Ўзбекистон ва Малайзия:
Фармацевтика соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик янада мустаҳкамланади
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров Малайзия Миллий фармацевтика тартибга солиш агентлиги директори Азуана бинти Рамли билан учрашди. Унда томонлар ўз мамлакатларидаги фармацевтика соҳасини тартибга солиш тизими, рўйхатдан ўтказиш, фарминспекция, клиник синовлар, фаолиятни лицензиялаш, фармаконазорат ва постмаркетинг назорати жараёнлари бўйича батафсил маълумот бердилар.
Маълумот ўрнида, Малайзия Миллий фармацевтика тартибга солиш агентлиги (NPRA) – Малайзия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги тартибга солувчи орган бўлиб, дори воситалари, тиббий жиҳозлар ва косметика маҳсулотларининг хавфсизлигини, сифатини таъминлаш ва уларни рўйхатдан ўтказиш, постмаркетинг назоратини амалга ошириш учун масъулдир.
Учрвшув якунида томонлар фармацевтика маҳсулотларини тартибга солиш соҳасида ўзаро тажриба ва ахборот алмашиш, янги лойиҳалар ва қўшма дастурлар бўйича ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олдилар.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥7👏1
Сифатсиз дори воситаларини сотаётган дорихонага чора кўрилди
Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирларида Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Чиғатой-Оқтепа МФЙ, Шифокорлар кўчаси, 6/1-уй манзилида жойлашган "DIAMOND MIRJAHON YASMINA MED FARM" МЧЖга тегишли дорихонанинг лицензия талаб ва шартларини бузганлик ҳолати аниқланди.
Тегишли мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган 20 турдаги дори воситаларини сақлаётган ва реализация қилаётган "DIAMOND MIRJAHON YASMINA MED FARM" МЧЖнинг лицензияни бекор қилиш тўғрисида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Тошкент туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризаси суднинг тегишли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди.
Ҳамда "DIAMOND MIRJAHON YASMINA MED FARM" МЧЖга дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш учун 2024 йил 18 мартда берилган 241931-сонли лицензия бекор қилинди.
Амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ, мазкур дорихона лицензияси тугатилган дорихоналар манзиллари ва қонун бузилишларига бевосита алоқадор ходимлар (провизорлар, фармацевтлар) нинг ягона реестрига киритилганлигини маълум қиламиз.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤3
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ишлаш бўлими ахбороти
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жорий йилнинг январь ойида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораториясида экпертизадан ўтказилди.
☑️ Таҳлиллар натижасига кўра, тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлмаган 1810 номдаги 141 829 ўрам, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган 101 номдаги 11 595 ўрам дори воситалари аниқланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жорий йилнинг январь ойида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораториясида экпертизадан ўтказилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази томонидан "Дори воситаларини стандартлаш илмий маркази" МЧЖ ва Тошкент фармацевтика институти билан ҳамкорликда 2025 йил 10-19 февраль кунлари “Зарур фармаконазорат амалиёти - GVP” бўйича навбатдаги семинар-тренинг онлайн форматда ўтказилади.
Онлайн дарслар тиббиёт фанлари номзоди, фармаконазорат бўйича мутахассис Елена Матвеева томонидан ўтилади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8🔥2👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Марказда “MERRYMED FARM” МЧЖ корхонаси вакили билан учрашув бўлиб ўтди
Куни кеча Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида “MERRYMED FARM” МЧЖ вакили билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Марказ директори ўринбосари Нозим Бердиев ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Зафар Тўхтаев бошчилигида масъул мутахассислар иштирок этди.
Мулоқот давомида корхона томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини амал қилиш муддатини узайтириш учун тақдим этилган 68 номдаги дори воситалари бўйича тегишли масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, экспертлар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан компания вакилига тушунтириш берилди.
Учрашувда муаммоларни ҳамкорликда бартараф этиш, маҳаллий фармацевтика тармоғини ривожлантириш, сифатли ва хавфсиз дори воситаларини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг халқаро талабларга жавоб беришини таъминлаш муҳимлиги таъкидланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏2🔥1
Маркировкаланманган маҳсулотларни сотиб олиш ёки сотиш улгуржи савдо қоидаларининг бузилиши ҳисобланади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 833-сон қарори билан тасдиқланган қоидаларга мувофиқ, қуйидагилар улгуржи савдо қоидаларини бузилиши ҳисобланади:
🏷 маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган электрон ҳисобварақ-фактураларни қабул қилмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни сотиб олиш, шунингдек реализация қилинган (сотилган) маҳсулотларнинг ҳар бир бирлиги учун маркировка кодлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган фискал ҳужжатни ёхуд электрон ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмасдан рақамли маркировкаланган маҳсулотларни реализация қилиш (сотиш);
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 2271-моддасига асосан товарларни (маҳсулотларни) сотувчилар томонидан идентификация воситалари орқали мажбурий рақамли маркировкалаш қоидаларини бузиш — реализация амалга оширилган охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг икки фоизи миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤2🔥1
Дори воситаларини стандартлаштириш илмий маркази ўз фаолиятини давом эттирмоқда
"Ўзбекистон аккредитация маркази" ДМ Аккредитация комиссиясининг 2025 йил 7 февраль кунги йиғилишида бир қатор аккредитация объектларининг баҳолаш натижалари кўриб чиқилди.
Унга кўра, Фармацевтика махсулотлари хавфсизлиги маркази таркибидаги Дори воситаларини стандартлаштириш илмий марказининг Синов лабораторияси Oʻz DSt ISO/IEC 17025:2019 стандарти талабларига мувофиқ навбатдаги аккредитациядан муваффақиятли ўтди. Ҳамда 2023 йил 8 сентябрда берилган O’ZAK.SL.0314-сонли гувоҳноманинг амал қилиши тасдиқланди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍17🔥4❤1
Чекланган нархлар реестри 07.02.2025.pdf
3.6 MB
Чекланган нархлар реестри
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.
💬 @uzpharmcontrol
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2🔥1
Тадбиркорлар билан навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди
Zoom платформасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Онлайн учрашув давомида мутахассислар томонидан дори воситаларининг сифат, хавфсизлик ва самарадорлик мезонларига мувофиқлиги чуқур таҳлил қилинди. Шунингдек, тегишли ҳужжатлар бўйича якуний хулосалар шакллантирилиб, келгуси жараёнлар юзасидан тавсиялар берилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Zoom платформасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Унда "Nobel Pharmasanoat" МЧЖ чет эл корхонаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларининг амал қилиш муддатини узайтириш учун тақдим этилган 31 номдаги дори воситаси ва “Spring Pharmaceutic” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 10 номдаги маҳаллий дори воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш, уларга рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини бериш бўйича тегишли масалалари муҳокама қилинди.
Онлайн учрашув давомида мутахассислар томонидан дори воситаларининг сифат, хавфсизлик ва самарадорлик мезонларига мувофиқлиги чуқур таҳлил қилинди. Шунингдек, тегишли ҳужжатлар бўйича якуний хулосалар шакллантирилиб, келгуси жараёнлар юзасидан тавсиялар берилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍9
Дори воситаларидаги аралашмаларни синовдан ўтказиш масалалари бўйича вебинар ўтказилади
АҚШ Фармакопеяси (USP) томонидан ташкил этилаётган ушбу вебинарда дори воситаларидаги аралашмалар, жумладан, нитрозаминлар каби хавфли моддаларни аниқлаш ва баҳолаш бўйича халқаро талаблар ҳақида маълумот берилади.
Шунингдек, USP томонидан ишлаб чиқилган синов методларининг аҳамияти, фармацевтик маҳсулотларда сифат назоратини такомиллаштириш йўллари ва халқаро стандартларга мувофиқ бўлиш усуллари муҳокама қилинади.
Вебинар USP катта менежери Christian Zeine томонидан олиб борилади. У фармацевтик таҳлиллар, референс стандартларни тавсифлаш ва аралашмалар бўйича халқаро мутахассис бўлиб, кўплаб илмий мақолалар муаллифи ҳисобланади.
Вебинарда иштирок этиш учун қўйидаги ҳавола орқали олдиндан рўйхатдан ўтиш сўралади.
Қўшимча маълумот учун: 90-020-90-00
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8❤2👏1
Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:
Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Жаҳон фармакопеяларининг 15-Халқаро йиғилиши бўлиб ўтди
ЖССТ (WHO)нинг Халқаро фармакопеяси ҳамда Ҳиндистон фармакопея комиссияси (IPC) билан ҳамкорликда Ҳиндистоннинг Нью-Деҳли шаҳрида IMWP - 15-сон Жаҳон фармакопеялари йиғилиши ўтказилди.
Мазкур анжуманда Халқаро фармакопея, Европа Фармакопея Комиссияси, ЕИИ фармакопеяси, шунингдек, USP - АҚШ Фармакопея Конвенцияси, Ҳиндистон Фармакопея Комиссиясининг раҳбар ходимлари ва бир қатор давлатларнинг фармакопея вакиллари иштирок этишди.
Тадбирда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази номидан иштирок этган Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими бош мутахассиси Акмал Зайнидинов “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ҳолати ва амалиётга жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишлар” мавзусида анжуман қатнашчиларига маълумот берди.
Шунингдек, йиғилиш сессияларида глобал фармакопея етакчилари, тартибга солувчи органлар ва саноат манфаатдор томонлари фармацевтика стандартлари ва уйғунлаштириш билан боғлиқ асосий масалаларни муҳокама қилдилар.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤5🔥3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти ИИББ ва ДХХ вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган “Хавфсиз ҳудуд” кенг кўламли тезкор тадбирда, кучли таъсир қилувчи психофаол дори воситаларини тарқатувчи йирик «нарколаборатория» фаолиятига чек қўйилди.
Тадбир давомида ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари томонидан 35 мингдан ортиқ одамни заҳарлаши мумкин бўлган, қора бозордаги қиймати 1 миллиард сўмга тенг, гиёҳвандлик воситалари ва кучли таъсир қилувчи дори воситалари тарқалишининг олди олинди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3🔥1
Чекланган нархлар реестри 11.02.2025.pdf
2.6 MB
Чекланган нархлар реестри
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.
💬 @uzpharmcontrol
Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5🔥4👍3👏1
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ISO 9001:2015 стандарти бўйича сифат менежменти тизими сертификатларига эга бўлди
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида бўлиб ўтган бугунги тадбирда ушбу муассасага ISO 9001:2015 халқаро стандартини жорий этганлиги муносабати билан Ўзбекистон, Буюк Британия, Россия сертификатловчи органларининг сифат менежменти тизими сертификатлари топширилди.
Албатта, бу муваффақиятга ўз-ўзидан эришилгани йўқ. Бунинг учун, аввало, марказ фаолиятига сифат менежменти тизими халқаро стандартлар асосида татбиқ этилди.
Ички жараёнлар такомиллаштирилиб, замонавий бошқарув механизмлари жорий қилинди. Инновацион ёндашув ва технологик янгиланишлар асосида текширув ҳамда экспертиза жараёнлари оптималлаштирилди.
Ўз навбатида, марказ мутахассислари мазкур стандарт бўйича малака ошириб, квалификациясини янада мустаҳкамлади.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Фаррух Шарипов иштирок этган тадбирда қайд этилганидек, ушбу натижа Ўзбекистон фармацевтика секторидаги ислоҳотларнинг яна бир амалий самараси бўлиб, марказ фаолиятини халқаро андозаларга мувофиқлаштириш бўйича муҳим қадам ҳисобланади.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥10👍7❤4👏3
🎉 Янги марра: 10.000 обуначи!
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг расмий телеграм канали тобора кенг аудиторияни қамраб олмоқда. 10 мингдан ортиқ обуначининг эътибори – бу бизнинг очиқлик, шаффофлик ва ишончли ахборот етказиш йўлидаги ҳаракатларимизга берилган юксак баҳодир.
Бизга ишонч билдирган ҳар бир обуначига миннатдорчилик билдирамиз! Очиқ мулоқот ва холис ахборот йўлидаги ҳаракатларимизда биз билан бирга бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг расмий телеграм канали тобора кенг аудиторияни қамраб олмоқда. 10 мингдан ортиқ обуначининг эътибори – бу бизнинг очиқлик, шаффофлик ва ишончли ахборот етказиш йўлидаги ҳаракатларимизга берилган юксак баҳодир.
Сифат ва хавфсизлик – фармацевтика соҳасида устувор йўналишлардир. Биз бу борадаги фаолиятимизни халқаро стандартларга мувофиқлаштириб, юртдошларимиз саломатлигини ҳимоя қилишга хизмат қиламиз.
Бизга ишонч билдирган ҳар бир обуначига миннатдорчилик билдирамиз! Очиқ мулоқот ва холис ахборот йўлидаги ҳаракатларимизда биз билан бирга бўлинг!
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍21👏7🔥6❤1
Маҳаллий ишлаб чиқарувчи билан навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди
Дори воситаларининг маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш ва аҳолини сифатли, самарали ҳамда хавфсиз дори воситалари билан таъминлашга қаратилган тизимли ислоҳотлар изчил давом этмоқда.
Бу жараёнда маҳаллий фармацевтика компанияларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг маҳсулотларини бозорга чиқариш ва халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш устувор вазифалардан бири сифатида белгиланган.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида айни шу мақсадда ташкил этилган навбатдаги онлайн учрашувда “VIDA VERDE PHARM” МЧЖ томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган 4 номдаги маҳаллий дори воситаларига рўйхатдан ўтганлик гувоҳномасини бериш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда корхона вакилининг саволларига маъсуллар томонидан атрофлича жавоб берилиб, маҳаллий ишлаб чиқарилган дори воситаларини экспертизадан ўтказиш жараёнида аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤4
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази мавжуд вакант лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилади
Марказ Сифат менежменти тизимларини сертификатлаштириш органи қуйидаги бўш иш ўринларига ишга таклиф этади:
Мазкур имконият сизга фармацевтика соҳасида халқаро талабларга мос муҳитда ишлаш, ўз малакангизни ошириш ва билим тажрибангизни кенгайтириш имкониятини беради.
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤4