Uzpharmcontrol
12.5K subscribers
3.02K photos
938 videos
504 files
4K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
ДВСИМда 56 сериядаги дори воситаси текширувдан ўтказилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таркибида фаолият юритаётган "Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази"да 56 сериядаги дори воситаси сертификатлаштириш ишлари бўйича физик-кимёвий, микробиологик, фармако-токсикологик лаборатор текширувдан ўтказилди. Ҳамда меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бериши юзасидан барча сериялар бўйича тегишли баённомалар расмийлаштирилди.

Шунингдек, марказининг Тадқиқотлар ва изланишлар бўлими томонидан клиник олди тадқиқотларини амалга ошириш мақсадида 7 та номдаги дори воситалари қабул қилинди ҳамда 11 та номдаги дори воситаларига клиник олди тадқиқотлар натижаси бўйича ҳисоботлар шакллантирилди.

Марказга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

📊 Телефон: (+998) 95 167-71-31
📊 Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 45 уй (Локация)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1
Марказ маъсуллари Қашқадарёда

Раҳбарлар томонидан жисмоний ва юридик шахслар билан жойларда сайёр қабуллар ўтказиш амалиётини давом эттириш, муаммоларни жойида ҳал этиш ва бу борада талабчанликни янада оширилишини таъминлаш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли кўрсатмасига мувофиқ, Марказ масъуллари Қашқадарё вилоятида бўлди.

Ташриф давомида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ, "Қашқадарё Дори-Дармон" МЧЖ, “Азиз-М” МЧЖ, “New gold med” МЧЖ, “Тероб фарм” ХК, "Абдурасул бобо" ХК, "Меҳр шифо" ХК, "Аслонов Шахзодбек" ХК тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашди.

Учрашувда вилоятда фармацевтика маҳсулотларини чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар, жумладан, фаолиятни лицензиялаш масалалари бўйича мурожаатлар тингланди. Ҳамда муаммоларни ҳал этиш юзасидан маъсулларга тегишли топшириқлар берилди.

Шунингдек, мулоқот давомида Зарур амалётлари маркази вакили томонидан ҳудуддаги дорихоналар Зарур дорихона амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши лозимлиги юзасидан атрофлича тушунтириш берилиб, бу борада тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍8❤2
‼️‼️‼️

3 турдаги 1048 ўрам қалбакилаштирилган
дори воситалари айланмасининг олди олинди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент ва Наманган, Андижон, Хоразм ҳамда Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида экспертизадан ўтказилди.

🟥 580 турдаги 6263 ўрам жумладан:

☑️ 310 турдаги 2285 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
☑️ 215 турдаги 2765 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
☑️ 52 турдаги 165 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
☑️ 3 турдаги 1048 ўрам (Актовегин 40 мг 5 мл №5 ампула, Зардекс 300 мг капсула, Regapen 300 mg kapsula) қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотлари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤1🔥1
Дори воситалари норматив ҳужжатларини ишлаб чиқишда Давлат фармакопеяси устувор ҳисобланади

Хабарингиз бор, Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 6 августдаги 258-сон буйруғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясининг биринчи нашри биринчи жилди иловаси тасдиқланган эди.

Мазкур буйруқнинг аҳамияти ва унда белгиланган вазифалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири, ф.ф.д профессор Х. Джалилов шарҳ берди.

Батафсил қуйидаги ҳаволада танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍10🔥2
🟦🟦🟦

Марказнинг Қарши шаҳридаги ҳудудий филиали фаолияти ўрганилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қарши шаҳридаги ҳудудий филиали фаолиятини ўрганиш мақсадида директор ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигида ишчи гуруҳ Қарши шаҳрида бўлди.

Мақсад - ҳудудлардаги филиаллар фаолиятини такомиллаштириш ва уларнинг лабораторияларини тегишли йўналиш бўйича сифат менежменти тизими халқаро аккредитация талаблари асосида қайта баҳолашдан  муваффақиятли ўтишга тайёрлаш.

Ташриф давомида фармацевтика маҳсулотлари сифатини назорат қилиш, филиал кадрлар салоҳиятини ошириш, бино-иншоотларнинг талабга жавоб бериши ҳамда лабораторияларнинг замонавий асбоб ускуналар билан таъминланганлик даражаси ўрганилди.

Мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан таклиф ва фикрлар тингланиб, фаолиятни такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
💬 13-савол:

Фаолият учун берилган лицензия муддатини узайтириш учун қандай тартибда ариза берилади?


Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дониёрбек Мансурбеков жавоб берди.

💳 Жавоб:

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза лицензияловчи органга «Лицензия» ахборот тизими орқали йўлланади. Бунда ариза лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар берилиши керак. Аризани «Лицензия» ахборот тизими орқали йўллаш бўйича қўлланма лицензияловчи органнинг веб-сайтига жойлаштирилган.

Маълумот учун, фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензияларни амал қилиш муддатини узайтириб бериш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низом ҳамда унинг 28 ва 29-иловаларида белгилаб қўйилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🤰 Ҳомиланинг ривожланиш даврида антибиотиклар қабул қилиш мумкин эмас

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакология қўмитаси мутахассиси Ботир Мавлянов, ҳомиладорлик даврида ўзбошимчалик билан антибиотиклар қабул қилишнинг салбий оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
"Самарқанд дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш" ШК фаолияти ўрганилди

Аҳолини хавфсиз, безарар ва сифатли дори воситалари билан таъминлаш, шунингдек, юртдошларимиз саломатлигини асрашда, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва унинг тизимида фаолият юритаётган лабораториялар мувофиқлиги, ходимлар малакаси муҳим аҳамият касб этади.

Шу боис, фаолиятни мунтазам равишда такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ҳамда лабораторияларни зарур асбоб ускуналар билан таъминлаш долзарб ҳисобланади. Айни шу масалаларни ўрганиш мақсадида Марказ директори ўринбосари Нозим Бердиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Марказнинг Самарқанд ҳудудий филиалида бўлди.

Ташриф давомида Самарқанд филиали лабораторияларининг илмий-техник кўрсаткичлари, ускуналарнинг ишлаш ҳолати, сифат назорати ҳамда ходимларнинг билим ва кўникмалари ўрганилди. Шунингдек, жорий ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ва фаолиятни янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍8❤1
Дори воситаларини Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтказишда фақат USP ва EDQM ишлаб чиқарувчиларининг референс стандарт намуналари талаб этиладими?

Ўзбекистонда дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнида сифат назорати учун фойдаланиладиган стандарт намуналарга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Метрологик кузатувчанлик талабларига риоя қилиш учун стандарт намуналар асосланган метрологик процедурага мувофиқ тавсифланиши ва уларнинг хоссалари қиймати, шу билан боғлиқ ноаниқлик ва метрологик кузатувчанликни тасдиқловчи сертификат билан бирга тақдим этилиши лозим.

Метрологик кузатувчанлик "O‘zDst ISO/IEC 17025:2019" стандартининг 6.5 банди талабларига киритилган бўлиб, бу Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг (аккредитациядан ўтган) фармацевтика маҳсулотлари сифати назоратини амалга оширувчи синов лабораториялари учун мажбурийдир.


Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекситон Республикасида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнига муваффақиятли эришиш учун аризачилар томонидан ноаниқлиги ва ишонч даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга сертификатланган стандарт наъмуналар - CRS, фармакопея стандарт намуналари, давлат стандарт наъмунаси (ГСО), ISO/IEC 17034:2021 стандартига мувофиқ аккредитация қилинган ишлаб чиқарувчиларнинг стандарт наъмуналари тақдим этилиши талаб этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6
Реестр референтных цен 27.09.2024.pdf
3.3 MB
Референт нархлар 27.09.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

🕊@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:

😎 Тиббий ускуналар бўйича идентификация ишлари амалга оширилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармакопея қўмитаси раиси Камола Нуридуллаева фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ўз диссертация иши ҳимоясига тайёргарлик кўрмоқда

😎 Рецептсиз бериладиган дори воситалари ҳақида қаердан маълумот олиш тўғрисида маълум қилинди

😎 Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорати доирасида жорий йилнинг 16-20 сентябрь кунлари дорихоналарда назорат тадбирлари ўтказилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров, Афғонистон озиқ-овқат ва фармацевтика идораси раҳбари Заҳид Ҳамдуллаҳ бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

😎 25 сентябрь - Бутунжаҳон фармацевтлар куни бу йил - “Фармацевтлар: Глобал саломатлик эҳтиёжларини қондириш” шиори остида нишонланди

😎 69 та тиббий ўлчаш воситаси устидан қиёслаш ишлари ўтказилди

😎 ДВСИМда 56 сериядаги дори воситаси текширувдан ўтказилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Н. Бердиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятида бўлди

😎 3 турдаги 1048 ўрам қалбакилаштирилган дори воситалари айланмасининг олди олинди

😎 Марказнинг Қарши шаҳридаги ҳудудий филиали фаолияти ўрганилди

😎 Фуқароларнинг "Uzpharmcontrol_bot" алоқага ботига йўллаган саволларига Марказ мутахассислари жавоб берди

😎 "Самарқанд дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш" ШК фаолияти ўрганилди

😎 Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Требуются ли в Узбекистане при государственной регистрации лекарственных средств предоставление только референтных стандартных образцов производителей USP и EDQM?

В процессе государственной регистрации лекарственных средств в Узбекистане уделяется особое внимание стандартным образцам, используемым для контроля качества.

💰 Для соблюдения требований метрологической прослеживаемости стандартные образцы должны быть охарактеризованы в соответствии с метрологической процедурой и предоставляться вместе с сертификатом, подтверждающим значение их свойств, связанную с ними неопределенность и метрологическую прослеживаемость.

Требования метрологической прослеживаемости изложены в пункте 6.5 стандарта "O‘zDst ISO/IEC 17025:2019", который обязателен для аккредитованных испытательных лабораторий, осуществляющих контроль качества фармацевтической продукции, в том числе и для лабораторий Центра безопасности фармацевтической продукции.


Исходя из вышесказанного, для успешного прохождения процесса государственной регистрации лекарственных средств в Республике Узбекистан заявители должны предоставлять сертифицированные стандартные образцы (CRS), фармакопейные стандартные образцы, государственные стандартные образцы (ГСО) или стандартные образцы производителей, аккредитованных в соответствии с ISO/IEC 17034:2021, вместе с документами, подтверждающими их неопределенность и уровень доверия.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
#қисқа_сатрда

Давлат фармакопеясининг 2-нашрига киритилиши режалаштирилган 300 дан ортиқ инглиз тилидаги фармакопея мақолалари лойиҳалари танлаб олиниб, Европа фармакопеясининг 8-, 9- ва 10-нашрлари билан таққосий ўрганиб чиқилди.

Шу кунларда Давлат фармакопеяси 1-нашрининг 1-жилди иловасини чоп этиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Давлат фармакопеясини
ишлаб чиқиш бўлими


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍7
🟦🟦🟦

Янги тиббий техника қўмитаси Илмий ва эксперт кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида Янги тиббий техника қўмитаси раиси ўринбосари бошчилигида қўмита Илмий ва эксперт кенгашининг 18-сонли мажлиси бўлиб ўтди.

🖋 Унда маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг умумий 107 та тиббий буюм ва тиббий техникаларини қонунда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказишга, қайта рўйхатдан ўтказишга, шунингдек, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларига ўзгартириш киритишга тавсия этиш бўйича тегишли масалалар кўриб чиқилди.

Иш жараёнида 10 та тиббий буюм, тиббий техника ва ташхис воситасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш бўйича Экспертлар кенгашига тавсия берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1🔥1
#қисқа_сатрда

“Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестри”даги маълумотлар янгиланди.


🇺🇿 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Экспертлар кенгашининг 19-20-21-22-сонли экспертлар хулосаси жадвали асосида маҳаллий ва ҳорижий дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббий техника ва ташхис воситаларининг янгиланган рўйхати Access Vestnik III базасига киритилди. Ҳамда давлат реестрининг электрон варианти такомиллаштириб марказнинг www.uzpharm-control.uz расмий веб-сайтига жойлаштирилди.

Матбаа бўлими

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Юксак маҳоратли, жонкуяр ва талабчан ўқитувчилар – халқнинг, миллатнинг ноёб бойлиги, уларнинг машаққатли, масъулиятли меҳнати энг юксак баҳо ва рағбатга муносиб.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5
Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик

Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги таълим-тарбия соҳаси ходимларини Ўқитувчи ва мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан чин қалбимдан муборакбод этиб, барчангизга энг эзгу тилакларимни билдиришдан бахтиёрман.
--
Поздравление учителям и наставникам Узбекистана

От всего сердца поздравляю вас, работников сферы образования и воспитания нашей страны, с всенародным праздником – Днем учителей и наставников, выражаю всем вам свои самые добрые пожелания.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4❤1
🟦🟦🟦

Азиз ва ҳурматли фармацевтика соҳасининг устозлари!


Бугун биз сизни, энг фидойи ва билимли инсонларни, эзгу касб вакилларини 1-октябр – Устоз ва мураббийлар куни билан самимий табриклаймиз! Сизнинг сабр-тоқат ва меҳрингиз туфайли фармацевтика соҳасида келажакнинг малакали мутахассислари етишиб чиқмоқда. Сиз инсоният саломатлиги учун хизмат қилаётган қаҳрамонларсиз!

Сизнинг ҳар бир дарсингиз, ҳар бир маслаҳат ва йўл-йўриғингиз – бу нафақат шогирдларингиз учун билим, балки уларга ҳаёт учун қадрли йўл чироғи ҳамдир. Сиз тайёрлаётган мутахассислар жамиятнинг соғлиғини мустаҳкамлашга, беморларнинг соғлиғини сақлаш ва яхшилашга беқиёс ҳисса қўшади. Айнан сизнинг машаққатли меҳнатингиз туфайли ҳар бир инсон дори воситалари ва саломатликка оид билимларни пухта эгаллаш имкониятига эга бўлмоқда.

Шу муносабат билан, барча устозларимизга чуқур ҳурмат изҳор қилмоқчиман!

Сизга сиҳат-саломатлик, оилангизга тинчлик ва бахт, меҳнатингизда эса улкан зафарлар тилайман. Келгуси йилларда ҳам ёшларга билим бериш ва уларни касб сир-асрорларига ўргатишда бардавом бўлиб, соғлиқни сақлаш тизимининг тараққиётига ўз ҳиссангизни қўшишингизда давом этасиз, деб ишонамиз.

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз Устозлар!

Ҳурмат билан,
Алишер Темиров
Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази директори


--

Уважаемые и почитаемые наставники в сфере фармацевтики!

Сегодня мы искренне поздравляем вас, самых преданных и знающих людей, представителей благородной профессии, с 1 октября — Днём учителей и наставников! Благодаря вашему терпению и заботе в сфере фармацевтики подрастают квалифицированные специалисты будущего. Вы – герои, стоящие на страже здоровья человечества!

Каждый ваш урок, каждое наставление — это не просто знания, это драгоценный маяк для ваших учеников на пути жизни. Специалисты, которых вы готовите, вносят неоценимый вклад в укрепление здоровья общества, поддержание и улучшение состояния пациентов. Именно благодаря вашему упорному труду каждый человек имеет возможность глубоко освоить знания о лекарственных средствах и здравоохранении.

В связи с этим хочу выразить глубокое уважение всем нашим наставникам! Желаю вам здоровья, мира и счастья в семье, а в работе — больших успехов. Мы верим, что и в будущем вы продолжите обучать молодёжь и передавать ей секреты профессии, внося свой вклад в развитие системы здравоохранения.

Пусть ваш праздник будет радостным, дорогие наставники!

С уважением,
Алишер Темиров
Директор Центра безопасности фармацевтической продукции


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍25👏8❤6🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1-октябр - Устоз ва мураббийлар куни

Мамлакат, унинг ёшлар келажаги, эртанги куни тақдирига масъул бўлган барча устоз ва мураббийларни бугунги касб байрамлари билан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази номидан самимий табриклаймиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍11👏2