Uzpharmcontrol
12.5K subscribers
3.02K photos
933 videos
504 files
4K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
MedSafetyWeek-2024: Хавфсиз дори воситалари учун ҳамкорлик

Жорий йилнинг 4-10 ноябрь кунлари 92та давлат регулятор органлари билан бир қаторда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳам MedSafetyWeek - 2024 ҳафталигида иштирок этади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Уппсала Мониторинг маркази томонидан ҳар йили ўтказиладиган ушбу глобал тадбир — дунёда дори воситаларининг хавфсизлигига алоҳида эътибор бериш ва уларнинг ножўя таьсирларини кузатиш ҳамда хабар қилишнинг аҳамиятини тарғиб қилишга қаратилган.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази юртимиздаги соғлиқни сақлаш мутахассислари, фармацевтлар, дорихона ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакилларини ушбу ҳафталикда фаол иштирок этишга чорлайди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4❤3
#қисқа_сатрда


Давлат рўйхатидан ўтказилган, амал қилиш муддати узайтирилган ҳамда норматив ҳужжатларига ўзгартириш киритилган 452 номдаги дори воситаси ҳақидаги маълумотлар Фармакопея қўмитаси томонидан электрон базага жойланди.

↗️ Шунингдек, хорижий ва маҳаллий дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимча киритиш учун Қўмитага тақдим этилган 86 номдаги дори воситаси ҳужжатлари экспертиза қилинди.

Фармакопея қўмитаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “G.S.” ХКга қарашли дорихона сотувчиси А.Т. таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 3 та капсула “Омнадрен” номли дори воситасини 120 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 850 дона “Карбамазепин” ва 22 дона “Омнадрен” номли дори воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍3❤2
🟦🟦🟦🟦🟦

Самарқандда халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда

Бугун Самарқанд шаҳрида анъанавий “Абу Али ибн Сино – тиббиёт жавоҳири” III Халқаро халқ табобати бўйича илмий – амалий анжуман ўз ишини бошлади. Конференция халқ табобати соҳасидаги илмий тадқиқотларни муҳокама қилиш, тиббиёт мутахассислари ва олимларнинг тажриба алмашишларига майдон яратиш мақсадида ҳар йили Ибн Сино жамоат фонди ҳамкорлигида ўтказиб келинади.

Бу йилги анжуманда 12 давлатдан келган 45 дан ортиқ олим, етакчи мутахассислар, шунингдек, маҳаллий ва халқаро тиббиёт ташкилотларининг вакиллари иштирок этмоқда. Улар орасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармакопея қўмитаси раиси Камола Нуридуллаева ҳам бор. У анжумандаги чиқишида "Инулин ўз ичига олган моддага асосланган комбинацияланган таркибли капсулаларни ишлаб чиқиш масаласи тўғрисида"ги мавзуда маъруза қилди.

К.Нуридуллаеванинг маърузасида инулин моддасининг шифобахш хусусиятлари, унинг инсон организмига ижобий таъсири ва мазкур моддага асосланган комбинацияланган капсулаларни ишлаб чиқиш технологияси хусусида муҳим маълумотлар тақдим этилди. Ушбу тадқиқот нафақат Ўзбекистон, балки халқаро миқёсда ҳам янги даволаш воситаларини яратишга ёрдам беради.


Халқаро тадбир доирасида тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги инновациялар, табиий ҳамда шифобахш ўсимликлардан самарали тарзда фойдаланиш усуллари, шунингдек, илмий тадқиқотларнинг амалий натижаларини соҳага жорий қилиш масалалари муҳокама қилинади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг расмий телеграм канали @uzpharmcontrol — ташкилот фаолияти ҳақида аҳолига мунтазам, тўлиқ ва тезкор равишда ахборот тақдим этиб бориш мақсадида ташкил этилган бўлиб, ҳозирги кунда 8500 га яқин жонли обуначига эга.

Канал фаолияти Матбуот хизмати томонидан юритилади. Унда эълон қилинган ҳар битта пост 24 соат ичида 55% обуначи томонидан ўқилади.

Жорий йил 9 ой давомида ушбу телеграм каналда, ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда 1,38 баравар кўпроқ (937 та) пост, шу жумладан, 1,31 баравар кўпроқ (176 та) видеоахборот жойланди. Бундан ташқари каналдаги обуначилар сони (+4018 тага) 1,92 бараварга кўпайди.

↗️ Каналда "Ҳафта дайжести", "Сўраган эдингиз", "Фармаконазорат", "Халқаро ҳамкорлик", "Экспертлар кенгашининг мажлислари", "Давлат фармакопеяси", "Лицензион назорат" "Қонунчиликдаги янгиликлар", "Постмаркетинг назорати", "Метрология хизмати", "Биласизми?", "Наркотиклар назорати фаолияти" ва бошқа рукнлар орқали соҳага доир расмий тасдиқланган хабарлар кенг жамоатчилик эътиборига етказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏5🔥3👍2❤1
✏️✏️✏️

Метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Ўзбекистон ва Ҳиндистон Фармакопея органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашилди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган “Абу Али ибн Сино – тиббиёт жавоҳири” III Халқаро халқ табобати бўйича илмий – амалий анжуман доирасида Ўзбекистон ва Ҳиндистон Фармакопея органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Анжуман якунида Ҳиндистон вакилига Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси 1-нашрининг электрон нусхаси совға сифатида тақдим этилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍8❤1
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Қиёслаш лабораторияси — Соғлиқни сақлаш вазирлигининг метрология хизмати этиб қайта ташкил этилди

😎 2024 йилнинг 9 ойи давомида Референт нархларни шакллантириш бўлими томонидан 14736 та ном ва дозировкадаги дори воситаларининг референт нархлари қайд этилди.

😎 Марказнинг Дори воситалари сифатини назорат қилиш ва стандартлаштириш лабораториясида замонавий ускуналар ўрнатилмоқда

😎 ЖССТнинг Фармацевтика препаратлари спецификацияси бўйича Экспертлар Қўмитасининг 58-сессияси иш бошлади

😎 5 турдаги дори воситаларининг қалбакилаштирилганлиги аниқланди

😎 Тиббий буюмлар ва техникаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Туркия ва Европа тажрибаси ўрганилди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 24-сонли Экспертлар кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди

😎 Фармакопея қўмитаси раиси К. Нуридуллаева дори технологияси ва халқ табобати ихтисосликлари бўйича фармацевтика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ўз диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди

😎 Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси томонидан статистик маълумотлар янгиланди

😎 Сертификатланмаган фармацевтика маҳсулотларини муомалага чиқариш тартиби белгиланди

😎 Туркия Тиббий буюм ва тиббий техника сифатини назорат қилиш лабораторияси фаолияти билан танишилди

😎 Марказнинг раҳбар ходимлари давлат тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовларида иштирок этди

😎 Жорий йилнинг 4-10 ноябрь кунлари 92та давлат регулятор органлари билан бир қаторда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳам MedSafetyWeek - 2024 ҳафталигида қатнашади

😎 Самарқандда халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати томонидан жорий йил 9 ой давомида ташкилот телеграм каналида 937 та пост нашр қилинди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
Навоийда сифати кафолатланмаган дори воситаларининг муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кармана тумани бўлими, ДХХ ва Божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “P.L.” МЧЖ ходими С.Б. фуқаро М,Х.га хорижда ишлаб чиқарилган 165 қути “Le-Fer” номли дори воситасини 46 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, унинг ёнидан яна 300 дона “SUTSILIN” номли жами 133,1 млн сўмлик ҳужжатсиз дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Кармана туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Ҳ.Э. ва У.М. хорижда ишлаб чиқарилган 500 қути “Ферровайз” номли дори воситасини фуқаро Г.Б.га 57,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186³-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6
🟦🟦🟦

“Вакцина ишлаб чиқариш бўйича бешинчи виртуал cGMP ўқув марафони
" бўлиб ўтди

Вакцина ишлаб чиқариш жараёнидаги зарур амалиётларни ривожлантириш ва халқаро стандартларга мувофиқ фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ЖССТ томонидан онлайн ўқув семинар ташкил этилди. Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Фармаконазорат бўлими бошлиғи
Сабоҳат Ҳайитова иштирок этди.

↗️ Семинар давомида, мутахассислар cGMP принципларини, сифат назорати ва вакцина ишлаб чиқариш жараёнидаги энг сўнгги инновацияларни муҳокама қилди. Иштирокчилар вакцинани ишлаб чиқариш жараёнидаги муҳим қадамлар, хавфсизлик стандартлари ва сифатни назорат қилиш усуллари ҳақида батафсил маълумот олдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Клиник тадқиқотлар соҳасида ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди


“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси директори Алишер Темиров Ҳиндистонга ташриф доирасида “Raptim Research Corporate” компанияси вице президенти доктор Milind Bagul билан учрашди. Унда томонлар икки давлат ўртасида фармацевтика тармоғини ривожлантириш ҳамда дори воситаларининг клиник тадқиқотлари соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Маълумот учун, “Raptim Research Corporate” 2002 йилда ташкил этилган бўлиб, дори воситаларини тадқиқ қилиш ва синовдан ўтказишга ихтисослашган. Фармацевтика соҳасида ва турли клиник тадқиқотларни халқаро стандарт талабларига мувофиқ ўтказиш юзасидан фаолият юритувчи мазкур халқаро компания – маҳсулотларни биотехнология асосида ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тиббиёт соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда фаолият юритади.


Учрашувда асосий эътибор — икки мамлакатда дори воситаларининг хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фармацевтика маҳсулотларининг клиник тадқиқотларини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил этиш бўйича ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга қаратилди.

Мазкур йўналишдаги ҳамкорлик, дори воситаларини ишлаб чиқишда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш, сифат назоратини янада кучайтириш, янги дори воситаларини яратишда инновацион ёндашувларни амалиётга жорий этиш ва соҳага замонавий илғор технологияларни татбиқ этиш имконини беради.


Ташриф давомида вакилларимиз компания таркибидаги лаборатория фаолияти билан яқиндан танишиб, унда клиник тадқиқот субъектларида ўтказиладиган биоэквивалентлик (фармакинетик ва бошқа) тадқиқотлар ва биокираолишликни ўрганиш юзасидан тадқиқотлар, шунингдек, in-vitro ва in-vivo шароитида ўтказиладиган тадқиқотлар ҳақида маълумот олишди.

Якунда томонлар фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини ошириш бўйича қўшма лойиҳалар устида ишлашга келишиб олди. Соҳадаги ушбу ҳамкорлик аҳоли саломатлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Discussion on Collaboration in the Field of Clinical Trials

During the visit to India, Alisher Temirov, Director of the "Center for Pharmaceutical Products Safety," met with Dr. Milind Bagul, Vice President of "Raptim Research Corporate." The two sides discussed the development of the pharmaceutical sector and collaboration in the field of clinical trials of medicines between the two countries.

For reference, "Raptim Research Corporate" was established in 2002 and specializes in the research and testing of medicines. This is an international company, which conducts clinical trials in accordance with international standards, collaborates with biotechnology-based production companies and research institutions in the medical field.


The meeting focused on ensuring the safety of medicines in both countries and developing cooperation in conducting clinical trials of pharmaceutical products in accordance with international standards.

This collaboration will enable the pharmaceutical industry to ensure the safety of medicines, strengthen quality control, introduce innovative approaches to the creation of new drugs, and apply advanced modern technologies in the field.


During the visit, representatives of Uzbekistan’s delegation got acquainted with the laboratory activities of the company, including studies on bioequivalence (pharmacokinetics and others) and bioavailability in clinical trial subjects, as well as research conducted in in-vitro and in-vivo conditions.

In conclusion, the parties agreed to work on joint projects to improve the safety of pharmaceutical products. This collaboration is an important step towards ensuring the health and well-being of the population.
--
Обсуждены вопросы сотрудничества в сфере клинических исследований

В ходе визита в Индию директор государственного учреждения «Центр безопасности фармацевтической продукции» Алишер Темиров провел встречу с доктором Милиндом Багулом, вице-президентом компании «Raptim Research Corporate». Стороны обсудили вопросы сотрудничества в области развития фармацевтической отрасли и проведения клинических исследований лекарственных препаратов между двумя странами.

Для справки, «Raptim Research Corporate» была основана в 2002 году и специализируется на исследованиях и испытаниях лекарственных средств. Эта международная компания, занимающаяся проведением клинических испытаний в соответствии с требованиями международных стандартов, работает в сотрудничестве с предприятиями по производству продукции на биотехнологической основе и научно-исследовательскими институтами в области медицины.


Основное внимание на встрече было уделено вопросам обеспечения безопасности лекарственных средств в обеих странах и развития сотрудничества по организации клинических исследований фармацевтической продукции в соответствии с международными стандартами.

Такое взаимодействие позволит обеспечить безопасность лекарственных средств, усилить контроль качества, внедрить инновационные подходы к созданию новых препаратов и применять современные передовые технологии в данной области.


В ходе визита представители узбекской делегации ознакомились с деятельностью лаборатории компании, включая исследования биоэквивалентности (фармакокинетики и других) и биодоступности на объектах клинических исследований, а также исследования, проводимые в условиях in-vitro и in-vivo.

В завершение встречи стороны договорились работать над совместными проектами по повышению безопасности фармацевтической продукции. Подчеркивалось, что данное сотрудничество является важным шагом на пути к обеспечению здоровья и благополучия населения.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍8❤4
🟦🟦🟦

56 та тиббий ўлчаш воситаси қиёслаш текширувидан ўтказилди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қиёслаш лабораториясига келиб тушган аризалар асосида жойига чиққан ҳолда, тиббиёт муассасаларидаги 56 та тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди.

Ўрганиш давомида, меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлиги юзасидан 46 та қиёсланганлик гувоҳномаси, 6 та аттестация гувоҳномаси ҳамда номувофиқлиги аниқланган 4 та тиббий ўлчаш воситасига яроқсизлик баённомалари расмийлаштирилди ва ҳолат юзасидан маъсулларга тегишли кўрсатма берилди.


Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
(+99871) 203-01-01 (ички 2240 — 2241)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
🟦🟦🟦🟦🟦

Дори воситаларини назорат қилувчи органларнинг халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигидаги делегация Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида ўтказилаётган ICDRA - Дори воситаларини назорат қилувчи органларнинг 19-халқаро конференциясида иштирок этмоқда.

ЖССТ томонидан 1980-йилдан бери мунтазам равишда ташкил этиб келинадиган мазкур анжуман - турли мамлакатларнинг фармацевтика соҳасини тартибга солувчи органларининг энг йирик учрашувларидан бири ҳисобланади. Бу йилги халқаро тадбирда 200 га яқин мамлакатдан ташриф буюрган соҳа мутахассислари бир жойда жам бўлишган.


Жорий йилнинг 13 октябрь куни бўлиб ўтган муҳокамаларда вакилларимиз фармацевтика маҳсулотларининг хавфсизлигини ошириш, фармаконазорат бўйича глобал стратегия ва унинг асосий тамойиллари ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари борасида ўз таклиф ва мулоҳазалари билан фаол бўлишди.

ICDRA конференцияси фармацевтика соҳасидаги замонавий муаммолар ва янги ечимларни кўриб чиқиш учун муҳим платформа бўлиб, бу йилги тадбирда асосан дори воситаларининг хавфсизлиги, уларнинг самарадорлиги ҳамда янги тартибга солиш чоралари муҳокама қилинмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

2025 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилади

Хўш, постмаркетинг назорати ўзи нима? Постмаркетинг назорати қандай тартибда амалга оширилади? Постмаркетинг назоратини амалга ошириш босқичлари нималардан иборат? Постмаркетинг назоратини амалиётга тадбиқ этишдан мақсад нима?


Бугунги кунда ушбу саволлар жуда долзарблиги сабабли, мазкур лавҳамизда "Постмаркетинг назорати" жараёнини ёритиб беришга ҳаракат қиламиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

ЖССТ штаб-квартираси департаменти вакиллари билан муҳим масалалар муҳокама қилинди


Хизмат сафари билан Ҳиндистонда бўлиб турган Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров, ЖССТ штаб-квартираси Тартибга солиш ва преквалификация департаментининг Тартибга солиш ва хавфсизлик бўлими бошлиғи Hitti B. Sillo билан муҳим учрашув ўтказди.

Унда бир қатор долзарб масалалар, шу жумладан, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фаолиятида бенчмаркинг жараёнини қўллаб-қувватлаш ҳамда Марказ лабораторияларини ЖССТ томонидан преквалификациядан ўтказиш имкониятлари кенг муҳокама қилинди. Шу билан бирга, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлашда халқаро стандартларни жорий этиш ва ўзаро тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.


Учрашув давомида Марказ ходимлари учун долзарб мавзуларда тренинглар ва семинарлар ташкил этиш масалалари ҳам кўтарилди. Ушбу семинар ва тренинглар ходимларнинг малакасини ошириш, соҳадаги энг сўнгги янгилик ва тажрибаларни улашиш мақсадида ЖССТ билан ҳамкорликда ўтказилиши режалаштирилаётганлиги таъкидланди. Бу эса Марказнинг халқаро меъёрлар асосида фаолият юритиш салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

ЖССТнинг Марказга техник ёрдам кўрсатиш ва лабораторияларимизни халқаро талабларга мувофиқ сертификатлаш йўлида кўрсатадиган ёрдами мамлакатимиз фармацевтика соҳасининг жадал ривожланишига катта ҳисса қўшиши кутилмоқда. Алишер Темиров таъкидлаганидек, ушбу ҳамкорлик нафақат миллий, балки минтақавий фармацевтика хавфсизлиги тизимининг такомиллаштирилиши учун муҳим аҳамият касб этади.


Якунда ЖССТ билан яқин ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш, шунингдек, фармаконазорат ва фармацевтика маҳсулотларини халқаро талабларга мувофиқ рўйхатдан ўтказиш жараёнини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликда ишлашга келишиб олинди.
—
Key Issues Discussed with WHO Department Representatives

During his business trip to India, the Director of the Center for Pharmaceutical Products Safety, Alisher Temirov, held an important meeting with Hitti B. Sillo, Head of the Regulation and Safety Unit at the Department of Regulation and Prequalification at WHO.

A number of key issues were discussed at the meeting, including support for the benchmarking process in the activities of The Center for Pharmaceutical Products Safety by the World Health Organization, as well as the possibilities for prequalifying the Center's laboratories by WHO. Particular attention was paid to the introduction of international standards to ensure the safety of pharmaceutical products and the exchange of experiences.


During the meeting, the organization of training sessions and seminars on relevant topics for the Center’s staff was also raised. It was noted that these seminars and training sessions, aimed at improving staff qualifications and sharing the latest developments and experiences in the field, are planned to be conducted in collaboration with WHO. This will further strengthen the Center's ability to operate in accordance with international standards.

The technical assistance provided by WHO to the Center, as well as the certification of our laboratories according to international requirements, is expected to significantly contribute to the rapid development of the pharmaceutical sector in our country. As Alisher Temirov emphasized, this cooperation is important not only for improving the national pharmaceutical safety system but also for the regional system as a whole.


In conclusion, it was agreed to further develop close cooperation with the WHO, as well as to work together on improving the processes of pharmacovigilance and the registration of pharmaceutical products in accordance with international requirements.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👏2
Реестр референтных цен 15.10.2024.pdf
2.6 MB
Референт нархлар 15.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
🟦🟦🟦

"ДВСИМ"да 310 сериядаги дори воситаси текширувдан ўтказилди

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази таркибида фаолият юритаётган "Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази"да 310 сериядаги дори воситаси сертификатлаштириш ишлари бўйича физик-кимёвий, микробиологик, фармако-токсикологик лаборатор текширувдан ўтказилди.

Меъёрий ҳужжат талабларига жавоб бермаганлиги сабабли 2 сериядаги маҳсулотга мувофиқлик сертификати расмийлаштириш рад этилди.


Шунингдек, марказининг Тадқиқотлар ва изланишлар бўлими томонидан клиник олди тадқиқотларини амалга ошириш мақсадида 7 та номдаги дори воситалари қабул қилинди ҳамда 44 та номдаги дори воситаларига клиник олди тадқиқотлар натижаси бўйича ҳисоботлар шакллантирилди.

Марказга қуйидаги рақам орқали мурожаат қилишингиз мумкин:

📊 Телефон: (+998) 95 167-71-31
📊 Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 45 уй (Локация)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
В Научном центре стандартизации лекарственных средств проверено лекарственное средство серии 310

В Научном центре стандартизации лекарственных средств в структуре Центра безопасности фармацевтической продукции проведено физико-химическое, микробиологическое и фармако-токсикологическое лабораторное исследование лекарственного средства серии 310 для сертификации.


❗️ В связи с тем, что два продукта не соответствовали требованиям нормативных документов, им было отказано в оформлении сертификатов соответствия.

Кроме того, Отделом исследований и разработок центра были приняты лекарственные средства 7 наименований для проведения доклинических исследований, а также сформированы отчеты по результатам доклинических исследований лекарственных средств 44 наименований.

Вы можете обратиться в Центр по следующему номеру:

📊 Телефон: (+998) 95 167-71-31
📊 Адрес: город Ташкент, Мирабадский район, улица Айбека, 45 (Локация)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2