Uzpharmcontrol
12.5K subscribers
3.02K photos
933 videos
504 files
4K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Реестр референтных цен 25.10.2024.pdf
2.7 MB
Референт нархлар 25.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси мажлислар залида Ўзбек тили байрами куни муносабати билан "Она тили қалбим таржимони” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди

😎 “SHIFO NUR FARM” ХКга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

😎 Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси фаолиятининг 2024 йил III-чоракдаги асосий кўрсаткичлари ҳақида маълум қилинди

😎 Марказда Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

😎 “AKROM-MED-FARM” МЧЖга тегишли дорихона лицензияси бекор қилинди

😎 “Тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестри”даги маълумотлар янгиланди

😎 "ДВСИМ"да 237та сериядаги дори воситаси сифат текширувидан ўтказилди

😎 Тиббиёт муассасаларидаги 140та тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди

😎 2 номдаги 140 ўрам дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

😎 "Rus-LASA" ва "ДВСИМ" ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда

😎 Москва шаҳрида “Рўйхатдан ўтказиш, фармаконазорат ва клиник тадқиқотлар: янги уфқлар ва энг яхши амалиётлар” VIII фармацевтика саммити бўлиб ўтди

😎 Марказ жамоаси мини-футбол бўйича Соғлиқни сақлаш вазири кубоги мусобақасида иштирок этди

😎 Марказ мутахассислари “Swissmedic” дори воситалари ва тиббий техникаларни тартибга солиш бўйича Швейцария Миллий агентлигида малака оширди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2025 йил 1 январдан фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати амалиётга жорий этилади

Хўш, постмаркетинг назорати ўзи нима? Постмаркетинг назоратини амалиётга тадбиқ этишдан мақсад нима?

Бу ҳақида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги роликда танишасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
🔥7👍6
🟦🟦

Айни дақиқаларда Соғлиқни сақлаш вазирлигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида тизимда амалга оширилган ишлар, энергия тежамкорлик ва самарадорлик ҳамда тиббиёт муассасаларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги масалаларига бағишланган видеоконференц-алоқа шаклида таҳлилий-танқидий йиғилиш ўтказилмоқда.

Унда вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти, ихтисослашган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этяпти.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
#Қонунчиликдаги_янгиликлар


Соғлиқни сақлаш вазирининг 2024-йил 6 сентябрдаги 31-сон буйруғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. (Рўйхат рақами
3563, 24.10.2024)

☝️ Мазкур ҳўжжат билан:

↗️ Дори воситалари хорижий ишлаб чиқарувчисининг аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим;

↗️ Тиббий буюм ва тиббий техниканинг хорижий ишлаб чиқарувчисининг аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўгрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим миқдорлари тасдиқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари Жанубий Кореяда малака оширмоқда


Фармацевтика соҳаси жадал ривожланиб бораётган бир даврда, мазкур соҳадаги ходимларнинг малакасини мунтазам ошириб бориш жуда муҳим аҳамиятга эга. Инновациялар ва технологик ютуқлар соҳани ўзгартириб, замонавий даволаш усулларини киритмоқда. Шунинг учун фармацевтлар ва бошқа соҳа вакиллари янги билим ва кўникмаларни эгаллаб, ўз малакаларини мунтазам равишда янгилаб боришлари талаб этилади.


Жанубий Кореянинг GTH-B (Global Training Hub for Biomanufacturing) марказида ўтказилаётган ўқув дастури ҳам айни шу мақсадга қаратилган. Унда 44 мамлакатдан саралаб танланган 140 иштирокчи малака оширмоқда. Улар орасида “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМининг икки нафар мутахассиси, Камола Ҳакимова ҳамда Дилафрўз Муйдиновалар ҳам бор.

ЖССТ ҳамкорлигида ҳар йили ташкил этиладиган мазкур ўқув курси – вакциналар, биотиббиёт маҳсулотларини хавфсизлиги ва самарадорлигини таъминлаш бўйича энг замонавий технологиялар, амалиётлар ва илмий тажрибаларни ўрганишга йўналтирилган.

Курс давомида иштирокчилар халқаро стандартлар асосида вакциналарни ишлаб чиқариш, сифат назорати ва лаборатория жараёнларини такомиллаштириш бўйича назарий ва амалий машғулотларда иштирок этишади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤1
💬 15-савол:

Асосий дорихонанинг тармоқ очишига лицензияси бўлмаса ҳам бу бино кўриб чиқилиб унга тармоқли дорихона сифатида GPP сертификати бериладими?

Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Д. Мансурбеков жавоб берди.

💳 Жавоб:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 80-сонли қарорининг 29-илова 9-банд «в» қисмида:

дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти давлат стандартларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш кераклиги белгиланган ҳамда лицензия талаб ва шартларидан бири ҳисобланади.


Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 сентябрдаги “Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 788-сонли қарорининг 3-бандида:

фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи барча маҳаллий ташкилотлар Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ фармацевтик инспекциядан ўтказилиши белгиланган.


Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Реестр референтных цен 29.10.2024.pdf
4.2 MB
Референт нархлар 29.10.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦

Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини мажбурий аттестациядан ўтказиш тартиби қандай?


Улар ўз хоҳишига кўра ҳам навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкинми?

Аттестациядан ўта олмаган ходимларнинг малака тоифаси туширилмайдими?

Навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтиш учун шифокор ва фармацевтларни ким хабардор қилади?

↗️ Юқоридаги саволларга Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази бўлим бошлиғи Бобур Ҳамидов жавоб беради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Дори воситаларини қабул қилишда энг кўп учрайдиган хатолар нималардан иборат? - Жавоб

🦠 Ҳар бир оиладаги дори қутисида қандай дори воситалари бўлиши керак? - Жавоб

🦠 Қандай ҳолларда таблеткаларни қисмларга бўлиб ичиш мумкин эмас? - Жавоб

🦠 Дори воситаларини қабул қилишда нималарга эътибор бериш керак? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Марказда ISO 9001 халкаро стандартини жорий этиш буйича сертификатлаштириш аудити ўтказилмокда

"Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ фаолиятида сифатни бошқариш ва хизматларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида ISO 9001 сифат бошқарув тизимини жорий этиш бўйича сертфикатлаштириш аудитининг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда.

Унда марказ фаолиятидаги иш усуллари, тизимлаштирилган ички жараёнлар ва ходимларнинг масъулиятлари ISO 9001 талабларига мос келиши бўйича ҳар томонлама ўрганилмоқда.

ISO 9001 стандарти - сифатни яхшилаш ва мижозларнинг талабларига жавоб беришда халқаро эътироф этилган стандарт бўлиб, Марказ фаолиятини янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥1
🟥 #Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Фармаконазоратнинг тегишли амалиёти - GVP” стандарти тасдиқланди


Президентнинг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармонида дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида “Зарур фармакологик назорат амалиёти — GVP” стандартини жорий этиш белгиланган эди.

Мазкур вазифа ижросини таъминлаш мақсадида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ томонидан Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий - тадқиқот институти билан ҳамкорликда “Фармаконазоратнинг тегишли амалиёти - GVP" стандарти ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Бу стандарт жорий йил 1 ноябрдан амалга киритилади.

Маълумот учун “Фармаконазоратнинг тегишли амалиёти (GVP)” стандарти дори препаратларининг хавфсизлиги назорати, дори препаратларининг «фойда-хавф» нисбатидаги барча ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш, дори препаратларининг фойдаси хавфидан юқори бўлганда улардан фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.

Фармаконазорат бўлими


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13❤2
🟦🟦🟦

Сурхондарё вилоятида кучли таъсир қилувчи моддалар муомиласини тартибга солишга бағишланган семинар ўтказилди


Сурхондарё вилоятида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 632-сонли қарори мазмун моҳиятига бағишланган семинар-учрашув ташкил қилинди.

↗️ Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари, хусусий клиника масъуллари ҳамда дорихона мудирлари ва бошқа мутахассислар иштирок этди.

Тадбирда қўмита мутахассислари юқоридаги қарорнинг мазмун моҳияти ҳақида тўхталиб, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, сақлаш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартиблари ҳамда қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида батафсил тушунтириш берди.


❗️ Шунингдек, ташриф доирасида вилоятдаги тиббиёт муассасаларининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган йиллик эҳтиёжлари, уларнинг миқдорий ҳисобини олиб бориш ҳамда ушбу моддаларнинг сақлаш шароитларини назорат қилиш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди. Текширув давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤2👏2
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби тумани бўлими, ИИБ ва солиқ инспекцияси ходимлари ҳамкорлигида тумандаги “Тинчлик” МФЙ ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда "A.F" МЧЖ раҳбари О.З. МЧЖга қарашли дорихонада ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ушбу дорихонадан инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи турли номдаги жами 1 280 дона умумий баҳоси 74,8 млн сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.

↗️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤4
🟦🟦🟦

Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Марказ фаолияти билан танишди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасига ташриф буюрди.


Меҳмонлар марказ лабораторияларида бўлиб, унинг илмий ва техник салоҳияти, замонавий ускуналар ёрдамида олиб борилаётган таҳлил жараёнлари, хусусан, турли хил биологик ва кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида дори воситалари таркибида кучли таъсир қилувчи моддаларни аниқлаш ва уларни классификация қилиш, шунингдек, бу йўналишда қўлланилаётган илғор методлар билан яқиндан танишди.

Ташриф давомида, Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024-2028 йилларга мўлжалланган Миллий стратегиядаги вазифаларни амалга оширишда марказ фолиятига илғор хорижий тажрибаларни ўрганган ҳолда янги инновацион тадқиқот усулларини жорий қилиш, гиёҳвандлик воситаларининг қонуний муомаласи билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш жараёнини тўлиқ рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.


↗️ Шунингдек, янги турдаги синтетик гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи моддаларни сотиш ва уларнинг ноқонуний муомаласи, шу жумладан дори воситаларининг нотиббий мақсадларда истеъмол қилинишини олдини олиш юзасидан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича режалар белгилаб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤5🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦🟦🟦

Марказда соҳа тадбиркорлари билан учрашув бўлиб ўтди


Бугун "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ директори Алишер Темиров, фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган табиркорлар билан учрашув ўтказди. Унда “Дармон” ахборот тизими дастурий таъминотида тадбиркорлар учун қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланган (Рўйхат рақами 3563, 24.10.2024) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг хорижий ишлаб чиқарувчисининг аризасини кўриб чиқиш ва гувоҳнома бериш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун ундириладиган янгиланган йиғим миқдорлари ҳақида маълумот берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥2👏2
Марказ мутахассислари “Ренгалин” дори воситасини апробациядан ўтказиш жараёнларида иштирок этмоқда

Россиянинг фармацевтика корхонаси таклифига биноан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси экспертлари “Ренгалин” дори воситасини экспертиза ва апробациядан ўтказиш жараёнларида иштирок этмоқда.

Апробация — бу янги дори воситасини клиник ва лаборатория синовларидан ўтказиш жараёни бўлиб, хавфсизлик, самарадорлик ва сифатини баҳолашга хизмат қилади. Апробация жараёнида дори воситасининг инсон ёки ҳайвон организмига таъсири, ножўя таъсирлари ва қўллашдаги самарадорлиги ўрганилади.


Ушбу экспертиза жараёнида "Ренгалин" дори воситасининг "Махсус фаоллик" кўрсаткичини баҳолаш мақсадида иммунoфермент таҳлил (IFA) метoди қўлланилди. Бу метод антиген ва антитана ўртасидаги ўзаро таъсирни аниқлашга, шунингдек, резистив фаоллик даражасини стандарт намуналар билан таққослашга имкон беради.

Халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда бу каби илмий ва амалий ҳамкорлик — синовдан ўтаётган дори воситаларининг сифат ва самарадорлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍9🔥3
🟦🟦🟦

3 номдаги 750 ўрам
дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент, Наманган, Андижон ва Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган фармацевтика маҳсулотлари "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ лабораторияларида экспертиза қилинди.

Жорий йил 21-25 октябрь кунлари ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 399 номдаги 8308 ўрам жумладан:

✔️ 146 номдаги 2133 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
✔️ 214 номдаги 4645 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
✔️ 36 номдаги 780 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
✔️ 3 номдаги 750 ўрам (Зардекс 300 mg kapsula, Regapen 300 mg kapsula, Тропикамид) қалбакилаштирилган фармацевтика маҳсулотларини тиббиёт амалиётида қўллаш мумкинмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кучли таъсир қилувчи моддаларни аниқлашдаги имкониятлар ўрганилди

Куни кеча Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази директори Равшан Маматов бошчилигидаги мутахассислар "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасасига ташриф буюрди.

Унда меҳмонлар марказ қошидаги лабораторияларда бўлиб, унинг илмий ва техник салоҳияти, замонавий ускуналар ёрдамида олиб борилаётган таҳлил жараёнлари, хусусан, турли хил биологик ва кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида дори воситалари таркибида кучли таъсир қилувчи моддаларни аниқлаш ва уларни классификация қилиш, шунингдек, бу йўналишда қўлланилаётган илғор методлар билан яқиндан танишди.


Марказ матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги лавҳада шу ҳақида сўз боради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4❤2