Uzpharmcontrol
12.5K subscribers
3.02K photos
938 videos
504 files
4K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
✏️✏️✏️

Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализацияси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари диққатига!


Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан қонун ҳужжатлари бузилиши, шу жумладан дори воситалари ва тиббиёт буюмларининг нархини шакллантириш тартиби қўпол бузилганлиги оқибатида лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестри юритилаётганлигини эслатиб ўтамиз.

Лицензияловчи орган қонун ҳужжатлари талаблари бузилганлиги, шу жумладан дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархини белгилаш тартиби қўпол равишда бузилганлиги оқибатида лицензиянинг амал қилиши тўхтатилган дорихона, дорихона филиалининг манзиллари ва ходимлар реестрига киритилган маълумотлар улар киритилган вақтдан эътиборан уч йил муддат давомида сақланади.

↗️ Мазкур реестр билан расмий веб-сайтимизда танишишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
MedSafetyWeek-2024: Сотрудничество ради безопасных лекарственных средств

С 4 по 10 ноября текущего года Центр безопасности фармацевтической продукции, наряду с регуляторными органами 92 стран, примет участие в неделе MedSafetyWeek-2024.

Это глобальное мероприятие, ежегодно проводимое Центром мониторинга Уппсалы Всемирной организации здравоохранения, направлено на привлечение особого внимания к безопасности лекарственных средств, а также на пропаганду важности мониторинга и сообщения о побочных эффектах лекарств.


Центр безопасности фармацевтической продукции призывает медицинских специалистов, фармацевтов, работников аптек и широкую общественность нашей страны активно участвовать в этой неделе.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5
🟦🟦🟦

140 та тиббий ўлчаш воситаси қиёслаш назоратидан ўтказилди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қиёслаш лабораториясига келиб тушган аризалар асосида жойига чиққан ҳолда, тиббиёт муассасаларидаги 140та тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди.

Ўрганиш давомида, меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлиги юзасидан 112 та қиёсланганлик гувоҳномаси, 24 та аттестация гувоҳномаси ҳамда номувофиқлиги аниқланган 4 та тиббий ўлчаш воситасига яроқсизлик баённомалари расмийлаштирилди ва ҳолат юзасидан маъсулларга тегишли кўрсатма берилди.


Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади.

📞 Мурожаат учун телефонлар:
(+99871) 203-01-01 (ички 2240 — 2241)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍4
2 номдаги 140 ўрам дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтган ҳафтада пойтахтимиз ҳамда Тошкент ва Наманган, Андижон, Хоразм ҳамда Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбиларда олинган фармацевтика маҳсулотлари Марказ лабораторияларида ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказилди.

Таҳлил натижаларига кўра, 288 номдаги 4510 ўрам жумладан:

↗️ 113 номдаги 1850 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
↗️ 150 номдаги 2040 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
↗️ 23 номдаги 480 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
↗️ 2 номдаги 140 ўрам (Неуфол-С 100 мг/5 мл ампула, Зардекс 300 мг капсула) қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотларини тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍1
"Rus-LASA" ва "ДВСИМ" ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда

Россия лаборатория жониворлари бўйича мутахассислар ассоциацияси (Rus-LASA) ва "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ таркибидаги Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази (ДВСИМ) ўртасида янги ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда.

Самарқандда бўлиб ўтган “Озиқ-овқат хавфсизлиги: глобал ва миллий маҳсулотлар” мавзусидаги конференция доирасида юртимизга ташриф буюрган "Rus-LASA" аъзоси Егор Ивлев, Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази фаолияти билан яқиндан танишди. Ҳамда марказ раҳбари Азизбек Жураев билан соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини муҳокама қилди.


Мулоқот давомида икки ташкилот лаборатория жониворлари билан боғлиқ илмий тадқиқотлар, шу жумладан клиник олди тадқиқотларни биргаликда ўтказиш, методологик қўлланмалар ва стандартлар ишлаб чиқиш, шунингдек, малакали мутахассисларни тайёрлашда ўқув-семинарлар ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Маълумот учун, Россия лаборатория жониворлари бўйича мутахассислар ассоциацияси тадқиқотчилар, ветеринария шифокорлари, виварий раҳбарлари, лаборатория жониворлари билан ишловчи бошқа мутахассисларни бирлаштириш ва бу йўналишда замонавий билимларни тарқатиш мақсадида 2011 йилда ташкил этилган. Ташкилот Европа лаборатория жониворлари ҳақидаги фан бўйича ассоциациялар федерацияси (FELASA) аъзоси ҳисобланади.


Ушбу ҳамкорлик замонавий илм-фан ва тадқиқотлар соҳасида янада самарали натижаларга эришиш, лаборатория жониворлари иштирокидаги клиник олди тадқиқотларида инсонпарварлик методларини такомиллаштириш бўйича қўшимча имкониятлар яратади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6❤1
25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси жамоаси номидан сизларни касб байрамингиз – Ички ишлар органлари ходимлари куни билан чин дилдан муборакбод этамиз!

Сизнинг жасоратингиз туфайли мамлакатимизда тинчлик ва барқарорлик таъминланиб, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинмоқда. Сизларнинг машаққатли ва масъулиятли вазифангиз, хавф-хатарлар олдида матонат кўрсатишингиз, халқимиз фаровонлиги ва хавфсизлигини таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга.

Касб байрамингизда сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий фаровонлик ва хизмат фаолиятингизда юксак муваффақиятлар тилаймиз.

Доимо халқ хизматида бардавом бўлинг!


Ҳурмат билан, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси жамоаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказ футбол жамоаси Вазир кубогида иштирок этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмалари Республика Кенгаши ташаббуси билан тиббиёт ходимлари ўртасида спартакиада мусобақаларининг финал босқичи старт олди.

Мазкур беллашувлар доирасида мини футбол бўйича Соғлиқни сақлаш вазири кубоги мусобақасининг финал баҳсларида мамлакатимиздаги тиббиёт ва соғлиқни сақлаш ташкилотлари, жумладан, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

Мусобақалардан кўзланган мақсад — соғлом турмуш тарзини кенг оммага тарғиб қилиш, жамоавий ҳамкорликни ривожлантириш ва тиббиёт ходимлари ўртасида яқин дўстона алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍7❤4
Марказ экспертлари VIII фармацевтика саммити иштирок этмоқда

Москва шаҳрида “Рўйхатдан ўтказиш, фармаконазорат ва клиник тадқиқотлар: янги уфқлар ва энг яхши амалиётлар” VIII фармацевтика саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус ва Арманистондан ташриф буюрган етакчи экспертлар қаторида Ўзбекистон номидан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ мутахассислари иштирок этмоқда.

Фармацевтика соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инновацион ёндашувлар ва хавфсизлик стандартларини жорий этишга бағишланган ушбу нуфузли анжуманда фармацевтика маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш, фармаконазорат тизимларини ривожлантириш ҳамда клиник тадқиқотлар ўтказишнинг энг яхши амалиётлари муҳокама қилинади.


Делегациямиз вакиллари саммитдаги чиқишларида юртимизда фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, уларни рўйхатдан ўтказиш жараёнларида халқаро тажрибадан фойдаланиш ҳамда клиник тадқиқотларнинг ривожи юзасидан тажриба ва ютуқлари ҳақида маъруза қилди.

Таъкидлаш жоиз, бу каби халқаро анжуманлар мутахассислар билим ва тажрибаларини оширишда жуда муҳим платформа ҳисобланади, шунингдек, иштирокчиларга соҳада юзага келаётган янги муаммоларни муҳокама қилиш, дори воситаларининг рўйхатдан ўтказилиши ва фармаконазорат бўйича энг яхши халқаро амалиётлар билан танишиш имконини беради.


Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍7👏1
Реестр референтных цен 25.10.2024.pdf
2.7 MB
Референт нархлар 25.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси мажлислар залида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан "Она тили қалбим таржимони” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

😎 “SHIFO NUR FARM” ХКга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

😎 Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси фаолиятининг 2024 йил III-чоракдаги асосий кўрсаткичлари ҳақида маълум қилинди

😎 Марказда Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

😎 “AKROM-MED-FARM” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

😎 “Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестри”даги маълумотлар янгиланди

😎 "ДВСИМ"да 237та сериядаги дори воситаси сифат текширувидан ўтказилди

😎 Тиббиёт муассасаларидаги 140та тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди

😎 2 номдаги 140 ўрам дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

😎 "Rus-LASA" ва "ДВСИМ" ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда

😎 Москва шаҳрида “Рўйхатдан ўтказиш, фармаконазорат ва клиник тадқиқотлар: янги уфқлар ва энг яхши амалиётлар” VIII фармацевтика саммити бўлиб ўтди

😎 Марказ жамоаси мини-футбол бўйича Соғлиқни сақлаш вазири кубоги мусобақасида иштирок этди

😎 Марказ мутахассислари “Swissmedic” дори воситалари ва тиббий техникаларни тартибга солиш бўйича Швейцария Миллий агентлигида малака оширди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилади

Хўш, постмаркетинг назорати ўзи нима? Постмаркетинг назоратини амалиётга тадбиқ этишдан мақсад нима?

Бу ҳақида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги роликда танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🔥7👍6
🟦🟦

Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тизимда амалга оширилган ишлар, энергия тежамкорлик ва самарадорлик ҳамда тиббиёт муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги масалаларига бағишланган видеоконференц-алоқа шаклида таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилмоқда.

Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти, ихтисослашган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этяпти.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
#Қонунчиликдаги_янгиликлар


Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 6 сентябрдаги 31-сон буйруғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. (Рўйхат рақами
3563, 24.10.2024)

☝️ Мазкур ҳўжжат билан:

↗️ Дори воситалари хорижий ишлаб чиқарувчисининг аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим;

↗️ Тиббий буюм ва тиббий техниканинг хорижий ишлаб чиқарувчисининг аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўгрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим миқдорлари тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари Жанубий Кореяда малака оширмоқда


Фармацевтика соҳаси жадал ривожланиб бораётган бир даврда, мазкур соҳадаги ходимларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш жуда муҳим аҳамиятга эга. Инновациялар ва технологик ютуқлар соҳани ўзгартириб, замонавий даволаш усулларини киритмоқда. Шунинг учун фармацевтлар ва бошқа соҳа вакиллари янги билим ва кўникмаларни эгаллаб, ўз малакаларини мунтазам равишда янгилаб боришлари талаб этилади.


Жанубий Кореянинг GTH-B (Global Training Hub for Biomanufacturing) марказида ўтказилаётган ўқув дастури ҳам айни шу мақсадга қаратилган. Унда 44 мамлакатдан саралаб танланган 140 иштирокчи малака оширмоқда. Улар орасида “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМининг икки нафар мутахассиси, Камола Ҳакимова ҳамда Дилафрўз Муйдиновалар ҳам бор.

ЖССТ ҳамкорлигида ҳар йили ташкил этиладиган мазкур ўқув курси – вакциналар, биотиббиёт маҳсулотларини хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш бўйича энг замонавий технологиялар, амалиётлар ва илмий тажрибаларни ўрганишга йўналтирилган.

Курс давомида иштирокчилар халқаро стандартлар асосида вакциналарни ишлаб чиқариш, сифат назорати ва лаборатория жараёнларини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий машғулотларда иштирок этишади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤1
💬 15-савол:

Асосий дорихонанинг тармоқ очишига лицензияси бўлмаса ҳам бу бино кўриб чиқилиб унга тармоқли дорихона сифатида GPP сертификати бериладими?

Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Мансурбеков жавоб берди.

💳 Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 80-сонли қарорининг 29-илова 9-банд «в» қисмида:

дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти давлат стандартларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш кераклиги белгиланган ҳамда лицензия талаб ва шартларидан бири ҳисобланади.


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 сентябрдаги “Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 788-сонли қарорининг 3-бандида:

фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий ташкилотлар Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ фармацевтик инспекциядан ўтказилиши белгиланган.


Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Реестр референтных цен 29.10.2024.pdf
4.2 MB
Референт нархлар 29.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини мажбурий аттестациядан ўтказиш тартиби қандай?


Улар ўз хоҳишига кўра ҳам навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкинми?

Аттестациядан ўта олмаган ходимларнинг малака тоифаси туширилмайдими?

Навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш учун шифокор ва фармацевтларни ким хабардор қилади?

↗️ Юқоридаги саволларга Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази бўлим бошлиғи Бобур Ҳамидов жавоб беради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Дори воситаларини қабул қилишда энг кўп учрайдиган хатолар нималардан иборат? - Жавоб

🦠 Ҳар бир оиладаги дори қутисида қандай дори воситалари бўлиши керак? - Жавоб

🦠 Қандай ҳолларда таблеткаларни қисмларга бўлиб ичиш мумкин эмас? - Жавоб

🦠 Дори воситаларини қабул қилишда нималарга эътибор бериш керак? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2