Uzpharmcontrol
12.5K subscribers
3.02K photos
933 videos
504 files
4K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
💬 16-савол:

Шамоллашда “Терафлю” ва “Нимесил” дори воситаларини бирга қўшиб ичса бўладими?


Саволга "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМнинг Фармакология қўмитаси раиси Саидислом Абдуллаев жавоб берди.

💳 Жавоб:

Ҳозирда шамоллаш касалликлари, ОРВИ, ГРИПП билан боғлиқ мавсумий касалликлар билан хасталаниш ҳолатлари кўп учраётган даврда албатта дори воситаларига эҳтиёж ортиши табиий. Лекин ҳар бир дори воситасини қабул қилишдан олдин албатта шифокор билан маслаҳатлашиш, унинг кўрсатмаларига қатьий амал қилиш талаб этилади.

Бунда шифокор беморга тайинлаётган дори воситасини неча ёшдан бошлаб ичиш мумкинлиги, қачон ва қандай дозаларда, овқатдан олдин ёки овқатдан кейин қабул қилиш, ва айниқса қайси дори воситалари билан биргаликда ичиш мумкин ёки мумкин эмаслиги тўғрисида маьлумот беради.


Зеро, шамоллаш касалликлари, ЎРВИ ва ГРИПП симптомларини бартараф этувчи дори воситалари рецептсиз сотиладиган дори воситалари тоифасига кирганлиги туфайли, улар беморлар томонидан мустақил равишда шифокор назоратисиз қабул қилинади. Шу боисдан ҳам бундай дори воситаларини қабул қилишдан аввал уларнинг қўлланилишига доир йўриқномалари ва улардаги кўрсатмалар билан албатта яхшилаб танишиб чиқиш зарур. Айниқса, қўллаш йўриқномасидаги “дори воситаларини ўзаро таъсири” бўлимига жуда катта эътибор бериш, уни пухта ва батафсил ўрганиб чиқиш лозим.

Чунки, мазкур дори воситаларининг таъсир этувчи моддалари “Ностероид яллиғланшга қарши воситалар” гуруҳига мансуб бўлиб, аксарият ҳолларда улар бир вақтда қўлланганда, албатта, таъсири кучаяди ва кутилганидан ҳам ортиқ самара кузатилади. Бироқ, бу гуруҳ дори воситалари бирга бир вақтда қўлланганда уларнинг ножўя таъсирлари ҳам ҳаддан зиёд ортиб, ўта нохуш ҳолатларга олиб келиши мумкин.


Саволда айтилган дори воситаларини бир вақтда қабул қилиш орқали уларнинг таъсир самараси кучайгани билан бирга ножўя таъсирлар жуда кучайиб кетади. Яъни, дори воситалари бирга қабул қилинганда бир бирини таьсирини кучайтириши ёки самарадорлигини пасайтириши ҳамда бири иккинчисининг токсиклигини ошириши мумкин. Шунинг учун ҳам уларни қабул қилишда албатта шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8😢2❤1
🟦🟦🟦

8 номдаги 1360 ўрам
дори воситаси қалбакилаштирилганлиги аниқланди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан республикамиз ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ лабораторияларида экспертиза қилинди.

🟥 Жорий йил октябрь ойида ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, 1365 номдаги 25332 ўрам жумладан:

✔️ 560 номдаги 7874 ўрам — давлат рўйхатидан ўтган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган;
✔️ 713 номдаги 14750 ўрам — давлат рўйхатидан ўтмаган ва мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган;
✔️ 10 турдаги 36 ўрам — ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича (контрафакт);
✔️ 74 номдаги 1312 ўрам — яроқлилик муддати тугаган, сифатсиз;
✔️ 8 номдаги 1360 ўрам — қалбакилаштирилган дори воситалари тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги бўйича хулоса берилди.

Ҳамда сифати кафолатланмаган мазкур дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Постмаркетинг назорати бошқармаси

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟦🟦🟦

Марказимиз мутахассислари "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди


Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси Тиббиёт ходимлари куни сифатида кенг нишонланади. Шу муносабат билан бугун Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида соҳа фидойиларини тақдирлашга бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Унда марказ директори Алишер Темиров сўзга чиқиб, барча ходимларни ушбу сана билан муборакбод этди ва уларнинг фармацевтика соҳасидаги самарали хизмати ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасига қўшган ҳиссалари учун миннатдорлик билдирди.


Шундан сўнг, муассасанинг Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи раҳбари Фахриддин Холтоев ҳамда Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси мудири Наргиза Махсумовага “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони, шунингдек, Рўйхатдан ўтказиш бўлими мутахассиси Мохия Джалаловага Вазирлик ташаккурномаси тантанали равишда топширилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17❤3
🟦🟦🟦🟦🟦

“Европа иқтисодиёти кунлари” форуми доирасида очиқ давра суҳбати
бўлиб ўтди

Пойтахтимизда Ўзбекистон ва Европа мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш, янги ишбилармонлик имкониятларини яратиш ҳамда иқтисодий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида “Европа иқтисодиёти кунлари” форуми доирасида очиқ давра суҳбати ташкил этилди.

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва тизим ташкилотлари, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси, Солиқ қўмитаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъуллари, шунингдек, фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган маҳаллий ва хорижий компания вакиллари қатнашди.

Иштирокчилар тадбир давомида дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, сертификатлаштириш, соҳани тартибга солиш, импорт ва экспорт масалалари, солиққа оид ёндашувларни такомиллаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда кам учрайдиган касалликларни даволаш учун мўлжалланган орфан дори воситаларини ишлаб чиқиш бўйича Европа Иттифоқи билан тажриба ва маълумот алмашиш мавзуларини муҳокама қилди.


Шунингдек, давра суҳбатида давлат ташкилотлари ва хусусий сектор ўртасида очиқ мулоқотни ривожлантириш, инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтиришга эътибор қаратилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤1
🟦🟦🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари “Реглек 2024” конференциясида иштирок этмоқда


Шу кунларда Москва шаҳрида “Дори воситаларини тартибга солиш амалиёти ва рўйхатдан ўтказиш – Реглек 2024” халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда. Тадбирда юртимиздан “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМ вакиллари иштирок этмоқда.

Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг “Тиббиёт маҳсулотларини экспертиза қилиш илмий маркази” ташаббуси билан ҳар йили ўтказиб келинадиган мазкур тадбир — дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, фармацевтика маҳсулотларини тартибга солиш амалиёти, халқаро стандартларни жорий этиш, хавфсизлик назоратини такомиллаштириш каби долзарб мавзуларни муҳокама қилиш учун муҳим платформа ҳисобланади.

Ушбу конференция давомида турли давлатларнинг миллий регулятор органи экспертлари, соҳа етакчилари, илмий-тадқиқот муассасалари ва хусусий сектор вакиллари дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш жараёнларини халқаро тажрибага мос равишда янада такомиллаштириш, инновацион ёндашувларни амалиётга татбиқ этиш ва бу борада ўзаро илмий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича фикр алмашади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5👍3❤1
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Қўқон шаҳардаги Фурқат кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келган “BESTUNE T 99” русумли автомашина тўхтатилиб кўздан кечирилганида ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.Х. ва бошқаларга тегишли 2 дона полипропилен қопда инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 1 359 дона “Тропикамид”, 3 360 дона “Регапен” ва 10 дона “Селофен” номли дори воситалари ҳамда 1 дона идишга қуйилган рангсиз суюқлик борлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинди.


❗️ Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251¹-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥5❤2👍2
🟦🟦🟦

Марказда соҳа тадбиркорлар билан профилактик учрашув бўлиб ўтди


Бугун “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” ДМда, соҳада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди. Унда 2025 йилнинг 1 январидан кучга кирадиган фармацевтика маҳсулотларининг постмаркетинг назорати ва уни қандай тартибда амалга оширилиши юзасидан батафсил тушунтириш берилди.

Шунингдек, тадбирда марказ масъуллари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар муомаласини тартибга солиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 632-сонли қарори мазмун моҳияти ҳақида тўхталиб, алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, сақлаш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартиблари ҳақида маълумот берди.


Мулоқот давомида тадбиркорлар, фармацевтика маҳсулотлари устидан постмаркетинг назорати, юртимизда дори воситаларини маркировкалаш ҳамда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг хавфсиз муомаласини таъминлаш бўйича янги тартиб-қоидалар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашув соҳа вакиллари томонидан янги қоидаларни ўз вақтида ва тўғри жорий этиш орқали фармацевтика маҳсулотларининг сифатини ошириш ҳамда халқ саломатлигини таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Реестр референтных цен 12.11.2024.pdf
4.2 MB
Референт нархлар 12.11.2024

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤1
🟦🟦🟦

336 та тиббий ўлчаш воситаси қиёслаш назоратидан ўтказилди


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Қиёслаш лабораториясига келиб тушган аризалар асосида жорий йилнинг октябрь ойи давомида жойига чиққан ҳолда, тиббиёт муассасаларидаги 336 та тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди.

Ўрганишлар давомида, улардан 267 тасига меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлиги бўйича қиёсланганлик гувоҳномаси, 50 тасига аттестация гувоҳномаси ҳамда номувофиқлиги аниқланган 19 та тиббий ўлчаш воситасига яроқсизлик баённомалари расмийлаштирилди ва ҳолат юзасидан маъсулларга тегишли кўрсатма берилди.

Эслатиб ўтамиз, ССВнинг 2024 йил 7 октябрдаги 313-сонли буйруғига асосан, метрология текширувидан ўтказилиши лозим бўлган тиббиёт учун мўлжалланган ўлчаш ва синов воситаларининг рўйхатига мувофиқ, ўрнатилган тартибда метрологик текширувдан ўтказилмаган ўлчаш ва синов воситаларининг тиббиёт фаолиятида қўлланилиши таъқиқланади.

📱 Мурожаат учун телефонлар:
(+99871) 203-01-01 (ички 2240 — 2241)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤4
🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Тиббий буюмлар экспертиза қилиш илмий маркази билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Москвада бўлиб ўтаётган "Реглек 2024” халқаро конференцияси доирасида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ вa Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий буюмларни экспертиза қилиш илмий маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Алишер Темиров ва Валентина Косенко томонидан имзоланган ушбу меморандум икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, хусусан, фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги соҳасида ўзаро тажриба алмашиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган. Унга кўра, томонлар дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертизадан ўтказиш, сифат назоратини такомиллаштириш, ҳамда соҳа ходимлари малакасини ошириш йўналишида ҳамкорлик қилади.


Мазкур келишув Ўзбекистон ва Россия ўртасида фармацевтика ва тиббиёт соҳасидаги илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим қадам ҳисобланади. Ҳамкорлик меморандуми доирасида икки давлат экспертлари ўртасида тажриба алмашиш дастурлари ва қўшма тадқиқотлар амалга оширилиши режалаштирилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥2👏1
🇺🇿 🇷🇺 Подписан Меморандум о взаимопонимании с Научным центром экспертизы средств медицинского применения

В рамках международной конференции «Реглек 2024», проходящей в Москве, был подписан Меморандум о взаимопонимании между ГУ «Центр безопасности фармацевтической продукции» Министерства здравоохранения Республики Узбекистан и Научным центром экспертизы средств медицинского применения Министерства здравоохранения Российской Федерации.

Меморандум, подписанный А.Темировым и В. Косенко, направлен на укрепление двусторонних связей, в частности, на расширение возможностей обмена опытом в области безопасности фармацевтической продукции. В соответствии с соглашением стороны будут сотрудничать в проведении экспертизы лекарственных средств и медицинских изделий, совершенствовании контроля качества, а также повышении квалификации сотрудников отрасли.


Данный меморандум является важным шагом в развитии научно-технического сотрудничества между Узбекистаном и Россией в области фармацевтики и медицины. В рамках меморандума о взаимопонимании планируется проведение программ обмена опытом между специалистами двух стран и реализация совместных исследований.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥4❤1
🟦🟦🟦🟦🟦

Марказ мутахассиси Японияда бўлиб ўтаётган халқаро семинарда иштирок этмоқда


Шу кунларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ Вакциналар, зардоб препаратлари ва микробиологик таҳлил лабораторияси мутахассиси Феруза Джалилова PMDA — Япониянинг Фармацевтика ва тиббий буюмлар агентлиги томонидан ташкил этилган халқаро семинарда иштирок этмоқда.

Япониянинг Тояма префектурасида ўтаётган мазкур семинар халқаро даражадаги тартибга солувчи органлар мутахассислари учун мўлжалланган бўлиб, унинг асосий мақсади – доривор ўсимлик воситаларининг сифатини назорат қилиш, Япониядаги тартиб-қоидалар ва халқаро стандартлар билан таништиришдир.


Қатнашчилар семинар тренинг давомида Япония доривор ўсимликлар маркази ва доривор ўсимлик воситалари ишлаб чиқарувчи заводларга ташриф буюриб, ариза ҳужжатларини баҳолаш, сифатни бошқариш, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиш имконига эга бўладилар.

Мутахассисимизнинг мазкур семинарда иштироки ўзбек фармацевтлари учун халқаро тажрибага эга бўлиш ва доривор ўсимликлар соҳасидаги энг янги ёндашувларни ўзлаштиришда катта аҳамиятга эга. Бу орқали Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг халқаро миқёсда малака алмашиш имкониятлари янада кенгаяди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥1
🇷🇺 Бутунроссия тиббий техникалар илмий-тадқиқот ва синов институти билан англашув меморандуми имзоланди

Москва шаҳрида "Novamed-2024 - тиббий буюмлар айланмаси" IV Бутунроссия халқаро форуми ўз ишини бошлади. Тадбирда Бразилия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, Бирлашган Араб Амирлиги, Эрон, Миср, Эфиопия ҳамда Саудия Арабистони регулятор органлари қаторида Ўзбекистондан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази"ДМ директори Алишер Темиров бошчилигида марказ вакиллари ҳам иштирок этмоқда.

Мазкур халқаро форум – тиббиёт маҳсулотлари ва буюмлари ишлаб чиқариш, хавфсизлик, сифат назорати, ва уларни амалиётга татбиқ этишга бағишланган йирик анжуман ҳисобланиб, унда дунёнинг етакчи регулятор органлари, тадқиқот институтлари ва фармацевтика соҳасидаги етакчи компаниялар вакиллари бир майдонда жам бўлишади.

Бугун форумнинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ ҳамда Россия Соғлиқни сақлашни назорат қилиш федерал хизматининг “Бутунроссия тиббий техникалар илмий-тадқиқот ва синов институти” Федерал давлат бюджет муассасаси ўртасида меморандум имзоланди.

Ушбу англашув меморандуми доирасида Ўзбекистон ва Россия, тиббий буюм ва тиббий техникалар сифатини назорат қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍11🔥2❤1
Меморандум о взаимопонимании подписан с Всероссийским научно-исследовательским и испытательным институтом медицинской техники

В Москве начал свою работу IV Всероссийский международный форум «Novamed-2024 — Оборот медицинских изделий». В мероприятии принимают участие представители Центра безопасности фармацевтической продукции Министерства здравоохранения Узбекистана во главе с директором Центра Алишером Темировым, наряду с регуляторными органами из Бразилии, Индии, Китая, Южной Африки, Объединенных Арабских Эмиратов, Ирана, Египта, Эфиопии и Саудовской Аравии.

Данный международный форум является крупным мероприятием, посвященным производству, безопасности, контролю качества и применению медицинских изделий и продукции на практике, и собирает на одной площадке ведущие регуляторные органы, исследовательские институты и ведущие компании фармацевтической отрасли со всего мира.


Сегодня на торжественной церемонии открытия форума был подписан меморандум между Центром безопасности фармацевтической продукции Министерства здравоохранения Узбекистана и Федеральным государственным бюджетным учреждением «Всероссийский научно-исследовательский и испытательный институт медицинской техники» Федеральной службы по надзору в сфере здравоохранения Российской Федерации.

В рамках данного меморандума о взаимопонимании Узбекистан и Россия наладят сотрудничество в области контроля качества и обеспечения безопасности медицинских изделий и техники.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5🔥1
🟦🟦🟦🟦

Бутунжаҳон сифат куни ҳар йили дунёнинг кўплаб мамлакатларида ноябр ойининг иккинчи пайшанба куни нишонланиб келинади. Бу йилгиси 14 ноябрга тўғри келмоқда. Ушбу сана дунёда биринчи марта 1989 йил 9 ноябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти кўмагида Европа Сифат Ташкилоти (EOQ) ташаббуси билан нишонланган.

Бутун жаҳон сифат кунининг асосий мақсади, юқори сифатли маҳсулотлар ва хизматларнинг аҳамиятини ошириш, шунингдек сифатга эришишдаги муаммоларга этиборни қаратиш тадбирларни фаоллаштиришдан иборат.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази дунёда сифатни таъминлаш соҳасида фаолият юритаётган барча мутахассисларни ушбу сана билан муборакбод этиб, мамлакатимизда жаҳон талабларига мос равишда фармацевтик маҳсулотларнинг хавфсизлигини таъминлашни устувор вазифа деб билади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍2
🟦🟦

Хабарингиз бор, дори воситаларини қўллагандан кейин юзага келадиган ножўя таъсирларни ўз вақтида аниқлаш ва тегишли чора тадбирларни амалга оширишга қаратилган халқаро стандартлар талаблари асосида ишлаб чиқилган “Зарур фармаконазорат амалиёти - GVP" стандарти жорий йил биринчи ноябрдан амалга киритилди.

Шу муносабат билан "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси семинар-тренинг ўтказишни режалаштирмоқда. Ушбу тадбирда қатнашиш учун, фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган барча компаниялар ўз ташкилотларидаги фармаконазоратга масъул бўлган малакали шахслар ҳақида (қуйидаги сўровнома орқали) маълумот бериши сўралади.

📝 Cўровномани тўлдириш

Эслатиб ўтамиз, семирнар якунида иштирокчиларга сертификатлар тақдим қилиниб, республикамизда фармаконазоратни амалга ошириш бўйича тегишли малумотлар берилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
4️⃣4️⃣4️⃣4️⃣

Стандарт "Надлежащая практика фармаконадзора - GVP", разработанный на основе международных стандартов и направленный на своевременное выявление побочных эффектов, возникающих после использования лекарственных средств, и принятие соответствующих мер, был введен в действие с 1 ноября текущего года.

В связи с этим, ГУ "Центр безопасности фармацевтической продукции" планирует проведение семинара-тренинга. Для участия в этом мероприятии все компании, работающие в фармацевтической сфере, просят предоставить информацию о квалифицированных лицах, ответственных за фармаконадзор в их организациях (через приведенную ниже анкету).


📝 Заполнить анкету

Напоминаем, что по завершению семинара участникам будут вручены сертификаты, а также предоставлены соответствующие материалы по проведению фармаконадзора в нашей республике.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
🟦🟦🟦

Марказда Давлат байроғи қабул қилинганлигини 33 йиллиги нишонланди


Мамлакатимиз Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида “Миллат байроғи” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.

Унда марказ раҳбарияти ва ходимлар, Республика Маънавият ва маърифат маркази Олмазор туман бўлинмаси ва Ўзбекистон миллий университетидан ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этди. Тадбирда Давлат байроғининг тарихий аҳамияти, байроқда акс этган ранглар ва унинг халқимиз учун рамзий маъноси ҳақида маълумот берилди.

Ўзбекистоннинг миллий рамзларини, хусусан, давлат байроғини ҳурмат қилиш, унинг мазмуни ва аҳамиятини ёш авлодга етказиш, шунингдек, халқимизнинг бирлик ва бирдамлигини мустаҳкамлашда унинг муҳим аҳамият касб этиши таъкидлаб ўтилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
🟦🟦🟦

«Novamed-2024» IV Бутунроссия Халқаро форуми давом этмоқда

Москва шаҳрида "Novameд-2024 — тиббий буюмлар айланмаси" IV Бутунроссия халқаро форуми бўлиб ўтмоқда. Россия Соғлиқни сақлашни назорат қилиш федерал хизмати томонидан ҳар йили ташкил қилинадиган ушбу нуфузли тадбирда дунёнинг турли давлатларидан етакчи мутахассислар иштирок этмоқда.

Бу йилги анжуманда Туркия, Бразилия, Хитой, Жанубий Африка, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Миср, Арманистон, Беларус Республикаси, Қозоғистон ва Ўзбекистон каби давлатлардан ташриф буюрган экспертлар соғлиқни сақлаш соҳасида замонавий ёндашувларни муҳокама қилиш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида бир майдонда жам бўлишган.


Хабар берганимиздек, "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси директори Алишер Темиров бошчилигидаги делегация ҳам мазкур форумда фаол иштирок этмоқда. Жумладан, анжуман доирасида “Тиббий буюмлар бозоридаги халқаро муносабатлар: замонавий тўсиқлар” мавзуидаги халқаро сессияда марказ директори, Ўзбекистон Республикасида тартибга солиш соҳасидаги қонунчилик нормалари, юртимизда тиббий буюм ва тиббий техникаларнинг рўйхатдан ўтказиш жараёни ва муддатлари ҳақида батафсил маълумот берди.

Шунингдек, сессия давомида соғлиқни сақлаш соҳасида янги инновацион ечимларни татбиқ этиш, халқаро талаб ва стандартларга мос равишда тиббиёт буюмларининг сифатини янада яхшилашга қаратилган қатор долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6