Uzpharmcontrol
12.5K subscribers
3.02K photos
938 videos
504 files
4K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Реестр референтных цен 08.10.2024.pdf
2.6 MB
Референт нархлар 08.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2
🟦🟦🟦🟦

ССВнинг 2024 йил 7 октябрдаги тегишли буйруғига кўра, вазирлик тасарруфидаги барча тиббиёт муассасаларида:

Тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синов воситаларининг ҳисобини юритиш учун масъул шахс тайинлаши ва у фойдаланилаётган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш воситалари ва синов воситаларининг ўз вақтида метрология текширувидан ўтказиш учун муассаса раҳбари билан бирга жавобгар бўлиши белгиланган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
🟦🟦🟦

Тиббий буюмлар ва техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Туркия ва Европа тажрибаси ўрганилмоқда


Шу кунларда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари Туркия Дори воситалари ва тиббий буюмлари агентлиги томонидан ташкиллаштирилган ўқув курси доирасида Туркия ва Европа Иттифоқи мамлакатлари мисолида тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш, шунингдек, постмаркетинг назоратини самарали ташкил этиш бўйича малака оширмоқда.

Мазкур ўқув курсининг мақсади - миллий тартибга солиш тизимини такомиллаштириш, соҳада глобал тажрибаларни ўрганиш, шунингдек, постмаркетинг назорати тизимини амалиётга тадбиқ этишдир.


Курс давомида иштирокчилар Туркия ва Европа Иттифоқи давлатларидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнлари ва постмаркетинг назорати бўйича амалий билимларни ўзлаштирмоқдалар.

Ўқув курси, айниқса, соҳанинг халқаро миқёсдаги ривожи ва замонавий талабларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистонда тиббий буюмлар назорат тизимини такомиллаштириш учун муҳим аҳамият касб этади. Бу ўз навбатида, мамлакатимизда аҳолининг соғлиғини ҳимоя қилиш, хавфсиз ва сифатли тиббий буюмлар етказиб беришга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🟦🟦🟦

Марказда Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 24-сонли Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда маҳаллий ва хорижий давлатлар ишлаб чиқарувчилари тақдим этган:

↗️ 15 номдаги дори воситалари, 72 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат рўйхатидан ўтказилди.

↗️ Давлат рўйхатидан ўтган 40 номдаги дори воситалари ва 11 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техникаларнинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномалари ҳамда рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

↗️ 27 номдаги дори воситалари, 19 номдаги тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддати узайтирилди.

↗️ 3 номдаги дори воситалари клиник тадқиқотлар ўтказишга тавсия этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Андижон шаҳрида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро А.А. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 50 қутидаги жами 500 дона “Pregabalin Capsule IP 300 mg” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини 900 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

❗️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармакопея қўмитаси раиси Камола Нуридуллаева дори технологияси ва халқ табобати ихтисосликлари бўйича фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ўз диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди!

Бу ютуқ К. Нуридуллаеванинг нафақат илмий фаолиятидаги муҳим қадам, балки марказ учун учун ҳам аҳамиятга эга. У ўз тадқиқотларида замонавий фармацевтика технологиялари ва халқ табобати усулларини чуқур ўрганиб, уларни янги замонавий илмий ютуқлар билан уйғунлаштириш йўлида изланишлар олиб борди. Унинг илмий иши - фармацевтика соҳасидаги инновацион ёндашувлар ва маҳаллий шароитларга мос технологияларни тадбиқ қилишга йўналтирилган.


Камола Нуридуллаевага келгусидаги фаолиятида улкан ютуқлар тилаймиз!

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази жамоаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍35❤4🔥4
✏️✏️✏️

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан статистик маълумотлар янгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
2024 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра:


☑️ Дори воситаларини ишлаб чиқариш учун лицензияга эга 69 та корхона;
☑️ Дори воситаларини тайёрлаш учун лицензияга эга 147 та корхона;
☑️ Дори воситаларини улгуржи реализация қилиш учун лицензияга эга 485 та корхона фаолият юритмоқда.

Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 13203 та дорихона (шулардан 8248 таси асосий дорихона, 4955 таси филиал) фаолият олиб бормоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Сертификатланмаган фармацевтика маҳсулотларини муомалага чиқариш тартиби белгиланди


Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 628-сон қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, корхона томонидан ишлаб чиқарилган ҳар бир мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган дори воситалари, тиббий буюм ва (ёки) тиббий техниканинг:

🖋 серияси, номи, шакли, халқаро патентланмаган номи, ишлаб чиқарилган ва муомалага киритилаётган миқдори, нархлари, ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати тўғрисидаги маълумотлар корхонанинг ваколатли шахси томонидан махсус электрон тизимга ёки Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига қоғоз шаклида киритилганидан кейин улар муомалага чиқарилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қиёслаш лабораторияси томонидан 2024 йилнинг 9 ойи давомида:

Даволаш-профилактика муассасалари томонидан келиб тушган аризалар асосида (ўтган йилнинг айни шу даврига нисбатан 1,12 барабар кўп) 1540 номдаги тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди. Ҳамда уларга Қиёслаш сeртификати ва Қиёслаш гувоҳномалари расмийлаштирилди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
‼️‼️‼️

Дори воситаларининг ноодатий ёки ножўя таъсири бўйича сўровнома


Ҳурматли юртдошлар ва каналимиз кузатувчилари! Дори воситаларининг ножўя таъсири бўйича Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан ўтказилаётган сўровномада фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

❔ Сўровнома саволлари

Илтимос, тўлиқ ва ҳаққоний жавоблар беринг, чунки сизнинг жавобингиз дори воситаларининг сифати ва хавфсизлигини баҳолашда муҳим аҳамиятга эга.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🟦🟦🟦🟦

Амбулатория шароитида даволанувчи беморларга наркоз учун қўлланиладиган препаратларга рецептлар ёзиш ман этилади

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг «Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларни сақлаш, бериш, сотиш, тақсимлаш, ҳисобини олиш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил 29 декабрда 1090-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган) 2001 йил 28 ноябрдаги 527-сон буйруғи 3-боб 43-бандига асосан:

"Амбулатория шароитида даволанувчи беморларга наркоз учун қўлланиладиган препаратларга рецептлар ёзиш ман этилади" деб белгиланган.

❗️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи дорихоналарда наркоз учун қўлланиладиган дори воситаларининг сотилиши ман этилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Вакилларимиз Туркия Тиббий буюм ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси фаолияти билан танишди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мутахассислари малака ошириш дастури доирасида Туркия Дори воситалари ва тиббий буюмлари агентлиги қошидаги Тиббий буюм ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораториясига ташриф буюрди.

Маълумот учун, TİTCK - Туркия Дори воситалари ва тиббий буюмлари агентлиги (Türkiye İlaç ve Tıbbi Cihaz Kurumu) Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида 2012 йилда таъсис этилган. Агентлик мамлакатда дори воситалари, тиббий буюмлар ва косметика маҳсулотларининг хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифатига жавобгар орган ҳисобланади.


Ташриф давомида мутахассисларимиз замонавий сифат назорати механизмлари ва тиббий буюмлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича илғор амалиётлар, лабораторияда амалга ошириладиган текширув усуллари ва синов жараёнлари билан яқиндан танишди.

Шунингдек, мулоқот чоғида Марказ лабораториялари фаолиятини ISO 17025 стандарти талабларига мувофиқ такомиллаштириш, синовларни ISO 17043 стандартига мувофиқ ўтказиш орқали лабораториялар ўртасида натижаларни солиштириш ва мувофиқлаштириш, марказ ходимларининг малакасини ошириш ва мунтазам равишда тажриба алмашинувларни йўлга қўйиш бўйича фикр алмашилди.


Бу, ўз навбатида, лабораторияларда синов ишларини олиб бориш сифатини халқаро талабларга мувофиқлаштиришга хизмат қилиши таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🟦🟦🟦

Жорий йилнинг сентябрь ойида 69 та лицензиянинг амал қилиш муддати тугади. Шундан 63 таси дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш, 6 таси фармацевтика фаолияти учун берилган лицензиялар.

Шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи 10 та юридик шахс ўз xоҳишига кўра лицензиясини бекор қилди.

2024 йил 1 октабрга қадар 60 та юридик шахс лицензиясини ўз xоҳишига кўра вақтинча тўхтатди. Шундан 10 таси дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш, 50 таси фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар.

Эслатиб ўтамиз, лицензияланиши лозим бўлган фаолият билан лицензиясиз шуғулланиш — Ўзбекистон Республикаси Қонунларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Марказнинг раҳбар ходимлари давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида иштирок этди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази раҳбар ходимлари жорий йил 11 октябрь санасида Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигида ўтказилган давлат тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича тест синовларида иштирок этди.

Мазкур тест синовлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан раҳбар кадрлар ва масъул лавозимларга тайинланадиган шахсларнинг давлат тилини билиш даражасини баҳолашга қаратилган.

Тест жараёнида иштирокчиларнинг давлат тилида эркин сўзлаш, ёзиш ва тушуниш бўйича билим ва кўникмалари махсус саволлар орқали текширилди.

Мазкур ташаббус — давлат органларида ўзбек тилидан фойдаланиш маданиятини ошириш, мутахассисларнинг тил бўйича малакасини мустаҳкамлаш ҳамда ўзбек тили маданиятини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5❤3
🟦🟦🟦

Марказ ходимлари Туркияда ўтказилган ўқув курсини муваффақиятли якунлади


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимлари жорий йилнинг 7 - 11 октябрь кунлари Туркия Дори воситалари ва тиббий буюмлари агентлиги томонидан ташкил этилган малака ошириш ўқув семинарида иштирок этди.

Ўқув дастури давомида вакилларимиз тиббий буюмлар ва техникаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнлари, сифат ва хавфсизлик талаблари, уларнинг бозорда қўлланилишига оид халқаро стандартлар ва амалиётлар билан танишдилар.

Шунингдек, постмаркетинг назорати бўйича махсус машғулотлар ўтказилиб, тиббий буюм ва тиббий техниканинг фойдаланишдан кейинги мониторинги ва хавфсизлигини таъминлаш йўналишларида замонавий ёндашувлар ўрганилди.

Мазкур курс Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, уларни халқаро стандартлар даражасида ишлашга тайёрлаш ҳамда соҳадаги илғор амалиётларни мамлакатимизда жорий этишида муҳим аҳамият касб этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Реестр референтных цен 11.10.2024.pdf
2.7 MB
Референт нархлар 11.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
MedSafetyWeek-2024: Хавфсиз дори воситалари учун ҳамкорлик

Жорий йилнинг 4-10 ноябрь кунлари 92та давлат регулятор органлари билан бир қаторда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳам MedSafetyWeek - 2024 ҳафталигида иштирок этади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Уппсала Мониторинг маркази томонидан ҳар йили ўтказиладиган ушбу глобал тадбир — дунёда дори воситаларининг хавфсизлигига алоҳида эътибор бериш ва уларнинг ножўя таьсирларини кузатиш ҳамда хабар қилишнинг аҳамиятини тарғиб қилишга қаратилган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртимиздаги соғлиқни сақлаш мутахассислари, фармацевтлар, дорихона ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакилларини ушбу ҳафталикда фаол иштирок этишга чорлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4❤3
#қисқа_сатрда


Давлат рўйхатидан ўтказилган, амал қилиш муддати узайтирилган ҳамда норматив ҳужжатларига ўзгартириш киритилган 452 номдаги дори воситаси ҳақидаги маълумотлар Фармакопея қўмитаси томонидан электрон базага жойланди.

↗️ Шунингдек, хорижий ва маҳаллий дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш учун Қўмитага тақдим этилган 86 номдаги дори воситаси ҳужжатлари экспертиза қилинди.

Фармакопея қўмитаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4