Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
2.99K photos
922 videos
504 files
3.96K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Чекланган нархлар реестри 03.06.2025.xlsx
1.3 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2
🟦🟦🟦

Конимех туманидаги тиббиёт муассасасида қиёслаш ишларини амалга оширилди


Навоий вилоятининг Конимех туман тиббиёт бирлашмасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги Метрология хизмати мутахассислари томонидан ўлчаш воситалари ва тиббий ускуналарнинг техник ҳолати юзасидан қиёслаш ишлари олиб борилди. Ушбу жараёнда 147 та ўлчаш воситаси ва 11 та синов ускунаси қиёслашдан ўтказилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍3
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши ахбороти:


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгаши томонидан жорий йил 19 - 30 май кунлари кенгаш мажлисида кўриб чиқилган масалалар ҳақида ушбу инфографикада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
⭕️⭕️⭕️

Cифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни сотаётган шахслар ушланди


Тошкент вилоятила ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланиб келган Н.А. фуқаро М.Х.га хорижда ишлаб чиқарилган жами 72 000 дона “система инфузион” тиббий буюмларини 17 900 АҚШ доллари ва 30 млн сўмга сотган вақтида қўлга олини.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏4❤1👍1🔥1
🟦🟦🟦

Соҳанинг долзарб масалалари “Муносабат” ток-шоусида муҳокама қилинмоқда

Айни дамда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” ток-шоусида иштирок этишмоқда.

Дастур “Дорилар контрабандаси: Давлат қандай курашади ва тўғри дорини қандай танлаш керак?” мавзусига бағишланган. Ток-шоу доирасида дори воситаларининг ноқонуний савдоси, уларнинг соғлиқ учун хавфлари, шунингдек, фуқароларнинг ишончли дори воситаларини танлаши бўйича муҳим тавсиялар берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кўрсатув эртага соат 20:00 да "Ўзбекистон" каналида эфирга узатилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро фармацевтика форуми доирасида фармаконазорат бўйича мастер-класс бўлиб ўтди

Пойтахтимизда ўтказилаётган IV Халқаро фармацевтика форумида “Замонавий ёндашувлар фармаконазоратда: хавфсизлик ва самарадорликни таъминлаш” мавзусига бағишланган мастер-класс бўлиб ўтди.

Унда фармаконазорат соҳасидаги етакчи мутахассислар, халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, тиббиёт муассасалари ходимлари иштирок этди.

Мастер-класс давомида Россиядан ташриф буюрган етакчи мутахассислар иштирокида дори воситаларининг хавфсизлиги ва самарадорлигини баҳолашда замонавий ёндашувлар, реал клиник амалиётдаги кузатувлар, сигнални аниқлаш ва баҳолаш методологияси муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5❤1🔥1👏1
Диққат эълон!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази "Дармон" ахборот тизимидаги маълумотларни синхронизация қилиш мақсадида бугун 5 июнь соат 17:00дан 9 июнь соат 8:30 га қадар тизим фаолияти вақтинчалик ишламаслигини маълум қилади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
--
Внимание, объявление!


В целях синхронизации данных в информационной системе "Дармон" Центр безопасности фармацевтической продукции сообщает, что сегодня, 5 июня, с 17:00 до 8:30 часов 9 июня, работа системы будет временно приостановлена.

Приносим извинения за доставленные неудобства.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤3👏3
Ўзбекистон халқига Қурбон ҳайити табриги
—
Поздравление народу Узбекистана с праздником Курбан хайит

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤5👏3
🟦🟦🟦

Муҳтарам юртдошлар, азиз ҳамкасблар!


Барчангизни тинчлик, меҳр-оқибат ва саховат рамзи бўлган муқаддас Қурбон ҳайити билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бугунги кунда Қурбон ҳайити нафақат диний байрам, балки бағрикенглик, меҳрибонлик, олижаноблик ва инсонийлик каби юксак фазилатларни тарғиб этувчи маънавий айём сифатида юртимизда муносиб нишонланмоқда.

Бу муборак онларда бирдамлик ва ҳамжиҳатлик руҳи ҳаётимизга янада чуқурроқ кириб бораётгани, маҳаллаларимизда ёшлар ва кексаларга бўлган ғамхўрлик, эҳтиёжмандларга кўрсатилаётган ёрдамлар Қурбон ҳайитининг эзгу анъаналарини янада мустаҳкамламоқда.

Шу улуғ айёмда юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, ҳар бир оилада файзу барака ва тотувлик ҳукм суришини тилайман. Яратганнинг раҳмати ва баракати барчамизнинг хонадонларимизга ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!

Қурбон ҳайити муборак бўлсин!

Ҳурмат ила,
Алишер Темиров
Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази директори


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤31👍23🔥4
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 Пойтахтимизда IV Халқаро Фармацевтика Форуми бўлиб ўз ишини бошлади

😎 Фармацевтика соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

😎 “Минбар” ток-шоусида дори воситалари хавфсизлиги муҳокама қилинди

😎 Конимех туманидаги тиббиёт муассасасида қиёслаш ишларини амалга оширилди

😎 Экспертлар кенгаши томонидан жорий йил 19 - 30 май кунлари кенгаш мажлисида кўриб чиқилган масалалар юзасидан ахборот берилди

😎 Cифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмларни сотаётган шахслар ушланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” ток-шоусида иштирок этди

😎 Халқаро фармацевтика форуми доирасида фармаконазорат бўйича мастер-класс бўлиб ўтди

😎 Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍1
Касса чекларида маркировка кодларини энг кўп кўрсатган ҳолда дори воситалари сотган ТОП-20 дорихоналар

📆 2025 йилнинг январь - май ойлари давомида 3 840 та маҳсулотлар айланмаси иштирокчилари – “Асл белгиси” тизимига уланган дорихоналар томонидан 8,8 млндан ортиқ дори воситалари касса чекларида маркировка кодлари кўрсатилган ҳолда реализация қилинган. Шундан 2,5 млни (28%) юқоридаги 20 та дорихона ҳисобига тўғри келади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18❤3🔥3👏1
Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тўртинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлиси бошланмоқда.

Давлатимиз раҳбари ва олий мартабали меҳмонларнинг форумдаги нутқларини Президент Матбуот хизматининг Telegram, Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤3👍1
Чекланган нархлар реестри 10.06.2025.pdf
2.5 MB
Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦

Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази махсус ўқув курсларини ташкил этмоқда


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таркибидаги Дори воситаларини стандартлаш илмий марказининг Ўқув-тренинг бўлими, лицензия асосида махсус аккредитланган лаборатория шароитида қуйидаги йўналишлар бўйича ўқув курсларини ташкил этмоқда:

Дори воситаларининг сифатини физик - кимёвий усуллар ёрдамида таҳлил қилиш; дори воситаларини сифатини микробиологик усуллар ёрдамида таҳлил қилиш; дори воситаларини сифатини фармако-токсикологик усуллар ёрдамида таҳлил қилиш.

Бундан ташқари, дорихона амалиёти ва фармацевтика соҳасининг бошқа муҳим йўналишлари бўйича қуйидаги миллий ва халқаро стандартлар асосида тайёргарлик курслари ўтказилади:

🏷 Зарур фармаконазорат амалиёти (GVP)
🏷 Зарур ишлаб чиқариш амалиёти (GMP)
🏷 Зарур лаборатория амалиёти (GLP)
🏷 Зарур сақлаш амалиёти (GSP)
🏷 Зарур дистрибьюторлик амалиёти (GDP)
🏷 Зарур дорихона амалиёти (GPP)

☎️ Мурожаат учун телефонлар:
71 230-71-31 (ички 106) 97 005-00-40

Сиз ҳам ўз салоҳиятингизни оширмоқчи ва фармацевтика соҳасида илғор билимларга эга бўлмоқчи бўлсангиз — унда сизни мазкур курсларда иштирок этишга таклиф этамиз!


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ў.Ш. фуқаро Э.Х.га 3 738 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини 100 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Департаментнинг Самарқанд тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ш.Х. фуқаро Ф.А.га 162 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотган вақтида ушланиб, ундан яна 510 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.


Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: Биз инвесторлар учун очиқ, эркин, барқарор ва ишончли мамлакат – Янги Ўзбекистонни барпо этмоқдамиз.
—
Президент Шавкат Мирзиёев: Мы строим Новый Узбекистан – страну, открытую для инвесторов, свободную, стабильную и надежную.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤2👍2
Давлат фармакопеясига киритиш учун режалаштирилган фармакопея мақолалари дастлабки экспертизадан ўтказилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими мутахассислари томонидан май ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг 2-нашри 1-жилдига киритилиши кўзда тутилган Европа фармакопеясининг 9–10 ҳамда амалдаги 11-нашрлари оралиғидаги ўзгартириш ва тўлдиришлар асосида танлаб олинган 50 га яқин фармакопея мақолалари ва монографиялари дастлабки экспертизадан ўтказилди.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤7👍7🔥4
‼️‼️‼️

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 январдаги ПФ-13-сонли Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 апрелдан бошлаб чекланган савдо устамалари фақатгина рецепт асосида бериладиган дори воситаларига нисбатан қўлланилади. Рецептсиз бериладиган дори воситаларини улгуржи ва чакана реализация қилишда эса бундай чекловлар амал қилмайди.

Аҳолини сифатли ва иқтисодий жиҳатдан мақбул дори воситалари билан таъминлаш, фуқароларда дори-дармонга нисбатан ишончни мустаҳкамлаш ҳамда фармацевтика бозорида шаффофликни таъминлаш мақсадида замонавий рақамли ечимлар жорий этилмоқда.


Шу мақсадда, 2023 йил 1 апрелдан бошлаб “Uzpharminfo” рақамли платформаси фаолият юритмоқда. Ушбу тизим орқали фойдаланувчилар дори воситалари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлишлари мумкин. Жумладан, дори воситаларининг номи, таркиби, дозировкаси, чекланган нархлари, амалдаги сертификатлари ва бошқа муҳим ахборотлар очиқ шаклда тақдим этилади.

Юртдошларимиз қуйидаги ҳавола орқали исталган вақтда онлайн тарзда дори воситаларини текшириш, таққослаш ҳамда нархларини кузатиш имконига эга бўлишлари мумкин:

📱 IOS платформаси учун
📱 Android платформаси учун

Маълумот учун: 2025 йил 31 май ҳолатига кўра мамлакатимизда 11 162 та ном ва дозировкадаги рецепт бўйича бериладиган дори воситасига чекланган нархлар қайд этилган бўлиб, бу орқали ноқонуний ва сифатсиз маҳсулотларга қарши курашилиб, аҳолига шаффоф ва тезкор ахборот тақдим этилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍4