Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Эзгу ниятлар ижобат бўладиган муборак Рамазон ойида юртимизда, бутун дунёда тинчлик ва фаровонлик, меҳр-оқибат барқарор бўлишини сўраб дуолар қиламиз".
—
"В священный месяц Рамазан, когда сбываются все добрые надежды, мы возносим молитвы, чтобы в нашей стране, во всем мире всегда царили мир, взаимопонимание и доброта".
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
—
"В священный месяц Рамазан, когда сбываются все добрые надежды, мы возносим молитвы, чтобы в нашей стране, во всем мире всегда царили мир, взаимопонимание и доброта".
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6👏1
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏2
2025 йил 1 апрелдан бошлаб даромадидан қатъи назар, фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар ҚҚС тўловчилар деб эътироф этилади.
Бунда реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича берилган онлайн назорат-касса техникаси ёки виртуал касса чеклари, расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар ҳамда бошқа ташқи ва ички маълумотлар асосида солиқ органлари томонидан қўшилган қиймат солиғи бўйича ҳисоботлар автоматик тарзда шакллантириб борилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Марказ мутахассиси Россия Федерациясида малака оширмоқда
“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси Фармакопея қўмитаси раиси, фармацевтика фанлари доктори Камола Нуридуллаева Россия Федерациясининг Санкт-Петербург давлат кимё-фармацевтика университетида малака оширмоқда.
Малака ошириш “Самарқанд бўзночи маҳаллий доривор ўсимлигидан сафро ҳайдовчи таъсирга эга янги дори препаратлари яратиш учун субстансия ва биологик фаол қўшимча олиш технологиясини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида олиб борилмоқда.
Бу лойиҳа фармацевтика саноатида импорт ўрнини босувчи дори воситаларини ишлаб чиқиш, миллий фармакопея базасини кенгайтириш ва табиий доривор воситалар асосида инновацион маҳсулотлар яратиш имконини беради.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥4👏2
Хушхабар: Марказ Дори воситаларини тартибга солувчи органларнинг халқаро коалицияси (ICMRA) га қабул қилинди
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Дори воситаларини тартибга солувчи органларнинг халқаро коалицияси - ICMRA (International Coalition of Medicines Regulatory Authorities) га аъзоликка қабул қилинди.
Маълумот учун, ICMRA – фармацевтик маҳсулотларнинг хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифатига оид глобал ёндашувларни мувофиқлаштириш, тартибга солиш соҳасидаги салоҳиятни мустаҳкамлаш ҳамда давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган нуфузли халқаро платформа ҳисобланади.
Мазкур платформа дунё миқёсидаги 40 дан ортиқ етакчи фармацевтик тартибга солувчи органларни бирлаштирувчи халқаро коалиция бўлиб, унинг асосий вазифаси – глобал даражада доривор воситаларнинг хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифатини таъминлаш бўйича тартибга солиш сиёсатини уйғунлаштириш, пандемиялар, таъминот занжирларидаги узилишлар, тезкор регуляторлик чоралари ва бошқа стратегик масалалар юзасидан мувофиқлашган ёндашувларни ишлаб чиқишдир. ICMRA аъзолари қаторида АҚШ (FDA), Европа Иттифоқи (EMA), Япония (PMDA), Канада (Health Canada), Австралия (TGA), Буюк Британия (MHRA), Жанубий Корея (MFDS), Хитой (NMPA), Бразилия (ANVISA), шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) каби нуфузли халқаро органлар мавжуд.
Ушбу аъзолик юртимиз фармацевтика соҳаси учун муҳим аҳамият касб этиб, Ўзбекистоннинг халқаро тартибга солувчи органлар ҳамжамиятига янада чуқурроқ интеграциялашувини таъминлайди. Шунингдек, Марказ мутахассисларига илғор тартибга солиш тажрибаларни ўрганиш, миллий меъёрий-ҳуқуқий базани халқаро стандартларга уйғунлаштириш имконини яратади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👏4❤1
Тадбиркорлар, соҳа мутахассислари ва истеъмолчилар диққатига!
Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасида фармацевтика соҳасидаги манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларини олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида коррупцияга қарши курашиш ва комплаенс назорати бўлими фаолияти йўлга қўйилган.
Агар Сиз, соҳадаги қонунбузарлик, манфаатлар тўқнашуви ва коррупция ҳолатларига дуч келсангиз зудлик билан +998 71 203-01-01 (2385) ишонч телефони https://t.me/uzpharmcontrolbot, farmkomitet@ssv.uz, https://www.facebook.com/uzpharmcontrol ёки http://www.instagram.com/uzpharmcontrol орқали марказга мурожаат қилинг.
Ҳар бир мурожаат шахсан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори назорати остида, қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Мурожаатлар шахсга доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун тегишли ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темировнинг мурожаат матни
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси директори Алишер Темиров юртдошларимиз, марказ ходимлари ва соҳада фаолият юритаётган мутахассисларга мурожаат қилди
👉 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси директори Алишер Темиров юртдошларимиз, марказ ходимлари ва соҳада фаолият юритаётган мутахассисларга мурожаат қилди
👉 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍8
Қорақалпоғистонда кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солишга бағишланган семинар ўтказилди
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги биносида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси ташаббуси билан муҳим семинар ташкил этилди. Унда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомиласи билан боғлиқ қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳужжатлар ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.
👉 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤4
“NOVA PHARM” МЧЖ дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташаббуси билан ташкил этилган онлайн учрашувда “NOVA PHARM” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
👉 Батафсил
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Чекланган нархлар реестри 28.03.2025.xlsx
1.7 MB
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2
Forwarded from Raqobat qo‘mitasi | Competition Committee
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сон Фармонига асосан, аҳолининг дори воситалари билан таъминланишини яхшилаш мақсадида 2025 йил 1 апрелдан бошлаб дорилар нархини тартибга солишнинг янги тартиби кучга киради.
Бу чеклов дорини етказиб беришда иштирок этувчи воситачилар сонидан қатъи назар амал қилади. Рецепт билан бериладиган дориларнинг нархлари белгиланган улгуржи ва чакана референт нархларидан юқори бўлмаслиги шарт қилиб белгиланади.
❗️ Рецепт билан бериладиган дориларга белгиланган савдо устамаларига қатъий риоя этиш талаб этилади. Белгиланган нархлар ва устамаларга амал қилинмаган тақдирда қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига мувофиқ, дорилар ва тиббий буюмлар нархларини давлат томонидан тартибга солиш тартибига риоя этмаслик лицензия талабларини (чакана савдо учун қўпол равишда) бузиш ҳисобланади ва бу ҳолат дорихона лицензиясининг бекор қилинишига сабаб бўлиши мумкин.
_____________
_____________
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | X |Raqobat.gov.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маълумки халқимиз маънавиятида, қадрятларида бошқа халқлар ўрганса ва ўз тажрибасида қўллашга арзийдиган кўпгина ибратли тажрибалар мавжуд. Масалан, ҳашар деб аталган тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ажралиб туради.
Юртимизда “Наврўз” умумхалқ байрами ва муборак “Рамазон” ойини кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида 2025 йил 11 мартдан бошлаб “долзарб бир ойлик” сафарбарлиги эълон қилинди.
Мамлакатимиз бўйлаб ўтказилаётган ушбу эзгулик ва ободонлаштириш тадбирига ҳисса қўшиш ниятида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳудудида ободонлаштириш ва атроф ҳудудни тозалаш ишлари ташкил этилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:
Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
Қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши бекор бўлган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари ва ходимлари (провизорлар, фармацевтлар)нинг ягона реестридаги маълумотлар янгиланди.
Эслатиб ўтамиз, Лицензияловчи орган томонидан ушбу реестрга киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил давомида сақланади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Қибрай туманидаги хонадондан 1,1 млрд сўмлик тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинди
Фармрейд: Ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент вилояти, Қибрай тумани, “Байтқўрғон” ҚФЙ ҳудудидаги хонадон кўздан кечирилганида ноқонуний тиббиёт буюмлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро Э.Н. ушбу хонадонда хорижда ишлаб чиқарилган, тегишли ҳужжатлари бўлмаган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш, ташиш, сақлаш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқланган тиббиёт буюмларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, умумий баҳоси 1,1 млрд сўмлик 25 турдаги 16 780 дона тиббиёт буюмлари ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Tегишли лицензияга эга бўлмасдан фаолият юритаётган дорихоналарга қандай чора кўрилади?
Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси бошлиғи Дониёрбек Мансурбеков жавоб берди.
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлдаги “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги ЎРҚ-701-сонли Қонунининг 4-иловасига асосан, Фаолиятни лицензиясиз амалга оширганлик ёки лицензияларни қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олганлик учун юридик шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баробарида жарима белгиланган.
Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6