Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
3.01K photos
927 videos
504 files
3.98K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
Чекланган нархлар реестри 28.02.2025.xlsx
1.7 MB
🟣 Чекланган нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👍3
💬 25-савол:

Ортопедик матрас ҳам давлат рўйхатидан ўтказиладими?

Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи ўринбосари Нигора Нуриддинова жавоб берди.

💳 Жавоб:

🇺🇿 "Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида"ги қонунга мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига улар давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин рухсат этилади.

Рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника тиббиёт амалиётида қўлланилишига рухсат этилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат реестрига киритилади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2016 йил 29 июндаги 60-сон бўйруғи (рўйхат рақами 2809, 12.07.2016 й.) билан Тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланган бўлиб, унда ортопедик матрас тиббий буюм сифатида қайд этилмаган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ортопедик матрас давлат рўйхатидан ўтказилмаслигини маълум қиламан.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
➕ Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқоти ўзига хос платформа вазифасини ўтади.

Хўш, унда қандай долзарб масалалар кўриб чиқилди? Илгари сурилган муаммоларга қай йўсинда ечим топилди? Бундай форматдаги учрашувлар бундан кейин ҳам ўтказиладими?

Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали шу каби саволларга батафсил жавоб топасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥1👏1
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик
—
Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамадан

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍9❤3
🔵 🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Референт нархларни шакллантириш бўйича Молдова тажрибаси ўрганилмоқда

😎 Гулистонда яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини ўтказиш мақсадида сақлаб келган шахс ушланди

😎 Марказ директори дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш масалалари бўйича тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди

😎 Дори воситаларини тўғри сақлашда нималарга эътибор бериш керак?

😎 Cоғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров фармацевтика тармоғида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди

😎 Шавкат Мирзиёев раислигида 2025 йил 7 февраль куни бўлиб ўтган ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилишидаги вазифалар юзасидан “O’zbekiston 24” телеканалида махсус кўрсатув эфирга узатилди

😎 Соғлиқни сақлаш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди

😎 Дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш бўйича онлайн мулоқот ўтказилди

😎 Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг фармацевтика соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан ўтказган очиқ мулоқоти ўзига хос платформа вазифасини ўтади

😎 Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Студия 24 | Республикада фармацевтика маҳсулотларини стандартлаш ва сифат назорати тизими қандай йўлга қўйилган?


Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маъсул ходими Зуфар Бобоев "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда батафсил жавоб берди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Состоялся открытый диалог министра здравоохранения Асилбека Худаярова с предпринимателями, работающими в фармацевтической отрасли.

В обсуждении приняли участие работники Министерства здравоохранения, Центра безопасности фармацевтической продукции, Агентства по развитию фармацевтической отрасли, Государственного таможенного комитета, а также представители около 200 субъектов предпринимательства.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍1
🟣 🟦🟦🟦

Андижон вилоятида кучли таъсир қилувчи моддалар муомиласини тартибга солишга бағишланган семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 28 февраль куни Андижон вилоятида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси ташаббуси билан муҳим семинар ташкил этилди. Унда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомиласи билан боғлиқ қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳужжатлар ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

🏷 Семинарда 150 нафарга яқин соҳа вакиллари, жумладан давлат ва хусусий тиббиёт муассасаларининг раҳбарлари, дорихона мудирлари, бош ҳамширалар ва бошқа мутахассислар иштирок этди.


🏷 Тадбир давомида алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддаларни тиббиёт амалиётида қўллаш, тўғри сақлаш, тарқатиш ва ҳисобини юритиш, уларнинг ноқонуний муомаласини чеклаш, жисмоний шахслар томонидан улардан фойдаланиш ҳамда уларни йўқ қилиш тартиби ҳақида батафсил тушунтириш берилди.


Шунингдек, ташриф доирасида вилоятдаги тиббиёт муассасаларининг гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларга бўлган йиллик эҳтиёжлари, уларнинг миқдорий ҳисобини олиб бориш ҳамда ушбу моддаларнинг сақлаш шароитларини назорат қилиш бўйича ўрганиш ишлари амалга оширилди. Текширув давомида аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Сирдарё вилоятида ноқонуний дори воситалари савдосига чек қўйилди
 

🔴 Ҳурматли юртдошлар!

Агарда Сиз, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиниг (71) 233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🟣 🟦🟦🟦

Жорий йилнинг февраль ойида Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи томонидан:

🏷 249 та сериядаги 14 520 738 шартли ўрамдаги маҳсулотга 115 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди.

🏷 2 сериядаги 105 405 шартли ўрамдаги фармацевтика маҳсулотлари лаборатория синовлари натижасида норматив хўжжатлар талабларига номувофиқ деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2👍2👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Студия 24 | Юртимизда фармацевтика соҳасидаги тадбикорларга қандай имкониятлар яратилган?

Ушбу саволга “Dentafill Plyus” маҳаллий компанияси бош директори Саркор Исонбоев "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда батафсил жавоб берди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏2❤1🔥1
🔴 🟦🟦🟦

“REMEDY GROUP” МЧЖ ҚК ва “ASEPTICA” МЧЖ вакиллари билан онлайн мулоқот


Президентимизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлари ижросини таъминлаш доирасида маҳаллий фармацевтика корхоналари вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари иштирок этди.

Мулоқотда “REMEDY GROUP” МЧЖ ҚК томонидан 132 номдаги, “ASEPTICA” МЧЖ томонидан эса 30 номдаги маҳаллий дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаларини бериш масалалари муҳокама қилинди.


Шунингдек учрашув давомида дори воситаларига тегишли ҳужжатларни экспертизадан ўтказишда Марказ таркибидаги қўмита ва лабораториялар фаолияти билан боғлиқ масалалар ҳамда дори воситаларига референт нарх шакллантириш бўйича тадбиркорларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.


Учрашув якунида экспертлар томонидан маҳаллий дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда учрайдиган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш учун зарур тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥1👏1
Самарқанд ва Фарғона вилоятларида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Булунғур тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар Б.Т. ва М.У. фуқаро М.Х.га 90 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳамда 15 грамм “Гашиш” гиёҳвандлик моддасини жами 8 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда яна бир фуқаро Ф.М. фуқаро Б.Т.га 80 дона “Зардекс” номли дори воситаларини 2,4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қувасой шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ш. фуқаро М.Х.га 4 қути жами 200 дона таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган “Бензонал” дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍3❤1
🔵 🟦🟦🟦

Алишер Темиров
"Eurasian Pharma" Евроосиё фармацевтика форумида иштирок этди

Айни кунларда Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида "16-Eurasian Pharma" Евроосиё фармацевтика форуми бўлиб ўтмоқда. Анжуманда 350 дан ортиқ иштирокчилар, жумладан, жаҳон фармацевтика саноати етакчилари, давлат регулятор органлари вакиллари ҳамда халқаро экспертлар онлайн ва офлайн форматда қатнашмоқда.

🖥 Форумда онлайн иштирок этган Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров, ўз чиқишида фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги, дори воситалари ва тиббий буюмларни Ўзбекистонда рўйхатга олиш жараёнлари ва соҳада халқаро ҳамкорлик масалаларига эътибор қаратди.

Форум доирасида дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сифатини назорат қилиш, бозорга киритиш жараёнларини такомиллаштириш, шунингдек, Евроосиё минтақасида фармацевтика саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

5 мартга қадар давом этадиган "Eurasian Pharma" форуми халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва соҳа мутахассислари ўртасида тажриба алмашиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👏5🔥1
Чекланган нархлар реестри 04.03.2025.xlsx
1.7 MB
🟣 Чекланган нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👏2
🔴 🟦🟦

Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Коррупцияга қарши курашиш бўйича миллий кенгашнинг коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиши бошланади.
—
Скоро под председательством Президента Шавката Мирзиёева начнется расширенное заседание Национального совета по противодействию коррупцию, посвященное результативности работы по предупреждению коррупции и приоритетным задачам на перспективу.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🟦🟦🟦

Метрология хизмати томонидан жорий йил феврал ойида 568 та ўлчаш воситаси қиёсланди


ССВ Метрология хизматига келиб тушган аризалар асосида жойига чиққан ҳолда, тиббиёт муассасаларидаги 568 та тиббий ўлчаш воситалари қиёслаш текширувидан ўтказилди.

Ўрганишлар давомида, меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлиги юзасидан 413 та қиёсланганлик ҳамда 145 та аттестация гувоҳномаси, шунингдек, номувофиқлиги аниқланган 10 та ўлчаш воситасига яроқсизлик баённомалари расмийлаштирилди ва ҳолат юзасидан маъсулларга тегишли кўрсатма берилди.

Маълумот учун, Метрология хизмати 18 позициядаги ўлчаш воситаларини қиёслаш ҳамда 6 позициядаги синов воситаларини синовдан ўтказиш ваколатига эга.


📊 Мурожаат учун телефон:
📊 +99871 203-01-01 (ички 2240 — 2241)

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

❔ Хизматлар сифатини яхшилаш ва улардан тадбиркорларнинг фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида Марказ қандай замонавий технологиялар ва рақамли ечимларни жорий этмоқда?

Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда батафсил жавоб берди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятида кучли таъсир қилувчи моддалар муомиласини тартибга солишга бағишланган семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 28 февраль куни Андижон вилоятида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" ДМ ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш қўмитаси ташаббуси билан муҳим семинар ташкил этилди. Унда гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомиласи билан боғлиқ қонунчиликдаги янгиликлар, норматив ҳужжатлар ҳамда уларни амалиётга татбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍3