Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
3.01K photos
927 videos
504 files
3.98K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
🔴 🟦🟦🟦

Д.Сагатова "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди!

8 март — Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Матбаа бўлими бошлиғи Дамира Сагатова соғлиқни сақлаш соҳасидаги фидокорона меҳнати учун "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бу юксак мукофот – унинг ўз касбига бўлган садоқати, йиллар давомида соғлиқни сақлаш тизимининг ривожига қўшган ҳиссаси ва масъулият билан бажараётган хизмати эътирофидир.

Дамира Сагатовани ушбу ютуқ билан самимий муборакбод этиб, унга келгуси фаолиятида ҳам муваффақиятлар тилаймиз!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🔥2❤1
Чекланган нархлар реестри 07.03.2025.pdf
3.6 MB
🟣 Чекланган нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👏2
🟦🟦🟦

Муҳтарам аёллар, азиз оналар, меҳрибон опа-сингиллар!


Сизларни баҳорнинг илк гўзал байрами – 8-Март, Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бу нафосат ва меҳр-муҳаббат, эзгулик ва олижаноблик тимсоли бўлган улуғ айёмда сизларга чексиз ҳурматим ва самимий эҳтиромимни изҳор этаман.

Сиз, азиз аёллар – ҳаёт гўзаллиги, оила мустаҳкамлиги, жамият тараққиёти ва фаровонлигининг мустаҳкам таянчисисиз. Cизнинг қалбингизда фидойилик ва матонат, меҳр ва саховат яшайди.

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази жамоасида ҳам кўплаб билимли, меҳнатсевар, ташаббускор ва масъулиятли аёлларимиз самарали меҳнат қилиб келмоқда. Соҳанинг ривожи, юртдошларимиз саломатлиги йўлида улкан ҳисса қўшмоқда. Биз бундай фаол ва шижоатли ҳамкасбларимиздан фахрланамиз ва сизларнинг меҳнатингизни юксак қадрлаймиз!

Орзуларингиз рўёбга чиқсин, юзингиздан табассум, қалбингиздан бахт ва қувонч аримасин! Доимо яқинларингиз ардоғида бўлинг, оилаингиз тинч ва фаровон бўлсин!

Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт ва муваффақият тилайман!

Ҳурмат ила,
Алишер Темиров
Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази директори


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍11🔥3👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🟢 ⭕️⭕️⭕️⭕️⭕️

Азиз ва мўътабар аёллар! Барчангизни 8-март — Халқаро хотин-қизлар куни билан қизғин ва самимий табриклаймиз. Қалбингиздан меҳр, юзингиздан табассум асло аримасин.

Байрамингиз муборак бўлсин!


Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати томонидан тайёрланган мазкур ролик соҳада фаолият юритаётган барча аёлларга бағишланади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤6🔥3👏1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟣 🟦🟦🟦

Марказ делегацияси IMDRF доирасида халқаро семинарда иштирок этмоқда


Япониянинг Токио шаҳрида Халқаро тиббий буюмларни тартибга солувчи органлар 27-форуми (IMDRF) олдидан ташкил этилган халқаро семинар ўз ишини бошлади.

Унда АҚШ, Саудия Арабистони, Парагвай, Малайзия, Нигерия, Исроил, Чили каби 20 га яқин давлатларнинг регулятор органлари қаторида юртимиздан Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигида Марказ делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Вакилларимизнинг бу тренингдаги иштироки – мамлакатимиз миллий фармацевтика тизимини модернизация қилиш, тиббий буюм ва тиббий техникалар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек Ўзбекистоннинг регулятор тизимини глобал стандартларга интеграциялашувини жадаллаштириш ва халқаро ҳамжамиятда мамлакатимиз нуфузини оширишга хизмат қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12🔥4👏3❤1
🔵 🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта давомида "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар дайжести:


😎 Андижон вилоятида кучли таъсир қилувчи моддалар муомиласини тартибга солишга бағишланган семинар ўтказилди

😎 Жорий йилнинг февраль ойида Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи томонидан 249 та сериядаги 14 520 738 шартли ўрамдаги маҳсулотга 115 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилди

😎 “REMEDY GROUP” МЧЖ ҚК ва “ASEPTICA” МЧЖ вакиллари билан онлайн мулоқот бўлиб ўтди

😎 Алишер Темиров "Eurasian Pharma" Евроосиё фармацевтика форумида иштирок этди

😎 Метрология хизмати томонидан жорий йил феврал ойида 568 та ўлчаш воситаси қиёсланди

😎 Самарқанд вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

😎 Фармацевтика фаолиятини лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан республикамиз ҳудудида фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга корхоналар ва ташкилотлар сонига оид статистик маълумотлар янгиланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази халқаро ҳамкорлик доирасида яна бир муҳим қадам қўйди – муассаса Global Medical Device Nomenclature (GMDN) аъзолигига қабул қилинди

😎 "CRPT TURON" МЧЖ ва “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни кенг нишонланди

😎 Матбаа бўлими бошлиғи Дамира Сагатова соғлиқни сақлаш соҳасидаги фидокорона меҳнати учун "Соғлиқни сақлаш аълочиси" кўкрак нишони билан тақдирланди

😎 Марказ делегацияси Япониянинг Токио шаҳрида Халқаро тиббий буюмларни тартибга солувчи органлар 27-форуми (IMDRF) олдидан ташкил этилган семинарда иштирок этди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1🔥1
🟣 🟦🟦🟦

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан ишлаш бўлими ахбороти

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан жорий йилнинг феврал ойида ўтказилган тезкор тадбирларда олинган дори воситалари ва тиббий буюмлар Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази лабораториясида экпертизадан ўтказилди.

☑️Таҳлиллар натижасига кўра, тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлмаган 852 номдаги 533 501 ўрам, шу жумладан кучли таъсир қилувчи моддалар рўйхатига киритилган 68 номдаги 48 987 ўрам дори воситалари аниқланди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Центр безопасности фармацевтической продукции принят в члены GMDN

В рамках международного сотрудничества Центр безопасности фармацевтической продукции сделал еще один важный шаг – учреждение стало членом Агентства Глобальной номенклатуры медицинских изделий (GMDN).

GMDN – это международная система наименования и классификации медицинских изделий, которая служит стандартизации медицинской продукции по всему миру. Данная система признана и внедрена в практику такими ведущими регуляторными органами, как Управление по контролю за продуктами питания и лекарственными средствами США (FDA), Европейское агентство по лекарственным средствам (EMA), Агентство по регулированию лекарственных средств и изделий медицинского назначения (MHRA).


🇺🇿 В рамках реформ, проводимых под руководством Президента, Узбекистан уделяет особое внимание приведению фармацевтической и медицинской отрасли в соответствие с международными стандартами и расширению глобального сотрудничества.

Следует отметить, что вступление в Global Medical Device Nomenclature (GMDN) имеет важное значение для признания Узбекистана как надежного партнера в международном медицинском сообществе. Это также способствует приведению системы безопасности и контроля качества медицинских изделий в стране в соответствие с международными стандартами.


Кроме того, членство в GMDN обеспечит доступ к единой международной базе данных медицинских изделий, создаст возможности для местных производителей и импортеров соответствовать международным требованиям и ускорит интеграцию фармацевтического и медицинского сектора Узбекистана в глобальный рынок.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥4❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦

Токиода Халқаро тиббий буюмларни тартибга солувчи органлар форуми (IMDRF) 27-сессияси ўз ишини
бошлади

Япония фармацевтика ва тиббий буюмлар агентлиги (PMDA) мезбонлигида ўтаётган бу йилги сессияда IMDRF'нинг бошқарув қўмитаси аъзолари — Америка қўшма штатлари, Австралия, Россия, Бразилия, Канада, Хитой, Европа Иттифоқи, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Буюк Британия, шунингдек, ташкилотга аъзо 50 га яқин ҳамкор давлатларнинг регулятор органлари вакиллари иштирок этмоқда. Улар қаторида Ўзбекистон Миллий регулятор органи – Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров бошчилигида Марказ делегацияси ҳам бор.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12❤1🔥1👏1
💬 26-савол:

Бир дори воситасини нечта савдо номи остида рўйхатдан ўтказишга рухсат берилади?

Ушбу саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Рўйхатдан ўтказиш бўлими бошлиғи Ойбек Хайруллаев жавоб берди.

💳 Жавоб:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 мартдаги 213-сон қарори билан тасдиқланган "Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникани давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаси бериш тартиби тўғрисида"ги низомга мувофиқ, таркибида турли дори моддалари бўлган дори воситаларини бир хилдаги савдо номи остида давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.

Бир ишлаб чиқарувчи томонидан турли савдо номлари остида ишлаб чиқилган, таркиби бир хил бўлган дори воситалари рўйхатдан ўтказилиши мумкин.

Савол юбориш - @uzpharmcontrol_bot


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Фарммаҳсулотларини сертификатлаш, стандартлаштириш борасида Марказ лабораториялари тадбиркорларга, аҳолига қандай имкониятларни тақдим этмоқда?


Саволга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори Алишер Темиров "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда батафсил жавоб берди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤1👏1
🔴 🟦🟦🟦

Дори воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича навбатдаги онлайн учрашув бўлиб ўтди


Бугун ZOOM платформасида “TEMUR MED FARM” МЧЖ ва "PHARMACOM MEDICINE” МЧЖ маҳаллий дори воситаларини ишлаб чиқарувчи корхоналар вакиллари иштирокида онлайн учрашув бўлиб ўтди. Унда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги масъул ходимлари иштирок этди.

Учрашувда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини бериш жараёнлари муҳокама қилинди. Шунингдек, фармацевтика корхоналарининг ҳозирги кундаги ҳолати, мавжуд муаммолари, таклиф ва саволлари тингланиб, маъсуллар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Айтиш жоиз, мазкур мулоқотдан кўзланган асосий мақсад — маҳаллий фармацевтика саноатини ривожлантириш, ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун ҳуқуқий ва техник масалалар бўйича тушунтириш беришдан иборат.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
🟢 🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Тиббиёт соҳасида Сингапур тажрибаси ўрганилди


Ҳужайра технологияси асосида ишлаб чиқариладиган биотехнология дори воситаларини қўллашда Сингапур тажрибасини ўрганиш ва уни юртимизда кенг татбиқ этиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази масъулларидан иборат делегация ушбу мамлакатда бўлди.

Дастлаб, вакилларимиз Сингапур онкология институти миллий университети (NCIS)га ташриф буюриб, соҳадаги илғор тадқиқотлар, клиник амалиёт ва таълим тизимидаги ютуқлар билан яқиндан танишди. Мулоқот давомида меҳмонларга ҳужайра терапиясининг замонавий усуллари, CAR-T, NK- ва DK-ҳужайра терапияси, шунингдек, ген инженерлиги асосидаги технологиялар ёрдамида мақсадли даволаш усуллари ҳақида атрофлича маълумот берилди.


Шундан сўнг, Advanced Cell Therapy and Research Institute Singapore (ACTRIS) марказида соҳада қўлланиладиган дори воситаларини тайёрлаш, ишлаб чиқариш ва сифат назорати усуллари ўрганилди. Шу билан бирга, мазкур дори воситалари учун жорий этилган GMP стандартлари талаблари ва тегишли регламентлар билан яқиндан танишилди. Сўнгра, Esco Lifesciences Group компаниясининг ҳужайра технологияси асосидаги биотехнология дори воситаларини GMP стандарти талабларига мувофиқ ишлаб чиқариш ва уларнинг сифати назоратида қўлланиладиган технологик, синов ва ўлчов воситалари кўриб чиқилди.


Шу билан бир қаторда, GENE OASIS PTE компанияси томонидан мутахассисларимиз учун ҳужайра терапиясида қўлланиладиган инновацион дори воситаларини яратиш ва амалиётга жорий этиш жараёнлари билан танишиш имкони яратилди.


Шунингдек, сафар давомида Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида онкологик касалликларни даволашда ҳужайра терапияси соҳасидаги илғор ютуқларни биргаликда ўрганиш, янги даволаш усулларини мамлакатимизда жорий этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқотлар якунида илмий, амалий ва тиббий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда янги истиқболларни белгилашга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш юзасидан келишиб олинди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤4
Чекланган нархлар реестри 11.03.2025.pdf
3.6 MB
🟣 Чекланган нархлар

Марказ томонидан маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥🖥🖥

Тадбиркорлар ўз фаолиятини амалга оширишда Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг аҳамияти қандай?


Ушбу саволга “Dentafill Plyus” маҳаллий компанияси бош директори Саркор Исонбоев "Ўзбекистон 24" телеканалида эфирга узатилган кўрсатувда батафсил жавоб берди.

Telegram
| Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
🔴 ⭕️⭕️⭕️

Денов туманида сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини сотувга қўйган дорихона фош этилди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Денов туманида фаолият юритувчи “E.O.” МЧЖга раҳбари Ш.А. МЧЖ дорихонасида турли номдаги сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 575,4 млн сўмлик жами 198,2 минг дона, шундан 1 396 дона психотроп, 900 дона кучли таъсир қилувчи ҳамда 3 146 дона яроқлилик муддати ўтган дори воситаларини савдога қўйганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3
Париждаги Фахрийлар уйида Франция Республикасига давлат ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.
—
В парижском Доме ветеранов состоялась официальная церемония встречи Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева, совершающего государственный визит во Французскую Республику.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5❤2👏2
🟦🟦🟦

Давлат рўйхатидан ўтказмасдан тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин бўлган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхати тасдиқланди

Соғлиқни сақлаш вазирининг 2025 йил 27 февралдаги 5-сон "Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди. (Рўйхат рақами 3611, 12.03.2025)

✅ Рўйхатда 34 халқаро патентланмаган номдаги дори воситаси ва 117 номдаги тиббий буюмлар ўрин эгаллаган.

Ушбу буйруқ расман эълон қилинган кундан 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤3