь кунлари Корея иш берувчилари томонидан SPAS электрон базасидаги номзодлар учун ўтказилган танловлар натижасида, 26 октябрь ҳолатига 253 та меҳнат шартномаси келиб тушди.
▪️ 245 та — ишлаб чиқариш;
▪️ 6 та — хизмат кўрсатиш;
▪️ 2 та — қишлоқ хўжалиги соҳаларида.
Хорижда ишлаш — имконият. Ўз ҳуқуқларини билиш эса унинг муҳим кафолатларидан бири!
🎥 Батафсил — видеода.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
❤20👍13🔥6🥰5🤨2🤗2
#Migration_Update
🇪🇺 ЕВРОПАДА ИШ ТАКЛИФИНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШДАН ОЛДИН МАНЗИЛ ВА РУХСАТНОМАНИ ТЕКШИРИНГ
Европа Иттифоқининг бир давлатида берилган ишлаш рухсатномаси бутун Европа бўйлаб автоматик ишлаш ҳуқуқини бермайди.
Масалан, шартнома Хорватиядаги компания билан тузилиб, иш Германия, Австрия ёки бошқа давлатда бажарилиши айтилса, юборувчи иш берувчи барча қўшимча талабларни бажарган бўлиши шарт.
❗️«Бир давлатнинг рухсатномаси билан исталган ЕИ давлатида ишлайсиз» ёки «қолган ҳужжатларни борганингиздан кейин тайёрлаймиз» деган оғзаки ваъдаларга ишонманг.
📚 Расмий манба: Европа меҳнат органининг 27 та ЕИ давлати бўйича қўлланмаси
☎️ Шубҳали иш таклифлари бўйича: 1282
🤖 @huquqiy_yordam_uzbot

🔎 Йўлга чиқишдан олдин текширинг:▪️ шартномада ҳақиқий иш берувчи, иш бажариладиган давлат ва манзил кўрсатилганми;▪️ иккинчи давлатда ишлаш учун зарур рухсат ёки ходимни вақтинча юбориш ҳақидаги расмий хабарнома мавжудми;▪️ иш ҳақи, иш вақти, турар жой ва ижтимоий суғурта шартлари ёзма равишда белгиланганми;▪️ шартнома ва барча рухсат берувчи ҳужжатларнинг нусхаси сизга берилганми.
❗️«Бир давлатнинг рухсатномаси билан исталган ЕИ давлатида ишлайсиз» ёки «қолган ҳужжатларни борганингиздан кейин тайёрлаймиз» деган оғзаки ваъдаларга ишонманг.
📚 Расмий манба: Европа меҳнат органининг 27 та ЕИ давлати бўйича қўлланмаси
☎️ Шубҳали иш таклифлари бўйича: 1282
🤖 @huquqiy_yordam_uzbot
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хотин-қизлар мурожаатлари: муаммоларга амалий ечимлар
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида хорижда ишлаётган ва юртимиздаги ишсиз хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
🔗 Хорижда қийин вазиятга тушиб қолган аёлларимизга Миграция агентлиги томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари билан қуйидаги ҳаволада танишинг👇
https://t.me/uzmigration/1503
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда ҳамкор ташкилотлар иштирокида хорижда ишлаётган ва юртимиздаги ишсиз хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
13 та ҳудудий ва хорижий студиялар орқали ўтган мулоқотда фарзандлари билан Ватанга қайтишга кўмаклашиш, хорижда ишлаш даврида касалликка чалинган аёлларнинг даволаниш харажатларини қоплаш, меҳнат муносабатларига оид масалаларда адвокат ёллаш ва моддий ёрдам ажратиш каби қатор мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилди.
🔗 Хорижда қийин вазиятга тушиб қолган аёлларимизга Миграция агентлиги томонидан кўрсатиладиган ёрдам турлари билан қуйидаги ҳаволада танишинг
https://t.me/uzmigration/1503
🇬🇧EN
🇷🇺RU
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda ish|Veb sayt|Telegram|
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤21👍15🔥3😍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📞 TELEFONNING NARIGI TOMONIDA KIM BOR?
İş beruvçimi? Vositaçimi? Yoki işonçingizdan foydalanmoqçi bölgan firibgarmi?
⚠️ Xorijda işlaş haqidagi şirin va’dalar ortida noqonuniy sxemalar yaşiringan bölişi mumkin.
Bir qöngğiroqqa işonib, kelajagingizni xavf ostiga qoymang!
🎥 Videoni köring va ogoh böling.
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda iş|Veb sayt|Telegram|

❤23🔥7🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#vakolatxona_faoliyati
🇺🇿🇷🇺 Rossiyada hamyurtlarimizga qanday yordamlar körsatilmoqda?
Xorijda işlaş davomida turli vaziyatlar yuzaga kelişi mumkin. Bunday paytda yurtdoşlarimizni qöllab-quvvatlaş, ularning huquq va manfaatlarini himoya qiliş muhim.
📌 Migratsiya agentligining Rossiyadag vakolatxonasi işonç raqami:
📞 +74958034000
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda iş|Veb sayt|Telegram|
🇺🇿🇷🇺 Rossiyada hamyurtlarimizga qanday yordamlar körsatilmoqda?
Xorijda işlaş davomida turli vaziyatlar yuzaga kelişi mumkin. Bunday paytda yurtdoşlarimizni qöllab-quvvatlaş, ularning huquq va manfaatlarini himoya qiliş muhim.
Migratsiya agentligining Rossiya Federatsiyasidagi vakolatxonasi tomonidan sentabr oyida hamyurtlarimizga körsatilgan amaliy yordamlar raqamlarda:
📊 Bir oyda:
🔹 4 401 nafar yurtdoşimizning Vatanga qaytişiga kömaklaşildi;
🔹 983 nafar hamyurtimizga bir martalik moddiy yordam körsatildi;
🔹 5 715 ta holatda huquqiy maslahat va yordam berildi;
🔹 409 ta holatda vaqtinça yaşaş va işlaş joyi xarajatlari qoplandi;
🔹 171 ta holatda advokatlik va boşqa taşkilotlar xizmatlari uçun tölov amalga oşirildi;
🔹 19 ta holatda tibbiy xarajatlar qoplandi;
🔹 329 nafar yurtdoşimizga ijtimoiy yordam, jumladan, işga joylaşişda kömak körsatildi.
📌 Migratsiya agentligining Rossiyadag vakolatxonasi işonç raqami:
📞 +74958034000
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda iş|Veb sayt|Telegram|
❤25👍12🤷♂4😴4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ekspert_fikri
🌍 «Aqllar oqimi» emas, «intellektual salohiyat aylanişi»
Xorijda işlaş — faqat daromad topiş emas, balki bilim, tajriba va yangi imkoniyatlar orttiriş demakdir.
YeXHT Parlament assambleyasi vakili «INTIL» markaziga taşrifi davomida Özbekistonda fuqarolarni xalqaro mehnat bozoriga tayyorlaş tizimiga yuqori baho berdi.
Ekspert fikriça, xorijda orttirilgan bilim va tajribaning kelajakda öz mamlakati rivojiga xizmat qilişi muhim.
📌 Til + kasb + malaka = xalqaro mehnat bozorida köproq imkoniyat!
|Instagram|LinkedIn|YouTube|Xorijda iş|Veb sayt|Telegram|
🌍 «Aqllar oqimi» emas, «intellektual salohiyat aylanişi»
Xorijda işlaş — faqat daromad topiş emas, balki bilim, tajriba va yangi imkoniyatlar orttiriş demakdir.
YeXHT Parlament assambleyasi vakili «INTIL» markaziga taşrifi davomida Özbekistonda fuqarolarni xalqaro mehnat bozoriga tayyorlaş tizimiga yuqori baho berdi.
💬 «Bu yerdagi professional yondaşuv, yaratilgan şaroitlar va insonlarning faol iştiröki menda katta taassurot qoldirdi».

❤29