Uzpharmcontrol
12.5K subscribers
3.02K photos
931 videos
504 files
3.99K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
🔴 🟦🟦

✅ Айни чоғда Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров фармацевтика тармоғида фаолият кўрсатиб келаётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.


🟣 Унда вазирлик масъуллари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари иштирок этяпти.

🖥 Учрашув доирасида соҳада тадбиркорликни янада ривожлантиришга оид устувор вазифаларни белгилаб олиш ва янги лойиҳаларни чуқур таҳлилдан ўтказиш кўзда тутилган.

📹 Мазкур мулоқот тафсилотлари билан ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланаётган навбатдаги материаллар орқали батафсил танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 No_comment

✅ Хабар берилганидек, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров фармацевтика тармоғида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.


📌 Унда вазирлик масъуллари, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда 200 га яқин тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари қатнашди.

➡️ Бу ишбилармонларни ўйлантириб келаётган масалаларни жойида ҳал этиш имконини берди. Шу тариқа раҳбарлар ва тадбиркорларнинг ўзаро мулоқотига асосланган янги платформага асос солинди.

🟣 Муҳими, шу форматдаги мулоқотларни бундан кейин ҳам режали асосда ўтказиб боришга келишиб олинди.


📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан ушбу учрашув юзасидан тайёрланган видеолавҳа билан яқин вақтлар давомида танишасиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz  | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг хизмат кўрсатиш соҳалари қандай йўналишларидан иборат?


Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда батафсил жавоб берди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍18👏4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Фарғона вилоятида таркибида гиёҳванд моддаси мавжуд бўлган дори воситаларини сотаётган шахслар ушланди

🔴 Ҳурматли юртдошлар!

Агарда Сиз, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиниг (71) 233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Уни Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров олиб боряпти.


Тадбирда вазир ўринбосарлари, “Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази” лойиҳа офиси ва вазирлик марказий аппарати ходимлари, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Стратегик режалаштириш ва саломатлик институти, ихтисослаштирилган марказлар, республика даволаш муассасалари ва тиббиёт олий ўқув юртлари раҳбарлари иштирок этмоқда.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3🔥2❤1
🔴 🟦🟦🟦

Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича онлайн мулоқот ўтказилди


Жорий йилнинг 27 февраль санасида Zoom платформасида дори воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар вакиллари иштирокида навбатдаги онлайн мулоқот ўтказилди. Учрашувда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг масъул ходимлар қатнашди.

👥 Мулоқот давомида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган препаратлар, уларнинг экспертизаси ва ҳужжатларининг кўриб чиқилиши ҳамда рўйхатдан ўтказиш жараёни муҳокама қилинди. Хусусан:

🏷 “SAMARKAND ENGLAND ECO-MEDICAL” МЧЖ ҚК томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини амал қилиш муддатини узайтириш учун тақдим этилган 98 номдаги дори воситаси;

🏷“BAYAN MEDICAL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган 65 номдаги маҳаллий дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш босқичлари таҳлил қилинди.

Учрашувда мутасадди ташкилотлар ва фармацевтика корхоналари ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, рўйхатдан ўтказиш жараёнларини янада шаффоф ва самарали ташкил этиш таъкидланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤3
Чекланган нархлар реестри 28.02.2025.xlsx
1.7 MB
🟣 Чекланган нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3
💬 25-савол:

Ортопедик матрас ҳам давлат рўйхатидан ўтказиладими?

Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ўринбосари Нигора Нуриддинова жавоб берди.

💳 Жавоб:

🇺🇿 "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

Рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги 60-сон бўйруғи (рўйхат рақами 2809, 12.07.2016 й.) билан Тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган бўлиб, унда ортопедик матрас тиббий буюм сифатида қайд этилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ортопедик матрас давлат рўйхатидан ўтказилмаслигини маълум қиламан.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
➕ Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқоти ўзига хос платформа вазифасини ўтади.

Хўш, унда қандай долзарб масалалар кўриб чиқилди? Илгари сурилган муаммоларга қай йўсинда ечим топилди? Бундай форматдаги учрашувлар бундан кейин ҳам ўтказиладими?

Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга батафсил жавоб топасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1👏1
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик
—
Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамадан

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍9❤3
🔵 🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Референт нархларни шакллантириш бўйича Молдова тажрибаси ўрганилмоқда

😎 Гулистонда яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келган шахс ушланди

😎 Марказ директори дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди

😎 Дори воситаларини тўғри сақлашда нималарга эътибор бериш керак?

😎 Cоғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров фармацевтика тармоғида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

😎 Шавкат Мирзиёев раислигида 2025 йил 7 февраль куни бўлиб ўтган ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидаги вазифалар юзасидан “O’zbekiston 24” телеканалида махсус кўрсатув эфирга узатилди

😎 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

😎 Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича онлайн мулоқот ўтказилди

😎 Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқоти ўзига хос платформа вазифасини ўтади

😎 Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Студия 24 | Республикада фармацевтика маҳсулотларини стандартлаш ва сифат назорати тизими қандай йўлга қўйилган?


Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маъсул ходими Зуфар Бобоев "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда батафсил жавоб берди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Состоялся открытый диалог министра здравоохранения Асилбека Худаярова с предпринимателями, работающими в фармацевтической отрасли.

В обсуждении приняли участие работники Министерства здравоохранения, Центра безопасности фармацевтической продукции, Агентства по развитию фармацевтической отрасли, Государственного таможенного комитета, а также представители около 200 субъектов предпринимательства.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍1
🟣 🟦🟦🟦

Андижон вилоятида кучли таъсир қилувчи моддалар муомиласини тартибга солишга бағишланган семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 28 февраль куни Андижон вилоятида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси ташаббуси билан муҳим семинар ташкил этилди. Унда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомиласи билан боғлиқ қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳужжатлар ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

🏷 Семинарда 150 нафарга яқин соҳа вакиллари, жумладан давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари, дорихона мудирлари, бош ҳамширалар ва бошқа мутахассислар иштирок этди.


🏷 Тадбир давомида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, тўғри сақлаш, тарқатиш ва ҳисобини юритиш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартиби ҳақида батафсил тушунтириш берилди.


Шунингдек, ташриф доирасида вилоятдаги тиббиёт муассасаларининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган йиллик эҳтиёжлари, уларнинг миқдорий ҳисобини олиб бориш ҳамда ушбу моддаларнинг сақлаш шароитларини назорат қилиш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди. Текширув давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сирдарё вилоятида ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди
 

🔴 Ҳурматли юртдошлар!

Агарда Сиз, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиниг (71) 233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6