Uzpharmcontrol
12.5K subscribers
3.02K photos
938 videos
504 files
4K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Узбекский регулирующий орган был принят в качестве наблюдателя в ICH

В Монреале проходит заседание Ассамблеи Международного совета по гармонизации технических требований к фармацевтической продукции (ICH) — важнейшего события в сфере глобального регулирования качества лекарств.

От имени Узбекистана в заседании участвует директор Государственного учреждения «Центр безопасности фармацевтической продукции» при Министерстве здравоохранения Алишер Темиров, что стало первым историческим участием делегации Центра на столь значимом международном форуме.

Для справки: ICH (International Council for Harmonisation of Technical Requirements for Pharmaceuticals for Human Use) основан в 1990 году и занимается разработкой единых стандартов для обеспечения безопасности, качества и эффективности лекарственных средств. На сегодняшний день ICH включает 19 полноправных членов и 36 наблюдателей, среди которых ключевые мировые регуляторы — США, Европейский Союз, Япония и другие международные организации.


В своем докладе Алишер Темиров представил деятельность национального регулятора Узбекистана и его вклад в обеспечение безопасности и качества фармацевтической продукции в стране. Его выступление вызвало высокую оценку участников заседания, и Совет единогласно принял решение о присвоении Государственному учреждению «Центр безопасности фармацевтической продукции» статуса официального наблюдателя в ICH.

Подчеркнем, что получение статуса наблюдателя в ICH - это не просто достижение, а значимый шаг к международной интеграции Республики Узбекистан в фармацевтическое сообщество, что открывает новые возможности для гармонизации национальных стандартов регулирования с международными требованиями и укрепления позиций страны на мировой арене.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍12👏4🔥3
ТАЪЗИЯ

Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи инсон, ташкилотчи раҳбар, фармацевтика фанлари номзоди, соғлиқни сақлаш аълочиси Ибрагимова Муҳаббат Яхъяевна 67 ёшда вафот этди.

М.Ибрагимова 1957 йил 16 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1979 йилда Тошкент Фармацевтика институтини тамомлаган.

У турли йилларда “Дори воситалари ва тиббий буюмлар сиёсати маркази” директори, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари, Дори воситалари тиббий техника буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази бўлим бошлиғи, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори маслаҳатчиси, Тошкент Фармацевтика институти кафедраси мудири каби масъул лавозимларда ишлаган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Муҳаббат Ибрагимованинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
😢94👍4❤2🔥1
🟦🟦🟦

Лицензиялаш юзасидан аризаларни онлайн йўллаш бўйича қўлланма ишлаб чиқилди

Фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш, лицензиянинг муддатини узайтириш, қайта расмийлаштириш, ўзгартириш юзасидан аризаларни Махсус электрон “Лицензия” ахборот тизими орқали онлайн йўллаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилди.

Унда электрон платформа орқали ариза топшириш ва керакли ҳужжатларни юклаш билан боғлиқ барча босқичлар батафсил тушунтирилган.

Қўлланмани қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍4
🟦🟦🟦

Республикада фаолият юритаётган фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш органлари томонидан жорий йил октябрь ойида:

☑️ 4084 та сериядаги 74 127 184 шартли ўрамдаги маҳсулотга 1032 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

☑️ 43 сериядаги 475 315 шартли ўрамдаги фармацевтика маҳсулоти лаборатория синовлари натижасида норматив хўжжатлар талабларига номувофиқ деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Ўзбекистон фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Халқаро фармацевтика регуляторлари дастурига (IPRP) аъзо бўлди

Ўзбекистон Республикаси халқаро ҳамкорлик йўлида муҳим босқичга эришди: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси Халқаро фармацевтика регуляторлари дастури (IPRP) аъзолигига расман қабул қилинди. Бу ютуқ Ўзбекистоннинг фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифати бўйича глобал стандартларни мустаҳкамлашга бўлган интилишини кўрсатади.

IPRP'га аъзолик Ўзбекистонга дунёнинг етакчи регуляторлари, жумладан, FDA (АҚШ), EMA (Европа Иттифоқи), PMDA (Япония), MHRA (Буюк Британия), Health Canada (Канада), ANVISA (Бразилия) ва 30 дан ортиқ мамлакатларнинг бошқа агентликлари билан ҳамкорлик қилиш ва тажриба алмашиш учун ноёб имконият яратади. IRPR, шунингдек, дори воситаларининг хавфсизлиги, самарадорлиги ва сифатига қўйиладиган талабларни уйғунлаштириш орқали минтақавий ва халқаро ташкилотларни бирлаштиради.


Яқинда Монреалда бўлиб ўтган IRPR бошқарув қўмитасининг йиғилишида Марказ директори Алишер Темиров Ўзбекистоннинг фармацевтик тартибга солиш соҳасидаги ютуқларини тақдим этди ва ижобий баҳоларга сазовор бўлди. Муҳокамалар натижасида Ўзбекистонга тўлақонли аъзо мақомини бериш тўғрисида бир овоздан қарор қабул қилинди.

IRPR'га аъзолик Ўзбекистонга нафақат илғор тажрибаларни ўзлаштириш, балки фармацевтикада глобал ўзаро боғлиқлик кучайиб бораётган шароитда, айниқса, фармацевтикани тартибга солиш бўйича ягона ёндашувларни ишлаб чиқишда фаол иштирок этиш имконини беради.


Бу қадам миллий стандартларни халқаро талаблар билан уйғунлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон фармацевтика саноати жаҳон майдонидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш учун янги истиқболлар очади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍14🔥5❤1
Центр безопасности фармацевтической продукции Узбекистана стал членом Международной программы фармацевтических регуляторов (IPRP)

Республика Узбекистан достигла важного рубежа на пути международного сотрудничества: Государственное учреждение «Центр безопасности фармацевтической продукции» при Министерстве здравоохранения официально принято в члены Международной программы фармацевтических регуляторов (IPRP). Это достижение подчеркивает стремление Узбекистана к укреплению глобальных стандартов безопасности и качества фармацевтической продукции.

Членство в IPRP предоставляет Узбекистану уникальную возможность сотрудничества и обмена опытом с ведущими мировыми регуляторами, включая FDA (США), EMA (Европейский Союз), PMDA (Япония), MHRA (Великобритания), Health Canada (Канада), ANVISA (Бразилия) и другие агентства из более чем 30 стран. IPRP также объединяет региональные и международные организации способствуя гармонизации требований к безопасности, эффективности и качеству лекарственных средств.

На недавнем заседании Комитета по управлению IPRP в Монреале директор Центра, Алишер Темиров, представил достижения Узбекистана в области фармацевтического регулирования, вызвав положительные отклики. В результате обсуждения было единогласно принято решение о присвоении Узбекистану статуса полноправного члена.

Членство в IPRP позволит Узбекистану не только перенимать передовой опыт, но и активно участвовать в разработке единых подходов к регулированию, что особенно важно в условиях растущей глобальной взаимозависимости в фармацевтике.


Этот шаг открывает новые перспективы для гармонизации национальных стандартов с международными требованиями, а также для дальнейшего укрепления позиций Узбекистана на мировой арене фармацевтической индустрии.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍16👏4❤1
Реестр референтных цен 08.11.2024.xlsx
1.6 MB
Референт нархлар 08.11.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🟦🟦🟦

Қадрли ва ҳурматли тиббиёт ходимлари!

Сизлар ўз касбингиз орқали минглаб инсонлар қалбида умид ва ҳаёт нурлари уйғотаётган қаҳрамонларсиз.

Тиббиёт ходимлари куни – нафақат сиз азиз шифокорларни касбингизни, балки қалбингиздаги меҳрни, фидойилигингизни ва чексиз меҳнатингизни қадрлайдиган байрамдир. Чунки ҳар бир инсон учун саломатликнинг аҳамияти беқиёс ва бу бойликни айнан сизлар қўриқлаяпсиз.

Сизлар, чин маънода, соғлиқни сақлаш соҳасининг таянч пойдевори ва жасорат намунасиз. Кечаю кундуз беморларнинг олдида туриб, ҳаётни асраш ва уларнинг қалбларига қувонч улашаётганингиз – бу шарафли вазифа!

Барчангизга чексиз миннатдорлик билдириб, ўз ишларингизда доимо омад ва зафар ёр бўлишини тилакдошиман. Юртимизда соғлом ва бахтли ҳаётни таъминлашда қўшаётган улкан ҳиссангиз учун чин дилдан ташаккур!

Ҳар бирингизга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва оилавий фаровонлик тилайман.

Тиббиёт ходимлари куни муборак бўлсин!

Алишер Темиров,
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍26❤8👏7🔥2
🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Марказда Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

😎 ЖССТнинг Уппсала Мониторинг маркази томонидан ҳар йили ўтказиб келинадиган глобал тадбир MedSafetyWeek - 2024 хафталиги ўтказилди

😎 Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарорига “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолиятни лицензиялаш паспорти” 37-илова сифатида киритилди

😎 "Аналитик усулларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва технологиялар трансфери" мавзусидаги тренинг бўлиб ўтди

😎 USP АҚШ Фармакопеяси томонидан вебинар ташкил этилди

😎 Ўзбекистон регулятор органи ICH'га кузатувчи мақомида қабул қилинди

😎 Соғлиқни сақлаш тизимида масъул лавозимларда ишлаган фидойи инсон, ташкилотчи раҳбар, фармацевтика фанлари номзоди, соғлиқни сақлаш аълочиси М.Ибрагимова 67 ёшда вафот этди

😎 Лицензиялаш юзасидан аризаларни онлайн йўллаш бўйича қўлланма ишлаб чиқилди

😎 Октябрь ойида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ҳақида маълумот берилди

😎 "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Халқаро фармацевтика регуляторлари дастурига (IPRP) аъзо бўлди

😎 "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ директори Алишер Темиров Тиббиёт ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларига табрик йўллади

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
💬 16-савол:

Шамоллашда “Терафлю” ва “Нимесил” дори воситаларини бирга қўшиб ичса бўладими?


Саволга "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Фармакология қўмитаси раиси Саидислом Абдуллаев жавоб берди.

💳 Жавоб:

Ҳозирда шамоллаш касалликлари, ОРВИ, ГРИПП билан боғлиқ мавсумий касалликлар билан хасталаниш ҳолатлари кўп учраётган даврда албатта дори воситаларига эҳтиёж ортиши табиий. Лекин ҳар бир дори воситасини қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш, унинг кўрсатмаларига қатьий амал қилиш талаб этилади.

Бунда шифокор беморга тайинлаётган дори воситасини неча ёшдан бошлаб ичиш мумкинлиги, қачон ва қандай дозаларда, овқатдан олдин ёки овқатдан кейин қабул қилиш, ва айниқса қайси дори воситалари билан биргаликда ичиш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида маьлумот беради.


Зеро, шамоллаш касалликлари, ЎРВИ ва ГРИПП симптомларини бартараф этувчи дори воситалари рецептсиз сотиладиган дори воситалари тоифасига кирганлиги туфайли, улар беморлар томонидан мустақил равишда шифокор назоратисиз қабул қилинади. Шу боисдан ҳам бундай дори воситаларини қабул қилишдан аввал уларнинг қўлланилишига доир йўриқномалари ва улардаги кўрсатмалар билан албатта яхшилаб танишиб чиқиш зарур. Айниқса, қўллаш йўриқномасидаги “дори воситаларини ўзаро таъсири” бўлимига жуда катта эътибор бериш, уни пухта ва батафсил ўрганиб чиқиш лозим.

Чунки, мазкур дори воситаларининг таъсир этувчи моддалари “Ностероид яллиғланшга қарши воситалар” гуруҳига мансуб бўлиб, аксарият ҳолларда улар бир вақтда қўлланганда, албатта, таъсири кучаяди ва кутилганидан ҳам ортиқ самара кузатилади. Бироқ, бу гуруҳ дори воситалари бирга бир вақтда қўлланганда уларнинг ножўя таъсирлари ҳам ҳаддан зиёд ортиб, ўта нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин.


Саволда айтилган дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш орқали уларнинг таъсир самараси кучайгани билан бирга ножўя таъсирлар жуда кучайиб кетади. Яъни, дори воситалари бирга қабул қилинганда бир бирини таьсирини кучайтириши ёки самарадорлигини пасайтириши ҳамда бири иккинчисининг токсиклигини ошириши мумкин. Шунинг учун ҳам уларни қабул қилишда албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8😢2❤1
🟦🟦🟦

8 номдаги 1360 ўрам
дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан республикамиз ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ лабораторияларида экспертиза қилинди.

🟥 Жорий йил октябрь ойида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 1365 номдаги 25332 ўрам жумладан:

✔️ 560 номдаги 7874 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
✔️ 713 номдаги 14750 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
✔️ 10 турдаги 36 ўрам — ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
✔️ 74 номдаги 1312 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
✔️ 8 номдаги 1360 ўрам — қалбакилаштирилган дори воситалари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Марказимиз мутахассислари "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди


Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан бугун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида соҳа фидойиларини тақдирлашга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда марказ директори Алишер Темиров сўзга чиқиб, барча ходимларни ушбу сана билан муборакбод этди ва уларнинг фармацевтика соҳасидаги самарали хизмати ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасига қўшган ҳиссалари учун миннатдорлик билдирди.


Шундан сўнг, муассасанинг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи раҳбари Фахриддин Холтоев ҳамда Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси мудири Наргиза Махсумовага “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, шунингдек, Рўйхатдан ўтказиш бўлими мутахассиси Мохия Джалаловага Вазирлик ташаккурномаси тантанали равишда топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17❤3
🟦🟦🟦🟦🟦

“Европа иқтисодиёти кунлари” форуми доирасида очиқ давра суҳбати
бўлиб ўтди

Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, янги ишбилармонлик имкониятларини яратиш ҳамда иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида “Европа иқтисодиёти кунлари” форуми доирасида очиқ давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тизим ташкилотлари, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси, Солиқ қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъуллари, шунингдек, фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий ва хорижий компания вакиллари қатнашди.

Иштирокчилар тадбир давомида дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, сертификатлаштириш, соҳани тартибга солиш, импорт ва экспорт масалалари, солиққа оид ёндашувларни такомиллаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситаларини ишлаб чиқиш бўйича Европа Иттифоқи билан тажриба ва маълумот алмашиш мавзуларини муҳокама қилди.


Шунингдек, давра суҳбатида давлат ташкилотлари ва хусусий сектор ўртасида очиқ мулоқотни ривожлантириш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤1
🟦🟦🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари “Реглек 2024” конференциясида иштирок этмоқда


Шу кунларда Москва шаҳрида “Дори воситаларини тартибга солиш амалиёти ва рўйхатдан ўтказиш – Реглек 2024” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда юртимиздан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ вакиллари иштирок этмоқда.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт маҳсулотларини экспертиза қилиш илмий маркази” ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинадиган мазкур тадбир — дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, фармацевтика маҳсулотларини тартибга солиш амалиёти, халқаро стандартларни жорий этиш, хавфсизлик назоратини такомиллаштириш каби долзарб мавзуларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа ҳисобланади.

Ушбу конференция давомида турли давлатларнинг миллий регулятор органи экспертлари, соҳа етакчилари, илмий-тадқиқот муассасалари ва хусусий сектор вакиллари дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини халқаро тажрибага мос равишда янада такомиллаштириш, инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш ва бу борада ўзаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5👍3❤1
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Қўқон шаҳардаги Фурқат кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган “BESTUNE T 99” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.Х. ва бошқаларга тегишли 2 дона полипропилен қопда инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 1 359 дона “Тропикамид”, 3 360 дона “Регапен” ва 10 дона “Селофен” номли дори воситалари ҳамда 1 дона идишга қуйилган рангсиз суюқлик борлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинди.


❗️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5❤2👍2
🟦🟦🟦

Марказда соҳа тадбиркорлар билан профилактик учрашув бўлиб ўтди


Бугун “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМда, соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда 2025 йилнинг 1 январидан кучга кирадиган фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати ва уни қандай тартибда амалга оширилиши юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, тадбирда марказ масъуллари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 632-сонли қарори мазмун моҳияти ҳақида тўхталиб, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, сақлаш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартиблари ҳақида маълумот берди.


Мулоқот давомида тадбиркорлар, фармацевтика маҳсулотлари устидан постмаркетинг назорати, юртимизда дори воситаларини маркировкалаш ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг хавфсиз муомаласини таъминлаш бўйича янги тартиб-қоидалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашув соҳа вакиллари томонидан янги қоидаларни ўз вақтида ва тўғри жорий этиш орқали фармацевтика маҳсулотларининг сифатини ошириш ҳамда халқ саломатлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Реестр референтных цен 12.11.2024.pdf
4.2 MB
Референт нархлар 12.11.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤1
🟦🟦🟦

336 та тиббий ўлчаш воситаси қиёслаш назоратидан ўтказилди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қиёслаш лабораториясига келиб тушган аризалар асосида жорий йилнинг октябрь ойи давомида жойига чиққан ҳолда, тиббиёт муассасаларидаги 336 та тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди.

Ўрганишлар давомида, улардан 267 тасига меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлиги бўйича қиёсланганлик гувоҳномаси, 50 тасига аттестация гувоҳномаси ҳамда номувофиқлиги аниқланган 19 та тиббий ўлчаш воситасига яроқсизлик баённомалари расмийлаштирилди ва ҳолат юзасидан маъсулларга тегишли кўрсатма берилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВнинг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади.

📱 Мурожаат учун телефонлар:
(+99871) 203-01-01 (ички 2240 — 2241)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤4