Uzpharmcontrol
12.6K subscribers
3K photos
922 videos
504 files
3.97K links
SSV huzuridagi "Farmatsevtika mahsulotlari xavfsizligi markazi" davlat muassasasining rasmiy telegram kanali

Telefon: (+99871) 203-01-01

Veb-sayt: www.uzpharm-control.uz
Aloqa bot: @uzpharmcontrol_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴 🟦🟦🟦🟦🟦

📍 Пойтахтимизда “Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар” мавзусида анъанавий VIII халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.


🌐 Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент фармацевтика институти ҳамда Ибн Сино жамоат фонди томонидан гибрид форматда ташкил этилган ушбу тадбирда юртимиздан ташқари Хитой, Россия, Германия, Туркия, Корея Республикаси, Эрон, Ҳиндистон, Исроил, Украина, Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистон каби давлатлардан 200 нафардан зиёд соҳанинг етук мутахассислари, олимлар ҳамда экспертлар иштирок этди.

🟢 Анжуманда Тошкент фармацевтика институти ректори К.Ризаев, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори А.Темиров ва бошқалар сўзга чиқиб, бундай мулоқотлар буюк олим Абу Али ибн Синонинг инсониятга қолдирган бой илмий меросини чуқур ўрганиш ва кенг тарғиб этиш, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида илмий тадқиқотларни ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини оширишга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади.

🔬 Конференцияда маҳаллий ва хорижлик олимлар 6 та йўналиш бўйича ўз маърузалари билан қатнашди.

‼️ Шунингдек, тадбирда 3 та номинация бўйича Абу Али ибн Сино мукофоти учун илмий тадқиқотлар танловига номзодлар саралаб олинди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.


🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔴 ✏️✏️✏️

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази огоҳлантиради: GPP сертификатига эга бўлмаган дорихоналар диққатига
!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сонли Фармонининг 4-в-бандига мувофиқ, 2025 йил 1 январга қадар — фармацевтика маҳсулотларини чакана сотиш билан шуғулланувчи тармоқли дорихоналар, 2026 йил 1 январга қадар — бошқа дорихоналар Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти (GPP) миллий талабларига мувофиқ мажбурий сертификатлаштирилиши белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги ВМҚ-80-сонли қарори низомининг 29-иловаси 9-в-бандида дори дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти билан шуғулланувчи лицензиятлар дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига, жумладан, Зарур фармацевтика (дорихона) амалиёти давлат стандартларига, шунингдек, дори воситалари ва тиббий буюмлар муомаласини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мажбурий риоя этиш лицензия талаб ва шарти этиб белгиланган.


Мазкур талабларни қонунчилик ҳужжати билан белгиланган муддатда бажарилмаган тақдирда лицензиятларга нисбатан юқорида қайд этилган таъсир чоралари кўрилиши ҳақида лицензияловчи орган ОГОҲЛАНТИРАДИ.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥3
В столице состоялась традиционная VIII Международная научно-практическая конференция на тему «Абу Али ибн Сино и инновации в современной фармацевтике».

Мероприятие было организовано в гибридном формате Министерством здравоохранения Республики Узбекистан, Ташкентским фармацевтическим институтом и Общественным фондом Ибн Сино. В конференции приняли участие более 200 ведущих специалистов, учёных и экспертов из Узбекистана, а также из Китая, России, Германии, Турции, Республики Корея, Ирана, Индии, Израиля, Украины, Казахстана, Таджикистана и Кыргызстана.

С приветственным словом выступили ректор Ташкентского фармацевтического института К. Ризаев, директор Центра безопасности фармацевтической продукции А. Темиров и другие. Они подчеркнули, что подобные диалоги способствуют глубокому изучению и широкому распространению богатого научного наследия великого учёного Абу Али ибн Сино, развитию научных исследований в области медицины и фармацевтики, а также повышению потенциала кадров.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6🔥2
4 саволга 4 жавоб:
Муҳим маълумотлар эслатмаси


🦠 Фармацевтика фаолиятининг қайси йўналишларига лицензия олиш талаб қилинмайди? - Жавоб

🦠 Дорихонада сотилган дори воситаси қайтариб олинмайдими? - Жавоб

🦠 Дори воситаларини рецепт билан ёки рецептсиз бериладиган дори воситалари тоифасига киритиш қайси жараёнда амалга оширилади? - Жавоб

🦠 Қандай ҳолларда беморга тайинланган дори воситасининг асослилиги тегишли мутахассислар билан келишилади? - Жавоб

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤1
🔴 🟦🟦🟦

Фармацевтика соҳасидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида амалий чоралар кўрилмоқда


Президентимизнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарни қўллаб-қувватлаш бўйича берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида, “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси директорининг биринчи ўринбосари Нозим Бердиев ҳудудлардаги маҳаллий фармацевтика корхоналари фаолияти билан танишишда давом этмоқда.

Навбатдаги ишчи ташриф Андижон вилоятида ташкил этилди. Ташриф доирасида Н.Бердиев вилоятдаги фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар, хусусан “AS-KAM PHARMA” ва “MAKRO FARM ANDIJON” МЧЖ раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.

Мулоқот давомида дори воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш, марказ таркибидаги қўмита ва лабораториялар фаолияти, дори воситаларига референт нархларни жорий этиш ҳамда маркировкалаш тизимига оид масалалар атрофлича муҳокама қилинди.


Шунингдек, Нозим Бердиев Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Андижон филиали фаолияти билан яқиндан танишди. Жумладан, ЖССТнинг переквалификация жараёни доирасида амалга оширилаётган ишлар, дори воситалари ва тиббий буюмларни халқаро талабларга мос равишда сифатини назорат қилиш, сертификатлаш ҳамда стандартлаштириш борасидаги ишлар юзасидан маълумотлар олди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥3
🔴 ⭕️⭕️⭕️

Тошкент туманида 917 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмлар ва дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Фармрейд: Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент тумани бўлими томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган У.А. “Қизғалдоқ” МФЙ ҳудудидаги қурилиши тугалланмаган бинода хорижда ишлаб чиқарилган сифатини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 917 млн сўмлик 4 500 дона тиббий буюмларни ҳамда 97 қути “Protamine Sulphate Injection” номли дори воситаларини сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу воситалар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
🔴 🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари малака ошириш курсларида
иштирок этмоқда

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази Сертификатлаш органининг фаолият самарадорлигини ошириш ва мутахассисларнинг касбий салоҳиятини мустаҳкамлаш мақсадида, Марказнинг Сифат менежменти тизимларини сертификатлаш органи ҳамда Янги тиббий техника қўмитаси ходимлари малака ошириш курсларида иштирок этмоқда.

👉 Батафсил

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤2
Реестр предельных цен 25.04.2025.pdf
13.2 MB
🟣 Чекланган нархлар

Рецепт билан бериладиган маҳаллий ва хорижий дори воситаларига нисбатан белгиланган чекланган нархлар тўғрисидаги маълумотлар янгиланди.

💬@uzpharmcontrol
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🔵 🟦🟦🟦

Ёш мутахассислар фармацевтика метрологиясига қадам қўймоқда

Пойтахтимизда Тошкент фармацевтика институтида ташкил этилган "Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси доирасида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг Андижон, Хоразм, Қарши ва Самарқанд филиалларидаги Метрология хизматида фаолият юритиши учун бир гуруҳ талабалар ишга қабул қилинган эди.

Меҳнат ярмаркаси орқали саралаб олинган ёш мутахассислар марказнинг юқори малакали мутахассислари иштирокида ташкил этилган махсус ўқув курсларида билим ва кўникмаларга эга бўлмоқда.

Маълумот учун, Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяровнинг 2024 йил 7 октябрдаги “Тиббиётда қўлланиладиган ўлчаш воситалари, лаборатория ва диагностика ускуналарининг метрологик текширувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 313-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Марказнинг ҳудудий филиалларида Метрология хизмати фаолияти йўлга қўйилди.


Ўқув курслари давомида талабалар метрология, лаборатория назорати, андоза воситалар билан ишлаш, техник жиҳатдан тартибга солиш ва маҳсулот сифати назорати соҳаларида зарур билимлар ва амалий кўникмаларни эгалламоқда. Ўқув жараёнлари замонавий лаборатория ускуналари ва халқаро амалиёт асосида ташкил этилган.


Ушбу ташаббус орқали Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази нафақат иқтидорли талабаларни иш билан таъминлаш, балки уларнинг келгусидаги касбий фаолияти учун мустаҳкам замин яратишни мақсад қилган.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤3
🟣 🟦🟦🟦🟦🟦

Марказ мутахассислари томонидан халқаро илмий-амалий анжуман доирасида маҳорат дарслари ўтказилди


Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимизда ўтказилган “Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар” мавзуидаги VIII халқаро илмий - амалий анжуман доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этишга бағишланган махсус маҳорат дарслари ташкил этилди.

Унда Олий ўқув юртлари талабалари, маҳаллий дори воситаларини яратиш соҳасида илмий-тадқиқот ишларини амалга оширувчи ташкилот ва муассасалар, шунингдек, дори воситалари ҳамда тиббий буюмларни ишлаб чиқариш, уларнинг сифатини назорат қилиш билан шуғулланувчи мутахассислар иштирок этди. Мазкур маҳорат дарслари “Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасасининг етакчи мутахассислари томонидан олиб борилди.


Жумладан, Давлат фармакопеясини ишлаб чиқиш бўлими бош мутахассиси Акмалхўжа Зайнидинов “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини ривожланиш истиқболлари: асосий йўналишлар, янгиланишлар ва қайта нашр этиш” мавзусида, шунингдек, бош мутахассис Азамат Мансуров “Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеясини амалиётга жорий этишнинг долзарб жиҳатлари” мавзусида тақдимот қилиб, иштирокчилар билан эркин мулоқот тарзида фикр алмашдилар.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10❤3🔥3
Марказ вакиллари Қозоғистонда IV Халқаро илмий-амалий конференцияда қатнашди

Жорий йилнинг 24–25 апрель кунлари Остонада соғлиқни сақлаш сиёсатини соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолаш асосида такомиллаштиришга бағишланган IV Халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон делегацияси таркибида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази директори ўринбосари Шоядбек Васиев ҳам иштирок этди.


Конференция доирасида соғлиқни сақлаш технологияларини баҳолаш ҳамда клиник тавсияларни ишлаб чиқиш ва дори воситалари нархларини тартибга солиш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, иштирокчилар соғлиқни сақлаш тизимида далилларга асосланган ёндашувларни кенгайтириш бўйича тажриба алмашди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍5❤2
🟦🟦🟦

Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижалари эълон қилинди

Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан республика даражасидаги ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларида фаолият юритаётган 150 нафар матбуот котибининг 2024 йилдаги иш самарадорлиги баҳоланди.

Йил якунлари бўйича жами 150 та ташкилот ва идоранинг 45 нафар матбуот котиби (30%)нинг иш натижалари юқори, 59 нафари (39,4%)ники ўрта даражада деб баҳоланган бўлса, 38 нафари (25,4%)ники қониқарли, 8 нафари (5,2%)нинг фаолияти паст даражада, деб топилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤4👏2🔥1
🔵 🟦🟦🟦🟦🟦

Ўтган ҳафта "Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази" давлат муассасаси фаолиятида рўй берган муҳим воқеалар:


😎 Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар "Биовейвер” усули ёрдамида ўтказиладиган тадқиқотларни Тошкент фармацевтика институтининг Инновацион фармацевтик бирикмалар илмий лабораториясида ўтказишлари мумкин

😎 Тиббий маҳсулотларни сертификатлаштириш марказий органи томонидан 2025 йилнинг I-чорагида расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатлари ҳақида маълум қилинди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази фаолиятида коррупцияга қарши кураш жараёнларини қандай кечмоқда?

😎 Мувофиқлик сертификатига эга бўлмаган дори воситаларини сотаётган дорихона лицензияси бекор қилинди

😎 Наманган вилоятидаги фармацевтик корхоналар фаолияти ўрганилди

😎 Пойтахтимизда “Абу Али ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар” мавзусида анъанавий VIII халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди

😎 Фармацевтика маҳсулотларини давлат рўйхатдан ўтказиш, гувоҳномаларни амал қилиш муддатини узайтириш ва унга ўзгартириш, қўшимчалар киритиш бўйича 2025 йилнинг I-чорак ҳисоботи тақдим қилинди

😎 Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази GPP сертификатига эга бўлмаган дорихоналарни огоҳлантирди

😎 Фармацевтика соҳасидаги маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш борасида амалий чоралар кўрилмоқда

😎 Тошкент туманида 917 млн сўмлик сифати кафолатланмаган тиббий буюмлар ва дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

😎 Марказ мутахассислари малака ошириш курсларида иштирок этмоқда

😎 Ёш мутахассислар фармацевтика метрологиясига қадам қўймоқда

😎 Марказ мутахассислари томонидан халқаро илмий-амалий анжуман доирасида маҳорат дарслари ўтказилди

😎 Марказ вакиллари Қозоғистонда IV Халқаро илмий-амалий конференцияда қатнашди

😎 Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги натижалари эълон қилинди

Фармацевтика маҳсулотлари
хавфсизлиги маркази Матбуот хизмати


Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" V халқаро саноат кўргазмаси очилиши ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудларининг I форумида иштирок этади. Тадбирлар доирасида икки томонлама учрашувлар ўтказилиши кўзда тутилган.
—
Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев примет участие в открытии V Международной промышленной выставки "ИННОПРОМ. Центральная Азия" и I Форуме регионов Содружества Независимых Государств. В рамках мероприятий планируется проведение двусторонних встреч.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍6👏3
Сотрудники органа по сертификации проходят курсы повышения квалификации

С целью повышения эффективности деятельности Органа по сертификации и укрепления профессионального потенциала специалистов Центр безопасности фармацевтической продукции организовал участие сотрудников Органа по сертификации систем менеджмента качества и Комитета по новой медицинской технике в курсах повышения квалификации.

👉 Подробно

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилоятида фармацевтика соҳасида яширин иқтисодиётга қарши курашиш чора-тадбирлари

🔴 Ҳурматли юртдошлар!

Агарда Сиз, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситалари айланмаси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатларга дуч келсангиз, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментиниг (71) 233-1007 ишонч телефонига мурожаат қилинг!

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" халқаро кўргазмаси билан танишиб, бир қатор учрашувлар ўтказди.
—
Глава государства ознакомился с промышленной выставкой "ИННОПРОМ. Центральная Азия" и провел ряд встреч.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
👍2
🟢🟦🟦🟦🟦🟦🟦🟦

Ибн Сино жамоат фонди билан англашув меморандуми имзоланди


Ўзбекистонда фармацевтика соҳасидаги илмий-амалий ишлар, сифат назорати тизими ҳамда Давлат фармакопеяси бўйича олиб борилаётган фаолият билан яқиндан танишиш, шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилиш мақсадида "Ибн Сино" жамоат фонди раҳбари Михаэль Сач бошчилигидаги делегация Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига ташриф буюрди.

Учрашувда Марказ директори ўринбосари Нозим Бердиев меҳмонларга Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказининг асосий йўналишлари, жумладан, дори воситаларининг сифатини баҳолаш ва назорат қилиш соҳасида қўлланаётган замонавий технологиялар ҳамда халқаро стандартларга мос равишда йўлга қўйилган лаборатория ишлари ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, марказнинг Давлат фармакопеяси бўйича олиб бораётган илмий-амалий тадқиқотлари ва норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлари ҳақида ҳам сўз юритилди.


Мулоқот давомида томонлар фармацевтика соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотлар, сифат стандартларини ошириш, кадрлар малакасини ошириш ва тажриба алмашиш соҳаларида келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилдилар.


Учрашув якунида "Ибн Сино" жамоат фонди ва Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ушбу ҳужжат келгусида қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, мутахассислар ўртасида тажриба алмашиш, илмий форумлар ва семинарлар ташкил этиш каби йўналишларда ҳамкорликни назарда тутади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
Центр безопасности фармацевтической продукции предупреждает: Вниманию аптек, не имеющих сертификат GPP!

В соответствии с пунктом 4-в Указа Президента Республики Узбекистан №ПФ-5707 от 10 апреля 2019 года, до 1 января 2025 года — сетевые аптеки, занимающиеся розничной реализацией фармацевтической продукции, а до 1 января 2026 года — прочие аптеки подлежат обязательной сертификации в соответствии с национальными требованиями надлежащей аптечной практики (GPP).

Кроме того, согласно пункту 9-в приложения №29 к постановлению Кабинета Министров Республики Узбекистан №80 от 21 февраля 2022 года, лицензиаты, осуществляющие деятельность по розничной реализации лекарственных средств и медицинских изделий, обязаны соблюдать законодательство о лекарственных средствах и фармацевтической деятельности, в том числе государственные стандарты надлежащей аптечной практики, а также нормативные документы в сфере технического регулирования обращения лекарственных средств и медицинских изделий. Это является лицензионным требованием и условием.


В случае невыполнения указанных требований в установленные законодательством сроки в отношении лицензиатов будут применены соответствующие меры воздействия, о чём лицензирующий орган ПРЕДУПРЕЖДАЕТ.

👉 Подробно

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
❤3👍2